17.12.2020 йилдаги 794-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ҳамда «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли ва геоахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон ҳамда ««Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонлари, «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон ҳамда «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон)

Т/р

Кўрсаткичлар/индикаторлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар

2028 йилгача эришиладиган натижа

2021 йил

2022 йил

2023 йил

1. Агросанот мажмуини бошқаришнинг рақамли технологияси

1.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш учун очиқ ахборот оқимини ва маълумотларни жамлаш ва ўзаро боғлаш.

-

Қишлоқ хўжалиги ва шу мақсадларда фойдаланиш учун берилган бошқа тоифадаги ерларнинг интеграциялашган ягона ахборот тизими яратилади.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан агрегатлашган ахборотларни қабул қилиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизими хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва суғурта компаниялари иштирокида ишлайди.

Экспортни ташкил этиш платформаси ва бошқа интернет тармоқлари (техникаларни бошқариш) платформаси фаолияти йўлга қўйилади.

«Рақамли дала», «Рақамли боғ» ва «Рақамли пода» каби бир нечта платформа иловалари ишлайди. «Ижтимоий турдаги озиқ-овқат» платформаси яратилади.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизими қонун ҳужжатлари доирасида очиқ маълумотлар асосида фаолият юритади.

Барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича маълумотлар базаси яратилади. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади.

2.

Рақамли технологияларни стандартлаш, тажриба ва синовдан ўтказиш, кенг кўламда қўллаш.

-

Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш доирасида фойдаланишга мўлжалланган стандартларнинг устуворлиги уларнинг мослашувчанлигини эътиборга олган ҳолда белгиланади. Тажриба синовларининг очиқ тизимлари рўйхати шакллантирилади.

Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва бозор иштирокчиларини жалб этган ҳолда лойиҳалар тажриба-синовидан ўтказилиб, техникаларни бошқариш (интернет тармоқлари) платформаларининг рақамли прототиплари яратилади.

Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва бозор иштирокчиларини жалб этган ҳолда лойиҳалар тажриба-синовидан ўтказилади, рақамли дала ва пода платформаларининг рақамли прототиплари яратилади.

Маълумотларнинг тизимли таҳлили, тупроқнинг агрокимёвий таҳлили, вегетация кўрсаткичлари ва бошқаларни ўрганиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш платформалари жойларда кенг кўламда жорий этилади.

Товар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларга ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш учун халқаро стандартларга мос равишда дастурий таъминот етказиб берилади ва қўллаб-қувватланади.

3.

Алоҳида маҳсулот турларини кузатиб борувчи тизимларни яратиш.

-

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади.

Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади.

Экологик тоза, ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш тизимлари учун чорва молларини, ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитларни ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш тизими яратилади.

Гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ташкилотлари фаолиятининг 10 фоизга назорат қилиш тизими жорий қилинади.

«Ишлаб чиқаришдан дўконгача» бўлган кузатув тизими 50 фоизга жорий қилинади.

4.

Агросаноат мажмуидаги ташкилотларнинг интернет тармоқлари, «Ақлли деҳқончилик», «Рақамли пода», «Ақлли иссиқхона» технологияларини қўллаш борасидаги улушлари.

фоиз

1

10

20

60

5.

Қишлоқ хўжалиги ерларини алоқа технологиялари билан қамраб олинганлиги.

фоиз

10

15

20

60

6.

Агросаноат мажмуидаги ташкилотларнинг субсидияларни электрон кўринишда олиш учун маълумотларни узатиш ва холисона назорат қилиш воситалари билан жиҳозланганлиги.

фоиз

10

25

50

100

7.

Электрон савдо майдонларида сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори.

фоиз

10

25

50

100

8.

Агросанот мажмуидаги кичик ва йирик компаниялар томонидан «Транспорт ва логистика» платформасига уланган ҳолда ташилган юк ҳажми.

фоиз

10

20

40

80

9.

Ахборот технологиялари, маълумотлар билан ишлаш ва кибер-физика тизимлари (интернет тармоқлари) бўйича қишлоқлардаги иш ўрнининг фоиздаги улуши.

фоиз

1

4

8

20

2. «Ақлли деҳқончилик»

10.

Геоахборот, агроландшафтларни оптималлаштириш тизимларини жорий этган ердан фойдаланувчилар улуши.

фоиз

1

10

40

80

3. «Ақлли дала»

11.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг даромадини ошириш.

фоиз

-

10

30

50

12.

Маълумотлар узатиш ва дала ўсимликшунослиги жараёнларини интернет тармоғи билан қамраб олинганлиги.

фоиз

-

5

20

50

13.

Атроф-муҳит, ўсимликлар ва тупроқ ҳолати бўйича маълумотларни йиғувчи рақамли воситалар билан қамраб олинган майдонлар.

минг гектар

-

10

100

500

4. «Ақлли боғ»

14.

Ягона геоахборот тизимида кўп йиллик мевали дарахтларнинг рақамлашган шаклдаги майдонлари.

фоиз

-

10

30

90

15.

Ягона геоахборот тизимига уланган мониторинг тизими билан жиҳозланган мобил техник воситалар сони.

фоиз

-

10

30

70

16.

Инсон иштирокисиз, автоном режимда ишлайдиган техник роботлашган воситалар сони.

фоиз

-

1

5

20

17.

Абиотик омилларга чидамли, серҳосил, ташиш учун қулай, биоактив моддаларга бой, истеъмол сифати юқори бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратиш.

фоиз

-

5

20

100

18.

Ҳосилни йўқотиш даражасини камайтириш.

фоиз

-

5

10

20

19.

Меҳнат унумдорлигини ошириш.

фоиз

-

5

10

30

20.

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш.

фоиз

-

5

20

50

5. «Ақлли иссиқхона»

21.

«Ақлли иссиқхона» технологиясини ёпиқ тизимларда қўллаш орқали озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш.

фоиз

-

5

10

15

22.

«Ақлли иссиқхона» тизимини қўллаган ҳолда қайта жиҳозланган ёки «Ақлли иссиқхона» технологияси бўйича лойиҳалаштирилган объектлар сони.

дона

-

10

100

500

6. «Ақлли чорвачилик»

23.

Чорва молларининг мастит касаллиги билан касалланиш даражасини камайтириш.

фоиз

-

10

30

70

24.

Сут маҳсулотлари сифатини ошириш.

фоиз

-

5

10

40

25.

«Ақлли чорвачилик» технологияси жорий этилган корхоналарда маҳсулот тайёрлаш рентабеллигини ошириш.

фоиз

-

5

10

40

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини шакллантириш

1.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш тизимини ва унинг самарадорлигини баҳолаш усулини халқаро стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясиниамалга ошириш самарадорлигини баҳолаш усули ва воситаларини белгиловчи халқаро стандартлар асосида давлат стандартларини ишлаб чиқиш.

2022 йил I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда натижаларга эришишга кўмаклашувчи норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2022 йил II чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳаси талабларини инобатга олиш.

2022 йил III чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳаси талабларини инобатга олиш.

2022 йил II чорак

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги

5.

Чорва озуқа базасини ривожлантириш ва чорва ҳайвонларини парваришлаш билан боғлиқ фаолиятни оптималлаштириш.

Ҳудудларнинг иқлими, геологик, географик шароитларини инобатга олган ҳолда, чорва озуқа экинларини жойлаштириш ҳам?а чорва моллари ва парранда турларини ушбу талаблар асосида кўпайтириш тадбирларини ташкил этиш.

2021 йил IV чорак

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

6.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг самарадорлигини ҳисоблаш.

1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.

2022 йил II чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг ижтимоий самарадорлигини аниқлаш.

2022 йил III чорак

II. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш

7.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш.

1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқишга оид долзарб мавзулардаги илмий лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

2. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш.

3. Илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра уларни молиялаштириш.

4. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий лойиҳаларнинг бажарилишини таъминлаш.

2021 — 2023 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасининг илғор намунасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида ёш олимларни нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига ва илмий ташкилотларга стажировкага юбориш.

1. Нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида ва илмий ташкилотларда стажировкадан ўтадиган ёш олим ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил IV чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги

2. Ёш олим ва мутахассислар стажировкадан ўтадиган нуфузли хорижий университет ва илмий ташкилотларни аниқлаш.

2022 йил I чорак

3. Ёш олим ва мутахассисларнинг нуфузли хорижий университет ва илмий ташкилотларда стажировкасини ташкил этиш.

2022 йил III чорак

9.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида смарт технологияли (мини ўлчов станциялари ва «ақлли таёқча») лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Сув истеъмолчиларига етказиб берилган сувни улар ўртасида оптимал тақсимлаш бўйича ҳар бир ҳудудда биттадан тажриба лойиҳасини амалга ошириш.

2022 йил IV чорак

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Сув тақсимлаш иншоотларида сув ҳажмини ўлчаш, экин тури ва ҳудудлар жойлашувига қараб сувни тақсимлаш бўйича ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш.

2023 йил I чорак

10.

Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотларининг олий таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш.

1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари мутахассисларини олий таълим ва илмий муассасаларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

2022 йил II чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Илғор илм-фан ютуқларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш тадбирларини белгилаш.

2022 йил IV чорак

11.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари йўналишларида мобил иловалар яратиш мақсадида танловлар ташкил этиш.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш лойиҳаси доирасида долзарб йўналишларни аниқлаш, соҳаларнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда иловаларга бўлган талабни ишлаб чиқиш.

2022 йил III чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

III. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантиришнинг технологик ечимларини жорий этиш

3.1. «Ақлли деҳқончилик»

12.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ер майдонларидан фойдаланишнинг рақамли, масофали геоахборот технологиялари ва компьютерлашган усулларини қамраб олувчи режалаштириш ва мақбуллаштиришнинг интеллектуал тизимини яратиш.

«Ақлли деҳқончилик» технологияси доирасида автоматик режимда ҳудудларнинг тупроқ ва ер ресурслари ҳолати бўйича ахборот йиғувчи, уни таҳлил этувчи ва янгилаб борувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, алмашлаб экиш, экинларни етиштириш агротехнологияларини автоматик усулда баҳоловчи, ердан фойдаланишнинг самарали назорати ва мониторингини юритувчи дастурни ишлаб чиқиш.

2022 йил III чорак

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.2. «Ақлли дала»

13.

Тупроқ, ўсимлик ва атроф-муҳит ҳолати бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва фойдаланишнинг интеллектуал тизимини яратиш.

1. Рақамли технологиялар асосида маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш натижасида илмий асосланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишда агросаноат мажмуининг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлаш юзасидан дастурни ишлаб чиқиш.

2022 йил II чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Даладаги ўсимликларнинг ҳолати бўйича унификациялашган воситалар ёрдамида ахборотни узатадиган ва юқори даражадаги тафсилотли маълумотлар асосида бошқарув қарорларини қабул қиладиган автоматлаштирилган дастурни ишлаб чиқиш.

2022 йил III чорак

3.3. «Ақлли боғ»

14.

Робототехника, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини назорат қилиш тизимини яратиш.

Робототехника, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, тупроқ-иқлим шароитлари тўғрисидаги маълумотлар асосида экиш учун мақбул кўчат турини аниқлаш, органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларни ўтказиш, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги бўйича иқтисодий ҳисоб-китоблар, аҳолининг боғдорчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш масалаларини қамраб олган дастурни ишлаб чиқиш.

2022 йил II чорак

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

3.4. «Ақлли иссиқхона»

15.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини автоматик режимда етиштирадиган роботлаштирилган ва ташқи муҳит таъсиридан ҳимояланган, оператор, агроном, муҳандис ва бошқаларнинг иштироки максимал даражада камайтирилган объект лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятини берувчи дастурий аппарат ечимини қамраб олган ва роботлаштирилган технологияларни яратиш.

2023 йил III чорак

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва молиявий маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инновацион ривожланиш вазирлиги

3.5. «Ақлли чорвачилик»

16.

Инсон (оператор, чорвадор, ветеринар ва бошқалар) иштирокисиз чорва моллари (гўшт, сут ва бошқа йўналишдаги) тури/зотини автоматик режимда етиштирадиган роботлаштирилган объект лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Рақамли технологиялардан (интернет воситалари, зарур маълумотлар ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, чорва маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий мувофиқлигини, истеъмолчиларнинг фаоллигини, ҳудуд аҳолиси соғлиғини ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қиладиган замонавий «Ақлли чорвачилик» технологиясини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил IV чорак

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси

IV. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» мажмуасининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқиш

17.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини ўрганиш.

Хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил III чорак

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш Давлат дастури юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда уни илгари суриш ва тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш

18.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш.

1. «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантиришстратегиясинингрежа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Оммавий ахборот воситаларида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий видеороликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлаш, ижтимоий тармоқларга тегишли материалларни жойлаштириш.

Доимий

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Агросаноат мажмуида интеграциялашган ягона ахборот тизимини яратиш

1.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини учун «e-agriculture.gov.uz» доменни ажратиб бериш.

2021 йил январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2.

Республикада етиштирилган пахта хомашёси ҳисоб-китобини юритадиган «Ўзпахта» автоматлаштирилган тизимни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисобига ўтказиш чораларини кўриш.

2020-2021 йиллар

«Ўзпахтасаноат» АЖ тугатиш комиссияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот ва жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг электрон алмашиш хизматини ташкил этиш.

2021 йил июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимида маъмурий-ҳудудий бирликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалдаги чегаралари тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашиш хизматини ташкил этиш.

2021 йил август

Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

5.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги техникаларига кўрсатилаётган механизация ва сервис хизматларини online режимда кузатиб боришни йўлга қўйиш.

2021-2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази»нинг сервер қурилмаларини узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

7.

Сув хўжалиги соҳасидаги барча жараёнларни ўзида қамраб олган вазиятлар маркази ахборот тизимини яратиш.

2022 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8.

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришдан маҳсулотларни сотишгача бўлган жараёнларни тўлиқ қамраб олган рақамлаштириш тизимини жорий этиш.

2023 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

9.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари маблағларини жалб этиш.

2021 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

II. Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базалари бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш

10.

Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

2020 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфатдор вазирлик ва идоралар

11.

Агросаноат мажмудаги ташкилотлар фойдаланаётган рақамли технологиялар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

12.

Агросаноат мажмуидаги ташкилотлар фойдаланаётган рақамли технологияларнинг ҳолати бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш.

2021 йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

13.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базаларини баҳолаш.

2021 йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

14.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларда фойдаланилаётган рақамли технологиялар бўйича ҳисобот тайёрлаш.

2021 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

15.

Агросанот мажмуида рақамли технологияларни интеграциялаш ва ривожлантириш бўйича иш режани тасдиқлаш.

2022 йил январь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

III. Қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан (космик) зондлаш технологияларини ривожлантириш

16.

Хорижий компанияларнинг ерни масофадан (космик) зондлаш технологиялари асосида тажриба лойиҳаларини жорий этиш тартибини белгилаш, шу жумладан, хорижий компания ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тажриба лойиҳаси доирасида маълумотлар алмашиш жараёнида рухсат этилган маълумотлар таркиби ва регламентини ишлаб чиқиш.

2020 йил декабрь

«Ўзбеккосмос» агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

17.

Ерни масофадан зондлаш технологиялари маълумотларини таҳлил қилувчи платформалар асосида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

2021 — 2023 йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк, «Ўзбеккосмос» агентлиги

18.

Мамлакатимизда ерни масофадан зондлаш технологияларини кенг жорий этиш мақсадида бу борада илғор тажрибага эга хорижий компанияларни жалб қилиш.

2021-2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

19.

Ерни масофадан зондлаш технологияларини самарали татбиқ қилиш учун бугунги кунда республикада мавжуд илмий салоҳиятни ўрганиш.

2021 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

20.

Ерни масофадан зондлаш технологиялари бўйича республикада фаолият юритаётган мутахассислар, шу жумладан, чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини шакллантириш.

2021 йил февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

21.

Ўзбекистоннинг сунъий йўлдош расмлари, шу жумладан, пулли ва бепул манбалар, уларнинг сифатли таркибини баҳолаган ҳолда маълумотлар манбалари рўйхатини шакллантириш.

2021 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбеккосмос» агентлиги

22.

Маамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.

2021 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

23.

Республикада ерни масофадан зондлаш технологиялари жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳқамасига киритиб бориш.

2021-2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

IV. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасининг шаффоф тизимини ривожлантириш

24.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини юритишнинг интеграциялашган тизими тамойилларини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

25.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича амалдаги давлат статистика ҳисобот шаклларида мавжуд кўрсаткичларни халқаро ташкилотлар кўрсаткичлари билан таққослаш ҳамда давлат статистика ҳисобот шаклларини такомиллаштириш.

2021 йил июнь

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

26.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини юритиш учун масъул идоралар фаолиятини белгилаш ва институционал ўзгаришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

27.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасида қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базаси бўйича баҳолаш ишларини олиб бориш.

2021 йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

28.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикаси бўйича йиллик ҳисоботни (Annual agriculture report) чоп этиб бориш.

Ҳар йили

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

29.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш режаси тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, аграр статистикага оид видео-ролик ва инфографикалар яратиш.

2021 йил ноябрь

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш

1.

Агросаноат мажмуида интеграциялашган ягона ахборот тизимини яратиш.

1. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини жорий қилиш ва юритишга масъул бўлган ташкилотни белгилаш.

2021 йил январь

Халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий ва маҳаллий ташкилотларни жалб қилган ҳолда, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2021 йил декабрь

3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.

2022 йил февраль

4. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш бўйича тендер (конкурс) савдоларини ташкил этиш ва ғолиблар билан шартнома тузиш.

2022 йил апрель-май

5. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

2.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклда амалга ошириш бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган субсидиялар турларини хатловдан ўтказиш.

2021 йил май

Ижрочилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

2. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклда амалга ошириш бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь

3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган субсидияларни ажратиш бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ариза бериш жараёнининг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

4. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш жараёнини электрон шаклга ўтказиш лойиҳасини босқичма-босқич жорий этиш ва электрон ҳукумат ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2022 йил декабрь

3.

Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини амалга ошириш имконини берувчи ArcGIS геоахборот тизимини жорий этиш.

1. ArcGIS геоахборот тизимини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш, тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш.

2021 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига ArcGIS геоахборот тизимини жорий этиш.

2022 йил январь

4.

Пахта хомашёси ҳисоб-китобини юритувчи «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш.

1. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимида тегишли товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиш.

2021 йил февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖнинг тугатиш комиссияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимида ахборот хавфсизлиги аудитини ўтказиш.

2021 йил апрель

4. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказиш.

2021 йил март

5. «Ўзпахта» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

6. «Ўзпахта» автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш ва идораларда ундан фойдаланишни ташкил этиш.

2021 йил сентябрь

II. Сув хўжалиги объектларида сув ресурсларини бошқариш, мониторинг қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш жараёнларини автоматлаштириш

5.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти методикаси асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари учун суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш.

1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари учун суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни жорий қилиш ҳамда юритишга масъул бўлган ташкилотни белгилаш.

2021 йил май

Бюджет маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни яратиш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2021 йил август

3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.

2021 йил ноябрь

4. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш учун тендер (конкурс) савдоларини ташкил этиш ва ғолиблар билан шартнома тузиш.

2022 йил январь-февраль

5. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

2021 йил октябрь

6.

«Ўзгидромет» марказининг Сурхондарё вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Амударё дарёсидаги (Термиз ш.) гидрологик постни автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.

1. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.

2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.

2021 йил август

Бюджет маблағлари ҳисобидан

«Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

7.

«Ўзгидромет» марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Чиноз ш. ва Надеждинский қ.) гидрологик постларни автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.

1. Гидрологик постларни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.

2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постларни автоматлаштириш.

2021 йил декабрь

Бюджет маблағлари ҳисобидан

«Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

8.

«Ўзгидромет» марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Коксу дарёсидаги (Бирчмулла қ.) ҳамда Пскем дарёсидаги (Пскем қ.) гидрологик постларни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.

1. Гидрологик постларни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш.

2. Гидрологик постларни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.

3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постларни автоматлаштириш.

2022 йил май

Бюджет маблағлари ҳисобидан

«Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

9.

«Ўзгидромет» марказининг Наманган вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Каль қ.) гидрологик постини автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.

1. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.

2. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.

2022 йил август

Бюджет маблағлари ҳисобидан

«Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

10.

«Ўзгидромет» марказининг Наманган вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Сирдарё дарёсидаги (Пунган қ.) гидрологик постни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.

1. Гидрологик постни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш.

2. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.

3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.

2022 йил сентябрь

Бюджет маблағлари ҳисобидан

«Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

11.

«Ўзгидромет» марказининг Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармасига тегишли бўлган Чотқол дарёсидаги (пастки-чотқол ГЭС) гидрологик постни қайта барпо этиш ҳамда автоматлаштирилган ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали такомиллаштириш.

1. Гидрологик постни қайта барпо этиш бўйича ишларни амалга ошириш.

2. Гидрологик постни автоматлаштириш учун зарур бўлган ускуна ва қурилмаларни харид қилиш.

3. Ускуна ва қурилмаларни ўрнатиш орқали гидрологик постни автоматлаштириш.

2022 йил октябрь

Бюджет маблағлари ҳисобидан

«Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

III. Аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш

12.

Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иннновацион корхоналарни ташкил этиш.

1. Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иннновацион корхоналарни ташкил этиш мақсадида зарур майдонлар ажратиш.

2021 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Иннновацион корхоналарни замонавий компьютер техникаси ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

жадвал асосида

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Маълумотни тақдим қилувчи идоралар

Маълумот номи

1.

Сув хўжалиги вазирлиги

Сув сарфининг самарадорлиги бўйича таҳлилий ишларни олиб боришга оид маълумотлар.

2.

Кадастр агентлиги

Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалдаги чегаралари тўғрисидаги маълумотлар.

3.

Давлат хизматлари агентлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот ва жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

4.

Молия вазирлиги

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга ажратилаётган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар.

5.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Чорвачилик хўжаликлари ва уларга тегишли ер майдонлари, экилган экин турлари (гектар кўрсатилган ҳолда), барча хўжаликлардаги чорва ҳайвонлари реестри, гўшт ва сутни қайта ишловчилар, чорва ҳайвонларини сўйишга ихтисослашган корхоналар (қушхоналар) тўғрисидаги маълумотлар.

6.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Фитосанитария хизматлари, ўсимликлар карантини хизматлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт (импорт) қилувчилар реестри, лабораториялар ва берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар.

7.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасига оид маълумотлар.

8.

«Ўзбекчорванасл» агентлиги

9.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

10.

«Паррандасаноат» уюшмаси

11.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

12.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

13.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси

14.

«Ўздонмаҳсулот» АК

15.

«Ўзагросервис» АЖ

16.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

17.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

18.

«Томорқа хизмати» МЧЖ

Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари (ажратилган ер майдони, ҳосилдорлик ва бошқалар), ички ва ташқи бозорнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби тўғрисидаги маълумотлар.

19.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

20.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Лойиҳанинг номи

Масъул ижрочилар

1.

Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи «Monterra» (IT-park резиденти) электрон платформаси лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, IТ-парк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2.

Бухоро вилоятининг иккита туманида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Airbus компаниясининг («Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамкори) электрон платформаси лойиҳаси.

«Ўзбеккосмос» агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Сирдарё, Қибрай ва Қарши туманларида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Тошкент давлат ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Геоинформацион марказининг амалий ишланмалари лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Тўрткўл ва Ғаллаорол туманларида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи «Экомониторинг» (Россия Федерацияси) компаниясининг амалий ишланмалари лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5.

Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлашда дронлардан фойдаланиш бўйича Германиянинг Лейбниц институтининг амалий ишланмалари лойиҳаси.

Тошкент давлат аграр университети, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)