Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишдаги маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ 2026 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида апелляция кенгашлари (кейинги ўринларда — апелляция кенгашлари) ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) маъмурий органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатларини апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишни мониторинг қилиш натижаларига кўра амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) апелляция кенгашларининг қарорлари юзасидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги, маъмурий органлар учун эса мазкур қарорлар қатъий ҳисобланиши ва уларнинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Вақтинчалик низом) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгашининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) апелляция кенгашлари Вақтинчалик низомда назарда тутилган давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган коллегиал органлар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси тегишлилигига кўра апелляция кенгашларининг ишчи органлари ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) апелляция кенгашлари маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқиш орқали уларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш, шунингдек, маъмурий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича маъмурий органга мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) апелляция кенгашлари ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳуқуқий эксперимент доирасида тегишли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органларнинг биринчи раҳбарларига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ахборот тизимларида шикоятларни кўриб чиқиш босқичларини узлуксиз кузатиб бориш ҳамда апелляция кенгашларининг қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан техник имкониятларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ва тегишли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органларнинг ахборот тизимларида қуйидаги қўшимча имкониятларни яратсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) апелляция кенгашларининг қарорларини манфаатдор шахсларнинг шахсий кабинетига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) манфаатдор шахслар томонидан маъмурий органнинг давлат хизматини кўрсатиш билан боғлиқ қарори устидан берилган шикоятни ушбу давлат хизматини кўрсатиш бўйича илгари берилган ариза билан ўзаро боғлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) апелляция кенгашлари томонидан ваколатли органларнинг маъмурий ҳужжатини ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу давлат хизматини кўрсатиш бўйича берилган аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қайта кўриб чиқиш босқичига ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) шикоятлар статистикасига оид маълумотларни эълон қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари апелляция кенгашлари аъзоларининг мазкур кенгашлар фаолиятида мунтазам равишда иштирок этиб боришини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасига апелляция кенгашлари томонидан шикоятларни ҳамда давлат хизматларини кўрсатишни мониторинг қилиш натижаларини кўриб чиқиш жараёнида мутахассис ва экспертларни жалб қилиш ва улар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда апелляция кенгашлари фаолияти билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш, шу жумладан, жалб қилинган мутахассис ва экспертларга ҳақ тўлаш Адлия вазирлигининг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адлия вазирлиги ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини тўлиқ жорий этиш юзасидан таклифларни 2026 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-188-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-188-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

1. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгаши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Апелляция кенгаши (кейинги ўринларда — апелляция кенгашлари)нинг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда апелляция кенгашлари томонидан маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Вақтинчалик низом қоидалари аризалар қайси ҳудуддан берилганидан қатъи назар Тошкент шаҳрида кўрсатиладиган қуйидаги давлат хизматларига нисбатан татбиқ этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик шахсларни (давлат органлари ва муассасалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, юридик шахслар бирлашмалари, адвокатлик тузилмаларини) давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.25.00 Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.06.00.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (шунингдек, 03.02.08.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларига суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг халқаро IТ-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ҳамда электр таъминоти шартномасини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, ўрнатиш ва тамғалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сувини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, ўрнатиш ва тамғалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Апелляция кенгашлари тегишлилигига кўра республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда уларнинг Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг тегишли давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган коллегиал органлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Апелляция кенгашлари томонидан маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини кўриб чиқиш учун манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш натижалари асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — тегишли давлат хизматлари юзасидан маъмурий ҳужжатни қабул қилган маъмурий орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахс — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тегишли давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатга бевосита дахлдор бўлган жисмоний ва юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоят — манфаатдор шахс ёки унинг вакили томонидан ваколатли органларнинг тегишли давлат хизматлари юзасидан қабул қилган маъмурий ҳужжатлари устидан йўлланган шикоят.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Апелляция кенгашлари томонидан шикоятларни кўриб чиққанлик учун тўловлар ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Манфаатдор шахслар томонидан апелляция кенгашларига шикоят қилиш ихтиёрий бўлиб, бу уларнинг тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг юқори турувчи органларига ёки бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судларда кўриб чиқилган ёки кўриб чиқилаётган масалалар бўйича йўлланган шикоятлар апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Апелляция кенгашлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Вақтинчалик низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Апелляция кенгашлари ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Апелляция кенгашлари мурожаатларни кўриб чиқишда тенг ҳуқуқлилик, холислик, қонунийлик, коллегиаллик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллигини таъминлаш ҳамда мурожаат этувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш принципларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Апелляция кенгашларининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар апелляция кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Вақтинчалик низомнинг 1-бандида назарда тутилган давлат хизматлари (кейинги ўринларда — тегишли давлат хизматлари) юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш ва таъминлаш юзасидан чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятларни кўриб чиқишда аниқланган қонунчилик ҳужжатларидаги тафовут ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Манфаатдор шахсларнинг шикоятлари апелляция кенгашлари томонидан маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Апелляция кенгашларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Апелляция кенгашлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларнинг тегишли давлат хизматлари юзасидан қабул қилган маъмурий ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш натижасига асосан ушбу маъмурий ҳужжатларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш (бундан қонунчиликка мувофиқ фақат суд тартибида ўзгартириладиган ёки бекор қилинадиган ҳужжатлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шунингдек, бошқа асословчи маълумотларни республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлардан бепул тарзда сўраш ва олиш, бунда ваколатли органлар томонидан сўралган маълумотлар беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, хорижий мутахассис ва экспертларни, шунингдек, давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлардан мутахассис ва экспертларни таклиф қилиш ҳамда ишчи ва эксперт гуруҳларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Апелляция кенгашлари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Вақтинчалик низом талабларига қатъий риоя қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳамда уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий шикоятларнинг кўриб чиқилиши натижаси юзасидан асосланган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳужжатларни кўриб чиқиш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонунчилик ҳужжатлари билан чекланган бўлса, сир сақланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Апелляция кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Апелляция кенгашлари таркибига тегишлилигига кўра уларнинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради. Бунда апелляция кенгашлари котиби ишларни кўриб чиқиш якунлари бўйича овоз беришда иштирок этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидаги ҳолатларда апелляция кенгашлари аъзолари унинг таркибидан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ишлаётган ташкилот билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида муомала лаёқати чекланганда, шунингдек, улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аризасига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Апелляция кенгашлари аъзолари қуйидаги ҳолларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мажлисда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳужжатни кўриб чиқиш натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахснинг, шунингдек, тегишли давлат хизматлари юзасидан маъмурий ҳужжатни қабул қилган ваколатли орган мансабдор шахсининг яқин қариндоши бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, апелляция кенгашлари аъзоси ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Манфаатдор шахслар ушбу Вақтинчалик низомнинг 17-бандидаги асосларга кўра апелляция кенгашлари аъзосини рад қилиш ҳақида арз қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақидаги ариза асослантирилган бўлиши ва шикоятни апелляция кенгашлари томонидан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашлари аъзоларини рад қилиш тегишлилигига кўра апелляция кенгашлари раисларининг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шикоят кўрилаётганда ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақида ариза беришга, агар ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш учун асос ариза берган шахсга шикоятни мазмунан кўриш бошланганидан кейин маълум бўлиб қолган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни бир шахс томонидан айни бир асос бўйича такроран рад қилиш билдирилиши мумкин эмас. Такроран рад қилиш билдирилган тақдирда, у кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Апелляция кенгашлари аъзоларининг ўзини ўзи рад қилиши ёки уни рад қилиш тўғрисидаги масала тегишлилигига кўра апелляция кенгашлари раислари томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Апелляция кенгашларининг раислари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қилади ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашларининг мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари ваколатига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан муносабатларда апелляция кенгашлари номидан иш кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари номидан қарорларни, мажлислар баённомаларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари мажлислари кун тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари ишининг самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Апелляция кенгашлари раислари бўлмаган тақдирда, уларнинг вазифаларини тегишлилигига кўра уларнинг ўринбосарлари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Апелляция кенгашларининг котиблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахсларнинг шикоятларини иш юритувга қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашларининг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибига мувофиқ апелляция кенгашлари мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини апелляция кенгашларининг раислари билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашларининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни апелляция кенгашлари мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган материалларни апелляция кенгашлари аъзоларига тарқатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари мажлислари қарорлари ва баённомаларини расмийлаштиради ҳамда қарорлар нусхаларининг апелляция кенгашлари аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари қарорларининг мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда «E-qaror» электрон тизимига жойлаштириб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари қарорларининг ижро ҳолатини ўрганиб боради ҳамда унинг натижаларини апелляция кенгашлари мажлисида кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашларининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш бўйича апелляция кенгашлари раисларига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари мажлислари қарорлари, баённомалари ҳамда манфаатдор шахсларнинг шикоятларини кўриб чиқиш давомида тўпланган бошқа ҳужжатларнинг белгиланган тартибда сақланиши ва тегишли архивларга топширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашларининг зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Апелляция кенгашларининг аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун ваколатли органлар томонидан ташкил этиладиган ҳайъат мажлисларида ва бошқа тадбирларда иштирок этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда қатнашишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари мажлисларида ўз фикрини мустақил равишда билдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция кенгашлари зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Апелляция кенгашлари фаолиятига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга асосан бошқа ташкилотлардан мутахассис ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Манфаатдор шахслар томонидан шикоят қилиш ҳамда апелляция кенгашлари томонидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан шикоят қилиш ҳамда уларни (давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш натижаларини) апелляция кенгашларида кўриб чиқиш ушбу Вақтинчалик низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Манфаатдор шахс ёки унинг вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда давлат хизматлари маркази ходими манфаатдор шахс номидан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали шикоят қилган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Вақтинчалик низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий шаклдаги шикоятни электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар шикоят манфаатдор шахснинг вакили томонидан берилган бўлса, шикоятга ишончноманинг ёки вакил ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятга бошқа асословчи маълумотлар ва ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Манфаатдор шахс ёки унинг вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг шикояти давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, манфаатдор шахс ёки унинг вакили томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида апелляция кенгашларига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда шикоят тегишли давлат хизмати туридан келиб чиқиб, автоматик тарзда апелляция кенгашларига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Апелляция кенгашининг иш юритувида бўлган ишлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқиш учун талаб қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Апелляция кенгашларининг котиби (кейинги ўринларда — котиб) манфаатдор шахснинг шикоятини у келиб тушган кунда, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган бўлса, кейинги иш кунида рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котиб икки иш куни ичида келиб тушган шикоятдаги маълумотларнинг тўғрилигини, шунингдек, ушбу Вақтинчалик низомнинг 33-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қуйидаги ҳолатларда шикоятларни кўриб чиқиш апелляция кенгашлари томонидан рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Шикоят рад этилган тақдирда, котиб тегишли хулоса тузади ва хулоса апелляция кенгашлари раислари томонидан тасдиқланиб, манфаатдор шахс бу ҳақда бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Шикоят апелляция кенгашларига келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятларни кўриб чиқиш учун қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча материалларни сўраб олиш талаб этилганда, уларни кўриб чиқиш муддати апелляция кенгашлари раислари томонидан узоғи билан яна ўн беш кунга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Котиб апелляция кенгашлари аъзоларини, манфаатдор шахс ёки унинг вакилини ҳамда ваколатли органни апелляция кенгашлари мажлиси ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Апелляция кенгашларининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Апелляция кенгашларининг мажлислари заруратга кўра, лекин камида бир ойда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Апелляция кенгашларининг мажлиси, агар унда аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, апелляция кенгашларининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Апелляция кенгашларининг мажлисларини уларнинг раислари олиб боради. Раис иштирок эта олмаган ҳолатларда, мажлисни тегишлилигига кўра уларнинг ўринбосарлари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашларининг мажлисларига бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашларининг мажлислари кенгаш раисининг қарорига кўра ва манфаатдор шахсга бу ҳақда хабар берилган ҳолда аудио- ва видеотасвирга, шунингдек, фотосуратга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудио- ва видеоёзув, фотосуратлар манфаатдор шахс ва ваколатли органга тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Апелляция кенгашларининг аъзолари, манфаатдор шахс ёки унинг вакили ҳамда ваколатли орган мансабдор шахслари мажлисларда видеоконференцалоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Апелляция кенгашлари мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган манфаатдор шахснинг ва ишга алоқадор бошқа шахсларнинг келмаганлиги шикоятни апелляция кенгашлари томонидан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Апелляция кенгашлари ўз мажлисларида манфаатдор шахснинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек, ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Апелляция кенгашларининг қарори мажлисда иштирок этаётган апелляция кенгашлари аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бунда ҳеч бир аъзо овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлган ҳолларда мажлисга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Апелляция кенгашларининг мажлиси якунлари бўйича қуйидаги қарорлардан бири расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳужжатни ўзгартиришсиз ўз кучида қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳужжатга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органга мажбурият юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳамда ваколатли орган томонидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича аризани қайта кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Апелляция кенгашларининг қарори мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан (заруратга кўра электрон шаклда) имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарорга қўшилмаган апелляция кенгашлари аъзоси қарорни имзолаб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда тақдим қилади. Алоҳида фикр иш материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда апелляция кенгашларининг қарорлари тегишлилигига кўра Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасида қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Апелляция кенгашларининг қарорлари уч иш кунидан кечиктирмай «E-qaror» электрон тизимида жойлаштирилади, бунда мазкур қарорда қонунчиликда ошкор қилиниши тақиқланган маълумотларнинг ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Апелляция кенгашларининг қарорлари устидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин, ваколатли органлар учун эса мазкур қарорлар қатъий ҳисобланади ва улар томонидан қарор устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Апелляция кенгашларининг мажлис баённомаси котиб томонидан имзоланади ва мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Апелляция кенгашларининг қарорлари уч иш куни ичида ваколатли орган ва манфаатдор шахсга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Апелляция кенгашларининг қарорлари ваколатли органлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган мансабдор шахслари қарор ва у билан боғлиқ бошқа маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Апелляция кенгашлари томонидан ваколатли органнинг маъмурий ҳужжатини ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу давлат хизматини кўрсатиш бўйича берилган ариза ЯИДХП ва (ёки) ваколатли органларнинг тегишли хизматлар бўйича ахборот тизимларида қайта кўриб чиқиш босқичига қайтарилади. Бунда манфаатдор шахслар томонидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича қайта ариза бериш талаб этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Апелляция кенгашларининг маъмурий ҳужжатни ўзгартириш ҳақидаги қарорига асосан қайта кўриб чиқиш босқичига ўтган аризалар уч иш куни ичида ҳамда қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳақидаги қарор юзасидан қайта кўриб чиқиш босқичига ўтган аризалар тегишли давлат хизматини кўрсатиш бўйича регламентларда белгиланган муддатларда ва манфаатдор шахсдан ҳақ ундирилмасдан ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аризалар қайта кўриб чиқилганидан сўнг ваколатли орган бир иш куни ичида бу ҳақда апелляция кенгашларини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан апелляция кенгашларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг ижроси таъминламаганлиги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Тегишли давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш натижаларини апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Тегишли давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Мониторинг натижалари бўйича апелляция кенгашлари томонидан қонунчиликка мувофиқлиги кўриб чиқиладиган маъмурий ҳужжатлар ҳар ой якунида котибларга тақдим этиб борилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Котиблар мониторинг натижалари бўйича тақдим этилган маъмурий ҳужжатларни апелляция кенгашлари томонидан қонунчиликка мувофиқлигини кўриб чиқиш учун уч иш куни ичида апелляция кенгашлари муҳокамасига киритади ва бу ҳақда манфаатдор шахсларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Тегишли давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш натижалари бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлиги апелляция кенгашлари томонидан ушбу Вақтинчалик низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ваколатли орган томонидан манфаатдор шахсга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ масалалар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Апелляция кенгашлари томонидан шикоятларни кўриб чиқиш пайтида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, тегишли ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органларга юборилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XVIII боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Апелляция кенгашлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, шу жумладан, жалб қилинган мутахассис ва экспертларга ҳақ тўлаш Адлия вазирлигининг ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 5-боби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ушбу Вақтинчалик низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Жиноят кодекси, Меҳнат кодекси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашларига шикоят қилиш ва шикоятлар (давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш натижалари)ни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
1. Манфаатдор шахс
1. Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки ЯИДХП орқали шикоят қилади.
3. Мониторинг натижасида аниқланган ва апелляция кенгашлари томонидан қонунчиликка мувофиқлиги кўриб чиқиладиган маъмурий ҳужжатларни апелляция кенгашлари котибларига тақдим этиб боради.
2. Мониторинг натижалари бўйича қонунчиликка мувофиқлиги кўриб чиқиладиган маъмурий ҳужжатларни апелляция кенгашлари муҳокамасига киритади ва бу ҳақда манфаатдор шахсларни хабардор қилади.
3 иш куни ичида
4-босқич
1. Апелляция кенгашлари
1. Шикоят белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, уни кўриб чиқишни рад этади ва бу ҳақда манфаатдор шахсни хабардор қилади.
1 иш куни ичида
2. Апелляция кенгашлари котиблари
2. Апелляция кенгашлари аъзоларини, манфаатдор шахс ёки унинг вакилини ҳамда ваколатли органни апелляция кенгашлари мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади.
Мажлис ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин
5-босқич
1. Апелляция кенгашлари
1. Манфаатдор шахснинг шикоятини (мониторинг натижаларини) кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилади.
15 кун ичида (алоҳида ҳолларда 30 кунга қадар)
2. Апелляция кенгашлари котиблари
2. Апелляция кенгашларининг қарорларини манфаатдор шахс ва ваколатли органга юборади ҳамда «E-qaror» электрон тизимига жойлаштиради.
Қарор қабул қилинган кундан 3 иш куни ичида
6-босқич
Ваколатли органлар
1. Апелляция кенгашларининг маъмурий ҳужжатни ўзгартириш ҳақидаги қарорига асосан қайта кўриб чиқиш босқичига ўтган аризаларни кўриб чиқади.
3 иш куни ичида
2. Апелляция кенгашларининг маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳақидаги қарори юзасидан қайта кўриб чиқиш босқичига ўтган аризаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруратга кўра, Апелляция кенгаши фаолиятига бошқа мутахассис ва экспертлар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-188-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Апелляция кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Тошкент шаҳар шўъбаси бош инспектори
Лавозимига кўра
—
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири, Апелляция кенгаши котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруратга кўра, Апелляция кенгаши фаолиятига бошқа мутахассис ва экспертлар жалб этилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 07/25/188/0455-сон)