1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Қайта ташкил этилаётган ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи |
Ташкил этилаётган ташкилотнинг таклиф қилинаётган тўлиқ (расмий) номи |
Ташкил этилаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар |
|
1. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси. |
Негизида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилмоқда. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси: а) автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади; б) автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитенда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл хўжалиги бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади. |
|
2. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси. | ||
|
3. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти. |
Негизида Транспорт вазирлиги ҳузурида таълим муассасаси шаклида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда. |
Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё ва электр транспорти, метрополитен, шунингдек, йўл хўжалиги соҳалари кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим муассасаси ҳисобланади. Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш масалалари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади. |
|
4. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази | ||
|
5. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавтотранстехника» илмий-ишлаб чиқариш маркази» ДУК |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» МЧЖ этиб қайта ташкил этилмоқда. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» МЧЖ транспорт соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар, тажриба-синов, лойиҳалаш ва экспертиза ишларини ўтказиш, стандартлаш, сертификатлаштириш ва транспорт тизимини моделлаштириш ишларини амалга оширади ва бошқа тижорат хизматларини кўрсатади. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» МЧЖ фаолияти ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган Устав билан белгиланади. |
3-ИЛОВА
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Транспорт вазирлиги |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
«Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази» ДМ |
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ҳудудий транспорт бошқармалари |
«Ўзаэронавигация» маркази ДУК |
Автомобиль йўллари қўмитаси |
Трансформация офиси* |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фуқаро авиацияси агентлиги |
Тошкент давлат транспорт университети |
Транспорт ситуацион маркази* |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Транспорт илмий-тадқиқот маркази |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Медиа марказ* |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Транспорт назорати инспекцияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
«Рақамли транспорт» маркази ДМ |
«Ўзавтовокзалсервис» |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Профессионал таълим муассасалари (3 та техникум) |
«Ўзавтотранссервис» |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
«Тошкент метрополитени» ДУК |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Транспорт соҳасида тизим ташкилотлари ва соҳа корхоналарини трансформация қилиш ҳамда давлат бошқарувини самарали ташкил этиш | ||||
|
1. |
Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил қилиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил июль |
Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Транспорт назорати инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий механизмларини белгилаш. Бунда: Транспорт вазирлигининг Темир йўл транспортида авария ва ҳалокатларни текшириш бошқармаси, Автомобиль ташувларини назорат қилиш бошқармаси, Дарё транспорти бўлими ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг вазифа ва функциялари ҳамда ваколатлари Транспорт назорати инспекциясига ўтказилиши; Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг вазифа ва функциялари ҳамда ваколатлари Транспорт назорати инспекциясига ўтказилиши; илғор хорижий тажриба асосида Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил июль |
Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. |
Темир йўл транспорти соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш. Бунда: темир йўл транспорти хизматларини кўрсатишда хусусий секторга тенг ҳуқуқли шароитлар яратиш орқали рақобат муҳитини ривожлантириш; тариф сиёсатини такомиллаштириш ва уни шаффофлигини таъминлаш; бизнес-жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш; соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш назарда тутилади. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил август |
Транспорт вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
4. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсатини юритиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида барча резидент авиакомпаниялар учун авиақатновларни амалга ошириш ва инфратузилмадан фойдаланишда тенг шароитлар яратиш; резидент авиакомпанияларга халқаро рейсларни амалга оширишда маҳаллий йўналишларда ҳам парвозларни бажариш амалиётини жорий этиш; маҳаллий авиақатновлар учун субсидия ажратишнинг мавжуд тизимини хусусий резидент авиакомпанияларга ҳам кенг татбиқ этиш орқали йўловчиларга арзон нархларда авиаташув хизматларини кўрсатиш ва ички авиаташувлар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш; парвозлар географиясини кенгайтириш, республикамизга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва авиация бозорини либераллаштириш мақсадида, «очиқ осмон» режими ва ҳаво эркинлигини қўллаш учун халқаро меъёрларга мувофиқ авиация ҳукуматлари ўртасида келишувга эришиш ҳамда резидент авиакомпаниялар манфаатларини инобатга олган ҳолда тенг ҳуқуқли имкониятлар яратиш; республика аэропортларида йўловчилар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ноавиацион хизмат турларини кенгайтириш учун зарур шароитлар яратиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил август |
Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси орқали транзит юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича Миллий транзит стратегиясини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
6. |
Транспорт назорати инспекциясининг ваколати доирасида транспортда юк ва йўловчи ташишни назорат қилишни кучайтириш чораларини кўриш ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатини Транспорт назорати инспекциясига ўтказиш юзасидан қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси |
2023 йил октябрь |
Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
7. |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: вагон ва контейнерларни харид қилишга йўналтирилган тўғридан-тўғри инвестициялар учун Солиқ кодексида назарда тутилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар учун қўлланиладиган имтиёзларни татбиқ этиш; хусусий операторларни вагонлардан ижара асосида фойдаланиш бўйича тузилган шартномалар доирасида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилиш. |
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси |
2023 йил октябрь |
Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
8. |
Халқаро молия институтлари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари ва Транспорт назорати инспекциясининг инспекторларини Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) талаблари асосида малакасини ошириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
Доимий |
Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
II. Транспорт соҳасида ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва рақамлаштириш даражасини ошириш | ||||
|
9. |
Йирик халқаро консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда, транспорт соҳасида кўрсатилаётган барча хизматларни аудитдан ўтказиш ва рақамлаштирилмаган бизнес жараёнларни аниқлаб, халқаро тажриба асосида транспорт соҳасини рақамлаштириш ягона концепциясини ишлаб чиқиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил июль |
Транспорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ, «Uzbekistan airways» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
10. |
Мобил алоқа операторлари билан биргаликда аҳолининг мобиллигини ошириш ҳамда транспорт турларини кенгайтириш мақсадида ҳудудлар бўйича аҳоли оқими тўғрисидаги маълумотларнинг (шахсга доир маълумотларни инобатга олмаган ҳолда) идоралараро электрон алмашинувини йўлга қўйиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил март |
Транспорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
11. |
Геоахборот тизими (GAT) технологиялари асосида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги инфратузилма объектларининг электрон ID-реестрини юритиш ҳамда геоахборот маълумотлар базасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил декабрь |
Кадастр агентлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси |
|
12. |
Транспорт турлари ҳаракати ва автомобиль йўлларини онлайн кузатиш имконига эга транспорт ситуацион марказини ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси |
|
13. |
Транспорт хизмати истеъмолчилари билан қайта алоқа ўрнатиш, транспорт соҳасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчилик таклиф ва эътирозлари асосида амалга ошириш мақсадида «Менинг транспортим» мобил иловасини ишга тушириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
14. |
Темир йўл инфратузилмаси, ҳаракат таркиби ва темир йўл объектларини электрон рўйхатдан ўтказиш ва ягона реестр тизимини босқичма-босқич ишлаб чиқиш. Бунда: биринчи босқичда умумий фойдаланишдаги темир йўллар; иккинчи босқичда вазирлик ва идораларга қарашли темир йўллар; учинчи босқичда ўзининг темир йўллари ва ҳаракат таркибига эга юридик шахсларни мазкур тизимга киритиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2025 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
15. |
Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Қозоғистон давлатлари билан автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлашда «E-Permit» ахборот тизимини жорий этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
16. |
«Хавфли юк» ахборот тизимини ишлаб чиқиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил май |
Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
17. |
Республикада юк ташувлари ва логистика хизматларини рақамлаштириш орқали таъминот занжири иштирокчилари учун «E-logistika» ахборот тизимини ишлаб чиқиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил август |
Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги |
|
18. |
Шаҳарлараро-вилоятлараро автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш орқали онлайн режимда ҳаракат жадвалларини кузатиш тизимини жорий этиш |
Амалий чора-тадбирлар |
2025 йил июнь |
Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
19. |
Парвоз жадвалларини идоралараро электрон келишиш тизимини ишлаб чиқиш. Бунда, парвоз жадвалларини идоралараро келишишни рақамлаштириш орқали амалдаги ортиқча бюрократиядан воз кечилади. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил октябрь |
Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan airports» АЖ |
|
20. |
Йўловчи ва юклар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар тизимини (API/PNR) ягона дарча тамойили асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълумотлар базаси билан интеграциялаштирган ҳолда хавфларни баҳолаш орқали давлат назоратини ташкил этиш платформасини жорий этиш. Бунда: лойиҳани давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш имкониятини кўриб чиқиш; Рақамли транспорт марказини давлат шериги этиб белгилаш; API/PNR маълумотларни қабул қилишда ташувчиларга ҳар бир йўловчи ва юк учун йиғим белгилаш кўзда тутиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил февраль |
Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги |
|
21. |
Темир йўл транспорти соҳасини 2023 — 2025 йилларда рақамлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. |
Комплекс чора-тадбирлар дастури |
2023 йил август |
Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
22. |
Темир йўл транспорти хизматларини кўрсатиш жараёнида «Ягона дарча» тизимини янада такомиллаштириш. Бунда, тизимнинг таҳлилий маълумотларини шакллантириш модулини яратиш. Қўшни давлатлар темир йўллари ахборот тизимлари билан электрон ташиш ҳужжатлари алмашинувини йўлга қўйиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил декабрь |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
23. |
Темир йўл транспортида электрон чипталар сотиш тизимини такомиллаштириш. Бунда: имтиёзли йўловчилар (талабалар ва пенсионерлар)га электрон чипталар сотиш имкониятини яратиш; «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси билан электрон чипталар сотиш тизимини интеграция қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил сентябрь |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
24. |
Темир йўл депоси фаолиятини тўлиқ рақамлаштиришни назарда тутувчи «Ақлли депо» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил декабрь |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
25. |
«Темир йўл навигацияси» йўловчи поездлар ҳаракатланишининг онлайн мониторинги ахборот тизимини яратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил ноябрь |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
26. |
Темир йўл транспортида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда меъёрдан ортиқ юк ортилган юк вагонларини аниқлаш ахборот тизимини яратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил август |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
27. |
Поездларнинг бажарилган ҳаракати графигини тузиш ахборот тизимини жорий қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил сентябрь |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
6-ИЛОВА
|
Т/р |
Функция |
Ваколатли орган |
Функцияни хусусий секторга ўтказиш муддати |
|
1. |
Дарё транспортида кўрсатиладиган давлат хизматлари: |
Транспорт вазирлиги |
2024 йил 1-чорак |
|
1.1. |
кемаларни дастлабки техник кўрикдан ўтказиш | ||
|
1.2. |
кемаларни ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш | ||
|
1.3. |
кемаларни навбатдаги ва навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказиш. | ||
|
2. |
Поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича техник текширишни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларга белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини бериш. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси |
2023 йил 3-чорак |
|
3. |
Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш. Мавжуд автомобиль йўллар ва сунъий иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш, уларнидиагностика қилиш ҳамда фойдаланиш кўрсаткичларини баҳолаш. Шартнома асосида йўл қурилиши объектларида лаборатория синовларини ўтказиш. |
2024 йил 1-чорак |
7-ИЛОВА
И.Р. Махкамов | — | транспорт вазири, Идоралараро кенгаш раиси |
А.Ю. Мавлонов | — | Божхона қўмитаси раиси, Идоралараро кенгаш раисининг ўринбосари |
А.Я. Хайдаров | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
Х.Ф. Тешабаев | — | инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари |
М.А. Мадрахимов | — | ташқи ишлар вазири ўринбосари |
А.Т. Раҳматуллаев | — | ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
С.Э. Хусанов | — | Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони |
Лавозими бўйича | — | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси |
И.К. Эргашев | — | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори |
Б.Қ. Юсупалиев | — | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси |
З.Ғ. Нарзуллаев | — | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси |
Ж.О. Умарходжаев | — | «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси |
Ж.Ю. Турсунов | — | Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси |
М.А. Омаров | — | транспорт вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш котиби |
8-ИЛОВА
Т/р | Маълумотни тақдим қилувчи идоралар | Маълумот номи |
1. | Ички ишлар вазирлиги | Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатга олинган автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар; техник кўрикдан ўтган автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар; «E-маъмурий иш» платформасидаги автомобилда юк ва йўловчилар ташишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларга кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар; автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар; Республикада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар. |
2. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси | Транспорт хизматлари билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида ҳамда улар томонидан солиқ ва бошқа йиғимларнинг тўланиши тўғрисида, шунингдек, автотранспорт хизматлари экспорти тўғрисида маълумотлар; транспорт воситаларининг ижара шартномалари тўғрисида маълумотлар; агрегаторлар тизимини «Uztrans» тизимига интеграция қилган ҳолда йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолиятида ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (рўйхат кўринишида); миллий ташувчиларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларига мувофиқ транспорт хизматларидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар. |
3. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Транспорт хизматларини кўрсатувчи корхоналар ҳайдовчиларининг меҳнат стажи, амалдаги иш жойи тўғрисидаги маълумотлар. |
4. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси | Барча транспорт турларида юк ва йўловчиларни халқаро ташиш тўғрисидаги маълумотлар. |
5. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги | Транспорт инфратузилмалари ва объектларини ўз ичига олувчи Ягона геоахборот маълумотлари. |
6. | Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси | Барча транспорт воситаларида юк ва йўловчи ташиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар; соҳада кўрсатилган хизматларнинг ҳажми, ялпи қўшилган қиймати ва соҳада кўрсатиладиган хизматларга оид бошқа маълумотлар; транспорт (ташиш ва сақлаш) соҳаси ва соҳага оид фуқаролик объектларини қуришда банд аҳоли сони ҳамда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми; транспорт соҳасидаги истеъмол нархлари индекси ва шунга оид бошқа маълумотлар. |
7. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар. |
8. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг йўлларни лойиҳалаш ва қуришга оид маълумотлари. |
9. | Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси | «Shaffof yo’l» тизими маълумотлари. |
10. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Суғурталанган автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар; транспорт корхоналарида фаолият юритаётган ходимлар ва ҳайдовчиларнинг суғурта маълумотлари. |
11. | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ | Юк ва йўловчи ташишда мавжуд тизимлар маълумотлари. |
12. | «Uzbekistan Airways» АЖ | Юк ва йўловчи ташишда мавжуд тизимлар маълумотлари. |
13. | «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ | Барча мавжуд тизимлар маълумотлари. |
14. | «Uzbekistan Airports» АЖ | Аэропортларда юк ва йўловчи ташишдаги маълумотлар; учиш, қўниш ва йўловчилар тўғрисидаги маълумотлар. |
9-ИЛОВА
|
« |
||||
|
7. Транспорт вазирлиги | ||||
|
|
Транспорт вазирлиги |
380 |
380 |
|
|
шу жумладан вазир ўринбосарлари сони |
3 |
3 |
||
|
1. |
Автомобиль йўллари қўмитаси |
334 |
334 |
|
|
шу жумладан раис ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
||
|
2. |
Фуқаро авиацияси агентлиги |
61 |
61 |
|
|
шу жумладан директор ўринбосарлари сони |
1 |
1 |
||
|
3. |
Транспорт назорати инспекцияси |
348 |
348 |
|
|
шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони |
3 |
3 |
||
|
|
|
|
»; | |
|
« |
|||
|
7.3 |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси |
Транспорт назорати инспекцияси |
Инспекция «Узтранснадзор» |
|
»; |