1-ИЛОВА
Т/р | Ахборот тизимлари | Мақсади |
1. | Агропортал | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг «ягона нуқтаси»ни белгилаш. |
2. | Геоахборот тизими | Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини амалга ошириш. |
3. | «E-ijara» АТ | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш. |
4. | «Агросубсидия» АТ | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга субсидиялар бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар билан келишиш. |
5. | «Қишлоқ хўжалиги техникалари реестри» АТ | Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ягона давлат реестрини шакллантириш. |
6. | «CropAgro» АТ | Қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш. |
7. | «Агроплатформа» АТ | Пахта, бошоқли дон, мева-сабзавот етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш. |
8. | «Reagro» АТ | Пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича автоматлаштирилган рейтингни ва қишлоқ хўжалиги кооперациялари бўйича реестрни юритиш. |
9. | «AgroBI» АТ | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ишончли ва ягона маълумотларни шакллантириш. |
10. | «Озиқ-овқат маҳсулотларини захиралаш» АТ | Қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат захираларини яратиш, захирага олинган маҳсулотлар ҳажми бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. |
11. | «Ўрмон E-ijara» АТ* | Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар билан келишиш. |
12. | «Е-уруғ» АТ | Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, мониторинг ва апробация тадбирлари учун зарур ахборотни юритиш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари базасини шакллантириш. |
13. | «AgroDocs» АТ | Қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида шартнома тузиш, шартномавий муносабатларни тартибга солишга кўмаклашиш. |
14. | «Омбор китоби» АТ | Қишлоқ хўжалиги соҳасида устувор вазифаларни белгилаш ва ижросини назорат қилиш. |
15. | «Ҳосил қабули» АТ | Айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдор ва сифат кўрсаткичлари, етказиб берувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва статистик ҳисоботларни юритиш. |
16. | «Агромониторинг» АТ | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агротехник тадбирлар мониторингини юритиш. |
17. | «Агротарози» дастурий таъминоти | Пахта ва бошоқли дон етиштирувчиларга электрон тарозилар орқали хизмат кўрсатиш. |
18. | «Ўзбеккосмос» агентлигининг «Space Agro Monitoring» субплатформаси | Пахта ва бошоқли дон етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни мақсадли йўналтирганлик ҳолатини ўрганиш бўйича масофавий мониторинг юритиш орқали хизмат кўрсатиш. |
19. | Пахта хомашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнларида ресурсларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг ва хавфларни автоматик таҳлил қилиш АТ** | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнларида ресурсларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш. |
20. | «Қишлоқ хўжалиги суғуртаси» АТ (ишлаб чиқилади) | Қишлоқ хўжалиги суғуртасини ихтиёрий суғурта компанияси билан электрон расмийлаштириш. Қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва кўрсатилаётган суғурта хизматлари устидан назорат қилиш, суғурта мукофоти учун бюджет субсидиясини олишга оид аризаларни кўриб чиқиш. |
2-ИЛОВА
Т/р | Рақамли хизмат номи | Масъул вазирлик ва идора |
Давлат хизматлари | ||
1. | Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган имтиёзли кредит, субсидия ва компенсациялар олишга ариза бериш | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тижорат банклари |
2. | Илгари ҳисобга олинган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш | |
3. | Пахта ва тўқимачилик кластерларини ташкил этиш учун ариза бериш | |
4. | Дрон хизматларини кўрсатиш учун ариза бериш | |
5. | Буғдой, пахта хомашёси, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар, шоли экинларни етиштиришни имтиёзли кредитлаш | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари |
6. | Давлат томонидан деҳқон ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидиялар ва компенсациялар олишга ариза бериш | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
7. | Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидиялар ва компенсациялар олишга ариза бериш | Сув хўжалиги вазирлиги |
8. | Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш | Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
9. | Уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш | |
10. | Донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш | |
11. | Уруғлар, дуккакли ва мойли экинлар ҳамда бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш | |
12. | Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш | |
13. | Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш | |
14. | Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш | |
15. | Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш | |
16. | Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш | |
17. | Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш (лаборатория-диагностика ишлари ва бошқа йўналишлар бўйича) | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Божхона қўмитаси |
18. | Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома | |
19. | Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосасини бериш | |
20. | Ветеринария сертификати | |
21. | Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатнома бериш | |
22. | Темирйўл вагонлари, кемалар, самолёт ва бошқа транспорт воситалари ветеринария-санитария ишловидан ўтказилгани ҳақида маълумотнома расмийлаштириш | |
23. | Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш | |
24. | Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш | |
25. | Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш | |
26. | Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Божхона қўмитаси |
27. | Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома бериш | |
28. | Карантин рухсатномасини бериш | |
29. | Фитосанитария сертификатини бериш | |
30. | Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш | |
31. | Транспорт бирлигини очиш далолатномаси | |
32. | Экспорт ва импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) | |
33. | Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидиялар ва компенсациялар олишга ариза бериш | Агросаноатни ривожлантириш агентлиги |
34. | Пахта хомашёси, бошоқли дон экинлари ва бошқа маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш ва сотиш | «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ |
35. | Ердан фойдаланувчилар томонидан уларга пахта ва бошоқли дон етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ёки йўқлигини (экинлар имтиёзли кредит ажратилган ерга мувофиқ экилганлиги ёки экилмаганлигини) тасдиқловчи хулосани бериш | Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги |
36. | Захира ерларидан фойдаланиш ҳолатини тасдиқловчи хулосани бериш | |
Хусусий сектор томонидан кўрсатиладиган рақамли хизмат ва сервислар | ||
1. | Агросервис хизматлари | Хусусий сектор вакиллари* |
2. | Брокерлик ва савдо хизматлари | |
3. | Бухгалтерия электрон ҳисоб-китоб ва аудиторлик маслаҳат хизматлари | |
4. | Агрономия ва консалтинг хизматлари | |
5. | Ветеринария хизматлари | |
6. | Механизация ва техника хизматлари | |
7. | Суғориш ва сув менежменти хизматлари | |
8. | Омбор ва логистика хизматлари | |
9. | Кимёвий ҳимоя воситалари ва минерал ўғитларни сотиш хизматлари | |
10. | Уруғлар ва кўчатларни сотиш хизматлари | |
11. | Банк ва лизинг хизматлари | |
12. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва ички бозорга сотиш | |
13. | Лаборатория хизматлари | |
14. | Агросуғурталаш хизматлари | |
3-ИЛОВА
1. | Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг — Республика комиссияси раиси |
2. | Ш.М. Ғаниев | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Республика комиссияси раиси ўринбосари |
3. | И.Ю. Абдураҳмонов | — | қишлоқ хўжалиги вазири — Республика комиссияси раиси ўринбосари |
4. | Т.А. Ишметов | — | Марказий банк раиси |
5. | Б.С. Ҳамраев | — | Миллий статистика қўмитаси раиси |
6. | Б.Э. Захидов | — | камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
7. | Ш.Р. Хамраев | — | сув хўжалиги вазири |
8. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
9. | А.Ж. Вахабов | — | Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи |
10. | А.А. Хаитов | — | Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси |
11. | М.М. Мирзаев | — | Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
12. | Ж.Ж. Хатамов | — | Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи |
13. | Д.А. Ваҳобов | — | Савдо-саноат палатаси раиси |
14. | Н.Н. Обломуродов | — | Тошкент давлат аграр университети ректори |
15. | Ш.Э. Номозов | — | Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори |
16. | А.М. Қосимов | — | қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Республика комиссияси котиби |
4-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбалари | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ҳисобини юритиш жараёнларини рақамлаштириш. | 1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ҳисобини юритишдаги мавжуд механизмларни ўрганиш. 2. Жараёнларни рақамлаштириш бўйича таклифлар ва тартиб ишлаб чиқиш. 3. Янги механизм асосида жараёнларни рақамлаштиришни йўлга қўйиш. | Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловларидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 10 фоиз ўтказиладиган маблағлар | 2026 йилдан бошлаб | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ |
2. | «CropAgro» ахборот тизимида ҳар бир экин жойлаштирилган контур бўйича сув етказиб бериш лимитлари юритилишини йўлга қўйиш. | 1. «CropAgro» ахборот тизимини такомиллаштириш. 2. Сув етказиб бериш хизмати бўлинмалари томонидан «CropAgro» ахборот тизимида сув етказиб бериш лимитларини шакллантириш. | - | Доимий | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ |
3. | Агропорталда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни имтиёзли кредитлаш хизматини йўлга қўйиш. | 1. Агропортал ва тижорат банкларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тизимлар интеграциясини йўлга қўйиш. 3. Имтиёзли кредитларни тақдим этиш учун Агропорталда тўлов топшириқномаларини шакллантириш ва ижро этиш. | - | 2025 йил сентябрь — декабрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тижорат банклари, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ |
4. | Агропорталда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга лизинг хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш. | 1. Хизмат кўрсатиш регламентини ишлаб чиқиш. 2. Хизматни Агропорталга интеграция қилиш. | - | 2026 йил ноябрь | «Ўзагролизинг» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | Маҳсулот етиштириш учун доимий фойдаланиладиган ерларда дрон парвозларини амалга ошириш ва хизмат кўрсатиш учун соддалаштирилган механизмни жорий қилиш. | 1. Дронлар ёрдамида тезкор хизмат кўрсатиш учун парвозларни рўйхатдан ўтказиш ва йиллик рухсатномалар расмийлаштиришни йўлга қўйиш. | - | 2025 йил ноябрь | Фуқаро авиацияси агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. Агропорталда дрон хизматларини кўрсатувчилар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасида шартнома тузиш ва буюртма бериш имкониятларини яратиш. | 2026 йил давомида | ||||
6. | Агропорталда хизмат ва сервислар кўрсатиш кўламини кенгайтириш. | 1. Аграр соҳадаги давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш. 2. Агропорталда хизмат ва сервислар кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича технологик йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Тизимлар интеграциясини йўлга қўйиш. | - | 2025 йил ноябрь-декабрь | Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзагроинспекция, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари |
4. Агропортал орқали хизмат кўрсатишни ривожлантириш. | Доимий | ||||
7. | Агропорталда фойдаланувчи томонидан бажариладиган амалларни қўшимча тарзда ҳимоялашни жорий этиш. | 1. Фойдаланувчиларнинг хоҳишига кўра электрон рақамли имзога қўшимча тарзда ҳақ эвазига учинчи томоннинг биометрик идентификация қилиш хизматини Агропорталда тақдим этиш. | Фойдаланувчи маблағлари | 2025 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ |
2. Агропорталда биометрик идентификациялаш технологияларини жорий этиш. | 2026 йил июнь | ||||
8. | Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш жараёнларини рақамлаштириш. | 1. Агропорталда хизмат кўрсатиш учун Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | - | 2025 йил сентябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги |
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил декабрь | ||||
9. | Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва тупроқ унумдорлигига оид маълумотлар базасини яратиш. | 1. Ер участкалари кесимида рухсат этилган фойдаланиш турлари ва тупроқ унумдорлигига оид маълумотлар базасини яратиш. | Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Давлат бюджети параметрлари доирасида ажратилган маблағлар | 2025 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, илмий-тадқиқот институтлари, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ |
2. Агропорталда маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда экин жойлаштириш, ер участкаларининг норматив қийматини автоматик аниқлашни йўлга қўйиш. | 2026 йил февраль | ||||
10. | Агропортал ва унинг таркибига кирувчи ахборот тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш. | 1. Дата марказ хизматларига имтиёзли тарифларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни имзолаш ва Дата марказ хизматларидан фойдаланишни йўлга қўйиш. | - | 2025 йил сентябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ |
11. | Қишлоқ хўжалиги соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича билимларни ошириш. | Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича фойдаланувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш. | - | 2025-2026 йиллар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК |
12. | Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакилларининг ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича малака ва кўникмаларини ошириш. | Соҳа мутахассислари, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакилларини яратилган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш. | - | 2025-2026 йиллар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши |
13. | Қишлоқ хўжалиги мақсадларида дрон хизматларидан фойдаланиш тартибини белгилаш. | Қишлоқ хўжалиги мақсадларида дрон хизматларидан фойдаланиш тартибини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | - | 2025 йил декабрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги |
14. | Агропорталнинг мобил иловасини яратиш. | 1. Порталда жорий этилган хизматларни мобил қурилма орқали тақдим этиш учун лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш. | Бюджетдан ташқари маблағлар | 2025 йил декабрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. | 2026 йил февраль | ||||
15. | Бошоқли дон экинларидан бўшаган (ўримдан сўнг) ер майдонларида сомонпоялар ва уларнинг қолдиқларини ёқиш (далалар ёқилиши) ҳолатлари юзасидан таъсирчан жавобгарлик чораларини белгилаш юзасидан таклифлар киритиш. | 1. «Ўзбеккосмос» агентлиги маълумоти асосида бошоқли дон экинларидан бўшаган (ўримдан сўнг) ер майдонларида сомонпоялар ва уларнинг қолдиқларини ёқиш (далалар ёқилиши) ҳолатлари бўйича таъсирчан чоралар кўриш амалиётини йўлга қўйиш. | - | 2025 йил сентябрдан бошлаб | Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзагроинспекция, Адлия вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Бош прокуратура |
2. Бошоқли дон экинларидан бўшаган (ўримдан сўнг) ер майдонларида сомонпоялар ва уларнинг қолдиқларини ёқиш (далалар ёқилиши) ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | ||||
3. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
16. | Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | 1. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. | - | 2025 йил сентябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
17. | Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган агрономик таҳлиллар билан боғлиқ лойиҳа натижаларини тажрибадан ўтказиш. | 1. Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган агрономик таҳлиллар билан боғлиқ лойиҳа натижаларини Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Паркент туманларида тажрибадан ўтказиш. 2. Тажриба натижаларидан келиб чиқиб, янги турдаги рақамли хизмат ва сервисларни Агропорталда жорий қилиш чораларини кўриш. | - | 2025 — 2027 йиллар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
18. | «UZKAD», «E-Yer nazorat», Агропортал ва «Space Gov Monitoring» ахборот тизимларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш. | Кадастр агентлигининг «UZKAD» ҳамда «E-Yer nazorat» ахборот тизимларини тегишлича Агропортал ҳамда «Space Gov Monitoring» тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиш. | - | 2025 йил сентябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Кадастр агентлиги |
19. | Агропорталда ўсимликларни ҳимоя қилиш ва далага биологик ишлов бериш бўйича хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш. | 1. Биолаборатория маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома тузиш, тўловларни амалга ошириш, биомаҳсулотларни далага тарқатиш бўйича хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш. 2. Агропорталда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш, ҳашаротларга қарши курашишда уларнинг ўртача ҳароратда ривожланиш фазаларини аниқлаб бериш хизматини йўлга қўйиш. | Ҳисоб-китобларга кўра аниқланади | 2025 йил декабрь | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, «Биосифат» республика маркази |
20. | Гидромодуль районлашув ҳудудлари чегаралари ва хариталарини қайта кўриб чиқиш. | Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги тегишли илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда ҳудудлар кесимида гидромодуль районлашув ҳудудларининг чегаралари ва хариталарини қайта кўриб чиқиб, уларни янгилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш тартиби ва меъёрларига ўзгартиришлар киритиш. | - | 2025-2026 йиллар | Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
21. | Экин турларининг норматив ҳосилдорлигини такомиллаштириш. | Илмий-тадқиқот институтлари ёрдамида норматив ҳосилдорлиги белгиланмаган экин турлари норматив ҳосилдорлигини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | - | 2026 йил январь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзагроинспекция |
22. | Сув омборларидаги сув сатҳини ўлчаш тизимини такомиллаштириш. | «Ўзбеккосмос» агентлиги билан келишилган ҳолда сув омборларига (доимий сув йиғилмайдиган сел сув омборлари бундан мустасно) сув сатҳини ўлчайдиган ҳисоблагичлар ўрнатиш ва уларни мазкур агентликнинг ахборот тизимига интеграция қилиш. | Сув хўжалиги вазирлигига рақамлаштириш учун ажратилган маблағлар | 2025-2026 йиллар | Сув хўжалиги вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
23. | Ҳудудларда космик маълумотлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш. | 1. «Ўзбеккосмос» агентлиги маълумотларидан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш ва натижалари бўйича мазкур агентликка маълумот киритиб бориш. Бунда маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар ҳисобланади. | - | Ҳар йили 15 декабрга қадар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги |
2. Рақамлаштиришга масъул тузилмалар тегишли ходимларининг «Ўзбеккосмос» агентлиги билан шартномавий асосда малакасини оширишни ташкил этиш. | Йилига 1 марта (режа-график асосида) | ||||
2025 йил октябрь | |||||
24. | Қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. | 1. Қуйидаги низом ва регламентларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаларини ишлаб чиқиш: (а) «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси тўғрисидаги низом; (б) Пахта ва бошоқли донни қабул қилиш ҳамда электрон ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом; (в) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти. | - | 2025 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ҳукумат қарори лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
25. | Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ўқув семинар-тренинглар ташкил қилиш. | Соҳада жорий қилинаётган рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ўқув семинар-тренинглар ташкил қилиш. | - | 2025 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзагроинспекция, Ўзбекистон фермерлари кенгаши |
26. | Қишлоқ хўжалигида маълумотлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш. | 1. Солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимларидаги фермер хўжаликлари томонидан тўланган солиқ турлари, маҳсулот таннархи, яратган иш ўринлари, фаоллик ҳолати каби маълумотларни Агропорталга интеграция қилиш. 2. Миллий статистика қўмитасининг тегишли ахборот тизимларидаги озиқ-овқат саноатига оид статистик маълумотлар, жумладан, маҳсулотларни қайта ишлаш ҳажми, қайта ишлаш даражаси ва озиқ-овқат йўналишида ўзлаштирилган инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни очиқ порталда эълон қилиш ва Агропорталга интеграция қилиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2025 йил декабрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
5-ИЛОВА
« | ||||
11. | Мирзачўл тумани | «Мирзачўл — Агро Стар» МЧЖ | Мирзаобод, Кўкдала, Сардоба, Янгибозор, Гурлан, Ховос, Оқолтин | Тарвуз, қовун |
... | ||||
13. | Узун тумани | «Узун — Агро Стар» МЧЖ | Китоб, Каттақўрғон | Хурмо, анжир |
... | ||||
16. | Олтиариқ тумани | «Олтиариқ — Агро Стар» МЧЖ | Паркент, Бухоро, Иштихон, Олтинсой | Узум (ризамат, ҳусайни, келинбармоқ, қоракишмиш) |
»; | ||||
6-ИЛОВА