09.10.2019 йилдаги 856-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
856-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» ва «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашида (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) кўриб чиқиладиган масалалар турлари, Апелляция кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва молиялаштириш манбаларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини, селекция ютуқларини, интеграл микросхемалар топологияларини, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органи сифатида амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Апелляция кенгаши қарорлар қабул қилишда мустақил ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга доир халқаро шартномаларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Апелляция кенгашининг фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик принципларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Апелляция кенгашида кўриб чиқиладиган масалалар турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Апелляция кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Давлат муассасаси) талабномада кўрсатилган:
(5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграл микросхемалар топологиялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номларига нисбатан қабул қилинган қарорлари юзасидан апелляцияларни кўриб чиқади;
(5-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки объектларига патент берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуқларига патент берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграл микросхемалар топологияларининг рўйхатдан ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки объектларига ва селекция ютуқларига берилган патентларнинг ҳақиқийлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, географик кўрсаткичдан ва товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлиги;
(5-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилишининг амал қилишига юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидагиларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига, географик кўрсаткичлардан ва товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилиши тугатилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;
(5-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номи рўйхатдан ўтказилиши бекор қилиниши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;
(5-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади (кейинги ўринларда ариза деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Апелляция кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Апелляция кенгаши апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ёки ариза берган шахслардан, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслардан апелляцияни ёки аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ихтиёридаги патент ҳужжатлари ва илмий-техника адабиётлари давлат фондларидан фойдаланиш.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Апелляция кенгаши апелляция ёки аризани кўриб чиқиш жараёнида қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш жараёнида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ёки аризани кўриб чиқиш юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳаққонийлигини ва асосланганлигини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашига апелляция ёки аризани кўриб чиқиш жараёнида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Апелляция кенгаши Кенгаш раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котибидан иборат таркибда фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгаши таркибига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, олимлар ва мутахассислар киритилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг Апелляция кенгаши таркибидаги ходимлари сони Апелляция кенгаши умумий аъзолари сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Апелляция кенгаши раиси ёки унинг топшириғига кўра эса — унинг ўринбосари Апелляция кенгашининг фаолиятини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Апелляция кенгашида ишлар кенгаш котиби томонидан юритилади. Апелляция кенгаши котиби Апелляция кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Апелляция ва ариза Вазирликнинг «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали» (кейинги ўринларда — Портал) орқали топширилади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирликнинг Интеллектуал мулк департаменти Апелляция кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирликнинг Интеллектуал мулк департаменти:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ва аризаларни қабул қилади, Апелляция кенгаши мажлисларини ташкилий таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича зарур материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга ишни кўриш натижалари бўйича Апелляция кенгашининг қарорларини юбориш чораларини кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Апелляция кенгаши фаолияти мажлислар ўтказиш йўли билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлислар заруриятга кўра Апелляция кенгаши раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашининг мажлислари, агар уларнинг ишида Апелляция кенгаши аъзоларининг умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашининг мажлислари жараёнлари видеоёзувда қайд этиб борилади ва протоколи юритилмайди.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Апелляция кенгаши мажлисларида апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор юридик ёки жисмоний шахслар қатнашишга ҳақлидир. Апелляция ёки ариза берган шахс ва кўриб чиқилаётган иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида ёзма равишда Вазирлик томонидан Портал орқали хабардор қилиниши керак.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция кенгаши мажлиси кенгаш қарорига кўра кечроқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддати ўтиши Апелляция кенгаши мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахслар илтимосномаси асосида Апелляция кенгаши мажлисини фототасвирга тушириш, аудио- ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилинишига тарафларнинг розилиги ва Апелляция кенгаши мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Интеллектуал мулк объектига ҳуқуқий муҳофаза бериш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқишда ва унинг бўйича экспертиза ўтказишда иштирок этган Апелляция кенгаши аъзолари хулоса бериш ёки Апелляция кенгашининг мазкур интеллектуал мулк объекти билан боғлиқ апелляциялар кўриб чиқилаётган мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қўшимча материаллар ва маълумотлар зарур бўлган тақдирда улар Апелляция кенгаши белгилаган муддатларда манфаатдор шахслар томонидан тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция ёки ариза берган шахс ва бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига кўра қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш муддати Апелляция кенгаши томонидан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш белгиланган муддатининг ўтиши узайтириш муддатигача тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда Апелляция кенгашининг навбатдаги мажлиси санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда Апелляция кенгаши томонидан бошқа кунга кўчирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакилнинг мажлисда қатнаша олмаслиги сабабли ишни кўриб чиқиш бошқа кунга кўчирилиши тўғрисида апелляция ёки ариза берган шахснинг асосланган илтимосномаси муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча далиллар олиш зарурияти муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларидан бирортасининг ҳозир бўлмаганлиги ёки томоннинг вакилида ишончнома йўқлиги муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши фикрига кўра ишни кўриб чиқишга экспертларни жалб этиш ёки бошқа шахсларнинг иштироки зарурлиги муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни ушбу мажлисда ҳал этиш мумкин бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши томонидан хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертизадан ўтказиш ёки тегишли экспертнинг ёки мутахассиснинг хулосаси зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриб чиқиш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишни кўриб чиқиш Апелляция кенгаши томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ёки ариза берган шахс ишни кўриб чиқишни тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши тўғрисида ариза берганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонлардан бири вафот этганда, юридик шахс тугатилганда, агар ҳуқуқий ворислари билан алмаштириш имкони бўлмаса ёки мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция иши бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Апелляциялар ёки аризалар бериш ва уларни Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқиш қоидалари Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция кенгаши қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияларни ёки аризаларни қаноатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияларни ёки аризаларни қисман қаноатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияларни ёки аризаларни қаноатлантиришни рад этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Апелляция кенгашининг қарори апелляция ёки ариза моҳиятини кўриб чиқиш тугагандан сўнг кенгаш аъзоларининг ёпиқ йиғилиши натижаси бўйича кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Апелляция кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас. Апелляция кенгаши раиси энг охирида овоз беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашининг қарори Апелляция кенгаши раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция кенгашининг барча аъзолари томонидан Портал орқали QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахс ёхуд уларнинг вакилларининг Порталдаги шахсий кабинетига юборилади.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Товар белгиси билан адаштириб юбориш даражасида уларга айнан ўхшаш бўлган белгиларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида Давлат муассасаси қабул қилган қарорлар юзасидан апелляцияларни кўриб чиқишда апелляция берган шахс товар белгиси эгасининг рўйхатдан ўтказишда рад этилган белгини рўйхатга олиш учун розилигини тақдим этиш ҳуқуқига эга.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Апелляция кенгаши айни пайтда ушбу рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган географик кўрсаткичдан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Апелляция кенгаши қарори юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой мобайнида судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга Вазирлик томонидан юборилади, шунингдек, унинг расмий нашрида ва веб-сайтида маълумот тариқасида эълон қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Апелляция кенгаши фаолиятини молиялаштириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Апелляция кенгашида ишлар кўриб чиқилганлиги учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига тўланади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент божлари миқдори, уларни тўлаш муддатлари, шунингдек, улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Апелляция кенгаши аъзолари — жалб қилинган мустақил олимлар ва мутахассислар хизматларига улар билан тузилган шартномалар асосида Вазирликнинг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўлаш шартлари ва унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг Апелляция кенгаши таркибидаги ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ устама тўланиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Апелляция кенгашини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)» 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 16-модда) илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сон Қонуни)» 2008 йил 9 сентябрдаги 204-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори)» 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 74-модда) илова 3-бандининг «б» кичик банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/856/3890-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон; 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)