16.02.2026 йилдаги ПҚ-64-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон Республикасининг «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга — 145 триллион сўмга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 миллиард АҚШ долларидан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унинг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га тегишли Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Форобий кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар ҳамда ҳудуд негизида 2026-2027 йилларда биринчи босқичда қуйидагилардан иборат Креатив индустрия парки (кейинги ўринларда — Креатив парк) инфратузилмалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва коворкинг маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) кино ва видеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш зоналари ҳамда овоз ёзиш студиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Жамғарма билан келишилган ҳолда ижодкорлар ва креатив компаниялар учун замонавий экологик макон — Креатив индустриялар кампуси. Бунда Креатив парк ҳудуди хавфсизлик, инклюзивлик ва экологик тозалик талабларига жавоб берган ҳолда 24/7 режимида фаолият юритадиган очиқ жамоат макони сифатида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Креатив индустрия парки дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) фаолияти 3-иловадаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) шартнома асосида Креатив парк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқариш майдонлари, офислар, ўқув хоналари, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни ижарага беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур қарорнинг 4-иловасидаги ҳудудларда креатив индустрия кластерларини ташкил қилиш учун уларни ижарага беради. Бунда Креатив парк резидентлари учун аукцион савдоларига қўйиладиган ижара ҳақи суммасининг бошланғич баҳоси 50 фоизга пасайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3325-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарма томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларда чет эллик контрагентларни солиқлар ва тўловлардан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-64-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

Г.О. Умерова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Кенгаш раиси

2.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

3.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

4.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

5.

Б.С. Ҳамраев

Миллий статистика қўмитаси раиси

6.

Ф.Ж. Пулатов

Солиқ қўмитаси раиси

7.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Д.А. Вахабов

Савдо-саноат палатаси раиси

9.

Ж.О. Аҳмедов

Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари

10.

Ф.Д. Усманов

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори

11.

Х.Р. Салихов

Креатив индустрия парки дирекцияси директори

12.

Келишув асосида*

креатив индустрия соҳаларидаги етакчи тадбиркор

13.

Келишув асосида*

креатив индустрия соҳаларидаги халқаро эксперт

14.

Келишув асосида*

креатив индустрия соҳаларидаги маҳаллий эксперт

15.

А.А. Маннопов

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятига вазирлик ва идоралар раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари ва мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кенгаш раиси томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва креатив индустрия соҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Креатив индустриянинг истиқболли йўналишлари ва «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Креатив индустрия парки фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эшитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Креатив индустрия соҳаларида инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Креатив индустрия соҳаларида адолатли монетизация механизмларини такомиллаштириш ҳамда шу орқали интеллектуал мулк, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Креатив индустрия соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Креатив индустрия соҳасида давлат органлари, хусусий сектор ва нодавлат ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларининг креатив иқтисодиёт соҳаларига тааллуқли масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия парки дирекцияси фаолиятини
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Креатив индустрия парки резидентлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат бюджетидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси орқали ажратиладиган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ўз ҳисобидан ажратиладиган, шу жумладан, Креатив индустрия парки ҳудудида жойлашган давлат шеригига тегишли бўлган бино ва иншоотларни ижарага беришдан тушадиган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товарларни (ишларни, хизматларни) яратиш ва реализация қилиш ҳамда бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия кластерлари ташкил этиладиган ҳудудлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Жойлашган шаҳар

1.

Регистон майдони (Улуғбек, Шердор, Тиллакори мадрасалари)

Самарқанд шаҳри

2.

Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида қамраб олинган ҳудуд*

Бухоро шаҳри

3.

Ичан-қалъа мажмуаси

Хива шаҳри

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-260-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатида келтирилган моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Қуйидагиларнинг тасдиқланишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритиш:

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом;

Креатив индустрия паркини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом;

Креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турлари рўйхати.

2026 йил февраль

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Солиқ қўмитаси

2.

Миллий статистика қўмитаси таркибида амалдаги штат бирликлари доирасида 4 та штат бирлигидан иборат креатив иқтисодиёт ҳисобини юритувчи алоҳида тузилма ташкил этиш.

2026 йил март

Миллий статистика қўмитаси,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Креатив маҳсулотлар ҳажмининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини ҳисоблашнинг замонавий механизмларини жорий этиш.

2026 йил июль

3.

Креатив маҳсулотлар юзасидан молиявий ва статистик ҳисоботларни мобил илова орқали соддалаштирилган тартибда электрон тақдим этиш тизимини яратиш.

2026 йил апрель

Солиқ қўмитаси,

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

4.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Форобий кўчасида жойлашган бўш турган тегишли бино-иншоотларни креатив индустрия парки барпо этиш учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказишни якунлаш ва кадастр ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

2026 йил февраль

Кадастр агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

5.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Форобий кўчасида ташкил этиладиган креатив индустрия паркини муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр, газ, сув, иссиқлик, канализация ҳамда йўллар)га уланишини таъминлаш.

Бино-иншоотлар қурилиши якуни билан

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Энергетика вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

6.

Буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотларига белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган креатив маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур хомашёлар ва асбоб-ускуналарни божхона божидан уч йил муддатга озод этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил июнь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Божхона қўмитаси

7.

Креатив индустрия паркини янада кенгайтириш ва замонавий форматда ташкил этиш бўйича Янги Тошкент ҳудудидан ер майдони ажратиш ва уни барпо этишни молиялаштириш манбаларини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2026 йил апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Адлия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси

8.

Креатив индустрия парки дирекцияси резиденти мақомини олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида:

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Солиқ қўмитаси,

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Креатив индустрия парки дирекциясининг ахборотлар базасини яратиш;

2026 йил август

Креатив индустрия паркининг ахборотлар базасини давлат органлари ва идораларининг ахборот базалари билан ўзаро интеграция қилиш.

2026 йил декабрь

9.

Креатив иқтисодиёт соҳасида интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш ва уларни тижоратлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Креатив индустрия парки дирекцияси,

Маданият вазирлиги,

Адлия вазирлиги

10.

Креатив индустрия парки резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган креатив маҳсулотлар бўйича давлат харидларини амалга ошириш учун давлат харидлари электрон тизимларида алоҳида бўлим ташкил этиш.

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Креатив индустрия парки дирекцияси

11.

Нукус шаҳрининг «Истиқлол» маданият ва истироҳат боғи, унинг ҳудудидаги павильон ва ангарни реконструкция қилиш, шунингдек, болалар кутубхонаси биносини барпо этишни лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳамда ушбу ҳудудни креатив парк сифатида ташкил этишни молиялаштириш манбаларини белгилаш юзасидан таклиф киритиш.

2026 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

12.

Креатив индустрия парки резидентлари ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган креатив маҳсулотлар давлат харидларида иштирок этиши учун уларнинг реестрини шакллантириш, креатив индустрия паркининг расмий веб-сайтидаги ҳамда реестрдаги маълумотларни мунтазам янгилаб бориш.

2026 йил майдан бошлаб доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Креатив индустрия парки дирекцияси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2026 й., 07/26/64/0147-сон)