08.07.2021 йилдаги 431-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 сентябрдаги ПҚ-4818-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Маъмурий ишларни «E-ma’muriy ish» тизими орқали юритиш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маъмурий баённома;
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.
26. Ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда — МЖТК) талаблари бузилганлиги ҳақида ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланган шаклдаги маъмурий баённома ёки маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида планшет ёки компьютер ёрдамида «E-ma’muriy ish» тизими орқали расмийлаштирилади. Ушбу қарор «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» ёки дактилоскопик таққослаш ёхуд мультибиометрик идентификация қилиш дастурлари (кейинги ўринларда — идентификация тизимлари) орқали ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаган ҳолда ЭРИ ёки ЭГИ ҳамда QR-код билан тасдиқланади.
Мазкур Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ҳолатларда, содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, шунингдек, алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклида шакллантиришни тақозо этадиган ҳолатларда ҳужжатлар қоғоз шаклида расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-ma’muriy ish» тизимига киритилади.
28. МЖТКнинг 283-моддаси тўртинчи — еттинчи қисмларига мувофиқ маъмурий баённома тузишни истисно этадиган ҳолатларда маъмурий ишлар юзасидан қарорни расмийлаштириш «E-ma'muriy ish» тизими орқали амалга оширилади.
Шунингдек, МЖТКнинг 52, 133, 134-моддаларида назарда тутилган маъмурий баённомага ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари МЖТКнинг 282-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
48. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ижро ҳужжати ваколатли органлар томонидан «E-ma'muriy ish» тизими орқали Мажбурий ижро бюроси органларига юборилади.
51. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижро ҳужжатини қайтариб юбориш учун асослар мавжуд бўлганда, Мажбурий ижро бюроси органи (мансабдор шахс) томонидан ижро ҳужжати ҳамда уни қайтариб юбориш тўғрисидаги қарор ушбу ҳужжат олинган кундан эътиборан уч кун ичида Мажбурий ижро бюроси органларининг электрон тизими орқали «E-ma’muriy ish» тизимига юборилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

1. Маъмурий ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли давлат органлари (кейинги ўринларда — Ваколатли орган)

2. Ички ишлар вазирлиги

1. Ваколатли орган ходимлари орасидан «E-ma’muriy ish» тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга тизим администратори масъул тайинланади ва буйруқдан кўчирма ҳамда паспорт маълумотларини илова қилган ҳолда Ички ишлар вазирлигига ёзма равишда маълумот юборади.

Заруратга кўра

2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (кейинги ўринларда — «E-ma'muriy ish» тизими)дан фойдаланиши учун рўйхатдан ўтади.

Бир иш куни ичида

3. Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази томонидан ваколатли орган администраторлари учун логин ва пароль берилади.

Уч иш куни ичида

2-босқич

Ваколатли органнинг масъул ходими

1. Ваколатли орган администраторлари тизимдан фойдаланиши учун ҳудудий масъул ходимларини «E-ma’muriy ish» тизимида рўйхатга олиб, уларга логин ва пароллар бириктириб уларни ишлашини назорат қилади.

Бир иш куни ичида

2. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги электрон иш юритиш ишлари «E-ma'muriy ish» тизими орқали юритади.

Расмийлаштириш давомида

3-босқич

1. Ваколатли органнинг мансабдор шахси

2. Фуқаролар

1. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённома планшет ёки компьютер ёрдамида расмийлаштирилганда ваколатли органнинг мансабдор шахси ва фуқаро томонидан электрон рақамли имзо ёки электрон график имзолари билан тасдиқлайди.

2. Ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан маъмурий жазо қўллаш юзасидан қарор қабул қилингандан кейин фуқаро ушбу қарор билан танишганлиги ҳақида электрон рақамли имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқлайди.

3. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан айрим турдаги ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш имкони бўлмаганда тушунтириш хати ва бошқа ҳужжатлар қоғоз шаклда расмийлаштирилиб, уларни PDF форматда «E-ma'muriy ish» тизимига киритади.

Ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда ва шу вақтнинг ўзида

4-босқич

1. Ваколатли органнинг масъул ходими

2. Фуқаролар

1. Ҳужжат ваколатли орган масъул ходими томонидан тасдиқланиши билан ушбу ҳужжатга ягона хос рақам берилиб, ижро этиш учун ҳуқуқбузарнинг телефон рақамига SMS ёки «Ўзбекистон почтаси» АЖ орқали яшаш манзилига хабар юборилади.

Шу куннинг ўзида

2. Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган жарима, тўлов варақаси (квитанция)ни ejarima.uz веб-сайти, телеграм бот ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.

Шу куннинг ўзида

3. Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлса, ваколатли орган (мансабдор шахси) маъмурий иш ҳужжатларини «E-ma'muriy ish» тизими орқали кўриб чиқиш учун судга юборади.

Белгиланган муддатда

5-босқич

1. Ваколатли органнинг масъул ходими

2. Судлар

1. Судга келиб тушган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар автоматлаштирилган тартибда электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилади.

Автоматик равишда

2. Келиб тушган маъмурий ишда камчиликлар бўлган тақдирда ваколатли органнинг масъул ходимига қайтариб юборилади, ваколатли орган масъул ходимига ушбу камчиликларни бартараф этгандан сўнг судга қайтадан кўриб чиқиш учун «E-ma'muriy ish» тизими орқали юборади.

Уч иш кунидан бир ойга қадар

3. Автомототранспорт воситаларини жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори (қўйишда — баённома, чиқаришда — рухсатномаси) асосида «E-ma’muriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Белгиланган тартибда

6-босқич

1. Ваколатли органнинг масъул ходими

1. Ҳуқуқбузар жаримани МЖтКда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини «E-ma'muriy ish» тизими орқали мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилади.

бир ой муддатга

2. Мажбурий ижро бюроси

2. Мажбурий ижро бюросининг электрон тизимига келиб тушган ижро ҳужжатлари тақдим этилган санада автоматик равишда электрон рўйхатдан ўтказилади ҳамда шу вақтнинг ўзида «E-ma’muriy ish» тизимига бу ҳақида маълумот юборилади.

Автоматик равишда

1-позицияда маъмурий баённома (кейинги ўринларда — баённома) МЖтКнинг 2691 — (маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар), 279 — (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш) ва 281- (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённоманинг мазмуни) моддалари асосида расмийлаштирилади.
26-позицияда МЖТКнинг 282-моддасида кўрсатилган шахсга оид қолган маълумотлар киритилади.
34-позицияда маъмурий жазони қўллаш МЖТКнинг 34-моддасига асосан битта шахс икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилиши кўрсатилади.