21.04.2025 йилдаги ПҚ-147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишини янгича тизим асосида ташкил этиш юзасидан белгиланган асосий вазифаларни самарали амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида «ҳалоллик вакцинаси» тамойили асосида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Устувор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўриш, давлат харидлари бўйича превентив ўрганишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан мунтазам равишда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) электрон ҳисобот тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) тегишли соҳа ва тармоқда коррупциявий хавф-хатарлар рўйхатини шакллантириш, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, тасдиқланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назоратни амалга ошириш ва коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш имконини берувчи ситуацион марказлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) меҳнат жамоасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) коррупцияга қарши курашиш бўйича ижобий тажрибаларни оммалаштириш ва жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Коррупцияга қарши ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига (кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолларда корхона раҳбарига) бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва таркибий ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари томонидан тайинланади ҳамда фаолияти улар томонидан мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Агентликнинг тақдимномалари улар фаолият олиб бораётган ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Ҳисоб палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат органлари ва ташкилотларида мазкур минимал мезонларга асосан коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ташкил этилишини мониторинг қилиб, натижалари бўйича Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Коррупцияга қарши ички назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқий эксперимент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖнинг (кейинги ўринларда — эксперимент ўтказиладиган ташкилотлар) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбари лавозимига Агентлик ходимлари тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари бевосита Агентликка бўйсунади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Агентлик ҳамда эксперимент ўтказиладиган ташкилотлар томонидан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳуқуқий эксперимент доирасида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари штат бирликлари ҳуқуқий эксперимент даврида Агентликка ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур штат бирликлари учун Агентликнинг бўлим бошлиғига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари қўлланади. Бунда ушбу лавозим учун меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Агентликда ва эксперимент ўтказиладиган ташкилотларда ушбу лавозим учун тўланадиган иш ҳақи ўртасидаги тафовут:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирликларида фаолият юритувчи Агентлик ходимлари учун — Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖда фаолият юритувчи Агентлик ходимлари учун — Агентликнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига акциядорлик жамиятлари томонидан ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик (А. Бурханов) эксперимент ўтказиладиган ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) бир ой муддатда эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий эксперимент давомидаги энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳуқуқий экспериментнинг амалга оширилиши ҳақида ҳар ярим йилда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга ахборот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) икки ой муддатда ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш жараёнини тартибга солиш бўйича қўшма қарор қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳуқуқий экспериментнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида 2027 йил 1 январга қадар ушбу тизимни бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ҳам татбиқ этиш юзасидан асослантирилган таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат органлари ва ташкилотлари коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг илк марта лавозимга тайинланган масъул ходимлари қуйидаги тартибда икки ҳафталик стажировкадан ўтиши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг раҳбарлари ва ходимлари — Агентликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашишга масъул ходимлари — давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда уларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари учун ҳар йили коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўйича қисқа муддатли малака ошириш курсларини ҳамда уларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилишини ташкил этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этишни Агентлик билан келишиш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлаш ва баҳолаш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) уч ой муддатда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларининг касбий стандартлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2025 йил 1 июлга қадар «E-anticor.uz» электрон платформасида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг электрон реестрини юритиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинган ишлар ҳақидаги ҳисоботни электрон шаклда тақдим этиш, аноним сўровномалар ўтказиб, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш имконини берувчи электрон модулни ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш натижалари бўйича ҳар ярим йилда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «E-anticor.uz» электрон платформасини функционал кенгайтиришга қаратилган модулни яратиш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ва миллий донорлар томонидан ажратилган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад, вазифалари, ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик (А. Бурханов) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-147-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИНИМАЛ МЕЗОНЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мавжуд штат бирликлари ва тизим ташкилотлари сони

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси минимал штат бирлиги сони*

Марказий аппаратда штат бирлиги сони

Тизимда ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлинмалар ва таркибий ташкилотлар (қўмита, агентлик, инспекция, марказ, муассасалар ва республика даражасидаги бошқа ташкилотлар) мавжудлиги

1.

150 гача

Мавжуд эмас

1 та ходим

Мавжуд

Марказий аппаратда 2 та ходимдан иборат бўлим ва ҳар бир ҳудудий бўлинма** ва таркибий ташкилотларда*** 1 тадан ходим

2.

150400 гача

Мавжуд эмас

Марказий аппаратда 2 та ходимдан иборат бўлим

Мавжуд

Марказий аппаратда 3 та ходимдан иборат бўлим ва ҳар бир ҳудудий бўлинма** ва таркибий ташкилотларда*** 1 тадан ходим

3.

400 ва ундан ортиқ

Мавжуд эмас

Марказий аппаратда 3 та ходимдан иборат бўлим

Мавжуд

Марказий аппаратда 4 та ходимдан иборат бўлим ва ҳар бир ҳудудий бўлинма** ва таркибий ташкилотларда*** 1 тадан ходим****

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг белгиланган умумий сони ва ажратилган маблағлар доирасида ўзларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари учун ушбу минимал мезонларда назарда тутилганидан кўпроқ штат бирликларини белгилаши мумкин. Бунда белгиланган масъул ходимлар штат бирликлари сони 7 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда бошқарма, 2 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда бўлим ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Агар давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) бўлинмасида умумий штатлар сони 100 та ва ундан кам бўлса, ушбу ҳудудий бўлинманинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти давлат органи ва ташкилотининг марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Агар давлат органлари ва ташкилотларининг тизимидаги таркибий ташкилотнинг штатлар сони 100 та ва ундан кам бўлса ҳамда таркибий ташкилотнинг ўзида ҳудудий ёки таркибий ташкилотлар мавжуд бўлмаса, ушбу таркибий ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти давлат органи ва ташкилотининг марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Агар тизимдаги таркибий ташкилотнинг умумий штатлари сони (ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотларининг штат бирлиги билан биргаликда) 400 ва ундан ортиқ бўлса, юқоридаги жадвалга асосан минимал мезонлар татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди 4-кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолатини баҳолайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4105-сон қарори 11-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4653-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидан «Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банднинг ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-банднинг иккинчи хатбошисидан «ҳамда Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-банднинг иккинчи хатбошисидан «Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 10-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5177-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат муассасалари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарори 2-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказга комплекс экспертизадан ўтказиш учун киритилган чет элда ишлаб чиқарилган ахборот қурилма, ускуналар, барча турдаги ахборот тизимлари, мобил иловалар ва бошқа дастурий таъминотларни харид қилиш бўйича лойиҳалар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг ижобий қарори тақдим этилганидан кейин кўриб чиқилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 августдаги «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги ПҚ-356-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонини бериш, уни тайёрлаш ҳамда «Йилнинг илғор тадбиркорлари» китобини чоп этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Савдо-саноат палатасининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 07/25/147/0367-сон)