24.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3906
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруғи, 24.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3906
Кучга кириш санаси
25.07.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3906]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон «Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор А. БУРХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 1 июлдаги 95-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, суд, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати органларига, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими — давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини белгиланган мезонлар асосида баҳолаш ва сертификатлаштириш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат — коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими мезонларига мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ — давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади), давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (бундан буён матнда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари деб юритилади) ходимлари, тегишли таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари, экспертлар ва мутахассислардан иборат таркибда шакллантириладиган гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш дастури — давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими мезонлари асосида баҳолаш учун белгиланган талаблар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими биринчи навбатда Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими натижаларига кўра «қониқарсиз» деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш Агентлик томонидан тасдиқланадиган режа-графикка мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этишга масъул давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сертификатлаштиришни ўтказишга тайёргарлик ва уни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилган коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими доирасида уларнинг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти баҳоланади ва баҳолаш натижаларига кўра сертификатлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сертификатлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан режа-графикни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳни шакллантириш ва унинг таркибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш ҳажми ва мақсадларидан келиб чиқиб баҳолаш дастурини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш дастурига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини масофадан туриб ва (ёки) жойига чиққан ҳолда баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижалари бўйича ишчи гуруҳ хулосасини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Режа-график Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинганидан сўнг, ҳар йили март ойида Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дастлабки босқичда режа-график ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қуйидаги асослардан келиб чиқиб шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга оид жиноятчилик даражасининг ўтган йилга нисбатан ошганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган соҳага оид сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг мазкур соҳа фаолиятидан норозилиги аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупциявий хавф даражаси юқори бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, давлат органлари ва ташкилотлари босқичма-босқич сертификатлаштиришдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун ишчи гуруҳ режа-графикда белгиланган баҳолаш муддати бошланишидан камида 10 иш куни олдин Агентлик директорининг буйруғига асосан Агентлик ходимлари, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари, тегишли таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек экспертлар ва мутахассислардан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фаолияти баҳоланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратади, шу жумладан уни зарур хоналар, моддий-техник ва алоқа воситалари билан таъминлайди ҳамда ўз ваколати доирасида бошқа ташкилий чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳ Агентликнинг масъул тармоқ ходими раҳбарлигида камида етти нафардан иборат тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган мезонлардан келиб чиқиб баҳолаш дастурини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ва ташкилоти фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳамда ички ҳужжатларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш учун зарур маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар билан суҳбатлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи гуруҳ раҳбари ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда баҳолаш жараёнига умумий раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Баҳолаш жараёнининг қонуний, холис ва адолатли амалга оширилиши учун ишчи гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолаш ва сертификатлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган баҳолаш дастурига мувофиқ баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти баҳолаш дастурига мувофиқ ишчи гуруҳ аъзолари томонидан масофадан туриб ва (ёки) жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини баҳолаш баҳолаш дастурига асосан уларнинг функционал хусусиятларидан келиб чиқиб, кўпи билан 14 иш куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳолаш дастури қуйидаги мезонлар асосида ишлаб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи йўналиш — давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий веб-сайтнинг ишчи ҳолатда бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва муддатларга риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи йўналиш — давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик кенгашлари фаолияти орқали жамоатчилик назоратини таъминлаш, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик кенгашининг ташкил этилганлиги, унинг таркиби ва аъзолари сонининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг иштироки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик кенгаши томонидан расмий тарзда киритилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик кенгаши фаолияти учун зарур моддий-техник ва ташкилий шароитлар яратилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик кенгаши фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи йўналиш — коррупциявий хавфларни бошқариш тизимининг самарадорлиги, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон омилини қисқартириш ва давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) рақамлаштирилганлиги, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ва ташкилоти фаолиятини (вазифа ва функцияларини) тартибга солиш чораларининг кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ва ташкилоти ходимлари ва жисмоний шахслар ўртасида тўғридан-тўғри алоқанинг максимал даражада чекланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий веб-сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг соддалаштирилганлиги, асоссиз чекловларнинг, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларнинг бекор қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи йўналиш — ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийлик, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш чораларининг кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамият манфаатларига зарар етказадиган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан самарали ички назоратнинг йўлга қўйилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, давлат хизматчилари ва бошқа шахсларга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий масалалар юзасидан таъсир ўтказишнинг олдини олувчи чораларнинг белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи йўналиш — манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларининг жорий этилганлиги, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларнинг мунтазам тўлдирилиши ҳамда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув муносабатларида ишлаши (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимлар бундан мустасно) ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича алоқадор шахсларни жалб этиш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратида бўлган ташкилотларда ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомаладаги акцияларининг ўн фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки ташкилоти назоратидаги тадбиркорлик субъектининг акциялари ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бошқа ташкилий ва ҳуқуқий чораларнинг белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи йўналиш — коррупцияга қарши курашиш бўйича ички механизмларнинг жорий этилганлиги, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупция тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган алоқа каналларининг ишлаши ҳамда коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш тартибининг жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совғаларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тасарруф этиш тартибининг амалиётга жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш ва назорат қилиш бўйича режалаштирилган тадбирларнинг бажарилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет, бюджетдан ташқари ҳамда бошқа маблағлардан фойдаланиш устидан ички назорат тадбирларининг амалга оширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга оид жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни, шу жумладан маиший коррупцияни бартараф этиш чораларининг кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш кафолати етарлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи йўналиш — коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг штат бирликлари сони давлат органи ва ташкилотининг штат бирликлари ҳамда фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб шакллантирилганлиги, шунингдек унинг зарур моддий-техник ва бошқа ресурслар билан таъминланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Баҳолаш дастурида назарда тутилган мезонлар давлат органи ёки ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, вазифа ва функциялари хусусиятларидан келиб чиқиб, муайян мезон бўйича баҳолашни амалга ошириш объектив сабабларга кўра имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу мезон мазкур давлат органи ёки ташкилотига нисбатан «қўлланилмайди» деб белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «қўлланилмайди» деб белгиланган мезон қонунчилик ҳужжатлари, давлат органи ёки ташкилотининг устави, низоми, вазифа ва функциялари ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар асосида баҳолаш бошланишидан олдин ишчи гуруҳ томонидан асослантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш дастурида назарда тутилган мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади. Бунда баҳолаш натижаларига кўра уларнинг фаолияти «яхши», «қониқарли» ёки «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти қуйидагича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81 баллдан 100 баллгача — «яхши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55 баллдан 81 баллгача — «қониқарли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55 баллдан кам — «қониқарсиз».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Якуний балл баҳолаш дастурида назарда тутилган йўналишлар бўйича тўпланган баллар йиғиндиси асосида аниқланади. Бунда ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи йўналиш — 14 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи йўналиш — 14 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи йўналиш — 16 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи йўналиш — 14 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи йўналиш — 14 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи йўналиш — 14 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи йўналиш — 14 балл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳар бир йўналиш бўйича максимал балл мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган баҳолаш йўналишлари ва индикаторлари бўйича белгиланган баллар йиғиндиси асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Баҳолаш дастурида бир ёки бир нечта мезон «қўлланилмайди» деб белгиланган тақдирда, якуний балл қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯБ = (ТБ / МБ) × 100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯБ — якуний балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТБ — мезонлар бўйича тўпланган баллар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МБ — мезонлар бўйича максимал балларнинг йиғиндиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган ҳужжатлар ва ишчи гуруҳ хулосаси ишчи гуруҳ раҳбари томонидан имзоланади ҳамда сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун шу куннинг ўзида Агентликка киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ишчи гуруҳ хулосаси фаолияти баҳоланаётган давлат органи ёки ташкилотининг биринчи раҳбарига таништирилади. Эътирозлар билдирилган тақдирда, улар хулосада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Баҳолаш натижалари бўйича тайёрланадиган ишчи гуруҳ хулосасида ҳар бир мезон бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан берилган балларнинг ўртача арифметик қиймати асосида ҳисобланган якуний балл кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар бир индикатор бўйича белгиланган талаб тўлиқ бажарилган тақдирда мазкур индикатор учун назарда тутилган максимал балл, талаб бажарилмаган тақдирда эса ноль балл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Баҳолаш натижаларига кўра фаолияти «яхши» деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат Агентлик томонидан берилади. Сертификат уч йил муддат давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ хулосасига асосан фаолияти «қониқарли» деб топилган давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 1 ойдан ошмаган муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этган давлат органлари ва ташкилотларига коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилганлиги тўғрисида сертификат тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган, шунингдек, «қониқарли» деб баҳоланиб, аниқланган камчиликларни белгиланган қўшимча муддатларда бартараф этмаган давлат органлари ва ташкилотлари тўғридан-тўғри сертификат олмаган деб баҳоланади. Бундай ҳолат ташкилот раҳбарларига нисбатан тизим жорий этилган кунга қадар рағбатлантириш хусусиятига эга барча тўловларни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилганлиги тўғрисида бериладиган сертификат фаолияти баҳоланган давлат органи ва (ёки) ташкилотининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларига нисбатан татбиқ этилади, бундан давлат органи ва (ёки) ташкилоти ҳузуридаги ташкилотлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан камида беш нафар аъзодан иборат Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясига Агентлик директори раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркибига келишув асосида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари, шунингдек мустақил экспертлар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолиятни баҳолашда бевосита иштирок этган ишчи гуруҳ аъзолари, баҳолаш материалларини тайёрлаган шахслар, шунингдек апелляция натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор шахслар Апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Баҳолаш натижаларидан норози бўлган давлат органи ёки ташкилоти баҳолаш якунлари бўйича ишчи гуруҳ раҳбари томонидан имзоланган тегишли хулоса санасидан бошлаб ўттиз календарь кун ичида Агентликка ёзма ёки электрон шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Апелляция комиссияси апелляция берган давлат органи ёки ташкилотини апелляция кўриб чиқилишидан камида икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у Агентликда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида, апелляция шикояти берган давлат органи ёки ташкилоти раҳбари ёки унинг ваколатли вакили иштирокида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Қарор мажлисда иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Апелляция комиссияси эътироз билдирилган мезонлар бўйича баҳолаш материаллари, тақдим этилган далиллар ва балларни ҳисоблашнинг тўғрилигини текширади. Апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида янги баҳолаш мезонларини қўллашга, қайта баҳолашга қаратилган саволлар беришга, шунингдек апелляция берган давлат органи ёки ташкилотининг жорий баллари ёки умумий натижасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссиясининг қуйидаги қарорларидан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади. Баённомада мажлис ўтказилган сана ва жой, иштирок этган комиссия аъзолари, апелляциянинг мазмуни, ўрганилган материаллар ва далиллар, овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарор ва унинг асослари, шунингдек қарор устидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Апелляция комиссиясининг қарори апелляция берган давлат органи ёки ташкилотига қарор қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилинади, қарор ва баённоманинг кўчирма нусхаси эса бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Апелляция комиссиясининг қарори устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Баҳолаш жараёнида тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик баҳолаш ўтказилаётган давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш бўйича тасдиқланадиган режа-жадвалнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилот номи

Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш муддатлари

 

Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

I. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими натижаларига кўра фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотлари

1.

2.

II. Коррупцияга оид жиноятчилик даражаси ўтган йилга нисбатан ошган давлат органлари ва ташкилотлари

3.

4.

III. «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган соҳага доир сўровнома натижаларига кўра, аҳоли норози бўлиб келаётган давлат органлари ва ташкилотлари

5.

6.

IV. Коррупция хавфлари юқори бўлган давлат органлари ва ташкилотлари

7.

8.

V. Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари

9.

10.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш йўналишлари ҳамда индикатор кўрсаткичларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари номи

Балл

1-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш

14

1.

Расмий веб-сайтнинг ишчи ҳолатда бўлиши

6

2.

Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва муддатларга риоя қилиниши

8

2-боб. Давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик кенгашлари фаолияти орқали жамоатчилик назоратини таъминлаш

14

3.

Жамоатчилик кенгашининг ташкил этилганлиги, унинг таркиби ва аъзолари сонининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг иштироки

4

4.

Жамоатчилик кенгаши томонидан расмий тарзда киритилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги

4

5.

Жамоатчилик кенгаши фаолияти учун зарур моддий-техник ва ташкилий шароитлар яратилганлиги

3

6.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги

3

3-боб. III. Коррупциявий хавфларни бошқариш тизимининг самарадорлиги

16

7.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилганлиги

3

8.

Инсон омилини қисқартириш ва давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) рақамлаштирилганлиги, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилганлиги

2

9.

Давлат органи ва ташкилоти фаолиятини (вазифа ва функцияларини) тартибга солиш чораларининг кўрилганлиги

4

10.

Давлат органи ва ташкилоти ходимлари ва жисмоний шахслар ўртасида тўғридан-тўғри алоқанинг максимал даражада чекланганлиги

2

11.

Расмий веб-сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилганлиги

2

12.

Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг соддалаштирилганлиги, асоссиз чекловларнинг, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларнинг бекор қилинганлиги

3

4-боб. Ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш

14

13.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийлик, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш чораларининг кўрилганлиги

3,5

14.

Давлат ва жамият манфаатларига зарар етказадиган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан самарали ички назоратнинг йўлга қўйилганлиги

3,5

15.

Давлат органлари ва ташкилотлари, давлат хизматчилари ва бошқа шахсларга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий масалалар юзасидан таъсир ўтказишнинг олдини олувчи чораларнинг белгиланганлиги

3,5

16.

Ходимлар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги

3,5

5-боб. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларининг жорий этилганлиги

14

17.

Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларнинг мунтазам тўлдирилиши ҳамда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг мавжудлиги

3

18.

Яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув муносабатларида ишлаши (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимлар бундан мустасно) ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича алоқадор шахсларни жалб этиш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги

2,5

19.

Бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратида бўлган ташкилотларда ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги

2

20.

Ходимнинг тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомаладаги акцияларининг ўн фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно

2

21.

Ходимнинг ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки ташкилоти назоратидаги тадбиркорлик субъектининг акциялари ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги

2

22.

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бошқа ташкилий ва ҳуқуқий чораларнинг белгиланганлиги

2,5

6-боб. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички механизмларнинг жорий этилганлиги

14

23.

Коррупция тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган алоқа каналларининг ишлаши ҳамда коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш тартибининг жорий этилганлиги

3

24.

Совғаларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тасарруф этиш тартибининг амалиётга жорий этилганлиги

2

25.

Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш ва назорат қилиш бўйича режалаштирилган тадбирларнинг бажарилганлиги

2

26.

Бюджет, бюджетдан ташқари ҳамда бошқа маблағлардан фойдаланиш устидан ички назорат тадбирларининг амалга оширилганлиги

2

27.

Коррупцияга оид жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни, шу жумладан маиший коррупцияни бартараф этиш чораларининг кўрилганлиги

2

28.

Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги

1,5

29.

Коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш кафолати етарлилиги

1,5

7-боб. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги

14

30.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг штат бирликлари сони давлат органи ва ташкилотининг штат бирликлари ҳамда фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб шакллантирилганлиги, шунингдек унинг зарур моддий-техник ва бошқа ресурслар билан таъминланганлиги

8

31.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилганлиги

6

ЖАМИ

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилганлиги бўйича

СЕРТИФИКАТ

_____________________________________________________________________________________________________________________________

(Ташкилот номи)

_____________________________________________________________________________________________________________________________

(Сертификатнинг амал қилиш муддати)

«_____» балл.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

________________________________

(раҳбарнинг Ф.И.О)

QR-код (матрик штрих код)

______________________

(сертификат рақами)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 10/26/3906/0782-сон)