26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 14 февраль куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олишлари учун имкониятларни янада кенгайтириш, илм-фанни оммалаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёшлар билан мулоқотда билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида, уларни рўёбга чиқариш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан 2025 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан биргаликда икки ой муддатда креатив индустрия паркини (кейинги ўринларда — креатив парк), ҳудудларда унинг филиалларини ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблар фаолиятини ташкил этиш ҳамда зарур шароит яратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив парк фаолиятини бошқариш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган Креатив индустрия парклари дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг креатив парк резидентларига 2025 йил 1 майдан бошлаб 2031 йил 1 январгача бўлган муддатга қуйидаги солиқ имтиёзларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда резидентлар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив индустрия субъектларини креатив парк резидентлигига қабул қилиш ҳамда тегишли резидентларга мазкур бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш шартлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган шахсларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан олти ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган ссудани ажратиш тартибини ҳамда олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2025 йилдан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида қуйидагиларни назарда тутувчи «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтган ёшларни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига бакалавриат таълим йўналиши бўйича белгиланган тартибда ўқишга юбориш, ўқиш ва яшаш харажатларини қоплаб бериш. Бунда тайёргарлик курсларида ўқитиш харажатлари «Эл-юрт умиди» жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Эл-юрт умиди» жамғармасининг тегишли ҳисоб-китобларига асосан жорий йилда «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб 300 миллиард сўм ажратсин, келгуси йиллардан мазкур мақсадлар учун маблағларни бюджет параметрларида назарда тутсин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/86/0456-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йил 1 июндан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган фоизсиз ссудани ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда фоизсиз ссудани ажратиш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун «Олий бош қўмондон» давлат стипендияси жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги тасарруфида олий ҳарбий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Олий бош қўмондон» давлат стипендиясини тайинлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади ва ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу олимпиадани ташкил этиш ҳамда унинг ғолиблари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадиган олий таълим йўналишлари рўйхатини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан 10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансидаги бино ва иншоотларни уларда ёшларни спорт, илм-фан, хорижий тиллар ва касбларга ўқитиш, креатив лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш учун ижарага беришдан тушадиган маблағлар тегишли бино ва иншоотнинг балансда сақловчисига тўлиқ миқдорда (бундан аукцион харажатлари мустасно) ўтказилади ҳамда унинг фаолиятини ривожлантириш мақсадларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда илм-фан ва таълим йўналишидаги фойдали миллий интернет ресурслари реестрини шакллантирсин, Рақамли технологиялар вазирлиги улардан бепул интернет тармоғи орқали фойдаланишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги 2025 йил 1 октябрга қадар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Тошкент шаҳрида Робототехника марказини барпо этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маданият вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ёшлар экспериментал театр студиясини ташкил этиш ва уни зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2026 йилда Самарқанд шаҳрида халқаро «Технофест» фестивали доирасидаги «Take Off» стартап саммитини юқори савияда ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Фармон ижроси бўйича масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-61-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги ПФ-61-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан 2025 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

1. «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда ўқиётган ҳар бир талаба билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилишига кўмаклашиш. Бунда Жамғарма орқали хорижда ўқиб қайтган ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳамжамиятларини ташкил этиш.

2. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг энергетика, транспорт, урбанизация, замонавий архитектура, тиббиёт йўналишларидаги квоталари сонини янада ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

-

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(Бекмуродов),

Бошқарув самарадорлиги агентлиги (У. Хусаинов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

2.

1. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида «Ёрқин истеъдод» лойиҳасини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш тартиби;

ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш тартиби;

тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтган ёшларни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича белгиланган тартибда ўқишга юбориш, ўқиш ва яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби.

2. «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси доирасида ёшларни саралаб олиш жараёнларига Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини жалб этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2025 йил май

2025 йилда Давлат бюджетидан 300 млрд сўм ҳамда келгуси йиллардан ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

(Мирзаев),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(Бекмуродов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

3.

«Ёрқин истеъдод» лойиҳаси доирасида хорижда ёшларни ўқитиш учун нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасалари билан музокаралар олиб бориш ҳамда лойиҳа доирасида ўқишга юбориладиган ёшларнинг имтиёзли шартлар асосида таълим олишига шарт-шароит яратиш бўйича келишувга эришиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил II — IV чораклар

-

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(Бекмуродов),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(Мусаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

4.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатларни миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритиш ҳамда уларни давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олиш амалиётини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси,

амалий чора-тадбирлар

2025 йил май

-

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(Бекмуродов),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(Мусаев)

5.

Миллий қаҳрамон образини яратиш, Ватанга муҳаббат, табиатни асраш туйғуларини кучайтиришга қаратилган «Бек ва Лола», «Ал-Хоразмий», «Яшил макон» каби миллий видео контентларни, шунингдек, «Ибрат фарзандлари», «Мутолаа», «Устоз AI» лойиҳаларини мактабгача ва мактаб таълими жараёнларида намойиш этиш орқали янада оммалаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

-

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

6.

Креатив парклар базасида ташкил этиладиган бизнес мактабларда ёшларга янги ва замонавий бизнес юритиш ҳамда электрон тижорат каби хизмат кўрсатишнинг инновацион усулларини ўргатиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Креатив парклар ташкил этилгандан сўнг бир ой ичида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармалари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

(Умерова)

7.

Илгари ажратилган ерга қишлоқ хўжалиги экинларини экиб, камида 100 миллион сўм даромад олган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-18-сон Фармонига асосан жорий этилган янгича тартиб асосида қўшимча ер майдонлари ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Кадастр агентлиги

(Пулатов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

8.

«Сурхондарё тажрибаси» асосида ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси асосида барпо этилган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини ажратиш билан биргаликда зарур ускуналар хариди учун ёш тадбиркорларга Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарорисиз тўғридан-тўғри тижорат банклари орқали 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиб, таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил апрель

Тижорат банклари кредитлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Марказий банк

(Ишметов),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(Қосимов)

9.

Креатив парк, унинг ҳудудлардаги филиалларини, шунингдек, уларда креатив соҳа вакиллари ўқитиладиган бизнес мактаблар фаолиятини ташкил этиш ҳамда зарур шароит яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил май

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

(Умерова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Креатив соҳа вакилларини креатив парк резидентлигига қабул қилиш ҳамда резидентларга солиқ имтиёзларини қўллаш шартларини белгилаб бериш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил май

-

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

(Умерова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

11.

Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга ўқув харажатларини «2+6» шаклида тўлаб бериш орқали 100 минг нафар ёшларни хорижий тилларга ўқитишга қаратилган дастур ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил май

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармалари

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

12.

1. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 300 минг ёшларни ўқитишни ташкил этиш.

2. 50 минг нафар хотин-қизларни ахборот технологиялари бўйича бепул ўқитиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар маблағлари, ҳомийлик маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

3. «Курсера» платформасида босқичма-босқич 3 мингдан ортиқ курсда сунъий интеллект ёрдамида ёшлар учун ўзбек тилида таълим олиш имкониятини яратиб бориш.

2025 йил сентябрдан бошлаб

4. «Бир миллион дастурчи» ва «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаларини ҳамда ёшлар учун мўлжалланган бошқа рақамли таълим лойиҳаларини (шу билан бирга халқаро олимпиада ҳамда танловлар иштирокчиларини) мониторинг қилувчи «Рақамли ёшлар» платформасини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

13.

Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда «Бир миллион сунъий интеллект фойдаланувчилари» лойиҳасини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил 1 июндан бошлаб

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

14.

1. Хоразм вилоятида амалга оширилган «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси тажрибаси асосида ушбу лойиҳани босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш.

2. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг навбатдаги босқичини барча ҳудудларда жорий қилишда энг юқори натижага эришган ўқувчи-талабалар ва уларнинг ўқитувчилари, шунингдек, таълим муассасаларини қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил июнь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Эрманов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

15.

IT соҳасидаги лойиҳаларни муваффақиятли тугатган минг нафар қизлар орасидан сараланган иқтидорли қизларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси,

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

16.

Ёшларни бирлаштириш, ёш авлодда миллий қадриятларни шакллантириш мақсадида уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини сунъий интеллект технологиялари асосида барвақт аниқлаш, салоҳиятини монетизация қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга жалб этиш бўйича рақамли ижтимоий экотизимни жорий этишга қаратилган узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2025 йил июнь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

(Давлетов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(Хасанов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

17.

Тошкент шаҳридаги 1 та таълим муассасасида ўқувчи-талабаларни дунёнинг нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг ТОП-10 талик рўйхатига кирувчи олийгоҳларга пухта тайёрлаш гуруҳини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджет ташқари маблағлари,

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Фанлар академияси

(Аюпов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков)

18.

Дунёнинг энг нуфузли ТОП-10 талик рўйхатига кирувчи олийгоҳларида ўқиш истагидаги ўқувчи-талабалар учун квоталар сонини ошириш бўйича музокаралар олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов)

19.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларни илмга қизиқтирувчи миллий ва фойдали медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратиш тартибини, шу жумладан, талабгорлар ва лойиҳаларни танлаб олиш механизмларини кўзда тутган ҳолда ишлаб чиқиш.

Бунда грант маблағларини ажратиш бўйича аризаларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш жараёнлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил май

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Джурабаев)

20.

Ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил май

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(Абдухакимов)

21.

Олмазор тумани тажрибаси асосида республиканинг ҳар бир туманида (шаҳарда) камида 1 тадан мактабда муҳандислик лабораторияларини ташкил этиб, уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил август

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

22.

Илм-фан ва таълим йўналишидаги фойдали миллий интернет ресурслари («Ибрат фарзандлари», «Мутолаа», «Устоз AI», «Қизлар академияси», «UzChess» ва бошқа) реестрини шакллантириб, улардан интернет тармоғи орқали бепул фойдаланишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

23.

Ҳар бир маҳаллада ёшлар ўртасида маҳалла — туман — вилоят — республика даражасида «Шижоат ва ғайрат» спорт ўйинларини ўтказишни йўлга қўйиш ҳамда ғолиб маҳаллаларга спорт иншоотини қуриб бериш ва зарур анжомлар билан таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси,

амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ижрочиларнинг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Куранбаев),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Жўраев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари

24.

1. Ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтиришга қаратилган «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоалари ўртасида мактаб — туман — вилоят — республика босқичларида спорт ва ижодий мусобақалар ташкил этиш.

2. «Ватан таянчи» ва «Шижоат ва ғайрат» мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш амалиётини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси,

амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Республика бюджетидан ажратиладиган 50 млрд сўм маблағ

Мудофаа вазирлиги

(Қаршиев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Боқиев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Бузрукхонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров)

25.

1. Ҳудудий ва маҳаллий бўлинма раҳбарлари ёшлар етакчилари билан биргаликда ўз ҳаракат дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка мурожаат қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

2. «Мутолаа» лойиҳаси доирасида ёшларимизда китобга меҳрни ошириш, буюк соҳибқирон Амир Темурнинг болалик даври ҳақида болалар учун китоб, «Илдиз» тўплами ҳамда анимацион мультфильмлар тайёрлаб, оммалаштириш.

3. Хотин-қизларни психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида «Колл-марказ» фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

26.

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги «Ахмад клуб» нодавлат таълим муассасаси намунаси асосида республиканинг бошқа туман (шаҳар)ларида спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиков)

27.

«Ёшлар овози» газетасининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш, Давлат раҳбарининг ёшлар билан очиқ мулоқотида иштирок этган иқтидорли ва ташаббускор ёшларнинг эришган ютуқлари ҳамда уларнинг фаолиятини газетада кенг ёритиш, газета таҳририяти билан биргаликда уларнинг фаолияти акс этган «Ёшлар — халқимиз, Ватанимизнинг олтин фонди» номли махсус китоб-альбом тайёрлаш ва чоп этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев)

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2025 й., 06/25/61/0282-сон; 20.05.2025 й., 06/25/86/0456-сон; 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)