06.07.2021 йилдаги ПҚ-5177-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257-сон Фармонига мувофиқ ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини самарали ташкил этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат муассасалари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 07/25/147/0367-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия вазирлиги Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этганлигининг ҳуқуқий оқибатларини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 07/25/147/0367-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади, уларни лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2021 йил 1 августдан бошлаб давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлаш) натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Агентлик ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда акс эттирилиши лозим бўлган коррупцияга қарши шартларни ишлаб чиқсин ва тендер (танлаш) шаклида ўтказиладиган давлат харидларида ҳамкорлар (контрагентлар)ни текшириш тартибини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик 2021 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш амалиётини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 декабрга қадар даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, уларни қайта ишлаш ва текширишнинг электрон ахборот тизимини яратиш, шунингдек, 2022 йил давомида уни солиқ, божхона, давлат кадастри ва бошқа тегишли органлар маълумотлар базалари билан интеграция қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январга қадар мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали интеграциялашган Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизимини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банк билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар бенефициарлар реестрини юритиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қурилиш соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қурилиш вазирлиги 2021 йил 1 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари маблағлари ҳисобидан қурилиш-пудрат шартномаси учун ўтказиладиган тендер (танлаш)ни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг маълумот алмашинувини таъминлаган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон тарзда ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари рейтинги ҳамда тендер савдоларидаги баҳолаш мезонлари ва методикасини қайта кўриб чиқиб, уларнинг очиқлигини таъминласин ҳамда қурилиш ташкилотлари тоифалари ва нарх бўйича таклифни баҳолаш механизмини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тендер тизимида маълумотларнинг ҳаққонийлигини автоматик равишда текшириш ва баҳолаш механизмини ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб харид комиссиясининг маълумотлар ҳаққонийлигини текшириш ва иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш ваколатлари бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда йўл қурилиши ва эксплуатацияси соҳасига шаффофлик стандартларини жорий қилиш мақсадида 2022 йил 1 январга қадар автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган «SНAFFOF YOʻL» онлайн ахборот платформасини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу платформа доирасида автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектларининг интерактив онлайн-харитаси ишлаб чиқилсин ҳамда унда кейинги йилда қуриладиган ва таъмирланадиган йўл участкаларини аниқлаш ва уларни харитага жойлаш ҳамда буни жамоатчиликка тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур банднинг ижроси бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик, Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси 2022 йил 1 январдан бошлаб «ҳалоллик вакцинаси» тамойили асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларда ўқитиш тизимини жорий этсин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тизим доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматчиларини ўқитиш туман даражасида ҳудудий адлия бўлимларида, вилоят даражасида ҳудудий олий таълим муассасаларида, республика даражасида Давлат бошқаруви академияси ва унинг филиалларида амалга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус электрон ўқув платформаси ишга туширилиб, у орқали давлат хизматчиларини масофадан туриб ўқитиш ҳамда хусусий сектор вакиллари ва аҳолининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги билимларини ошириш йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул этиб Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев, Агентлик директори А.Э. Бурханов ва Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.К. Нарбаева, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5177-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2021 й., 07/21/5177/0644-сон; 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон; 22.04.2025 й., 07/25/147/0367-сон)