Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган асослардан бири мавжуд бўлса, маъмурий органнинг мансабдор шахси, шунингдек маъмурий ишни ҳал этишга кўмаклашаётган шахслар ўзини ўзи рад қилиш тўғрисида дарҳол арз қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш мумкин бўлмаганда ёки мақсадга мувофиқ бўлмаганда, маъмурий ҳаракатлар устидан шикоят қилинганда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, юқори турувчи маъмурий орган ёки бошқа ваколатли орган муайян маъмурий ҳужжатни, процессуал ҳужжатни қабул қилиш ёки муайян маъмурий ҳаракатни амалга ошириш мажбуриятини маъмурий органнинг зиммасига юклатиши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 75-моддасида назарда тутилган ҳолда маъмурий орган мажбуриятли шахсга мажбурий ижро чораларини қўллаш тўғрисида огоҳлантириш юбориши ва маъмурий ҳужжатни ихтиёрий ижро этиш учун қўшимча муддат белгилаши мумкин. Агар мажбуриятли шахс белгиланган қўшимча муддатда ўз мажбуриятларини бажармаса, маъмурий орган мажбурий ижро чорасини бир иш куни ичида қўллайди.