12.01.2022 йилдаги ПҚ-81-сон
2022 йил 1 февралдан бошлаб рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, 1-иловада кўрсатилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Давлат органлари ва ташкилотлари номи

I. Вазирликлар

1.

Адлия вазирлиги

2.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.

Мактабгача таълим вазирлиги

5.

Молия вазирлиги

6.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Транспорт вазирлиги

9.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

10.

Халқ таълими вазирлиги

11.

Қурилиш вазирлиги

II. Давлат қўмиталари

12.

Давлат божхона қўмитаси

13.

Давлат солиқ қўмитаси

14.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

15.

Давлат статистика қўмитаси

III. Агентликлар

18.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

19.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

20.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

21.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

22.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

IV. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

23.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

24.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

25.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

26.

Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокимлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
8. Якуний баллар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган Рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичларидаги балларни бир-бирига қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
9. Рейтинг баҳолаш мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
13. Давлат ташкилотлари ҳар йили Агентликнинг хатини олгандан сўнг, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ муддатларда электрон платформа орқали зарур маълумотларни киритади.

Биринчи йўналиш

Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ва амалиётга татбиқ этилганлиги

(жами — 35 балл)

Индикаторлар

Баллар

Асос*

1.1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилганлиги ва ўз вақтида янгилаб борилиши

1.1.1. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари)да коррупцияга қарши курашиш бўйича қуйидаги ички идоравий ҳужжатларнинг мавжудлиги ва заруратга қараб янгиланиб борилиши:

коррупцияга қарши курашиш сиёсати;

одоб-ахлоқ қоидалари;

коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти;

манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом;

алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;

ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома;

контрагентларни текширишга оид йўриқнома;

ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;

коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти;

коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти;

коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент;

давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом.

Изоҳ: Мазкур тўпламдаги ҳамма ҳужжатлар қабул қилинган бўлса, ТБ, 7 — 11 таси қабул қилинган бўлса, АБ, 3 — 7 таси қабул қилинган бўлса, ҚБ, 0 — 3 таси қабул қилинган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Тасдиқланган ҳужжатларнинг электрон шакли илова қилинади

1.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий механизмларнинг жорий этилганлиги

1.2.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари

1.2.1.1. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари: камида 4 та алоқа канали (масалан, расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, ишонч телефони, электрон манзил)нинг ташкил этилганлиги.

Изоҳ: Алоқа каналлари тўлиқ мавжуд бўлса ТБ, аксинча бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Алоқа каналлари ҳаволаси илова қилинади

1.2.1.2. Расмий веб-сайтда ва бошқа ОАВларда коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари ҳақидаги маълумотларнинг, шунингдек, коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатларнинг жойлаштирилганлиги.

Изоҳ: Тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар мавжуд бўлса, ТБ, аксинча бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Веб-сайт ва бошқа ОАВлардаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади

1.2.1.3. Расмий веб-сайтда коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҳисоботнинг мавжудлиги.

Изоҳ: Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Веб-сайтдаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади

1.2.2. Кадрларга оид масалаларда коррупцияга қарши курашиш тизимининг жорий этилиши

1.2.2.1. Вакант ўринларга кадрларни танлов асосида қабул қилиш тизимининг мавжудлиги.

Изоҳ: Ҳисобот даврида 80 — 100 фоиз ходимлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган бўлса, ТБ, 60 — 79 фоизи танлов асосида қабул қилинган бўлса, АБ, 30 — 59 фоизи танлов асосида қабул қилинган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи танлов асосида қабул қилинган бўлса Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ўтказилган танлов материаллари (суҳбат ёки тест баённомалари, видео материал) илова қилинади

1.2.2.2. Расмий веб-сайтда ишга қабул қилиш, ротация тўғрисидаги эълонлар ва ахборотларнинг мавжудлиги.

Изоҳ: мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Веб-сайтдаги маълумотлар ҳаволаси илова қилинади

1.2.2.3. Меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши шартларнинг киритилганлиги.

Изоҳ: Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Коррупцияга қарши шартлар билан меҳнат шартномасида танишганлигини имзоси билан тасдиқлаган ходимлар рўйхати илова қилинади

1.2.2.4. Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш механизми, хабар берган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг таъқибга олинмаслиги кафолатининг мавжудлиги.

Изоҳ: Тегишли механизм мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Мазкур масалаларни тартибга солувчи ички регламент, ходимлар рўйхати ва статистик маълумотлар илова қилинади

1.2.3. Давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш

1.2.3.1. Ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириш.

Изоҳ: Ҳисобот даврида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдирган ходимлар 100 фоиз бўлса, ТБ, 70 — 99 фоиз бўлса, АБ, 30 — 69 фоиз бўлса, ҚБ, 0 — 29 бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ишга қабул қилишда, лавозими ўзгараётганда, ротация қилинаётганда ва йиллик декларацияни тўлдирган ходимларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган рўйхати илова қилинади

1.2.3.2. Ишга қабул қилинувчи номзодлар устидан ўтказилган текширувлар сони.

Изоҳ: Ҳисобот даврида 100 фоиз номзодлар текширилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи текширилган бўлса АБ, 30 — 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Ишга қабул қилинувчи номзодларга нисбатан ўтказилган текширувлар тўғрисида хулосалар сони кўрсатилади

1.2.3.3.Аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ва уни тартибга солиш бўйича қабул қилинган чоралар.

Изоҳ: Ҳисобот даврида манфаатлар тўқнашуви аниқланмаган ёки аниқланган ҳолатларга чоралар кўрилган бўлса, ТБ, манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолатларга чоралар кўрилмаган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари реестри илова қилинади

1.2.3.4. Контрагентлар устидан ўтказилган текширувлар сони

Изоҳ: Ҳисобот даврида100 фоиз контрагентлар текширилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи текширилган бўлса, АБ, 30 — 69 фоизи текширилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи текширилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Контрагентларни текшириш реестри, ҳисобот даврида ўтказилган контрагентлар текширувлар сони, текширувлар натижалари бўйича ижобий ва салбий хулосалар нусхаси илова қилинади

1.2.4. Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу ташкилот томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш

1.2.4.1. Коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларнинг мавжудлиги ва сифатли тўлдирилганлиги.

Изоҳ: Мазкур индикатор бўйича баллар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳисоботларнинг мавжудлиги ва сифатли тўлдирилганлигидан келиб чиқиб, 0 — 3 балл оралиғида белгиланади.

0 — 3 балл

Коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ҳақида умумий ҳисобот ҳамда коррупцияга қарши давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ижроси ҳақида ҳисобот илова қилинади

1.2.4.2. Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича режадаги тадбирларнинг бажарилганлиги.

Изоҳ: Мазкур индикатор бўйича баллар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан режадаги тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилганлигидан келиб чиқиб, 0 — 3 балл оралиғида белгиланади.

0 — 3 балл

Режа (ташкилотнинг барча жараёнларини, мониторинг ва назорат қилинадиган даври ва текширув муддатларини ўз ичига олган) ва унинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

1.2.4.3. Ҳисобот даврида алоқа каналлари орқали келиб тушган коррупцияга оид хабарлар бўйича ва мониторинг натижаларига кўра коррупциявий ҳаракат деб ҳисобланган ҳолатлар юзасидан хизмат текширувлари ўтказилганлиги.

Коррупцияга қарши курашишга оид қонунчиликнинг бузилганлиги тўғрисида тасдиқланган ҳолатларнинг (қонунчилик ҳужжатлари кесимида) аниқланганлиги.

Давлат ташкилотларида тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат ва тартиб-таомилларнинг бузилиш ҳолатлари (ички ҳужжатлар кесимида), коррупциявий хатти-ҳаракатларга йўл қўйилганлик ҳолатларининг аниқланганлиги.

Изоҳ: 100 фоиз текширилган (ўрганилган) бўлса, ТБ, 70 — 99 фоиз текширилган (ўрганилган) бўлса, АБ, 30 — 69 фоиз текширилган (ўрганилган) бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоиз ўрганилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

3 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни рўйхатга олиш реестри, хизмат текширувлари реестри нусхаси илова қилинади.

Айбдорлар аниқланган ҳолатлар сони банд бўйича бўлиб кўрсатилади

1.2.4.4. Коррупцияга оид қонунчилик ва ички идоравий талабларни бузган ходимларга қўлланилган жазолар.

Изоҳ: Мазкур индикатор бўйича баллар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан, содир этилган ҳаракат ва қўлланилган жазо табиатидан келиб чиқиб, 0 — 3 балл оралиғида белгиланади. Ҳисобот йилида ўтказилган текширишлар ва келиб тушган хабарлар таҳлили асосида қонунчилик ва ички идоравий талабларни бузган ходимлар аниқланмаган бўлса, 2 балл қўйилади.

0 — 3 балл

Кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ва ички идоравий талабларни бузган ходимлар сони ҳамда уларга қўлланилган чоралар кўрсатилган рўйхат

Иккинчи йўналиш

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги

(жами — 30 балл)

Индикаторлар

Баллар

2.1. Давлат ташкилотининг барча функция ва вазифаларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича баҳолаш ўтказилганлиги.

Изоҳ: Баҳолаш қамрови 100 фоиз бўлса, ТБ, 70 — 99 фоиз бўлса, АБ, 30 — 69 бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоиз бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

15 балл

АБ

10 балл

ҚБ

5 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилотининг бирлашган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, коррупция хавфига энг кўп мойил бўлган функция ва лавозимлар рўйхати илова қилинади

2.2. Аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар.

Изоҳ: Мазкур индикатор бўйича баллар аниқланган хавф-хатар ва минималлаштириш учун кўрилган чоралар табиатидан келиб чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 0 15 балл оралиғида белгиланади.

015 балл

Давлат ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг коррупцияга қарши кураш дастури («Йўл харитаси») ва унинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади

Учинчи йўналиш

Давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги

(жами — 15 балл)

3.1. Давлат ташкилоти раҳбарининг ходимлар ва жамоатчилик учун коррупцияга қарши курашишга оид мурожаатининг мавжудлиги, унинг ходимлар эътиборига етказилганлиги, ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишларда коррупцияга қарши курашиш ҳолатларининг кўриб чиқилганлиги.

Изоҳ: Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Мурожаат эълон қилинган манба ҳаволаси, тегишли ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишлар баённомаси илова қилинади

3.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси тузилганлиги, унинг зарур ресурслар, штат бирликлари ва бошқа моддий-техник база билан таъминланганлиги.

Изоҳ: Мазкур индикатор бўйича баллар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмалари орасида электрон платформада ўтказиладиган сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, 0 — 12 балл оралиғида белгиланади.

012 балл

Электрон платформада сўровнома тўлдирилади

3.3. Давлат ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан ОАВ ва тадбирларда коррупцияга қарши курашиш бўйича чиқишлар.

Изоҳ: Ҳисобот давридаги ҳар ярим йилда камида 1 марта мавжуд бўлса ТБ, мавжуд бўлмаса Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Маълумотлар ва материаллар ҳаволаси илова қилинади

Тўртинчи йўналиш

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги

(жами — 15 балл)

4.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги

4.1.1. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар билан танишганлик ҳолати ҳамда коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши.

Изоҳ: Барча ходимлар таништирилган бўлса, ТБ, 70 — 99 фоизи таништирилган бўлса, АБ, 30 — 69 фоизи таништирилган бўлса, ҚБ, 0 — 29 фоизи таништирилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

5 балл

АБ

2 балл

ҚБ

1 балл

Б

0 балл

Коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатлар билан танишганлигини имзоси билан тасдиқлаган ходимлар рўйхати, ходимларнинг коррупцияга қарши асосий талаблар ва тартиб-таомиллардан хабардорлиги юзасидан якуний мониторинг натижалари ҳамда ушбу талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат якунлари илова қилинади**

4.2. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги

4.2.1. Ҳисобот йилида ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмалари оширилганлиги.

Изоҳ: Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда, билим ва кўникмалари оширилган ходимларнинг сонида ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса, ТБ, агар камайиш бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Давлат ташкилоти тизими ходимларини коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ва махсус ўқитишга доир маълумотлари (тасдиқланган рўйхат) ва таҳлил натижалари илова қилинади

4.2.2. Давлат ташкилоти ходимларини коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлашга оид махсус ўқув дастурлари, қўлланмалар мавжудлиги.

Изоҳ: Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимда ишловчи ва бошқа ходимларни, шу жумладан, ишга янги қабул қилинган ходимларни коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлашга оид махсус ўқув дастурлари, қўлланмалар илова қилинади

4.2.3. Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш тизимининг мавжудлиги.

Изоҳ: Мавжуд бўлса, ТБ, мавжуд бўлмаса, Б устунига «х» белгиси қўйилади

ТБ

3 балл

Б

0 балл

Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмалари оширилганлиги бўйича кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган маълумотлар илова қилинади

4.2.4.Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тренинглар ўтказиш:

барча ходимлар учун;

коррупциявий хавф юқори даражада бўлган функцияларни бажарувчи бўлинмалар учун.

Изоҳ: ходимларнинг 70 — 100 фоизи ўқитилган бўлса, ТБ, 50 — 69 фоизи ўқитилган бўлса, АБ, 30 — 49 фоизи ўқитилган бўлса, ҚБ, 0 29 фоизи ўқитилган бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

5 балл

АБ

3 балл

ҚБ

2 балл

Б

0 балл

Кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган ўқитиш турлари, шакллари, ўқитилган ходимлар сони ҳамда уларнинг лавозими ва бўлинмалари рўйхати жадвал шаклида илова қилинади

Бешинчи йўналиш

Коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги

(жами — 5 балл)

5.1. Коррупцияга қарши курашиш мавзусида ташкил этилган тадбирлар сони.

Изоҳ: Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда, ўтказилган тадбирлар сонида ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса, ТБ, тадбирлар сонида камайиш бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

1 балл

Б

0 балл

Статистик маълумотлар илова қилинади

5.2. Коррупцияга қарши курашиш мавзусида ташкил этилган тадбирларнинг қамров даражаси.

Изоҳ: Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда, ўтказилган тадбирларнинг қамров даражасида ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса, ТБ, қамров даражасида камайиш бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Статистик маълумотлар (иштирокчилар сони, ҳудудий қамров) илова қилинади

5.3. Коррупцияга қарши курашишга оид тарқатилган кўргазмали материаллар, қўлланмалар, ижтимоий аудио ва видеороликлар сони.

Изоҳ: Мазкур индикаторда олдинги ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар сони таққосланади. Бунда, тарқатилган материаллар сонида ижобий фарқ бўлса ёки ўзгариш бўлмаса ТБ, тарқатилган материаллар сонида камайиш бўлса, Б устунига «х» белгиси қўйилади.

ТБ

2 балл

Б

0 балл

Статистик маълумотлар илова қилинади

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(Агентлик)

1. Рейтинг баҳолашдан ўтказиладиган давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) рўйхатини тузади.

2. Рўйхатга киритилган давлат ташкилотларига «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали тегишли маълумотларни киритиш тўғрисида хат киритади.

Ҳар йили 5 январга қадар

2-босқич

Давлат ташкилотлари

«E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари жадвалини тўлдириш йўли билан маълумот киритиб боради.

Ҳар чоракда

(10 апрель, 10 июль ва 10 октябрга қадар)

3-босқич

Агентлик

1. Давлат ташкилотлари томонидан «E-Anticor.uz» электрон платформасига киритилган маълумотларни таҳлил қилиб боради.

2. Якуний рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилиши мумкин бўлган давлат органларига тавсиялар киритади, уларга услубий жиҳатдан кўмаклашади.

Мунтазам равишда

4-босқич

Давлат ташкилотлари

«E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали йиллик (олдинги йилнинг 1 январидан баҳоланиш ўтказилаётган йилнинг 1 январига қадар) маълумотларни киритади.

Ҳар йили 10 январдан кечиктирмасдан

5-босқич

Агентлик

Йиллик маълумотлар киритилгандан кейин танлов асосида тегишли давлат ташкилотлари маълумотларининг ҳаққонийлигини ўрганади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

6-босқич

Агентлик

Шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда — Экспертлар гуруҳи)га тақдим этади.

Ҳар йили 5 февралга қадар

7-босқич

Экспертлар гуруҳи

Агентлик томонидан шакллантирилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади ва қуйидагилардан бирини Агентликка тақдим этади:

дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қисман ўзгартириш ҳақида хулоса;

муқобил рейтинг баҳолаш натижалари.

Ҳар йили 15 февралга қадар

8-босқич

Агентлик


Давлат ташкилотлари

1. Экспертлар гуруҳи хулосаси (ёки муқобил рейтинг баҳолаш натижаси)ни пухта таҳлил қилади ва унга кўра дастлабки рейтингни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 20 февралга қадар

2. Ҳар бир давлат ташкилотига унинг рейтинг баҳолаш натижаси ҳақидаги маълумотни юборади.

3. Давлат ташкилотлари ўз рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқади, таклиф ва эътирозларини Агентликка юборади.

Ҳар йили 25 февралга қадар

4. Агентлик давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклиф ва эътирозларни пухта таҳлил қилади ва рейтинг баҳолашни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 1 мартга қадар

9-босқич

Агентлик

Якуний рейтинг натижаларини Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга киритади ҳамда ўз расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

Ҳар йили 1 март

10-босқич

Агентлик

1. Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарли» деб топилган давлат ташкилотларига самарадорликни янада ошириш бўйича тавсиялар киритади.

Ҳар йили 15 мартга қадар

Давлат ташкилотлари

2. Агентлик томонидан киритилган тавсиялар ижроси бўйича маълумотларни «E-Anticor.uz» электрон платформасига киритиб боради.

Белгиланган муддатларда

11-босқич

Давлат ташкилотлари Агентлик

1. Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги «қониқарсиз» деб топилган давлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади ва уни Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Ҳар йили 20 мартга қадар

2. Тасдиқланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш чораларини кўради.

Белгиланган муддатларда