1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
1. | Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш. | 1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш. 2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: (а) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини баҳолаш ва сертификатлаш тартиби; (б) сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш асослари ҳамда тартиби; (в) белгиланган муддатларда сертификат олинмаганлиги, сертификат амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ва бекор қилинганлиги оқибатида давлат органлари ёки ташкилотлари раҳбарига тизим жорий этилгунга қадар бўлган муддатда барча рағбатлантириш тўловларини тўхтатиб туриш тартиби. | 2026 йил апрель | Ижрочилар маблағлари | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. | Коррупцияни олдини олишнинг яхлит тизимини самарали ташкил этиш. | 1. Коррупцияни олдини олиш кластери иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлик тартибини белгиловчи қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил март | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Мониторинг қилиш ва маълумотларни тақдим этишни таъминловчи ягона электрон платформани ишга тушириш. | 2026 йил июнь | Ижрочилар маблағлари | |||
3. | «E-qaror» тизимида қабул қилинадиган ҳужжатларни эълон қилишда очиқликка оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилишни такомиллаштириш. | Агентликка Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизимида қабул қилинадиган ҳужжатлар билан тўсиқсиз танишиш ва мониторинг олиб бориш имкониятини яратиш. | 2026 йил январь | Талаб этилмайди | Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
4. | Давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг фаолиятини Агентлик билан узвий ҳамкорликда ташкил этиш чораларини кўриш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш: (а) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда Агентликка бўйсуниши ва унинг олдида ҳисобдор бўлиши; (б) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари зиммасига уларнинг вазифалари ва функцияларидан келиб чиқмайдиган топшириқлар юклатилишига йўл қўйилмаслиги; (в) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари фаолиятига нисбатан самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) қўлланилмаслиги; (г) самарадорлик кўрсаткичларидан (KPI) келиб чиқувчи устамалар тегишли лавозим учун назарда тутилган максимал миқдорда татбиқ этилиши, устамалар миқдорини пасайтириш масаласи Агентлик розилиги билан ҳал этилиши; (д) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши; (ж) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан Агентлик томонидан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан махсус ўқув курсларида ўқитилиши. | 2026 йил март | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
5. | «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплексини ишга тушириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплексини ишга тушириш: (а) Коррупцияга қарши курашиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш; (б) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплекси билан интеграция қилиш орқали Агентлик фаолиятини ахборот жиҳатидан таъминлаш; (в) «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплексининг «E-Komplaens» модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини тўлиқ рақамлаштириш; (г) коррупцияни олдини олиш фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга сунъий интеллект технологияларини жорий этиш: (i) «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплекси ва бошқа ахборот ресурсларидаги маълумотларнинг тизимли таҳлили асосида коррупциявий хавфларни аниқлаш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш; (ii) давлат харидларида оммавий офертага муносабат билдиришда аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини аниқлаш ва иштирокчиларнинг иштирокини автоматик чеклаш. | 2026 йил июнь | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, «UZINFOCOM» МЧЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
6. | Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширишда коррупция хавф-хатарларининг олдини олиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: (а) баҳолаш гуруҳларининг, шу жумладан, баҳолаш жараёни давомидаги ҳисоботларни ҳамда шартномаларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қонунчилик талабларига риоя этилганлиги ва иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсизлик ёки сохталик белгилари мавжудлиги нуқтаи назаридан Агентлик томонидан текшириш; (б) қонунбузилиш ҳолатлари ёки қалбакилаштириш белгилари аниқланганда, тегишли вазирлик ва идораларга тендер жараёни ёки шартномани амалга ошириш (молиялаштириш)ни тўхтатиб туриш ҳақида Агентлик томонидан тақдимнома киритиш; (в) тендер жараёнини давом эттириш тўғрисидаги қарорларни Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қабул қилиш. | 2026 йил апрель | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура |
7. | Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: (а) Жанубий Кореянинг «Clean Portal» («Шаффоф портал») платформасининг тажрибаси асосида «E-Anticor.uz» дастурини такомиллаштириш орқали коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тизимини рақамлаштириш; (б) Агентликни рағбатлантириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгилаш; (в) рағбатлантириш тизимини Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси орқали ташкил этиш. | 2026 йил июнь | Давлат бюджети маблағлари | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
8. | Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномаларини кўриб чиқмаганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш. | 1. Агентликнинг тақдимномаларини кўриб чиқмаганлик, шу жумладан, ўз вақтида ёки тўлиқ кўриб чиқмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил март | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
9. | Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришнинг ички каналларини юритиш тартибини белгилаш. | Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришнинг ички каналларини юритиш тартибини белгиловчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2026 йил апрель | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
10. | Давлат органида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олишнинг мезонларини белгилаш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш: (а) коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса бериш асослари ва тартиби; (б) хулосанинг намунавий шакли; (в) хулоса натижаси бўйича кўриладиган чора-тадбирлар; (г) хулоса бўйича шикоят бериш тартиби. | 2026 йил май | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги |
11. | Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг манфаатлар тўқнашувини олдини олишдаги ваколатларини кенгайтириш. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил март | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
12. | Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштириш. | Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга қонунга хилоф таъқиб, тазйиқ ва меҳнат қонунчилигининг бошқача тартибда бузилиши ҳолатларидан ҳимоя қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга қонунга хилоф таъқиб, тазйиқ, шунингдек, ноқонуний интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш, ишдан бўшатиш каби ҳолатлардан ҳимоя ордери бериш ва бошқа шаклдаги ҳимоя чоралари назарда тутилади. | 2026 йил май | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги |
13. | Инвестиция лойиҳалари доирасида ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш. | Ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда маблағлар сарфланишида очиқликни таъминлаш механизми сифатида маҳалла ва жамоатчилик фаоллари иштирокида Ташаббускор гуруҳларни шакллантириш амалиётини жорий этиш. | 2026 йилдан бошлаб | Талаб этилмайди | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
14. | Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш. | Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари ишини юритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари котибиятларига мавжуд штатлар доирасида бир нафардан ходим (жами 14 нафар) ажратиш. | 2026 йил май | Талаб этилмайди | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
15. | 2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси доирасида манзилли чораларни кўриш. | 1. Давлат харидлари устидан назорат қилувчи идораларнинг функцияларини ва ваколат доирасини аниқ белгилаш. 2. Ягона ахборот тизимида харид қатнашчилари таклифларини баҳолаш ҳамда давлат харидлари устидан назорат қилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни жорий қилиш. 3. Давлат харидлари устидан назорат қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш учун аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маълумот алмашинувини автоматлаштириш ва натижаларни ягона реестрда қайд этиш. | 2026 йил декабрь | Талаб этилмайди | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
16. | «Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш. | «Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Ижрочилар маблағлари | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги |
17. | Коррупцияга қарши курашиш халқаро академияси (IACA)га қўшилиш. | Коррупцияга қарши курашиш халқаро академияси (IACA)га Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши чораларини кўриш. | 2026 йил август | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
18. | БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси, халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонга билдирилган тавсиялар ҳамда бошқа халқаро стандартларнинг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича электрон платформани ишга тушириш. | Электрон платформа доирасида: БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси талаблари бажарилишини мониторинг қилиш имкониятини яратиш; халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонга берилган тавсиялар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш; фуқаролик жамияти институтлари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан тайёрланган Ўзбекистон бўйича мониторинг ҳисоботларини платформага жойлаштириш имкониятини яратиш; платформани маълумотлар билан тўлдириш юзасидан идоралараро ишчи гуруҳини шакллантириш; маълумотларни доимий янгилаб бориш механизмларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | Ижрочилар маблағлари, халқаро молия институтларининг грант маблағлари | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
19. | Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг манбаларини кенгайтириш. | Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларини, шу жумладан, Агентлик ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган материаллар асосида ундириладиган маблағлар, шунингдек Агентлик томонидан тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида ундириладиган маъмурий жарималар ҳисобидан кенгайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил апрель | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
20. | Агентлик ходимларининг малакаси, билими ва кўникмаларини баҳолаш орқали лавозимига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда ходимлар таркибини қайта шакллантириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш. | Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2026 январь — март | Талаб этилмайди | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Баҳолаш мезонлари | Баллар | Тўпланган балл | |||||||
1 | 2 | 3 | 4 | |||||||
Матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар, тақдимотлар ҳамда бошқа тадбирлар (тадбирлар) сони | ||||||||||
1. | 6 ва ундан ортиқ тадбир | 20 | ||||||||
5 та тадбир | 18 | |||||||||
4 та тадбир | 16 | |||||||||
3 та тадбир | 14 | |||||||||
2 ва ундан кам тадбир | 0 | |||||||||
Ижтимоий тармоқларда онлайн трансляциялар сони | ||||||||||
2. | 6 ва ундан ортиқ онлайн трансляция | 20 | ||||||||
5 та онлайн трансляция | 18 | |||||||||
4 та онлайн трансляция | 16 | |||||||||
3 та онлайн трансляция | 14 | |||||||||
2 ва ундан кам онлайн трансляция | 0 | |||||||||
Матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирларда раҳбарларнинг иштироки | ||||||||||
3. | раҳбар иштирок этса | 20 | ||||||||
раҳбарнинг биринчи ўринбосари иштирок этса | 18 | |||||||||
раҳбарнинг ўринбосари иштирок этса | 16 | |||||||||
раҳбарлар иштирок этмаса | 0 | |||||||||
Ахборотни етказиб бериш шакли (ҳар ойда камида бир марта) | ||||||||||
4. | инфографика тарзида | 20 | ||||||||
фото, видео шаклида | 18 | |||||||||
матн шаклида | 16 | |||||||||
ахборот эълон қилинмаса | 0 | |||||||||
Ахборотнинг қамрови | ||||||||||
5. | радио, телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши | 20 | ||||||||
фақат ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтда эълон қилиниши | 18 | |||||||||
фақат радио, телевидение ва газетада эълон қилиниши | 16 | |||||||||
радио, телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ёки веб-сайтда эълон қилиниши | 14 | |||||||||
ахборот эълон қилинмаса | 0 | |||||||||
Соҳага оид муаммоларни ёритиш | ||||||||||
6. | биринчи манба сифатида ёритиш | 20 | ||||||||
эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдириш | 15 | |||||||||
биринчи манба сифатида ёритмаса ёки эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдирмаса | 0 | |||||||||
Танқидий материалларга муносабат билдиришнинг тезкорлиги | ||||||||||
7. | танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 5 соат ичида | 20 | ||||||||
танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат ичида | 18 | |||||||||
танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида | 14 | |||||||||
танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соатдан кейин | 0 | |||||||||
Тадбирлар ҳақидаги ахборотларнинг расмий веб-сайт, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши тезкорлиги | ||||||||||
8. | тадбир якунлангандан кейин 1 соат ичида | 20 | ||||||||
тадбир якунлангандан кейин 5 соат ичида | 18 | |||||||||
тадбир якунлангандан кейин 12 соат ичида | 14 | |||||||||
тадбир якунлангандан кейин 12 соатдан кейин | 0 | |||||||||
Раҳбар ёки ахборот хизмати раҳбарининг муайян ахборот воқелиги муносабати билан расмий баёнот бериши | ||||||||||
9. | видео форматида | 20 | ||||||||
матн шаклида | 15 | |||||||||
баёнот берилмаса | 0 | |||||||||
Хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиниши | ||||||||||
10. | ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинса | 20 | ||||||||
ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинмаса | 0 | |||||||||
Мезонлар сони | 10 та | |||||||||
Умумий балл | 200 | |||||||||
| ||||||||||
6-ИЛОВА
Т/р | Баҳолаш мезонлари | Баллар | Тўпланган балл |
1 | 2 | 3 | 4 |
Қайта алоқанинг ташкил этилганлиги | |||
1. | «Ишонч телефонлари» (Call-марказлар) орқали қайта алоқа ташкил этилиб, доимий фаолият юритиши таъминланса | 2 | |
қайта алоқа йўлга қўйилмаган бўлса | 0 | ||
Оператор билан боғланиш учун уринишлар сони | |||
2. | биринчи қўнғироқда муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса | 2 | |
иккинчи қўнғироқда муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса | 1 | ||
боғланиш имкони мавжуд бўлмаса | 0 | ||
Оператор билан боғланиш учун сарфланган вақт | |||
3. | 240-300 сониягача муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса | 2 | |
301-420 сониягача муваффақиятли боғланиш имкони мавжуд бўлса | 1 | ||
421 ва ундан ортиқ сонияда боғланиш имкони мавжуд бўлса | 0 | ||
Мурожаат йўллашнинг интерактив усуллари ташкил этилганлиги | |||
4. | мурожаатни тўғридан-тўғри веб-сайт ёки унинг мобил версияси орқали юбориш, кўриб чиқиш жараёнини реал вақт режимида кузатиб бориш, шахснинг идентификация маълумотлари асосида жавоб олиш, кўриб чиқиш натижаларига нисбатан муносабат билдириш ва баҳолаш имконияти мавжуд бўлса | 2 | |
мурожаатни йўллаш ва кўриб чиқишнинг интерактив усуллари қисман жорий этилган бўлса | 1 | ||
мурожаат йўллашнинг имкони мавжуд бўлмаса | 0 | ||
Фойдаланувчилар билан коммуникация тармоғи орқали мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилганлиги | |||
5. | фойдаланувчилар билан коммуникация тармоғи орқали мулоқот қилиш учун махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси мавжуд бўлса | 2 | |
махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишчи ҳолатда бўлмаса | 1 | ||
махсус дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси мавжуд бўлмаса | 0 | ||
Раҳбар билан бевосита мулоқот қилиш тизимининг ташкил этилганлиги | |||
6. | шахсан раҳбар билан мулоқот қилиш ва мурожаат йўллаш тизими ташкил этилган бўлса | 1 | |
раҳбар ўринбосарлари билан мулоқот қилиш ва мурожаат йўллаш тизими ташкил этилган бўлса | 0,5 | ||
мулоқот қилиш ёки мурожаат йўллаш тизими йўлга қўйилмаган бўлса | 0 | ||
Мезонлар сони | 6 та | ||
Умумий балл | 11 | ||
Бунда: | Ж | = | У | |
4 |
Директор | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Директорнинг биринчи ўринбосари | Директор ўринбосари | Директор ўринбосари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ташкилий-назорат, ижро ва таҳлил бўлими 3 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш ва ички назорат бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш бошқармаси 9 | Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда коррупциявий омилларни таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси 4 | Халқаро ҳамкорлик ва рейтинглар билан ишлаш бўлими 3 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Кадрлар бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жамоатчилик, ёшлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ишлаш бўлими 2 | Шахсий хавфсизлик бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат органлари ва ташкилотларнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси | Давлат харидларида коррупциявий омилларни таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими 3 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ахборот хизмати раҳбари — давлат тили бўйича маслаҳатчи 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мурожаатлар билан ишлаш ва хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат органларида ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси 4 | Бухгалтерия 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Call-марказ | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Биринчи бўлим 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хавф-таҳлил маркази 3 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ишлар бошқармаси 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Одоб-ахлоқ комиссиялари билан ишлаш бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Биринчи йўналиш | |||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилгани ва амалиётга татбиқ этилгани (жами — 42 балл) | |||||||||||||||||||||||||||||||
Индикаторлар | Баллар | Асос* | |||||||||||||||||||||||||||||
1.1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилгани ва ўз вақтида янгилаб борилиши | |||||||||||||||||||||||||||||||
1.1.1. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари)да коррупцияга қарши курашиш бўйича қуйидаги ички идоравий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланиб борилиши: коррупцияга қарши курашиш сиёсати; одоб-ахлоқ қоидалари; коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти; манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом; алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти; ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома; контрагентларни текширишга оид йўриқнома; ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома; коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти; коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти; коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент; давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом; совғани тасарруф этиш тўғрисидаги низом; коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш механизми, хабар берган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг таъқибга олинмаслиги кафолатлари регламенти; ротация қилиш тартиби. Изоҳ. Мазкур тўпламдаги ҳамма ҳужжатлар қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, ТБ, 11 — 14 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, АБ, 7 — 10 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, ҚБ, 0 — 6 таси қабул қилинган, сифатли тўлдирилгани ва заруратга қараб янгиланган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Мазкур ҳужжатлар ягона ёки бир нечта буйруқ (қарор) билан тасдиқланиши мумкин. | ТБ 3 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Тасдиқланган ҳужжатларнинг электрон шакли илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
1.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий механизмларнинг жорий этилгани | |||||||||||||||||||||||||||||||
1.2.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари | |||||||||||||||||||||||||||||||
1.2.1.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган камида 4 та алоқа канали (масалан, расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, ишонч телефони, электрон манзил)нинг ташкил этилгани, ишчи ҳолатдалиги ва коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҳисоботнинг ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилгани. Изоҳ. Алоқа каналлари тўлиқ, ишчи ҳолатда бўлса ва йиллик ҳисобот ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса ТБ, аксинча бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ҳисобот даврида ўтказилган «Қайта алоқанинг сирли мижози» тадбири натижасида тақдимнома киритилган бўлса, 0 балл қўйилади. Ҳисобот даврида коррупцияга оид мурожаатлар келиб тушмаган бўлса, бу ҳақда тасдиқланган (мурожаатлар билан ишлашга масъул бўлинма раҳбари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши) маълумот ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилади. | ТБ 1 балл | Б 0 балл | Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади. | ||||||||||||||||||||||||||||
1.2.2. Кадрларга оид масалаларда коррупцияга қарши курашиш тизимининг жорий этилиши | |||||||||||||||||||||||||||||||
1.2.2.1. Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида бўш (вакант) иш ўринлари, коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлардаги ходимларнинг ротацияси тўғрисидаги эълонлар ва ахборотларнинг мавжудлиги. Изоҳ. Коррупция хавфи юқори бўлган лавозимлардаги ходимларнинг ротацияси тўғрисидаги ахборотлар ҳамда ҳисобот даври давомида ўсиб борувчи тартибда бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги эълонларнинг жойлаштирилган санаси кўрсатилган ҳолда ўз расмий веб-сайтида тўлиқ ва муддатида жойлаштирилган бўлса, ТБ, тўлиқ ёки муддатида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги эълонлар: давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан вакант лавозим вужудга келгандан сўнг 15 иш кунида; бошқа ташкилотлар томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин ташкилотнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, муддатида жойлаштирилган деб баҳоланади. Ҳисобот даврида бўш (вакант) иш ўринлари ва коррупцияга хавфи юқори бўлган лавозимлар мавжуд бўлмаса, 3 балл қўйилади. | ТБ 3 балл | Б 0 балл | Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
1.2.3. Давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш | |||||||||||||||||||||||||||||||
1.2.3.1. Ишга қабул қилинаётган номзодлар устидан ўтказилган текширувлар. Изоҳ. Ҳисобот даврида 100 фоиз номзодлар текширилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи текширилган бўлса АБ, 30 — 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 3 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш реестри илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
1.2.3.2. Манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар ва уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чоралар. Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигидан (тўғрилиги) келиб чиқиб, Агентлик томонидан 0 — 5 балл оралиғида белгиланади. Агар манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжуд бўлмаса ва бу ваколатли давлат органлари томонидан «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали ўз тасдиғини топган бўлса, 5 балл қўйилади. Ҳисобот даврида ваколатли давлат органлари томонидан аниқланган манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар бўйича таъсир кўрсатиш чоралари қўлланган ёки тақдимномалар киритилган бўлса, 0 балл қўйилади. | 0 — 5 балл | Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиши баённомалари нусхалари илова қилинади | |||||||||||||||||||||||||||||
1.2.3.3. Контрагентлар устидан ўтказилган текширувлар. Изоҳ. Ҳисобот даврида 100 фоиз контрагентлар текширилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи текширилган бўлса, АБ, 30 — 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Ҳисобот даврида давлат назорати органлари томонидан давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви (аффилланганлик) ҳолатлари бўйича таъсир кўрсатиш чоралари қўлланган ёки тақдимномалар киритилган бўлса, лозим даражада текширув ўтказилмаган деб ҳисобланади ҳамда Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 3 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Ҳисобот даврида тузилган хўжалик шартномалари тўғрисида маълумот, контрагентларни текшириш реестри, текширувлар натижалари бўйича ижобий ва салбий хулосалар нусхаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
1.2.3.4. Давлат ташкилотида совғани қабул қилиш, тасарруф этиш тартибининг амалга оширилганлиги. Изоҳ: Давлат ташкилотида ҳисобот даврида ходимга тақдим этилган совғаларни тасарруф этиш масаласи тўлиқ ҳал этилган ва бу ҳақда ўз расмий веб-сайтида совғалар реестри жойлаштирилган бўлса, ТБ, аксинча бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Ҳисобот даврида ходимлар томонидан қабул қилинган совғалар мавжуд бўлмаса ва бу ҳақда тасдиқланган маълумот ўз расмий веб-сайтига жойлаштирилган бўлса, ТБ устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 1 балл | Б 0 балл | Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
1.2.4. Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу ташкилот томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш | |||||||||||||||||||||||||||||||
1.2.4.1. Коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларнинг мавжудлиги ва сифатли тўлдирилгани. Изоҳ. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида Агентликка ҳисоботлар тақдим этиб келинган ва сифатли тўлдирилган бўлса, ТБ, учта чорак якуни бўйича белгиланган муддатда тақдим этилган ва сифатли тўлдирилган бўлса, ҚБ, камида учта чорак якуни бўйича белгиланган муддатда тақдим этилмаган ёки сифатли тўлдирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида тақдим этилмаган бўлса, баҳолаш жараёнларида ҳисобот тақдим этилмаган деб қаралади. | ТБ 3 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ҳақида умумий ҳисобот ҳамда коррупцияга қарши давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ижроси ҳақидаги ҳисобот илова қилинади | |||||||||||||||||||||||||||
1.2.4.2. Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича режадаги тадбирларнинг бажарилгани. Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар режанинг белгиланган муддатларда тасдиқланганлиги, улардаги тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилганидан келиб чиқиб, 0 — 5 балл оралиғида белгиланади. Ташкилот раҳбари томонидан ҳисобот даври учун ҳар йили январь ойида тасдиқланган режа асосида қуйидаги йўналишлар бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Мониторинг тадбирлари йўналиши: идоравий коррупцияга қарши курашиш тизимининг актуаллиги ва унинг қонунчилик талаблари, шу жумладан халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги мониторинги — доимий равишда; ОАВда ташкилот ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот мавжудлиги мониторинги — доимий равишда; ташкилот ходимларининг коррупцияга қарши тамойиллар ва талаблар тўғрисида хабардорлиги мониторинги — ярим йилда 1 марта; Назорат тадбирлари йўналиши: коррупцияга қарши курашиш дастурлари, «йўл хариталари» ижроси устидан назорат — ҳар чоракда; коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат — ҳар чоракда. Бунда:
| 0 — 5 балл | Режа (ташкилотнинг барча жараёнларини, мониторинг ва назорат қилинадиган даври ва текширув муддатларини ўз ичига олган), коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш журнали ва унинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади | |||||||||||||||||||||||||||||
1.2.4.3. Давлат ташкилоти томонидан молиявий маблағлардан (бюджет, бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари) фойдаланиш устидан ички назорат тадбирларининг ўтказилиши ва самарадорлиги. Назорат тадбирлари: ҳисобот даврида камида 2 марта ўтказилиши; ташкилотнинг марказий аппарати томонидан ўтказилиши; бюджетдан ажратиладиган маблағлар, бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, ўз маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ назорат тадбирлари инобатга олинади. Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар Агентлик томонидан, давлат ташкилоти фаолиятида ўз маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича режа ва режадан ташқари назорат тадбирлари (коррупцияга қарши қабул қилинган ички тартиб-қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари бузилиши) ўтказилгани, уларнинг натижасида аниқланган ҳолатлар (қоидабузарлик тури ва етказилган зарар суммаси), олди олинган ва ундирилган маблағлар (зарар суммалари) ҳамда улар бўйича кўрилган коррупциянинг олдини олиш чораларидан келиб чиқиб, 0 — 5 балл оралиғида белгиланади. Назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари тасдиқланиб, улар бўйича вазифалар тўлиқ амалга оширилган бўлса, ТБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича чора-тадбирлар тасдиқланиб, қисман амалга оширилган бўлса АБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилган ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича чора-тадбирлар тасдиқланиб, амалга оширилмаган бўлса ёки чора-тадбирлар тасдиқланмаган бўлса, ҚБ, назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилмаган ёки назорат тадбирларида ташқи органлар томонидан жиддий молиявий қонунбузарликлар аниқланган бўлса, 0 балл қўйилади. Назорат тадбирлари камида 2 марта ўтказилиб, ҳолатлар аниқланмаган ҳамда ташқи органлар томонидан назорат тадбирлари (текшириш, ўрганиш, мониторинг ва бошқа тадбирлар) ўтказилиб, молиявий қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаганлиги ўз тасдиғини топган бўлса, 4 балл қўйилади. | ТБ 5 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Назорат тадбирлари натижаси бўйича маълумот (аниқланган ҳолат, ҳар бир ҳолат бўйича қоидабузарлик тури ва етказилган зарар суммаси, олди олинган ва ундирилган зарар суммалари алоҳида кўрсатилади), назорат тадбирлари далолатномалари, аниқланган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ҳамда уларни амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
1.2.4.4. Давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни, шу жумладан, маиший коррупцияни бартараф этиш чораларининг кўрилгани. Изоҳ. Агентлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномалари, суд органларининг хусусий ажримлар бўйича коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича таҳлилий маълумот мавжуд бўлса ва улар бўйича зарур чоралар тўлиқ кўрилган бўлса, ТБ, таҳлилий маълумот мавжуд бўлмаса ёки чоралар тўлиқ кўрилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Агар ҳисобот даврида тақдимномалар, хусусий ажримлар келиб тушмаган бўлса, 1 балл қўйилади. | ТБ 2 балл | Б 0 балл | Давлат ташкилоти фаолиятида коррупцияга оид жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумот ва улар бўйича кўрилган чораларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
1.2.4.5. Давлат ташкилотида коррупцияга оид жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд ҳолатларни аниқлаш кўрсаткичи. Изоҳ. Қуйидаги формула орқали аниқланади: А / (А+Б) *100 Бунда А — давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, тегишли ташкилотларга юборилган ҳолатлар сони, Б — бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган ҳолатлар сони. Агар бошқа ташкилотлар томонидан ҳолатлар аниқланмаган бўлса, 3 балл берилади. Давлат ташкилоти томонидан аниқланган ҳолатларнинг бошқа ташкилотлар томонидан аниқланган ҳолатлар сонига нисбати 100 фоиз бўлса, ТБ, 70-99 фоиз бўлса, АБ, 30-69 фоиз бўлса, ҚБ, 0-29 фоиз бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 3 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Давлат ташкилоти томонидан ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган коррупцияга оид жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд ҳолатлар сони ва тегишли ташкилотларга юборилган асос ҳужжатлар тўғрисида маълумот, хизмат текширувлари реестри нусхаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
1.2.4.6. Коррупцияга қарши курашишга оид одоб-ахлоқ қоидалари бузилиш ҳолатларининг давлат ташкилоти томонидан аниқланиш кўрсаткичи. Изоҳ. Қуйидаги формула орқали аниқланади: А / (А+Б) *100 Бунда А — давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сони, Б — бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сони. Агар бошқа ташкилотлар томонидан ҳолатлар аниқланмаган бўлса, 3 балл берилади. Давлат ташкилоти томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатларнинг бошқа ташкилотлар томонидан аниқланиб, интизомий жазога тортилган ҳолатлар сонига нисбати 100 фоиз бўлса, ТБ, 70-99 фоиз бўлса, АБ, 30-69 фоиз бўлса, ҚБ, 0-29 фоиз бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши интизомий қилмиш аниқланган санадан эмас, балки интизомий жазо қўлланиши тасдиқланган санадан бошлаб татбиқ этилади. | ТБ 3 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Давлат ташкилотида коррупцияга қарши курашишга оид интизомий жазо чоралари қўлланган ҳолатлар (давлат ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари асосида аниқланган ҳолатлар кесимида) сони ва интизомий жазо чоралари қўлланган ходимлар тўғрисида кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган маълумот, хизмат текширувлари реестри нусхаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
1.2.4.7. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ташкилоти фаолиятининг самарадорлигини ўрганиш мақсадида ходимлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилгани ва натижалари коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилгани. Ташкилот ўз фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун ходимлар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба қуйидаги йўналишлар бўйича аноним сўровнома ўтказиши лозим: коррупциянинг олдини олишга қаратилган механизмларнинг самарадорлиги; ташкилот раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатини кўрсатувчи хатти-ҳаракатлари ва иродасининг мавжудлиги; аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг самарадорлиги; коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш кафолати етарлилиги. Изоҳ. Сўровнома барча йўналишлар бўйича ўтказилиб, унинг натижалари коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилган ва ҳисобот ўз расмий веб-сайтида мавжуд бўлса, ТБ, барча йўналишлар бўйича ўтказилмаган ёки коррупцияга қарши идоравий режаларда акс эттирилмаган ёхуд ҳисобот ўз расмий веб-сайтида мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 2 балл | Б 0 балл | Сўровнома натижалари акс эттирилган коррупцияга қарши идоравий режалар, расмий веб-сайтидаги ҳисобот ҳаволаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
Иккинчи йўналиш | |||||||||||||||||||||||||||||||
Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилгани (жами — 25 балл) | |||||||||||||||||||||||||||||||
Индикаторлар | Баллар | ||||||||||||||||||||||||||||||
2.1. Давлат ташкилотининг функция ва вазифаларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича баҳолаш ўтказилганлиги. Изоҳ. Кўрилган чоралардан келиб чиқиб, қуйидаги 3 та босқичда баҳоланади: 1. Биринчи босқич қуйидаги устувор чоралар бўйича амалга оширилган ишлардан келиб чиқиб, 0 — 6 балл оралиғида баҳоланади: вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатар даражаси холис баҳолангани; барча вазифа ва функциялар тўлиқ қамраб олингани; коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чоралар сифатли (аниқ ва манзилли) белгилангани. Бунда
2. Иккинчи босқич қуйидаги чоралар бўйича амалга оширилган ишлардан келиб чиқиб, 0 — 3 балл оралиғида баҳоланади: вазифа ва функциялар билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарнинг тавсифи тўлиқ ва аниқ ёритилгани; функцияларни (жараёнларни) амалга оширишга оид лавозимлар ва тартибга солувчи механизмлар тўлиқ акс эттирилгани; коррупциявий хавф-хатарни бартараф этиш чораларини амалга оширишга масъул ижрочилар тўлиқ қамраб олингани ва муддатлари аниқ белгилангани. Бунда чораларнинг барчаси тўлиқ амалга оширилган бўлса, 3 балл, 2 таси амалга оширилган бўлса, 2 балл, 1 таси амалга оширилган бўлса, 1 балл, амалга оширилмаган бўлса, 0 балл қўйилади. 3. Учинчи босқичда давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати сифатли ва тўлиқ шакллантирилган бўлса, 1 балл, сифатли ва тўлиқ бўлмаса 0 балл қўйилади. | 0 — 10 балл | Давлат ташкилотининг умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати илова қилинади | |||||||||||||||||||||||||||||
2.2. Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар. Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар аниқланган хавф-хатар ва минималлаштириш учун кўрилган чоралар табиатидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан 0 — 15 балл оралиғида белгиланади. | 0 — 15 балл | Давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури ва унинг бандлари ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади | |||||||||||||||||||||||||||||
Учинчи йўналиш | |||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатини кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги (жами — 10 балл) | |||||||||||||||||||||||||||||||
3.1. Давлат ташкилоти раҳбарининг ходимлар ва жамоатчилик учун коррупцияга қарши курашишга оид мурожаатининг мавжудлиги, ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишларда коррупцияга қарши курашиш ҳолатларининг ярим йилда камида 1 марта танқидий кўриб чиқилгани. Изоҳ. Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 2 балл | Б 0 балл | Давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида мурожаат эълон қилинган манба ҳаволаси, тегишли ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишлар баённомаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
3.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчиликда белгиланган минимал мезонлар асосида ички назорат тузилмаси (ёки масъул лавозими) ташкил этилгани, унинг мустақиллиги, зарур ресурслар билан таъминлангани. Изоҳ. Мазкур индикатор бўйича баллар Агентлик томонидан, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмалари (ёки масъул лавозимлари) орасида электрон платформада тўлдириладиган чек-лист натижаларидан келиб чиқиб, 0 — 6 балл оралиғида белгиланади. Баллар қуйидагича тақсимланади: 1. Минимал мезонларга асосан ташкилотнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва таркибий ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (ёки масъул лавозимлари) тўлиқ ташкил этилган бўлса, 4 балл, қисман ташкил этилган бўлса 2 балл, ташкил этилмаган бўлса 0 балл. 2. Минимал мезонлар асосида тўлиқ ташкил этилиб, мустақиллиги (бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига (кузатув кенгашига) бўйсунуви ва ҳисобдорлиги, функционал жиҳатдан бошқа тузилмаларга боғлиқ эмас) тўлиқ таъминланган бўлса, 1 балл, акс ҳолда 0 балл. 3. Минимал мезонлар асосида тўлиқ ташкил этилиб, зарур ресурслар (техник, ташкилий ва инсоний ресурслар) билан тўлиқ таъминланган бўлса, 1 балл, акс ҳолда 0 балл. | 0 — 6 балл | Электрон платформада чек-лист тўлдирилади | |||||||||||||||||||||||||||||
3.3. Давлат ташкилоти раҳбари ва уларнинг ўринбосарларининг коррупцияга мойил соҳаларни такомиллаштириш, ҳалолликни тарғиб қилиш, манфаатдор томонлар билан мулоқотни йўлга қўйишдаги шахсий фаоллиги. Давлат ташкилоти раҳбарияти (раҳбар ва ўринбосарлар) томонидан қуйидаги шаклларда шахсий иштирок ва етакчилик фаолияти амалга оширилган бўлиши лозим: коррупцияга мойил жараёнлар бўйича ишчи гуруҳ (комиссия) ташкил этилиши ва бевосита раҳбарлик қилиш; ички ходимлар билан ҳалоллик, одоб-ахлоқ қоидалари, манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олиш масалалари юзасидан мунтазам учрашувлар ўтказилиши; ташқи манфаатдор томонлар (ОАВ, жамоатчилик, ННТ) билан очиқ мулоқот ташкил этилиши; коррупция ҳақида хабар беришни тарғиб қилиниши ва хабар берган ходимларнинг рағбатлантирилиши; коррупцияга қарши ташвиқот ишларининг (веб-сайтдаги эълонлар, мақолалар ва бошқалар) олиб борилиши. Изоҳ. Камида тўрт шаклда амалга оширилган ва бу фаолият далиллар билан тасдиқланган бўлса, ТБ, уч ёки икки шаклда амалга оширилган ва бу фаолият далиллар билан тасдиқланган бўлса, АБ, икки шаклдан кам бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 2 балл | АБ 1 балл | Б 0 балл | Тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади | |||||||||||||||||||||||||||
Тўртинчи йўналиш | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилгани (жами — 15 балл) | |||||||||||||||||||||||||||||||
4.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги | |||||||||||||||||||||||||||||||
4.1.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар ва коррупцияга қарши шартлар билан меҳнат шартномасида танишганлик ҳолати. Изоҳ. Барча ходимлар таништирилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи таништирилган бўлса, АБ, 30 — 69 фоизи таништирилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи таништирилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 5 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатлар ва коррупцияга қарши шартлар билан меҳнат шартномасида танишганини имзоси билан тасдиқлаган ходимлар рўйхати илова қилинади** | ||||||||||||||||||||||||||
4.2. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилгани | |||||||||||||||||||||||||||||||
4.2.1. Ҳисобот йилида ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларида ўқитилгани. Изоҳ. Барча ходимлар, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган лавозимларда фаолият кўрсатувчи ходимлар тўлиқ ўқитилиб, махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимлар 100 фоиз бўлса, ТБ, 80 — 99 фоиз бўлса, АБ, 40 — 79 фоиз бўлса, ҚБ, 0 — 39 фоиз бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Бунда ҳар уч йилда камида бир марта малакаси оширилиши лозим бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар сони Агентлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан тасдиқланган йиллик ўқитиш режа-графиги асосида махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимлар улушидан келиб чиқиб ҳисобланади. | ТБ 3 балл | АБ 2 балл | ҚБ 1 балл | Б 0 балл | Ҳисобот йилида махсус ўқув курсини муваффақиятли тугатган ходимларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган рўйхати (ходимлар Ф.И.О., уларнинг лавозими ва бўлинмалари, ўқитилган санаси, сертификат рақами) жадвал шаклида илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
4.2.2. Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсида ўқитилгани. Изоҳ. Ишга қабул қилинган ходимлар тўлиқ ўқитилган бўлса, ТБ, тўлиқ бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 2 балл | Б 0 балл | Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсида ўқитилгани тўғрисида кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган рўйхат (ходимларнинг Ф.И.О., уларнинг лавозими, бўлинмалари, ишга қабул қилинган ва ўқитилган санаси, сертификат рақами) жадвал шаклида илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
4.2.3. Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тренинглар ўтказиш: барча ходимлар учун; коррупциявий хавф юқори даражада бўлган функцияларни бажарувчи бўлинмалар учун. Изоҳ: ходимларнинг 70 — 100 фоизи ўқитилган бўлса, ТБ, 50 — 69 фоизи ўқитилган бўлса, АБ, 30 — 49 фоизи ўқитилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи ўқитилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 5 балл | АБ 3 балл | ҚБ 2 балл | Б 0 балл | Кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган ўқитиш турлари, шакллари, ўқитилган ходимлар сони ҳамда уларнинг лавозими ва бўлинмалари рўйхати жадвал шаклида ва уларни тасдиқловчи баённомалар илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||
Бешинчи йўналиш | |||||||||||||||||||||||||||||||
Коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги (жами — 8 балл) | |||||||||||||||||||||||||||||||
5.1. Коррупцияга қарши курашиш мавзусида ташкил этилган тадбирлар сони ва уларнинг қамров даражаси. Изоҳ. Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда ўтказилган тадбирлар сони ва қамров даражасида (иштирокчилар сони) ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса, ТБ, тадбирлар сони ёки қамров даражасида (иштирокчилар сони) камайиш бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Бунда давлат хизматчилари учун ташкил этилган тадбирлар (семинар, тренинг, йиғилиш ва бошқалар) бу индикаторга киритилмайди. | ТБ 2 балл | Б 0 балл | Статистик маълумотлар, тадбир баённомалари, расмий веб-сайтидаги ҳаволалари илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
5.2. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган кўргазмали ахборот материаллари (видеоролик, инфографика ва бошқалар) ва методик қўлланмалар ишлаб чиқилгани. Давлат ташкилоти томонидан ўз фаолияти доирасида: рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш, очиқ давлат хизматлари, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияни профилактика қилишга оид йўналишларда; видеоролик, инфографика, электрон брошюра, плакат, методик қўлланма каби кўргазмали материаллар ишлаб чиқилган ва янгиланган бўлиши; улар ташкилот расмий веб-сайтида махсус рукн остида жойлаштирилган бўлиши лозим. Изоҳ. Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда ишлаб чиқилган материаллар сонида ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса ҳамда улар тўлиқ ташкилотнинг ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, ТБ, материаллар сони ўзгармаган, лекин сайтга тўлиқ жойлаштирилмаган бўлса, АБ, тарқатилган материаллар сонида камайиш бўлса ёки ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. Ҳар бир материал: номи, мавзуси, санаси, аудиторияси, файл нусхаси ёки ҳавола билан ҳужжатлаштирилади. Баҳолашда «фаолиятга оидлик» ва «ахборот яроқлилиги» мезонлари ҳам ҳисобга олинади. Агар ташкилот фаолиятида фақат ички ходимларга мўлжалланган материаллар мавжуд бўлса — улар ҳисобга олинмайди. | ТБ 2 балл | АБ 1 балл | Б 0 балл | Статистик маълумотлар, ҳар бир материал бўйича ҳужжатлар, давлат ташкилотининг расмий веб-сайтидаги материаллар ҳаволаси илова қилинади | |||||||||||||||||||||||||||
5.3. Аҳоли ва кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказилгани ва натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани. Давлат ташкилоти томонидан ҳар йили икки марта (ярим йиллик асосда) қуйидаги йўналишлар бўйича сўровнома ўтказилиши лозим: ташкилот фаолиятида коррупция хавфи бўйича жамоатчилик фикри; аҳолининг ишонч даражаси; хабар бериш имконияти, ходимларнинг одоб-ахлоқ даражаси, хизматлар сифати; коррупциянинг олдини олиш чоралари самарадорлиги бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. Изоҳ. Ҳар ярим йилда камида бир марта сўровнома ўтказилиб, натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ҳисобот эса ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлса, ТБ, ҳар ярим йилда бир марта ўтказилмаган ёки таклифлар ишлаб чиқилмаган ёхуд унинг натижалари бўйича ҳисобот ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 2 балл | Б 0 балл | Сўровнома натижалари бўйича таклифларни ўз ичига олган ҳисоботнинг ўз расмий веб-сайтидаги ҳаволаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
5.4. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик доирасидаги ҳамкорлигининг мавжудлиги. Изоҳ. Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади. | ТБ 2 балл | Б 0 балл | Маълумотлар ва материаллар ҳаволаси илова қилинади | ||||||||||||||||||||||||||||
Босқичлар | Масъуллар | Амалга ошириладиган тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) | 1. Рейтинг баҳолашдан ўтказиладиган давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) рўйхатини тузади. 2. Рўйхатга киритилган давлат ташкилотларига «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали тегишли маълумотларни киритиш тўғрисида хат киритади. | Ҳар йили 5 январга қадар | |||
2-босқич | Давлат ташкилотлари | «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари жадвалини тўлдириш орқали маълумот киритиб боради. | Ҳар ярим йилликда (10 июлга қадар) | |||
3-босқич | Агентлик | 1. Давлат ташкилотлари томонидан «E-Anticor.uz» электрон платформасига киритилган маълумотларни таҳлил қилиб боради. 2. Якуний рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилиши мумкин бўлган давлат органларига тавсиялар киритади, уларга услубий жиҳатдан кўмаклашади. | Мунтазам равишда | |||
4-босқич | Давлат ташкилотлари | «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали йиллик (олдинги йилнинг 1 январидан баҳоланиш ўтказилаётган йилнинг 1 январига қадар) маълумотларни киритади. | Ҳар йили 10 январдан кечиктирмасдан | |||
5-босқич | Агентлик | Йиллик маълумотлар киритилгандан кейин танлов асосида тегишли давлат ташкилотлари маълумотларининг ҳаққонийлигини ўрганади. | Ҳар йили 1 февралга қадар | |||
6-босқич | Агентлик | Шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда — Экспертлар гуруҳи)га тақдим этади. | Ҳар йили 5 февралга қадар | |||
7-босқич | Экспертлар гуруҳи | Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади ва қуйидагилардан бирини Агентликка тақдим этади: дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақида хулоса; муқобил рейтинг баҳолаш натижалари. | Ҳар йили 15 февралга қадар | |||
8-босқич | Агентлик | 1. Экспертлар гуруҳи хулосаси (ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижаси)ни пухта таҳлил қилади ва унга кўра дастлабки рейтингни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади. | ||||
2. Ҳар бир давлат ташкилотига унинг рейтинг баҳолаш натижаси ҳақидаги маълумотни юборади. | Ҳар йили 20 февралга қадар | |||||
Давлат ташкилотлари | 3. Давлат ташкилотлари ўз рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади, таклиф ва эътирозларини Агентликка юборади. | Ҳар йили 25 февралга қадар | ||||
4. Агентлик давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклиф ва эътирозларни пухта таҳлил қилади ва рейтинг баҳолашни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади. | Ҳар йили 1 мартга қадар | |||||
9-босқич | Агентлик | Якуний рейтинг натижаларини Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга киритади ҳамда ўз расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади. | Ҳар йили 1 март | |||
10-босқич | Агентлик | 1. Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарли» деб топилган давлат ташкилотларига самарадорликни янада ошириш бўйича тавсиялар киритади. | Ҳар йили 15 мартга қадар | |||
Давлат ташкилотлари | 2. Агентлик томонидан киритилган тавсиялар ижроси бўйича маълумотларни «E-Anticor.uz» электрон платформасига киритиб боради. | Белгиланган муддатларда | ||||
11-босқич | Давлат ташкилотлари Агентлик | 1. Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилган давлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади ва уни Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. | Ҳар йили 20 мартга қадар | |||
2. Тасдиқланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш чораларини кўради. | Белгиланган муддатларда | |||||
». |