18.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3904
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг буйруғи, 18.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3904
Кучга кириш санаси
22.10.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3904]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир И. МАХКАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 22 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2026 йил 22 июндаги 4-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг, йўл қурилиши соҳасига доир қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда лойиҳа талабларига (бундан буён матнда йўл қурилишига оид ҳужжатлар деб юритилади) мувофиқлигини аниқлаш бўйича лаборатория синовларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синаш лабораторияси — синашни амалга оширувчи юридик шахс ёки унинг таркибий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория синовлари — автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг, жумладан қўлланилган материаллар ва конструкцияларнинг йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация — мувофиқликни баҳолаш органларининг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатлилигини аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузишнинг амалга оширилишини таъминловчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилоти — буюртмачи томонидан амалдаги қонунчилик асосида белгиланган ҳамда шартномада кўрсатилган ишларни белгиланган муддатда бажариш ва топшириш мажбуриятини олган юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда синаш лабораториясини жалб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг сифати устидан пудрат ташкилоти томонидан доимий равишда лаборатория назорати таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу бажарилган ишларнинг сифатини назорат қилиш пудрат ташкилотининг синаш лабораторияси ёки шартнома асосида жалб этиладиган ташкилот томонидан лаборатория синовларини ўтказган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички назорат пудрат ташкилоти томонидан камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича чоралар кўриш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг босқичма-босқич лаборатория синовидан ўтказилиши ва унинг тўлиқлиги, тўғрилиги, ишончлилиги ва объективлиги устидан ички назоратни таъминлаш учун пудрат ташкилоти масъул мутахассисни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Буюртмачи томонидан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган иш ҳажмларини пудрат ташкилотидан қабул қилиб олишда йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқлиги ва сифати таъминланганлигини аниқлаш учун синаш лабораторияси жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу синаш лабораторияси аккредитациядан ўтган бўлиши ва уни жалб қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Буюртмачи томонидан пудрат ташкилотининг синаш лабораториясини ёки у томондан жалб этилган синаш лабораториясини жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Буюртмачи ва пудрат ташкилотининг лаборатория синовлари натижалари юзасидан улар ўртасида низоли ҳолатлар юзага келганда, ушбу синовларда иштирок этмаган аккредитациядан ўтган синаш лабораторияси томонидан қайта синовлар ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Синаш лабораториясининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Синаш лабораторияси автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг ҳар бир босқичида уларнинг йўл қурилишига оид ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини лаборатория синовлари орқали аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда лаборатория синови натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда синов баённомаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Синаш лабораториясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг, жумладан қўлланилган материаллар (асфальтбетон, бетон ва бошқа қоришмалар), конструкциялар ва буюмларнинг йўл қурилишига оид ҳужжатлар ҳамда лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан лаборатория синовларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган лаборатория синовларининг натижалари юзасидан синов баённомалари ва ҳисоботларини расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Синаш лабораторияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш учун намуналар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш натижалари бўйича аниқланган номувофиқликлар юзасидан шартнома тузилган томонга таклиф киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синаш лабораториялари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Синаш лабораторияси қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш натижалари бўйича синов баённомалари ва ҳисоботларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациядан ўтказилган лабораториялар синов баённомаларининг (ишлаб чиқаришдаги лабораториялар ички эҳтиёжлари учун ўтказган синовлари бундан мустасно) «e-akkreditatsiya» ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳолда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш журналлари ва дафтарларини белгиланган тартибда ёзма ва электрон равишда юритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория синовларини йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқ тўлиқ, ҳаққоний ва ваколат доирасида амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синаш лабораториялари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ишлар номи

Синов кўрсаткичлари

Синов муддати

Асос

1.

Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда йўл пойи ишларини лаборатория синовидан ўтказиш

Грунт (кўтарма, ўйма) физик-маханик кўрсаткичлари:

• қатлам қалинлиги;

• бир хиллиги;

• шўрланганлиги;

• намлиги;

• зичлиги.

Иш жараёнида*

ГОСТ 25100-2020

ГОСТ 30416-2020

ГОСТ 28622-2012

ГОСТ 23161-2012

ГОСТ 5180-2015

ГОСТ 30672-2019

2.

Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда ноорганик боғловчи материаллар билан мустаҳкамланган йирик бўлакли, қумли ва гилли грунтлар, саноат чиқиндиларидан тайёрланган асос ва қоплама ишлари ҳамда материалларни лаборатория синовидан ўтказиш

Асос ва қопламанинг физик-маханик кўрсаткичлари:

• йирик бўлакли ва қумли грунтларнинг гранулометрик таркиби;

• гилли грунтларнинг пластиклик сони ва майдалик даражаси;

• сиқилиш мустаҳкамлиги;

• совуққа чидамлилиги;

• саноат чиқиндиларининг зичланганлик коэффициенти.

Иш кунида камида бир марта

ГОСТ 5180-2015

ГОСТ 25100-2020

ГОСТ 23558-94

ГОСТ 30491-2012

3.

Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда органик боғловчи материаллар билан ишлов берилган асос ва қоплама ишлари ҳамда материалларни лаборатория синовидан ўтказиш

Асос ва қопламанинг физик-маханик кўрсаткичлари :

• аралашманинг ҳарорат;

• сиқилишдаги мустаҳкамлик чегаралари;

• аралашманинг ёпишқоқлиги;

• донадорлик таркиби;

• сувга чидамлилиги.

Иш кунида камида бир марта

ГОСТ 18659-2005

ГОСТ 33048-2014

ГОСТ 8269.0-2025

ГОСТ 33028-2014

ГОСТ 32818-2014

4.

Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда асфальтбетон ва полимерасфальтобетон қопламалар ва асос ишларини лаборатория синовидан ўтказиш

Асосни қуриш ишларининг физик-маханик кўрсаткичлари:

• қалинлиги;

• зичлиги;

• донадорлик таркиби.

Ҳар қатламда

ГОСТ 33133-2014

ГОСТ 9128-2013

Асфальтбетон, иссиқ асфалтбетон ва полимерасфальтбетон қоплама ишларининг физик-маханик кўрсаткичлари:

• қалинлиги;

• сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги;

• сув шимувчанлиги;

• равонлиги;

• зичлиги;

• илашишлилиги;

• донадорлик таркиби;

• битум миқдори;

• қолдиқ ғовакдорлиги;

• зичланганлик коэффициенти.

3 — 7 сутка ичида**

5.

Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда чақиқ тош-мастикали асфальтбетон ва полимер чақиқ тош-мастикали асфальтбетон қопламалар ишларини лаборатория синовидан ўтказиш

Чақиқ тош-мастикали асфальтбетон ва полимер чақиқ тош-мастикали асфальтбетон қоришмалари (олинган намуналар) физик-механик кўрсаткичлари:

• қалинлиги;

• битум миқдори;

• барқарорлаштирувчи қўшимча миқдори;

• донадорлик таркиби;

• боғловчининг минерал материал билан ёпишиши;

• чидамлилиги;

• қолдиқ ғовакдорлиги;

• сув таъсирига бардошлилиги.

3 — 7 сутка ичида**

OʻzDSt 3610-2022

ГОСТ 31015-2002

ГОСТ 12801-98

6.

Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда қуйма цемент-бетон қоплама ва асос ишлари ҳамда материалларни лаборатория синовидан ўтказиш

Цемент-бетон қопламалар ва асосларнинг физик-механик кўрсаткичлари:

• қалинлиги,

• сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги;

• эгилишдаги мустаҳкамлиги;

• музлашга бардошлилиги;

• сув ўтказувчанлиги;

• равонлигини;

• зичлиги;

• илашишлилиги.

Ҳар иш кунида ишлатилган қопламадан 7 — 28 сутка ичида

ГОСТ 26633-2015

ГОСТ 30515-2013

ГОСТ 23732-2011

ГОСТ 8267-93

ГОСТ 8736-2014

ГОСТ 24211-2008

ГОСТ 30459-2008

ГОСТ 10180-2012

7.

Автомобиль йўлларини таъмирлашда асфальтбетон ва полимерасфальтобетон қоплама ишлари сифатини лаборатория синовидан ўтказиш

Асфальтбетон, иссиқ асфалтбетон ва полимерасфальтбетон қопламалар ва асосларининг физик-механик кўрсаткичлари:

• қалинлиги;

• сув шимувчанлиги;

• донадорлик таркиби;

• битум миқдори;

• қолдиқ ғовакдорлиги;

• зичланганлик коэффициенти.

3 — 7 сутка ичида**

ГОСТ 9128-2013

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* ҳар бир технологик қатламда камида 3 нуқтада, йўл пойининг ўқи бўйлаб ва қирғоқдан 0,5 — 1,0 метр масофада, йўл пойининг кенглиги 20 метрдан ортиқ бўлганда эса улар орасидаги оралиқларда, кўтарма баландлиги 3 метргача бўлганда камида 200 метр оралиқда ва кўтарма баландлиги 3 метрдан ортиқ бўлганда камида 50 метр оралиқда лаборатория синовлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** қопламанинг четидан ёки йўл ўқидан камида 0,5 метр масофада жойлашган қисмидан, қопламанинг эни 7 метрдан кам бўлганда 1 км.гача учта, қопламанинг эни 7 метрдан кенг бўлса ҳар 7000 m2 майдондан учта намуна олинади ва лаборатория синовлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов натижалари бўйича учта намунанинг бирида (2 333 m2 қопламада) лойиҳа ва йўл қурилишига оид ҳужжатларга мос келмаса, ушбу намуна олинган майдондан қўшимча учта намуна олинади. Лаборатория синов натижаларига мувофиқ ушбу майдондаги (2 333 m2) қопламанинг сифатлилиги ёки сифатсизлигига баҳо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асфальтбетон қопламанинг зичланганлик коэффициенти (К) А ва Б турдаги қопламанинг пастки қатлами учун К — 0.98 дан, юқори қатлам учун К — 0.99 дан, В, Г ва Д турлари учун К — 0.98 дан, совуқ қоришмалардан тайёрланган асфальтбетон учун К — 0.96 дан, бошқа қопламалар (йўлаклар, тротуарлар, майдончалар, велосипед йўлаклари) учун — К 0.93 дан кам бўлмаслиги керак (чақиқ тош-мастикали асфальтбетон ва полимер чақиқ тош-мастикали асфальтбетон қоришмалари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

 

Синаш лаборатория бошлиғи

 

 

____________________________

 

Ф.И.О.

 

 

____________________________

(имзо)

20___ йил «____» _____________

______-сон

СИНОВ БАЁННОМАСИ

Лаборатория номи: _______________________________________________________________________

Лаборатория манзили: ____________________________________________________________________

Гувоҳнома рақами: _______________________________________________________________________

Синов ўтказиладиган жой номи: ___________________________________________________________

Буюртма берган ташкилот номи: __________________________________________________________

Маҳсулот (иш) номи: _____________________________________________________________________

Намуна олиш далолатномаси рақами: ______________________________________________________

Намуна олиш санаси: _____________________________________________________________________

Намуна олинган жой номи: ________________________________________________________________

Синов объектлари учун ҳужжатлар: ________________________________________________________

Синов усуллари учун ҳужжатлар: __________________________________________________________

Синов ўтказиш шароитлари (ҳарорат, намлик): ______________________________________________

Ўлчаш ноаниқлиги: ______________________________________________________________________

Синов усулига қўшимча киритиш, рад этиш ёки чиқариб ташлаш тўғрисидаги маълумот:

_________________________________________________________________________________________

Фикрлар ва талқинлар: ___________________________________________________________________

ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ВА СИНОВ УСКУНАЛАРИ РЎЙХАТИ

Номи

Рақами, санаси

СИНОВ НАТИЖАЛАРИ:

Т/р

Синов тури /

Аниқланаётган кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Кўрсаткич, ҳужжат бўйича

(белгиси ва талаби)

Аниқланган кўрсаткич

Кўрсаткичларни мослиги

(талабга мувофиқлиги)

1

2

3

4

5

6

Хулоса: ___________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Синов ўтказилган сана: 20___ йил «____» ____________

Синов ишларини ўтказди:

Синаш лабораторияси ходими

____________

__________________________

(лавозим кўрсатилади)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Синов баённомасини тузди:

Синаш лабораторияси ходими

____________

__________________________

(лавозим кўрсатилади)

(имзо)

(Ф.И.О.)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 10/26/3904/0763-сон)