25.03.2026 йилдаги ПҚ-108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада яшил иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш, шунингдек, иссиқхоналарни табиий-иқлим шароитига қулай бўлган ҳудудларда агропарк усулида ривожлантириш орқали энергия ресурсларини тежаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2026 — 2027 йилларда республикада иссиқхоналар фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Сурхондарё вилояти Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуаларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) энергия тежамкор ва муқобил энергия манбаларига асосланган иситиш тизимлари улушини камида 50 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ташлаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич камайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Иссиқхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Сурхондарё вилояти табиий-иқлим шароитларидан унумли фойдаланиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорга иловага мувофиқ Сурхондарё вилояти Шеробод туманида «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Сурхон-Агро» зонаси) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Сурхон-Агро» зонасини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Сурхон-Агро» зонасининг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Сурхон-Агро» зонасининг фаолият кўрсатиш муддати мобайнида унинг иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Сурхон-Агро» зонасининг ҳудудига киритилган ер участкалари Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарорига асосан Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади. Бунда ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкалари, белгиланган тартибда ер фонди тоифаси ўзгартирилгандан сўнг ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудининг мастер режаси (кейинги ўринларда — мастер режа) Дирекция буюртмачилигида ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) мастер режага асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) умумий фойдаланишдаги ер участкалари Дирекциянинг доимий фойдаланишида қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) иссиқхоналар жойлаштирилиши назарда тутилган ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилишидан олдин туман ҳокимлиги тасарруфига қайтарилади ва «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади, ушбу ерларда тасдиқланган мастер режада назарда тутилган иссиқхоналарни капитал иншоотлар ёки енгил турдаги қурилмалар (конструкциялар) шаклида қуришга (жойлаштиришга) ва ушбу иссиқхона мажмуаларидан ер участкасининг ижара ҳуқуқи билан бирга гаров таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мастер режага асосан «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудига киритилган ерларнинг контурлари сони, контур чегараси ва ер турига суғориладиган ерларнинг умумий ҳажмини сақлаб қолган ҳолда ўзгартириш киритиш ва ушбу ўзгартиришларни Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботга киритиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) ҳар бир лот бўйича электрон онлайн аукцион савдолари дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликлари эгалари иштирок этадиган танлов асосидаги аукцион шаклида ўтказилади, ушбу савдоларда ўн беш кун ичида ғолиб аниқланмаган тақдирда, лотлар барча иштирок этадиган очиқ электрон онлайн аукцион савдоларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) электрон онлайн аукцион ғолиби Дирекция билан тўғридан-тўғри инвестиция битими тузиш ҳуқуқига эга бўлади, инвестиция битими тузилган пайтдан бошлаб ушбу битимнинг амал қилиш муддатига қадар «Сурхон-Агро» зонаси иштирокчиси мақомига эга бўлади, инвестиция битимида Дирекция билан умумий фойдаланишдаги ҳудудлар ва объектларни сақлаш учун қиймати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарори билан белгиланадиган миқдордаги йиғимни Дирекцияга тўлаш мажбурияти назарда тутилади, ушбу шартлар электрон онлайн аукцион натижалари бўйича тузиладиган ер ижараси шартномасида кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) «Сурхон-Агро» зонаси иштирокчиларига иссиқхоналарни саноатлаштирилган плантациялар шаклида ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонида белгиланган саноатлашган плантацияларни қўллаб-қувватлаш чоралари тўлиқ татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июндаги ПҚ-230-сонли қарорига асосан «в» — «к» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2026 й., 07/26/230/0613-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг устувор йўналиши ва асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) иссиқхоналарда замонавий, энергия тежамкор ва рақамли агротехнологияларни жорий этиш, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, томчилатиб суғориш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик асосида кластер ва кооперация моделини ривожлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) иссиқхона хўжаликларига «ягона дарча» тамойили асосида муҳандислик тармоқларига уланиш, экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда давлат субсидияларини олиш жараёнларини тўлиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) талабгор тадбиркорлар томонидан маҳсулотларни саралаш, қадоқлаш ва совитиш омборларини ўз ичига олган замонавий агрологистика марказини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича масъул орган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дирекция фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, асбоб-ускуналар, махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш ҳамда биносини жиҳозлаш, мастер режа ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ва Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасидан 5 миллиард сўмдан маблағлар ажратилсин. Бунда Дирекциянинг ташкилий тузилмаси, ходимларнинг чекланган сони ва низоми Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июндаги ПҚ-230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2026 й., 07/26/230/0613-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дирекция иссиқхоналарда ўрнатилган иситиш тизимларининг экологик нормаларга мослигини доимий мониторинг қилиш ҳамда носоз иситиш ускуналаридан фойдаланишни чеклаш бўйича Экология қўмитасига таклифлар киритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Дирекция доимий тарзда ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ташкил этилади ва унинг даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) иссиқхона хўжаликларига кўрсатиладиган агротехник, етиштирилган маҳсулотларни бозорларга етказиш (саралаш, қадоқлаш, совитиш омборларида сақлаш) ва консалтинг хизматлари учун тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) етиштирилган маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда сотишдан олинадиган воситачилик (дистрибьюторлик) ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Дирекция балансидаги бино ва иншоотларни ҳамда ер майдонларини ижарага бериш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини бошқаришдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) халқаро молия институтлари ва хорижий донор ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Дирекциянинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган фоизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ой муддатда мазкур қарорга иловада назарда тутилган ҳудудда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар тоифасига кирувчи жами 940 гектар ер майдонини хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) уч ой муддатда «Сурхон-Агро» зонаси таркибига киритиладиган ерларнинг чегаралари аниқ белгиланишини ва белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Сурхондарё вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан биргаликда Дирекция фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йил 1 апрелдан бошлаб «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудидаги ер майдонларини текислаш ва тизимли равишда агротехник ишлов бериш ҳамда ирригация тармоқларини созлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Иссиқхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудида фаолият олиб борадиган иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилганда 5 йил давомида ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иссиқхоналарни суғориш ва технологик жараёнлар учун ишлатиладиган оқова ва ерости сувлари учун тўловлардан 3 йил муддатга озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аномал совуқ об-ҳаво шароитлари даврида (Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳаво ҳарорати кескин пасайиши тўғрисидаги маълумотлари асосида), истисно тариқасида, белгиланган экологик талабларга риоя қилган ҳолда кўмир ёқишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги уч ой муддатда белгиланган тартибда захирага қайтарилган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Дирекцияга ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 июндан бошлаб 2028 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқарилган маҳсулотни «Сурхон-Агро» зонаси иштирокчилари ўртасида кооперация асосида кафолатли сотиш ҳамда муҳандислик инфратузилмасига уланиш тўловларсиз амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари ихтиёрий равишда туман ҳокимлигининг тасарруфидаги бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинганда ушбу ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-18-сон Фармонига асосан белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда 2027 йил 1 январдан бошлаб «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дастлабки уч йил давомида Сурхондарё вилоятидан республиканинг бошқа ҳудудларига автомобиль ва темир йўл транспорти орқали ташиш ҳамда кейинги уч йил муддатда эса, белгиланган тарифларга 50 фоиз миқдорида чегирма қўллаш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Сурхон-Агро» зонасида инфратузилмани яхшилаш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорнинг иловаси билан тасдиқланган ҳудуд доирасида жойлаштириладиган объектларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш учун техник шартлар (рухсатномалар)ни қонунчиликда белгиланган тартибда қисқа муддатларда бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш имкони мавжуд бўлмаган иссиқхоналар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудига ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ўтказиш бўйича тезкор чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Дирекция тасарруфига ажратиладиган 940 гектар ҳудудни сув билан таъминлаш учун мақбул ерусти сув манбасини танлаб олиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда сув олиш ҳуқуқини берувчи техник шартлар (рухсатномалар) расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳудудда сув олиш иншоотларини (қудуқларни) бурғилаш учун махсус рухсатномалар соддалаштирилган тартибда 5 иш куни муддатида расмийлаштирилиши таъминлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мастер режага асосан агрологистика маркази, ишчилар учун турар жой объектлари ҳамда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини барпо этиш учун зарур ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритсин. Бунда ушбу ер участкалари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни ўн йил давомида тенг улушларда бўлиб тўлашга рухсат берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июндаги ПҚ-230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2026 й., 07/26/230/0613-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ уч ой муддатда «Сурхон-Агро» зонасини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, уни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш ва фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин. Бунда «Сурхон-Агро» зонасини электр энергияси ва табиий газ билан таъминловчи тармоқларни қуриш учун талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар «Сурхон-Агро» зонасини асосий транспорт магистраллари билан боғловчи автомобиль йўлларини қуриш ва мавжуд йўлларни реконструкция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Маҳсулотларни импорт ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш ва логистикани йўлга қўйиш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Божхона қўмитаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда «Сурхон-Агро» зонасида экспорт операцияларини жадаллаштириш мақсадида 2026 йил якунига қадар «яшил йўлак» тамойили асосида фаолият юритувчи фитосанитария марказини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ой муддатда Нидерландиянинг «World Horti Center» инновация ва билим маркази билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида марказ вакиллари билан учрашувларни ташкил этсин ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйсин ҳамда Дирекция ҳудудига кўчирилаётган тадбиркорлар учун иссиқхона хўжалиги юритишнинг илғор стандартлари бўйича махсус ўқув дастурини Ўзбекистонда жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жорий йил якунига қадар Нидерландиянинг «World Horti Center» инновация ва билим марказига камида маҳаллий 20 нафар ҳамда Дирекциянинг 10 нафар мутахассис ва агрономларини олиб бориб, иссиқхона хўжалиги соҳасидаги илғор инновация ва тажрибаларни ўргатишни ташкил этсин. Бунда мазкур тадбирлар билан боғлиқ харажатлар «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази оммавий ахборот воситалари билан биргаликда тизимли равишда «Сурхон-Агро» зонасида иссиқхона хўжаликлари учун берилаётган имтиёзлар ва шарт-шароитларни кенг ёритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазири ўринбосар Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков, Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев ва Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қарор ижросини таъминлаш юзасидан назорат ўрнатиш ҳамда ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-108-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПҚ-108-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида «Сурхон-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш учун ажратиладиган ер майдонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳалла фуқаролар йиғини номи

Контурлар сони

Ер участкасидан фойдаланувчи

Массивнинг жами ер майдони

Шундан:

Тоифаси ўзгараётган ер участкаси майдони

Тоифаси ўзгараётган ер участкаси контур рақами

Ер майдонининг ўртача бонитети бали

суғориладиган

бошқа ерлар

Олтин воҳа

63

Туман ҳокимлиги захирасида

940

857,7

82,3

27,2

971, 777қ

36,8

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июндаги ПҚ-230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2026 й., 07/26/230/0613-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 07/26/108/0281-сон; 20.06.2026 й., 07/26/230/0613-сон)