ИЛОВА
Т/р | Тартибга солиш предмети | Амалга ошириш шакли | Ҳаволаки норма | Масъул ижрочилар | Ижро муддати |
I. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари | |||||
1. «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (353-I, 27.12.1996 йил) | |||||
1. | Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 26-модданинг иккинчи қисми: Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2025 йил декабрь |
2. «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (77-II, 26.05.2000 йил) | |||||
2. | Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек, уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек, уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 2025 йил декабрь |
3. «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (362-II, 05.04.2002 йил) | |||||
3. | Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгилаш тартибини тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 22-модданинг учинчи қисми: Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жой (хавфли чиқиндилар бундан мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2026 йил январь |
4. «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (402-II, 30.08.2002 йил) | |||||
4. | Донор қонининг таркибий қисмларини кейинчалик, зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 8-модданинг иккинчи қисми: Донор қонининг таркибий қисмларини кейинчалик, зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2026 йил январь |
5. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ-328, 02.05.2012 йил) | |||||
5. | Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 5-модданинг олтинчи қисми: Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил | 2026 йил январь |
6. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-371, 14.05.2014 йил) | |||||
6. | Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 45-модданинг иккинчи қисми: Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланади. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги | 2026 йил февраль |
7. «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-392, 25.08.2015 йил) | |||||
7. | Пай фондларининг ягона реестрини юритиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 16-модданинг саккизинчи қисми: Пай фондларининг ягона реестрини юритиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 2026 йил февраль |
8. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-399, 04.01.2016 йил) | |||||
8. | Умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Давлат фармакопеясига киритиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 8-модданинг тўртинчи қисми: Умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Давлат фармакопеясига киритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2026 йил март |
9. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-409, 21.09.2016 йил) | |||||
9. | Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби, бундай фойдаланиш учун тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг рўйхатини тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 36-модданинг учинчи қисми: Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби, бундай фойдаланиш учун тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2026 йил март |
10. «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-644, 27.10.2020 йил) | |||||
10. | Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 31-модданинг биринчи қисми: Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2025 йил ноябрь |
11. «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-684, 22.04.2021 йил) | |||||
11. | Қурилиш соҳасида давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш ҳамда давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2-модданинг иккинчи қисми: Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларига, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун давлат харидларини амалга ошириш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | 2025 йил декабръ |
12. «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-901, 01.02.2024 йил) | |||||
12. | Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 3-модданинг тўртинчи қисми: Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхати тегишинча Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади. | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | 2026 йил май |
13. | Таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 14-модданинг ўн олтинчи қисми: Таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | 2026 йил март |
14. | Педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 15-модданинг учинчи қисми: Педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | 2026 йил март |
13. «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-996, 14.11.2024 йил) | |||||
15. | Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш тартиби ва мезонларини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | 2026 йил март |
16. | Зўравонликдан жабрланган болаларни ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Зўравонликдан жабрланган болаларни ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | 2026 йил апрель |
17. | Зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тартиби, зўравонликдан жабрланувчига нисбатан зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш мезонлари ва ҳимоя ордерининг шаклини тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 32-модданинг ўн тўртинчи қисми: Зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тартиби, зўравонликдан жабрланувчига нисбатан зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш мезонлари ва ҳимоя ордерининг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | 2026 йил апрель |
18. | Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | 2026 йил апрель |
14. «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-1006, 27.11.2024 йил) | |||||
19. | Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларни қуриш ва умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташтириш, уларни фойдаланиш учун очиш, шунингдек, умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспортининг ҳаракатдаги таркибини умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқариш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларни қуриш ва умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташтириш, уларни фойдаланиш учун очиш, шунингдек, умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспортининг ҳаракатдаги таркибини умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. | Транспорт вазирлиги | 2026 йил апрель |
20. | Темир йўл транспорти ҳаракатдаги таркибини бошқариш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Ҳаракатдаги таркибни бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. | Транспорт вазирлиги | 2026 йил апрель |
II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари | |||||
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (ПФ-105, 23.07.2024 йил) | |||||
21. | Овчилик гувоҳномасини бериш тартиби ва овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Фармоннинг 6-банди саккизинчи хатбошиси: Овчилик гувоҳномасини бериш тартиби ва овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартиби Экология вазирлиги томонидан белгиланади. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2026 йил июнь |
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (ПҚ-694, 14.09.2007 йил) | |||||
22. | Хизмат квартирасини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат хонадонларидан чиқариш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга илованинг 21-банди иккинчи хатбошиси: Хизмат квартирасини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат хонадонларидан чиқариш тартиби қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Шартнома бекор қилинган тақдирда ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари уларга берилган хизмат квартирасини қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда бўшатишлари шарт. | Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия | 2026 йил январь |
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ПҚ-128, 20.04.2023 йил) | |||||
23. | Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талабларни белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорнинг 4-банди «а» кичик банди: Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази | 2026 йил январь |
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ-296, 08.09.2023 йил) | |||||
24. | Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 1-илованинг 4-позицияси: Аҳолига, жумладан, ҳомиладор аёллар ва болаларга давлат тиббиёт муассасаларида малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда мазкур ҳужжатда фуқароларнинг тиббий муассасани танлаш ҳуқуқларини инобатга олиш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2025 йил ноябрь |
III. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари | |||||
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (243, 26.08.2011 йил) | |||||
25. | Биосфера резервати ҳудуди ёки зоналари кўламини ва чегараларини ўзгартириш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 3-илованинг 31-банди: Биосфера резервати ҳудуди ёки зоналари кўламини ва чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2026 йил январь |
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (256, 31.03.2018 йил) | |||||
26. | Табиий газни етказиб бериш учун олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар рўйхатини тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 2-илованинг 37-банди иккинчи хатбошиси: Табиий газни етказиб бериш ҲГТТ томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади: қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни. | Энергетика вазирлиги | 2026 йил январь |
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори (383, 22.05.2018 йил) | |||||
27. | Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартибини тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга илованинг 3-банди тўртинчи хатбошиси: Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк | 2026 йил январь |
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (1062, 31.12.2018 йил) | |||||
28. | Биосфера резерватининг паспортига киритиладиган маълумотлар рўйхати ва уларни юритиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 1-илованинг 22-банди: Биосфера резервати тўғрисидаги асосий маълумотлар биосфера резерватининг паспортида мавжуд бўлади. Паспортга киритилган маълумотлар рўйхати ва уларни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2026 йил январь |
29. | Биосфера резерватини молиялаштириш бошқарув режаларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 1-илованинг 23-банди: Биосфера резерватини молиялаштириш бошқарув режалари асосида таъминланади. Бошқарув режаларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби белгиланган тартибда белгиланади. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2026 йил январь |
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (265, 30.03.2019 йил) | |||||
30. | Қўриқланадиган тегра лойиҳасининг нусхасини бошқа шахсларга тақдим этиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 9-илованинг 22-банди олтинчи хатбошиси: Махсус ваколатли орган зарур ҳолларда, қўриқланадиган тегра лойиҳасининг нусхасини бошқа шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши (юбориши) мумкин. | Маданий мерос агентлиги | 2026 йил январь |
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (349, 24.04.2019 йил) | |||||
31. | Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бланкаларини рўйхатга олиш ва сақлаш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 1-илованинг 30-банди: Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот юритиладиган бланкалар ҳисобланади, уларни рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | 2026 йил январь |
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (391, 13.05.2019 йил) | |||||
33. | Ихтисослаштирилган ташкилотлар хостелларидан фойдаланиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 5-илованинг 59-банди: Хостеллардан фойдаланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | 2027 йил январь |
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (443, 16.07.2020 йил) | |||||
34. | Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сўраладиган маълумотлар ва ахборотлар рўйхатини тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Қарорга 1-илованинг 15-банди: Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сўраладиган маълумотлар ва ахборотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | 2026 йил январь |
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (206, 21.04.2022 йил) | |||||
35. | Буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга қайта тақсимлаш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 2-илованинг 34-банди тўртинчи хатбошиси: Бунда буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 2026 йил февраль |
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (333, 13.06.2024 йил) | |||||
36. | Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга аъзосининг ва (ёки) тўқимасининг трансплантацияси зарурлиги, тирик донорга тиббий хулосасини тақдим этиш тўғрисидаги хулосаларни бериш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорнинг 2-банди «в» кичик банди учинчи хатбошиси: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга аъзосининг ва (ёки) тўқимасининг трансплантацияси зарурлиги, тирик донорга тиббий хулосасини тақдим этиш тўғрисидаги хулосаларни бериш тартибини тасдиқласин. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2025 йил ноябрь |
37. | Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантацияга тайёрлаш ва амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорнинг 2-банди «в» кичик банди тўртинчи хатбошиси: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантацияга тайёрлаш ва амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартибини тасдиқласин. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2025 йил ноябрь |
38. | Кератопластика амалиётининг бажарилишини янада кўпайтириш ва бунда беморлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлардан олиб келинадиган «донор кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт ташкилотларида қўллаш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорнинг 2-банди «в» кичик банди бешинчи хатбошиси: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кератопластика амалиётининг бажарилишини янада кўпайтириш ва бунда беморлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлардан олиб келинадиган «донор кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт ташкилотларида қўллаш тартибини тасдиқласин. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2025 йил ноябрь |
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (619, 02.10.2024 йил) | |||||
39. | Реимбурсация дастурига киритиладиган касалликлар ва уларни даволашда бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Реимбурсация дастурига киритиладиган касалликлар ва уларни даволашда бериладиган дори воситалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, уларнинг чекланган қоплаш қийматини белгилаш ва тўловларни амалга ошириш тартиби Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2026 йил апрель |
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (736, 05.11.2024 йил) | |||||
40. | Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиниши тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 2-илованинг 13-банди ўн учинчи хатбошиси: Ёввойи ҳайвонларни сақлашда юридик шахслар нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан кремация қилинишини таъминлаши шарт. | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | 2026 йил май |
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (126, 27.02.2025 йил) | |||||
41. | Кундузги парвариш хизматини вақтинча тўхтатиб туриш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Қарорга илованинг 33-банди: Кундузги парвариш хизматини вақтинча тўхтатиб туриш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил | 2026 йил май |
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (48, 29.01.2025 йил) | |||||
42. | Профилактик эмлашдан ўтиш тартибини белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Қарорга 1-илованинг 11-банди тўққизинчи хатбошиси: 11. Санэпидқўм ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир: карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиш хавфи мавжуд бўлганда ва Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтиш рад этилган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда), Санэпидқўм хулосасига кўра иш берувчи томонидан ишга қўймаслик. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 2026 йил июнь |