1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъуллар |
I. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг ягона маълумотлар базаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари классификацияси, етиштириш ҳажмларини аниқловчи ахборот тизимларини ишлаб чиқиш | ||||
1. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари ва экин турларининг жойлаштирилиши бўйича ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, манфаатдор вазирлик ва идораларга ягона маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини яратиш. | 1. «Агроплатформа» АТни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «CropAgro» АТ маълумотлар базаси билан интеграция қилиш орқали ер майдонлари ва экинларнинг жойлашуви тўғрисидаги долзарб маълумотларни реал вақт режимида олиш. 2. Маълумотларни «Агроплатформа» АТ орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиш. | 2023 йил август | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. | Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга имтиёзли ва тижорат кредитлари ажратилиши жараёнида яқиндан кўмаклашиш, реал вақт режимида электрон ҳужжатлар тақдим этилиши имконини яратиш. Ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли ўзлаштирилишини мониторинг қилиш. | 1. «Агроплатформа» АТни тижорат банклари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга имтиёзли ва тижорат кредитлари учун тақдим этиладиган ҳужжатларни автоматик равишда шакллантириш ҳамда электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини яратиш. 3. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ва тижорат банклари учун ресурсларнинг ажратилиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг олиб бориш имкониятини яратиш. | 2023 йил август | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тизим операторлари |
3. | Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини реал вақт режимида мониторинг қилиш. | 1. «Агроплатформа» АТни Геоахборот тизими ва бошқа ахборот тизимлари, дронлар орқали олинган фотосуратлар ва космик суратлар базаси билан интеграция қилиш орқали экинлар ҳолати тўғрисидаги долзарб маълумотларни тизим фойдаланувчиларига тақдим этиш. 2. «Агроплатформа» АТда қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация ҳолати, агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш имкониятини яратиш. 3. Агротехник тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. | 2023 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, Тизим операторлари |
4. | Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этиладиган ҳудудларни эълон қилиш ҳамда кластер корхонасини ташкил этиш бўйича ташаббускорлардан аризаларни «Агроплатформа» ахборот тизими орқали қабул қилишни ташкил этиш. | 1. Истиқболсиз деб топилган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти таҳлилини эълон қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш. 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарорида белгиланган муддатларда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этувчи ташаббускорларнинг аризаларини қабул қилишни ташкил этиш. 3. Ташаббускорларнинг аризасига илова қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш бўйича тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | 2023 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
5. | Агросаноат кластерларининг (пахта-тўқимачилик, ғаллачилик, шоличилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва бошқа йўналишдаги) фаолиятини мониторинг қилишни самарали ташкил этиш мақсадида «Агроплатформа» АТ орқали кластерлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси, маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, сотиш, ҳамкорлар ва аъзолар билан муносабатлар (ҳисоб-китоб, иш ҳақи) тўғрисидаги маълумотлар базасини яратишни йўлга қўйиш. | 1. Агросаноат кластерлари томонидан «Агроплатформа» АТга киритиладиган зарурий маълумотларнинг формаларини шакллантириш ва тизимга киритиш. 2. Маълумотларни умумлаштириш учун тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш. 3. Агросаноат кластерлари томонидан маълумотларни тизимга киритиб боришни ташкил этиш. | 2023 йил ноябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тизим ҳуқуқий оператори, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
6. | «Агроплатформа» АТ ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи ва тизимда ўз бизнес жараёнларини ташкиллаштирган корхоналар томонидан ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган сарф-харажатларни қоплаш чораларини кўриш. | «Агроплатформа» АТ оператори томонидан тасдиқланган тариф асосида фойдаланувчилар ва оператор ўртасида ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш. | Доимий | Тизим техник оператори, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш), тижорат банклари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари, манфаатдор корхона ва ташкилотлар |
7. | «Агроплатформа» АТда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш. | Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан биржа орқали сотилаётган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини ахборот алмашинуви (интеграция) йўли билан ташкил этиш. | Доимий | «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти |
II. «Агроплатформа» ахборот тизими инфратузилмасини кенгайтириш ва такомиллаштириш | ||||
9. | «Агроплатформа» АТда боғдорчилик йўналишидаги бизнес жараёнларни автоматлаштириш. | «Агроплатформа» АТнинг боғдорчилик йўналишидаги янги модулларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. | 2023 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Тизим операторлари |
10. | «Агроплатформа» АТда сабзавотчилик, узумчилик йўналишидаги бизнес жараёнларни автоматлаштириш. | «Агроплатформа» АТнинг сабзавотчилик йўналишидаги янги модулларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. | 2023 йил ноябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Тизим операторлари |
III. Республиканинг вилоят, туман (шаҳар)ларида «Агроплатформа» АТдан фойдаланиш бўйича ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш | ||||
11. | Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи фермер хўжаликлари, ихтисослашган кластерлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, товар ва хизматларни етказиб берувчи корхоналар ходимларини «Агроплатформа» АТдан фойдаланишга ўқитиш. | 1. «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув қўлланмалари, видеодарслар тайёрлаш ва уларни тизимга жойлаштиришни таъминлаш. 2. «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича сайёр ўқув семинарлари ташкил этиш ва жойларда тизимдан фойдаланувчиларни ўқитиш ишларини ташкил этиш. 3. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона call-маркази орқали тизим фойдаланувчиларини 24/7 режимида доимий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш. | 2023 йил ўқув режаси асосида | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тизим ҳуқуқий оператори |
2-ИЛОВА
|
« |
|||||
|
103. |
«Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация самарадорлигини аниқлаш бўйича тизимли комплекс» ахборот тизимини жорий этиш. |
1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш. |
2023 йил июль |
Халқаро молия институтлари маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва тегишли шартномаларни имзолаш. 3. Ирригация электрон рақамли хариталарини яратиш (I-босқич). |
2023 йил сентябрь |
||||
|
4. Сув ҳисобини юритиш, ирригация контурларни аниқлаш, ирригация жадвалларини шакллантириш, тупроқ хусусиятларидан келиб чиқиб космик суратларни таҳлил қилиш орқали сув билан таъминланганлик даражасини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш (II-босқич). 5. Ахборот тизимини яратиш ва интеграция ишларини олиб бориш. |
2024-2025 йилларда (алоҳида режага мувофиқ) |
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар | |||
|
|
». |