03.03.2026 йилдаги 90-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиёт соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 мартдаги ПФ-61-сон Фармони ва «Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-64-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Креатив индустрия парки учун барпо этилаётган объект фойдаланишга топширилгунига қадар унинг дирекцияси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Тошкент шаҳри Миробод тумани Т. Шевченко кўчаси 1-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги 90-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда — Кенгаш) асосий вазифалари ва ҳуқуқлари, таркибини шакллантириш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгаш креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган маслаҳат органидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кенгашнинг таркиби ва уни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кенгашнинг таркиби креатив индустрия соҳалари бўйича тегишли давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, креатив индустрия соҳаларидаги етакчи тадбиркорлар ҳамда халқаро ва маҳаллий экспертлардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгаш раис, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибидан — жами 15 нафар кишидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгаш раисининг тақдимномасига биноан Кенгаш мажлисида Кенгаш раиси ўринбосари сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади. Кенгаш фаолиятига вазирлик ва идоралар раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари ва мутахассислар жалб этилиши мумкин. Бунда жалб қилинадиган мутахассислар Кенгаш раиси томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва креатив индустрия соҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустриянинг истиқболли йўналишлари ва «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия парки фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда фаолияти тўғрисидаги ахборотни эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия соҳаларида инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия соҳаларида адолатли монетизация механизмларини такомиллаштириш ҳамда шу орқали интеллектуал мулк, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия соҳасида давлат органлари, хусусий сектор ва нодавлат ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларининг креатив иқтисодиёт соҳаларига тааллуқли масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиёт тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларидан креатив иқтисодиётга оид зарур материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларда креатив иқтисодиёт тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид келган номувофиқликлар аниқланган ҳолларда, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисларида давлат органлари ва ташкилотларининг креатив иқтисодиёт соҳаларига оид таклифларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан креатив иқтисодиёт бўйича муаммо ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш ўз ваколатлари доирасида фаолият йўналишлари бўйича эксперт кенгашлари ва ишчи гуруҳларни тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кенгашнинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш мажлиси Кенгаш фаолиятининг асосий ташкилий шакли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгаш мажлисининг кун тартиби, шунингдек, уни ўтказиш жойи ва вақти Кенгаш раиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш мажлисларини Кенгаш раиси олиб боради, раис қатнашмаган ҳолларда эса, Кенгаш мажлисини унинг ўринбосари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш мажлиси, заруратга кўра, бир йилда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кенгаш мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кенгашнинг қарори мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериши орқали мажлис иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи охирида овоз беради. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кенгашнинг қароридан рози бўлмаган Кенгаш аъзоси ўзининг алоҳида фикрини ёзма тарзда баён қилишга ҳақли бўлиб, ушбу фикр мажлис баённомасига қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни Кенгаш раиси ёки мажлисга раислик қилган унинг ўринбосари ва Кенгаш котиби имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгаш қарорларининг мазмуни (шарҳи) оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ахборотларни ўзида мужассам этган материаллар Кенгашнинг ёпиқ мажлисларида ваколатли аъзолар иштирокида кўриб чиқилади. Ушбу мажлисларда қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлиси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан зарур ҳужжатларни, материаллар ва таклифларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятига тааллуқли материалларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятини таъминлаш учун бошқа зарур бўлган барча чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кенгаш фаолияти моддий-техник жиҳатдан Ишчи орган томонидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги 90-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Креатив индустрия парки ва унинг дирекцияси фаолиятини ташкил этиш, креатив индустрия субъектларини Креатив индустрия парки резидентлигига қабул қилиш ҳамда резидентларга солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия парки (кейинги ўринларда — Креатив парк) — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принциплари асосида креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фаолият кўрсатадиган ташкилий-ҳуқуқий тузилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) — Креатив парк фаолиятини белгиланган тартибда бошқарувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия субъектлари — креатив маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, тарқатиш ва илгари суриш билан шуғулланадиган жисмоний ва юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив маҳсулот — креатив иқтисодиёт соҳасида иқтисодий қимматга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар), шунингдек, бошқа фуқаролик-ҳуқуқий битимлар объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резиденти — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик фаолиятини юритувчи, белгиланган тартибда Креатив парк резидентлигини олган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар кенгаши — Креатив парк резиденти мақомини олиш учун талабгорлик қилувчи креатив индустрия субъектларининг аризаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш мақсадида Дирекцияда малакали мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган коллегиал эксперт-консультатив орган. Экспертлар кенгашининг иш тартиби ва таркиби Дирекция томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-портал — Креатив парк резиденти мақомини олиш учун креатив индустрия субъектларидан ҳужжатлар қабул қилиш, Дирекция ва унинг резидентлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, улардан ҳисоботлар, хулосалар, бизнес-режалар ва бошқаларни қабул қилиш учун мўлжалланган Дирекциянинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти. Веб-порталнинг ишлаш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виртуал офис — Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлашган юридик (почта) манзили орқали (жисмоний жойлашмаган ҳолда) ходимлар ўз ишларини бажаришлари, Креатив парк билан контрагентлар (етказиб берувчилар, харидорлар, давлат органлари ва бошқалар) мулоқот қилиш имконини берувчи жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Креатив паркнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиёт соҳасида рақобатбардошли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқилишини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини ва инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резидентларига фаолиятни амалга ошириш учун зарур инфратузилма, шу жумладан, замонавий лабораторияларни ижарага бериш, уларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш, креатив иқтисодиёт соҳасида фаолиятини янгидан бошлаётган ва кичик тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этишда ўз резидентларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш учун илмий, илмий-тадқиқот, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолияти ўзаро интеграциясига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларнинг замонавий синфини шакллантириш мақсадида аҳоли ва ёшларнинг ўқитилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиёт соҳасида етакчи компаниялар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Креатив парк дирекцияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дирекцияга белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорнинг ваколатлари Дирекция уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дирекция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резидентлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси орқали ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ўз ҳисобидан ажратиладиган, шу жумладан, Креатив парк ҳудудида жойлашган давлат шеригига тегишли бўлган бино ва иншоотларни ижарага беришдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни (ишларни, хизматларни) яратиш ва реализация қилиш ва бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резиденти мақомини олиш учун креатив индустрия субъектларидан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этади, шунингдек Креатив парк резидентларини Резидентларнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда — резидентлар рўйхати) киритиш ва Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи гувоҳнома (сертификат) бериш орқали Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия субъектларининг Креатив парк резиденти мақомини олиш учун берган аризаларини холис, профессионал ва мустақил тарзда кўриб чиқишни таъминлаш, шунингдек, Креатив парк резидентлари фаолиятини баҳолаш учун Экспертлар кенгашини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга мувофиқ креатив индустрия субъектлари томонидан тақдим этилган бизнес-режаларнинг Экспертлар кенгаши ҳамда бошқа экспертларни (илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни) жалб қилиш орқали экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиёт соҳасида ягона ахборот майдонини шакллантириш, Креатив парк фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, Креатив парк резиденти мақомини бериш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида веб-портал ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида Креатив парк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ускуналар, лаборатория, тажриба учун ишлаб чиқариш майдонлари, офислар, ўқув хоналари, конференц заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни ижарага беради, шунингдек, виртуал офис ва тадбиркорликни бошлаш ва ташкил этиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш хизматларини кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиёт соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк ва унинг резидентлари фаолияти оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлайди ва нашр қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини бошлаётган юридик ва жисмоний шахсларга инвесторлар ва кредиторлар билан шартномалар тузиш жараёнида молиявий, юридик ёки бошқа маслаҳат ёрдамини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резидентларига уларнинг стартап-лойиҳалари учун инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резидентларининг маҳсулотлари ва хизматлари ички ва ташқи бозорларга кириб боришини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган креатив маҳсулотларнинг халқаро ярмарка ва кўргазмаларини ташкил этади ва ўтказади, шунингдек, Креатив парк резидентларининг халқаро семинарлар, конференцияларда ва республикада ҳамда халқаро кўламда ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия субъектларини резидент мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис бўлишга ёки бошқа юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Креатив индустрия парки резидентлигига қабул қилиш ва рад этиш ҳамда резидентларга имтиёзларни қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Креатив парк резиденти мақомини олишга йиллик умумий даромадининг камида саксон фоизи креатив индустрия соҳасига оид фаолиятдан иборат бўлган креатив индустрия субъектлари даъвогарлик қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) креатив индустрия субъектларини резидентликка қабул қилишда ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган креатив индустрия соҳасидаги фаолиятдан олинган даромаднинг минимал миқдори бўйича шартлар инобатга олинмайди. Бунда минимал миқдор бўйича талаблар молия йилининг якуни билан бажарилмаган тақдирда фойдаланилган имтиёзлар суммаси солиқ қонунчилигига асосан қайта ҳисобланади ва бюджетга ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Креатив парк резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турларидан бирини амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган иқтисодий асосланган бизнес-режага, шу жумладан аниқ ўлчанадиган ўсиш кўрсаткичларига (иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажми, тушум ўсиши ва тижоратлаштириш мумкин бўлган интеллектуал мулк элементларига эга маҳсулот ишлаб чиқариш ва бошқалар) эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий асосланган бизнес-режа, ўсиш кўрсаткичлари, шунингдек асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) Дирекция томонидан индивидуал тартибда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш учун юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — аризачи) белгиланган тартибда веб-портал орқали ариза топширади ва аризага Креатив парк резиденти сифатида амалга оширилиши таклиф этилаётган бизнес-режани илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда веб-портал тўлиқ ишга туширилгунга қадар аризачилар ўз аризаларини бевосита Дирекцияга тақдим этиши имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Креатив парк резиденти мақомини олиш учун ариза берган юридик ёки жисмоний шахсдан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун аризачи жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига зид келувчи ҳолатлар аниқланса, аризачи беш иш куни ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва аризани қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар аризачи белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаса, аризалар биринчи марта тақдим этилган деб ҳисобланади. Бунда Дирекция аризани кўриб чиқмаслик ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш кун муддатда Дирекция Экспертлар кенгашининг хулосаси асосида аризачининг Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказилиши ёки буни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аризачининг Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишга берган сўровини рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачи томонидан белгиланган муддатда аниқланган ҳужжатдаги номувофиқликларнинг бартараф этилмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган режа креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турлари рўйхатида кўрсатилган соҳаларга мувофиқ эмаслиги ёки унинг амалга оширилиши белгиланган йўналишлар доирасидан чиқиб кетиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш вақтида аризачининг солиқ ҳисоботларининг тақдим қилинмагани, фаолият кўрсатмаётгани, тугатиш жараёнида эканлиги ёки аризачига нисбатан суд қарори билан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари (кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув, тугатишга доир иш юритиш) қўлланилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурлари ёки субсидиялардан суиистеъмол қилинган ҳолатлар мавжудлиги, шунингдек, солиқ ва йиғимлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказишни рад этиш сабаби Дирекциянинг аризачини Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилади ва бу ҳақида аризачига онлайн хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агар аризачи Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишдан рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этса, ариза ушбу Низомга мувофиқ тарзда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик ёки жисмоний шахсни Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор юридик ёки жисмоний шахснинг Креатив парк резидентининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномага (кейинги ўринларда — Шартнома) розилиги сифатида талқин қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шакли Дирекция томонидан тасдиқланади ва расмий веб-сайтида жойлаштирилади, шунингдек, ушбу ҳужжат оммавий оферта шартномаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Креатив парк резидентлари аъзолик бадалини тўлайди ҳамда ушбу бадал қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун — айланмасидан 0,1 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — айланмасидан 0,3 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аъзолик бадалини тўлаш муддатлари ҳамда тартиби Дирекция ва резидент ўртасидаги Шартнома шартларида келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Креатив парк резидентлигига қабул қилиш рад этилган тақдирда юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Креатив парк резиденти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виртуал офисдан фойдаланиб ўз фаолиятини юритиш (қўшилган қиймат солиғи тўловчиларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернет ресурслари орқали онлайн дўконларда товарлар (ишлар хизматлар)ни экспортга электрон тижорат орқали божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резиденти Шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Креатив парк резидентларининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турлари рўйхати ва бизнес-режага мувофиқ фаолият юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномага риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай, ҳар йили молиявий-хўжалик фаолияти бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш ва аудиторлик хулосасини (якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслардан ташқари) Дирекцияга тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резиденти томонидан илгари тақдим этилган бизнес-режада кўрсатилмаган янги фаолият турларини фақат Дирекция томонидан янги (қўшимча) бизнес-режа тасдиқлангандан сўнг амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция сўровига биноан креатив индустриялар йўналишида ўқув дастурларида қатнашиш ва мураббийлар ажратиш ҳамда Дирекция томонидан жалб қилинган мутахассис ва стажёрларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида Дирекция қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёки жисмоний шахснинг номи, фаолият тури, почта ва электрон манзили маълумотлари кўрсатилган ҳолда уларни резидентлар рўйхатига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёки жисмоний шахсга Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (сертификат) тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёки жисмоний шахснинг Креатив парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги расмий хабарномани Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси ҳамда резидентга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, агар бу қайта ташкил этиш қайта тузиш шаклида амалга оширилган бўлса, Креатив парк резиденти мақоми давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтади, бунда барча ҳуқуқлар ва илгари қабул қилинган мажбуриятлар сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида юридик шахс Дирекцияга тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ёзма мурожаат билан чиқиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тартиб юридик шахс номи ўзгартирилган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс томонидан қайта ташкил этиш ёки ном ўзгариши ҳақида юборилган хабарномага асосан Дирекция резидентлар рўйхатига мос ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Юридик ёки жисмоний шахсни креатив парк резиденти мақомидан маҳрум қилиш асослари ва шикоят бериш тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Юридик ёки жисмоний шахсни Креатив парк резиденти мақомидан маҳрум қилиш асослари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидентнинг амалдаги фаолияти креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турларига мос келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома бўйича Дирекция билан белгиланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резидентига нисбатан суд қарори билан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари (кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув, тугатишга доир иш юритиш) қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидентнинг ўз ихтиёри билан Креатив парк резиденти мақомидан воз кечиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда ва тартибда ўз фаолияти, солиқ ва статистика ҳисоботлари, бизнес-режа, аудиторлик ҳисоботлари ва аудиторлик хулосасини тақдим этмаслик (бундан якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахслар мустасно) ёки уларда нотўғри маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа асослар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дирекция Экспертлар кенгаши билан биргаликда ҳар йили Креатив парк резидентларининг бизнес-режалари, ўсиш кўрсаткичлари ва улар томонидан асосий самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришиш ҳолатини таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хатоликлар аниқланса, Креатив парк резиденти икки иш кунида мазкур хатоликларни тузатиш чораларини кўрсатувчи режа тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк резиденти томонидан бундай режа тақдим этилмаган тақдирда ёки ҳолат такроран юз берса, Дирекция томонидан резидент мақоми ўттиз кун муддатгача тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Креатив парк резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилган таҳлил натижалари асосида Дирекция томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилингач, юридик ёки жисмоний шахсга бу ҳақида хабарнома юборилади ҳамда резидентлар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Дирекция Креатив парк резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Креатив парк резиденти мақомидан маҳрум қилингани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси ҳамда резидентга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Креатив парк резидентлари учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда бошқа солиқ қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади. Бунда резидентлар ўз хоҳишларига кўра имтиёзлардан қисман воз кечиш орқали умумий белгиланган солиққа тортиш тартибини танлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари юридик шахс ёки жисмоний шахс Креатив парк резиденти сифатида рўйхатга олингандан сўнг кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Креатив парк резидентлари томонидан ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги Креатив парк резиденти мақомидан маҳрум бўлишни англатади ва Дирекция томонидан хабарнома юборилганидан сўнг давлат солиқ хизмати органлари уларга мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзларини қўллашни бекор қилиш чораларини кўради, шунингдек, уларнинг Давлат бюджетига тўлов мажбуриятларини белгиланган тартибда тиклашни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Юридик ёки жисмоний шахс Креатив парк резиденти мақомидан маҳрум қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлардан фойдалана олмайди. Бунда юридик ёки жисмоний шахснинг Дирекцияга тақдим этган аризаси санаси, Креатив парк резидентининг мақомидан ихтиёрий равишда воз кечганлиги санаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Креатив парк фаолияти мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилади ва тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги 90-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фаолият турлари

1. Адабий ижод

1.

Таржима қилиш хизматлари (бадиий адабиётни таржима қилиш, техник таржима, веб-сайтлар, фильмлар, компьютер ва мобил иловалар, тақдимотлар, видео, аудио ва рекламалар таржимаси)

2.

Маърифий фаолиятни амалга ошириш

3.

Кутубхоналар ва архивлар фаолияти

4.

Ахборот-кутубхона хизматлари, жумладан, китоблар, архивлар ва маълумот ресурсларини тақдим этиш

5.

Электрон кутубхоналар, рақамли архивлар ва маълумот базаларини яратиш ва юритиш

2. Амалий санъат ва ҳунармандчилик

6.

Ганч ўймакорлиги

7.

Қўлда гилам тўқиш

8.

Гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

9.

Қўлда газламалар тўқиш

10.

Тош ўймакорлиги

11.

Тошни кесиш, унга ишлов бериш ва пардозлаш

12.

Миниатюра, ранг-тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар тайёрлаш

13.

Металлдан буюмлар ясаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

14.

Тунукадан буюмлар ясаш

15.

Миллий пойабзал тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

16.

Миллий либослар тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

17.

Бош кийимлар тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

18.

Ёғоч ўймакорлиги

19.

Суякка ўйма нақш солиш

20.

Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

21.

Каштачилик

22.

Зардўзлик буюмлари

23.

Мусиқа асбобларини қўлда тайёрлаш

24.

Чинни, фаянс ва сопол буюмлар тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

25.

Қимматбаҳо металлдан заргарлик буюмларини ясаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

26.

Ўйинчоқлар тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

27.

Майда ҳайкалтарошлик буюмларини тайёрлаш

28.

Чарм маҳсулотларини тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

29.

Муаллифлик мебелларини тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

30.

Ёғочдан халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини тайёрлаш

31.

Новдалардан буюмлар тўқиш

32.

Мозаика ишлари

33.

Кўзгу тайёрлаш

34.

Шиша пуфлаш ишлари

35.

Эсдалик буюмларини тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

36.

Оддий металлардан миллий услубда тақинчоқлар ясаш

37.

От анжомларини тайёрлаш

38.

Хаттотлик

39.

Қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш

40.

Макраме ва қўлда тўқилган буюмлар тайёрлаш

41.

Анъанавий дўппичилик

42.

Замонавий санъат асарларини яратиш

43.

Деворга безак бериш

44.

Анъанавий дизайнерлик хизматларини кўрсатиш

45.

Қуроқчилик усулида тикиш

46.

Газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш)

47.

Каштачилик

48.

Галантерея буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш

49.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

50.

Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебана, гул маржонларини тайёрлаш

51.

Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш

52.

Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш

53.

Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш)

54.

Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш

55.

Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

56.

Ёғоч идишлар ишлаб чиқариш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

57.

Кулолчилик

58.

Атлас ва адрас тўқиш

59.

Ипак толаларини тайёрлаш ва йигириш

60.

Ипак газлама ишлаб чиқариш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

61.

Майда мунчоқ (бисер) тикиш

62.

Дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

63.

Темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

64.

Қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш

65.

Пичоқ тайёрлаш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

66.

Уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш

67.

Миллий тақинчоқлар ясаш

68.

Кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш

69.

Шиша ва ойналарни кесиш, шишага бадиий ишлов бериш

70.

Заргарлик буюмлари ва шу каби буюмларни ишлаб чиқариш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

71.

Бижутерия ва шу каби буюмларни ишлаб чиқариш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

72.

Маиший ва декоратив керамик буюмларни ишлаб чиқариш (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

3. Архитектура, лойиҳалаштириш ва урбанистика

73.

Меъморчилик соҳасидаги фаолият

74.

Ободонлаштириш бўйича фаолият, ландшафтни режалаштириш

75.

Муҳандислик изланишлари соҳасидаги фаолият ва ушбу соҳаларда техник маслаҳатлар кўрсатиш

4. Аудиовизуал санъати

76.

Кино видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқариш

77.

Кино видеофильмлар ва телевизион дастурларни ишлаб чиқаришдан кейинги босқич

78.

Кинофильмларни намойиш этиш

79.

Фотография соҳасидаги фаолият

80.

Видео ва фотосуратга олиш хизматлари

81.

Видеоролик ва мусиқа клипларини ишлаб чиқариш хизмати

82.

2D, 3D Анимация хизматлари ва мультфильмлар ишлаб чиқариш

5. Ижрочилик санъати

83.

Санъат соҳасидаги фаолият

84.

Фонограммалар ва мусиқали ёзувларни нашр қилиш бўйича фаолият

85.

Маданият соҳасидаги таълим

86.

Актёрлик, мусиқачилик ва хонандалик хизматлари

87.

Драматик, мусиқий ва қўғирчоқ театрларининг фаолияти

88.

Опера, балет ва хореография (рақс) санъати

89.

Яккахон ва жамоавий мусиқий ижро (вокал ва инструментал)

90.

Фольклор, анъанавий ва замонавий ижро санъати

91.

Цирк санъати ва саҳнавий пластикага оид чиқишлар

92.

Перформанс, саҳнавий ўқишлар ва экспериментал ижро шакллари

93.

Спектакллар ва бошқа жонли саҳна томошаларини тайёрлаш ва намойиш этиш

6. Концерт-томоша фаолияти ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш

94.

Театр ва концерт заллари фаолияти

95.

Театрлар фаолияти

96.

Спектаклларни намойиш этишда техник қўллаб-қувватлаш

97.

Маданият ва санъат соҳаларида конференциялар ва кўргазмалар ташкил қилиш

98.

Концерт-томоша ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш фаолияти

7. Мода ва дизайн санъати

99.

Ихтисослашган дизайнерлик фаолияти

100.

Кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар дизайни

101.

Мода коллекцияларини яратиш, моделлаштириш ва ишлаб чиқиш

102.

Тўқимачилик дизайни (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

103.

График дизайн

104.

Маҳсулот дизайни ва саноат дизайни (саноат усулида ишлаб чиқариш бундан мустасно)

105.

Интерьер ва экспозиция дизайни

106.

Мода иллюстрацияси ва стилизация

107.

Стилистика, имижмейкинг ва фешн-консалтинг

108.

Мода фотосъёмкаси ва визуал контент яратиш

109.

Мода кўргазмалари, дефиле ва презентацияларни ташкил этиш

110.

Дизайн соҳасида таълим, лабораториялар ва ижодий устахоналар фаолияти

111.

Рақамли дизайн

8. Музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), ахборот-кутубхона фаолияти

112.

Музейлар, бадиий галереялар, кўргазма заллари фаолияти

113.

Доимий ва вақтинча маданият ва санъат соҳаларида кўргазмаларни тайёрлаш ва намойиш этиш

114.

Тарихий, бадиий, илмий ва маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация қилиш ва ҳужжатлаштириш

115.

Коллекцияларни шакллантириш, сақлаш ва рақамлаштириш

116.

Кураторлик фаолияти, экспозиция концепциялари ва кўргазма сценарийларини ишлаб чиқиш

9. Нашриёт ва матбаа соҳасидаги ижодий фаолият

117.

Газеталар, журналлар, даврий нашрлар нашр қилиш

118.

Матбаа ва нашриётчилик фаолиятининг бошқа турлари

119.

Босма шаклларни тайёрлаш ва ахборот фаолияти

10. Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали узатиш йўли билан амалга ошириладиган ижодий фаолият

120.

Ахборот тарқатувчилардаги ёзувларни акс эттириш

121.

Радиоэшиттириш

122.

Телевизион дастурларни яратиш ва намойиш қилиш бўйича фаолият

123.

Ахборот агентликлари фаолияти

124.

Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, архитектор, визуаллаштирувчи дизайнер, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннер ясовчи, нашриёт дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор, бастакор, овоз режиссёри, аранжировкачи, сухандон, фото муҳаррир ва бошқалар)

125.

Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менежер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси)

126.

Креатив индустрия соҳаларида онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи)

11. Продюсерлик фаолияти

127.

Кино-продюсерлик фаолияти

128.

Мусиқа продюсерлик фаолияти

129.

Театр ва оммавий тадбирлар продюссери

12. Рақамли технологиялар соҳасидаги ижодий фаолият

130.

Компьютер ва бошқа техник қурилмалар учун ўйинларни яратиш

131.

Бошқа дастурий маҳсулот ва дастурий таъминотларни чиқариш

132.

Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, дастурий таъминотни синовчи мутахассис, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптималлаштириш бўйича мутахассис)

13. Реклама соҳасидаги ижодий фаолият

133.

Реклама агентликлари

134.

Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, мусаҳҳиҳ, контент-менежер, муҳаррир, e-mail орқали хатларни жўнатиш бўйича мутахассис, спичрайтер, транскрибер ва бошқалар)

14. Санъат ашёлари ва маданий мерос объектларини асрашга доир фаолият

135.

Тарихий жойлар ва биноларни, маданият ёдгорликларини асраш бўйича фаолият

15. Тасвирий санъат

136.

Рассомчилик

137.

Замонавий тасвирий санъат

138.

Рақамли тасвирий санъат

139.

Арт-объектлар, арт-инсталляциялар ва оммавий макон учун санъат асарлари;

140.

Тасвирий санъат асарларини яратиш, реставрация қилиш ва консервация қилиш

141.

Арт-резиденциялар, ижодий устахоналар ва студиялар фаолияти

142.

Тасвирий санъат асарларини экспертлаш, баҳолаш ва арт-консалтинг

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/90/0191-сон)