Т/р | Чора-тадбирларнинг номланиши | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизомикодексидан келиб чиққан ҳолда, ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш. | Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси | 2023 йил май | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
2. | Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини барча шахсий таркибга етказиш (ўқитиш) чораларини кўриш ҳамда мазкур йўналиш бўйича даврий равишда синовлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. Мазкур Кодекснинг аудионусхасини тайёрлаш ва шахсий таркибга тарқатишни ташкил этиш. | Ташкилий тадбирлар | 2023 йил февраль-март | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
3. | Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бакалавриат ва магистратура босқичи, Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини тамомлаганда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича давлат имтиҳонини қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил март | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Р. Хатамов, О. Ахмедов) |
4. | Ички ишлар органларида хизмат интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган «ходимбай назорат» тизимини жорий этиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: ҳар бир раҳбар ходим учун шахсий таркиб устидан қатъий назорат механизмларини белгиловчи «Назорат ҳаракатлари протоколи»ни тасдиқлаш; маънавий-маърифий ишлар йўналишида хизмат олиб борувчи раҳбарлар учун методик қўлланма ишлаб чиқиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
5. | Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар ўртасида ватанпарварлик, касбга нисбатан садоқат ҳиссини шакллантиришга қаратилган «уч авлод» тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш: Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ҳузурида Маънавий-маърифий ишлар хизмати, Фахрийлар кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқининг етакчилар кенгашининг «Маслаҳат кенгаши» фаолиятини йўлга қўйиш; ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб бориш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
6. | Ички ишлар органларида мураббийлик фаолиятини ташкил этиш жараёнини танқидий ўрганиш ҳамда мазкур йўналишни замон ва амалиёт талабларини инобатга олган ҳолда тубдан такомиллаштириш чораларини белгилаш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
7. | Ички ишлар органларида қуйидагиларни ўз ичига олувчи «Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси» номинацияси бўйича республика танловини ҳар йили ўтказиш тартибини белгилаш: маънавий-маърифий ишлар соҳасида энг яхши раҳбар ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонларини жорий этиш; ҳар йили 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни арафасида энг яхши раҳбар ходимларни эълон қилиш; бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ғолибларни ҳар ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
8. | Ички ишлар органлари ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонликни оммалаштириш орқали маънавий дунёқарашини юксалтиришни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш: 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларида «Ички ишлар органлари тарихи музейи»ни ташкил этиш; 2023 йилда туман (шаҳар), тармоқ ички ишлар органлари ҳамда саф бўлинмаларида кутубхоналар ташкил этиб, шахсий таркиб сонидан келиб чиққан ҳолда (ҳар бир ходимга камида 10 та китоб) ахборот-кутубхона фондини шакллантириш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. | Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар фаоллигини оширишни назарда тутувчи қуйидаги тадбирлар тизимини жорий этиш: хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун уларнинг захирасини шакллантириб бориш; кадрлар захирасига киритилган хотин-қизларда раҳбарлик сифатларини шакллантириш чораларини кўриб бориш; хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиб бориш ва ҳал этишга кўмаклашиш; хотин-қизларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш чораларини кўриш. | Ташкилий тадбирлар | 2023 йил давомида | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
10. | Ходимларнинг ижтимоий ҳимоя масалаларидаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларни адолатли ва холисона кўриб чиқиш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш: ходимларнинг ижтимоий ҳимоя масалаларидаги мурожаатларини қабул қилиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш; ходимларга ажратиладиган ижтимоий ёрдам масалаларига доир мурожаатлари комиссион тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш. | Ташкилий тадбирлар | 2023 йил март — сентябрь | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Н. Тураходжаев) |
11. | Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш: ички ишлар органлари тизимига шартнома асосида мутахассис-психологларни жалб этиш ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган психологик марказларни ташкил қилиш; ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ваколатига эга таркибий ва ҳудудий бўлинмаларда психолог мутахассисларини полиграф аппарати билан таъминлаш; хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари орасида суицидал ҳолатлар ва тушкун кайфиятнинг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш; ходимларнинг психологик портрети ҳисобини мажбурий юритиш тартибини жорий этган ҳолда, ички ишлар органларида лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг қатъий ролини белгилаш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, А. Абиджанов) |
12. | Ички ишлар органларининг мукофотлаш ва геральдика фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш: ички ишлар органларида марказий, ҳудудий ва соҳавий мукофотлаш ва геральдика комиссияларини ташкил этиш; давлат мукофотлари ва фахрий унвонларига тақдим этиш, шунингдек, идоравий рағбатлантириш чораларини қўллашнинг аниқ мезон, талаб ва тартибларини тасдиқлаш; идоравий рағбатлантириш чораларининг ҳисобини олиб бориш бўйича электрон базани яратиш; мукофотлаш учун номзодлар рўйхатини холислик ва адолат мезонлари асосида шакллантириш, номзодларнинг эришган ютуқларини ҳар томонлама ўрганиш ва уларга нисбатан жамоатчиликнинг ижобий фикрини инобатга олиш талабини ўрнатиш; ички ишлар органларида геральдика фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш; мукофотлаш жараёнига масъулиятсиз ёндашган, холислик ва адолат мезонларига риоя этмаган ички ишлар органлари раҳбарлари учун қатъий интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
13. | Ички ишлар органларида хизмат қилишга номзодларни танлашнинг адолатли ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар назарда тутиш: «Е-nomzod» ёпиқ ахборот тизимини яратиш, хизматга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш; лавозимларни юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга номзодлар билан жамлашни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш; танловнинг барча босқичларида фақат «яхши» ва «аъло» баҳо олган номзодларни хизматга қабул қилиш чораларини кўриш. | Ташкилий тадбирлар | 2023 йил март — декабрь | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Н. Тураходжаев) |
14. | 2023 — 2025 йиллар давомида ҳудудий ички ишлар органларида номзодларни хизматга қабул қилишда кўргазмалар рўйхати, инфо-киоск, ҳужжатлар ўзгариб туриш босқичининг электрон таблодаги мониторинги, кутиш инвентари ва ҳ.к. билан жиҳозланган марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш (Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда). | Тадбирлар режаси | 2023 йил февралда тасдиқлаш | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, А. Абиджанов) |
15. | Ички ишлар органларида ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: ёш кадрларни истиқболли ва амалдаги раҳбарлар захирасига киритиш тартиби ва аниқ мезонларини назорат механизмини ўрнатган ҳолда белгилаш; Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг аълочи-битирувчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва хизмат поғоналаридан кўтарилишини назоратини юритиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил март | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
16. | Халқаро полиция тизимида рақобатбардош кадрларни танлаш, хизматга қабул қилиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш соҳасини такомиллаштириб бориш. Бунда қуйидаги йўналишларда илғор тажрибаларни хорижий давлатларга амалий ташрифлар ташкиллаштирган ҳолда ўрганиш: кадрларни танлашда Германия, Франция ва Корея республикалари, кадрларни тайёрлашда Япония ва Туркия Республикасига хизмат сафарлари амалга ошириш орқали улар тажрибасини ўрганиш; ўрганишлар натижаси бўйича илғор тажрибаларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига жорий этиш чораларини кўриш. | Ташкилий тадбирлар | 2023 йил март — ноябрь | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
17. | Ички ишлар вазирлигининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларининг 2023 — 2027 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: концептуал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари; магистрлик, фалсафа доктори ва фан доктори диссертациялари мавзулари (ички ишлар органлари фаолиятига мос равишда); турдош (миллий, хорижий) ташкилотлар билан ҳамкорликда бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзулари; монография ва методикалар мавзулари; республика ва халқаро миқёсдаги илмий тадбирлар; хорижий илмий стажировкалар ва тажриба алмашиш бўйича илмий сафарлар. | Қўшма қарор | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
18. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратурасида «илмий-педагогик фаолият» мутахассислиги бўйича ички ишлар органлари учун илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашга қаратилган ўқув жараёнини йўлга қўйиш чораларини кўриш. Бунда қуйидаги талаблар назарда тутилади: мазкур мутахассислик бўйича танловни камида икки йиллик амалий хизмат стажига эга таянч олий юридик маълумотли ички ишлар органлари ходимлари орасидан амалга ошириш; Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриат таълим йўналишини имтиёзли диплом билан тамомлаган битирувчилар учун мазкур мутахассислик бўйича магистратурага танловсиз кириш ҳуқуқини бериш ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларга ички ишлар органлари таълим ва илмий муассасаларида камида уч йил узлуксиз илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш мажбуриятини юклаш. | Ташкилий тадбирлар комплекси | 2023 йил ноябрь | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Р.Хатамов) |
19. | Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш: ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш муддатлари, талаблари ва йўналишларини назарда тутувчи тартибни белгилаш; ўқув дастурлари ва режаларини замонавий педагогик технологиялар ва ўқитишнинг илғор ёндашувларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; ўқув жараёнига маҳаллий ва хорижий етакчи таълим ва ўқув муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиш амалиётини жорий этиш. | Қўшма қарор | 2023 йил март | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, А. Икрамов, Р. Хатамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
20. | Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш: Академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш; хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция)кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш тартибини белгилаш; хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция)кадрлари вақтинча яшаши ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш; хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини молиялаштириш чораларини (белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида) белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси | 2023 йил май | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, А. Икрамов, Р. Хатамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
21. | Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» асосида ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш: ходимларни уларнинг соҳавий хизматда ишлаш лаёқатини аниқлаш мақсадида ҳар уч йилда бир маротаба алоҳида ўқув дастури асосида ўқитиш; ўқув курслари якунида умумий ва махсус модуллар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат бериш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил март | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
22. | 2023 йил якунига қадар Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини «Smart reyting» автоматлаштирилган электрон рейтинг ахборот тизими орқали баҳолаш тартибини жорий этиш. Мазкур тизимнинг натижаларини қуйидаги жараёнларда инобатга олиш: профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш, уларга индивидуал устамаларни белгилашда; юқори лавозимга тайинлашда; малака тоифалар даражаларини белгилашда; махсус унвонларни беришда. Тизим орқали тузилган рейтинг натижалари бўйича охирги ўнта ўринни эгаллаган профессор-ўқитувчи ҳар йили июль ойида навбатдан ташқари аттестацияга қўйилиб, педагогик фаолиятини давом эттириш масаласи кўриб чиқилади. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил март | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Н. Тураходжаев) |
23. | Хорижий давлатлар таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун танлаб олинган номзодларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларига хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг таҳсил олиш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш: ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг тантанали хизмат қасамёдини қабул қилиш тартибини йўлга қўйиш; тингловчиларнинг маънавий-маърифий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, республика ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича «маънавият-маърифат дарсларини» ташкил қилиш; ўқув таътилига келган тингловчилардан семестр якуни бўйича комиссия тартибида ўқув ҳисоботи ва синовларни қабул қилиш; ҳар йили ёзги ўқув таътили вақтида тингловчилар билан Ички ишлар вазирлиги Академиясида бир ҳафталик махсус ўқув курси ташкил этиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
24. | Ички ишлар вазирлигининг Махсус тайёргарлик ўқув маркази фаолиятини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш: махсус ва кинология бўлинмалари фаолиятига мос равишда, амалий машғулотларни кескин кўпайтирган ҳолда ўқув дастурлари ва режаларини қайта кўриб чиқиш; педагогик фаолиятни танқидий кўриб чиқиб, уни инструкторлик хусусиятларига мослаштириш ҳамда ўқув жараёнида ортиқча ҳужжатлаштириш талабларини камайтириш; инструкторлар таркибини махсус бўлинмаларда хизмат қилган ёки жанговар ва жисмоний тайёргарлик соҳасида юқори натижаларга эришган ходимлар орасидан шакллантириш; республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда муваффақиятли қатнашиш учун махсус бўлинмалар ўртасида ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш жараёни, моддий-техника ва ўқув базасини ташкил этиш; ўқув жараёнида фойдаланиш учун махсус бўлинмалар томонидан қўлланадиган замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил март | Ички ишлар вазирлиги (Ш. Сабиров, А. Абиджанов) |
25. | Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Жумладан: мактаб-интернатнинг уставини тасдиқлаш; ўқувчилар сонини икки бараварга кўпайтириш; Ўзбекистон тарихи, чет тиллари ва математика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишни йўлга қўйиш; мактаб-интернатнинг маъмурий биноси ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган ўқувчилар ётоқхонасини қуриш; ўқувчиларга мўлжалланган спорт мажмуасини қуриш учун мактаб-интернатга туташ ҳудуддаги 16 сотих ер майдонини Ички ишлар вазирлиги балансига ўтказиш чораларини кўриш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2023 йил май | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Б. Рахмонов) |
26. | Ички ишлар органларида ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: ҳудудий бўлинмаларда спортнинг якка кураш турлари бўйича терма жамоалар ва секцияларни ташкил этиш; жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун спорт усталари, мураббийлар ва ҳарбий пенсионерларни шартнома асосида жалб этиш; жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказишнинг замонавий методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг кунлик тайёргарлигини ташкиллаштириш механизми ва тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш; шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича KPI тизимини жорий этиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икромов) |
27. | Ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ташкил этишнинг инновацион механизмларини жорий этиш; жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича профессионал мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш; шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оила аъзоларини спортга жалб этиш; ички ишлар органларининг жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш объектлари ва инфратузилмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; ички ишлар органлари ходимларининг республика ҳамда халқаро спорт мусобақалари, шунингдек, халқаро полиция ўйинлари беллашувларида муносиб иштирокини таъминлаш; халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ходимларни рағбатлантириш механизмларини белгилаш. | Қўшма қарор | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, А. Икрамов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икромов) |
28. | 2023 — 2027 йилларда ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгиланади: Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари; Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил май | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, А. Абиджанов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) |
29. | Тизимда профессионал даражадаги жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарликка эга ходимларни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: ҳар ўқув йили якуни бўйича энг яхши сафдор, сержант ва офицер ходимларни аниқлаш бўйича «Касбий олимпиада ўйинлари»ни ўтказиш ҳамда совриндор ходимларни моддий рағбатлантириш; «Касб аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш ҳамда ушбу нишонни «Касбий олимпиада ўйинлари» республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ходимларга бериш амалиётини йўлга қўйиш; республика босқичида совриндор бўлган ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга сафдор ва сержант ходимларни Ички ишлар вазирлиги Академиясига сиртқи таълим шаклига танловларсиз ўқишга қабул қилиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил март | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Р. Хатамов) |
30. | Ҳудудий ички ишлар органларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда «E-XID» — «Ходимбай ишлаш дафтари» электрон ахборот тизимини жорий қилиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: шахсий таркиб билан ташкил этиладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирларни индивидуал тартибда электрон шаклда қайд этиш ҳамда ходимларнинг «ижтимоий портрети»ни шакллантириш имкониятини берувчи дастур яратиш; иш юритиш регламентини тасдиқлаш; ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини 2023-2024 йиллар давомида босқичма-босқич планшетлар билан таъминлаш; «E-XID» электрон ахборот тизимини 2023 йил 2-чорак якунига қадар Тошкент шаҳри ички ишлар органларида, 2023 йил якунига қадар яна 6 та ҳудудда, 2024 йил 1 июндан республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйиш. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил май | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Н. Тураходжаев, А. Абиджанов) |
31. | Ички ишлар органларида ташкилий-штат ишларини амалга ошириш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнининг қатъий тартиби ва талаблари; лавозимларни ўзгартириш чора-тадбирлари ва мезонлари; тузилмалар ва раҳбарий лавозимларни ташкил этиш (киритиш)нинг аниқ мезонлари; штат бирликларидан нотўғри фойдаланилганлиги учун ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги. | Идоравий норматив ҳужжат | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов) |
32. | Ички ишлар вазирлиги ўқув-дала марказининг моддий-техника базасини ривожлантириш, симуляция-иммитацион полигонларни ташкил этиш чораларини кўриш. | Ташкилий тадбирлар | 2023 йил апрель — ноябрь | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, А. Абиджанов) |
33. | 2023-2024 йилларда ички ишлар органлари даволаш ва соғломлаштириш инфратузилмасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш чораларини кўриш: Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимлари таркибида 40 ўринли госпиталларни ташкил этиш (Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Божхона қўмитаси ва Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан); Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг Зомин туманида жойлашган соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудида пульмонология ва реабилитация бўлимларидан иборат 60 ўринли вилоятлараро реабилитация марказини ташкил этиш (Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан). | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2023 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, А. Икрамов, А. Абиджанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
34. | Сирдарё вилояти ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича моддий-техника базани қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш: Гулистон шаҳридаги «Динамо» спорт мажмуаси ҳудудида жисмоний ва жанговар тайёргарлик машғулотларини комплекс тарзда ўтказиш имконияти берувчи замонавий иншоот барпо этиш ҳамда тегишли спорт ва жанговар (электрон тир ва ҳ.к) инвентарлар билан жиҳозлаш; Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядини қўшимча бино қуриш орқали Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳудудига жойлаштириш ҳамда патруль-пост хизмати билан биргаликда жанговар ва жисмоний тайёргарлик ҳамда тезкор ҳаракатланиш машғулотларини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси | 2023 йил май | Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов, Б. Абдуллаев, А. Абиджанов) манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.01.2023 йилдаги ПҚ-10-сон
Кучга кириш санаси
21.01.2023
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Қуйидаги асосий мақсадларга йўналтирилган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси (кейинги ўринларда — Кодекс) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ички ишлар органлари ходимларини «Инсон қадри учун» тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш;
ички ишлар органлари ходимларида хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш;
ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик.
ички ишлар органларининг ҳар бир ходими Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланади;
Кодексда белгиланган қоида ва талабларга амал қилиш ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади;
Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлади.
Ички ишлар вазири П. Бобожонов ва унинг ўринбосари А. Икрамов Кодекс қоидалари ва талабларига сўзсиз риоя этилиши, шунингдек, барча даражадаги раҳбар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари фақат қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ташкил қилинишини таъминлаш бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.
Барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари бошлиқлари ўз бўйсунувидаги шахсий таркиб билан Кодекс талабларини бажаришга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оилавий-маиший муаммоларини доимий ўрганиш ва ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўриш учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
2. Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш замон талаби ва долзарб вазифа эканидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар Департамент фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш;
маънавий-маърифий ишларни «таълим муассасасидан — хизматнинг охирига қадар» тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этиш орқали уларнинг самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш;
хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида манзилли психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш;
ички ишлар органларида истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш, уларнинг фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва доимий равишда ўқитиб бориш механизмларини яратиш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш ва уни баҳолашни янги мезонлар асосида амалга ошириш;
инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Департамент ва унинг қуйи бўлинмалари фаолиятини белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан ички ишлар вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.
ички ишлар органларида хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддатини бир йил этиб белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий ички ишлар органлари эҳтиёжини инобатга олиб, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» таълим йўналишига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотасини киритиш.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 07/23/282/0631-сон)
интизомий жазо тариқасида лавозимидан озод этилаётган ходимларни бошқа соҳавий тузилмаларга ўтказиш амалиётига чек қўйиб, ўз йўналиши бўйича қуйи бўлинмаларга йўналтириш ёки малакасига баҳо берган ҳолда хизматга лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказиш тартибини йўлга қўйсин;
2023 йил якунига қадар мансаб лавозимларини юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга бўлган номзодлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатидан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш ҳамда «Е-nomzod» электрон ахборот тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўрсин;
икки ой муддатда хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимларида мулоқот психологияси ва муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни белгиласин;
уч ой муддатда ички ишлар органларида малака тоифасини бериш тартиби ва мезонларини танқидий қайта кўриб чиқиб, унда ходимларни касбий билимлари, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси, ахборот технологияларидан фойдалана олиши ҳамда Кодекс қоида ва талабларини ўзлаштирганлиги бўйича синовдан ўтказиш тизимини жорий этсин.
ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида уч ойлик бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаганидан сўнг тегишли лавозимга тайинланади;
ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар дастлабки синов муддати даврида Кодекс қоида ва талабларини бузган ҳолатларда уларга бириктирилган мураббийлар, айбдорлик даражасидан келиб чиқиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади;
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган кафедра бошлиқлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра, олий таълим муассасасининг кафедра бошлиғи (мудири)га тенглаштирилади;
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.
Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.
5. Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган, соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилсин.
ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш;
ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш;
ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказиш.
а) Ички ишлар вазирлиги Академиясига — ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини, шу жумладан шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
б) Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига — ўқув-тайёрлов марказларини ташкил этган ҳолда, иш вақтидан ташқари пайтда академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва фуқаролар учун ихтиёрийлик асосида қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағларнинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлашга қўшимча устама учун, қолган қисми академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 07/23/282/0631-сон)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгиласин;
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида пулли таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш концепциясини тасдиқласин;
барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишни назарда тутиб, спортнинг якка кураш турлари (қўл жанги, самбо ва кураш) бўйича ҳудудий терма жамоалар ва спорт секцияларини ташкил этиш чораларини кўрсин;
ички ишлар органларида психологик хизмат кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этиш, унинг моддий-техник базасини ривожлантириш, мутахассисларни хорижий илмий ва таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгиласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П. Бобожонов белгилансин.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Д. Кадиров зиммасига юклансин.
1. Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси (кейинги ўринларда — Кодекс) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ) таълим муассасалари курсантлари ва тингловчилари (кейинги ўринларда — ходимлар)нинг хизмат ҳамда хизматдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқи ва интизомига қўйиладиган талабларни белгилайди, бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатларини, шунингдек, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини тартибга солади.
Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмалари бошлиқлари ва ҳарбий хизматчиларининг ҳарбий хизмат ҳамда ҳарбий хизматдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқи ва интизомига қўйиладиган талаблар, бошлиқлар ва ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом устави билан тартибга солинади.
Ички ишлар органлари ишчи ва хизматчиларининг меҳнат ҳамда меҳнатдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқи ва интизомига қўйиладиган талаблар, бошлиқлар ҳамда ишчи ва хизматчиларнинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муносабатларига доир қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
2. Кодексда белгиланган қоида ва талаблар ходимларнинг хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, чуқур масъулият ва ташаббускорлик ҳисси билан ёндашиш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик ва ўз касбига садоқат туйғусини шакллантириш, содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олишга йўналтирилган.
Ҳар бир ходим ички ишлар органларида хизматга қабул қилинган кундан эътиборан Кодекс қоида ва талабларини билиши, уларга қатъий ва сўзсиз риоя қилиши мажбурий ҳисобланиб, эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъи назар, уларнинг барчасига бирдек татбиқ этилади.
Кодекс қоидаларига амал қилиш ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
3. Шахсий важ ва бошқа субъектив сабаблар ходимлар томонидан қонунчилик талаблари ва Кодекс қоидалари бузилишига асос бўла олмайди.
4. Касбий маданият қоидалари қайси лавозимни эгаллашидан қатъи назар, ходимларнинг одоб-ахлоқи ва хизматда ўзини тутишнинг асосий талаб ва мезонларни ўз ичига олади.
фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, ҳеч бир шахс, гуруҳ ёки ташкилотнинг камситилиши ёки афзал кўрилишига йўл қўймаслик;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одат ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳ ҳамда конфессияларнинг маданий ва бошқа хусусиятларини инобатга олиш, ижтимоий барқарорлик, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликка кўмаклашиш;
ўз хизмат бурчини виждонан бажаришига нисбатан фуқароларда шубҳа уйғотувчи хатти-ҳаракатдан тийилиш, шунингдек, ички ишлар органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик;
ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслик, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;
хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган ёки уларни бажаришда бирон-бир шахсий, мулкий ёки бошқа манфаатларга дахлдор бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан ўзини тийиш;
гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик кўринишларига, шунингдек, ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ва қатъий равишда уларнинг олдини олиш;
ички ишлар органларининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишда расмий оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда ишончли маълумотларни олишига кўмаклашиш;
ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик;
ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда, шу жумладан, ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган нохолис, субъектив материалларни жойлаштирмаслик;
ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда хизмат хоналари, давлат мулки, моддий-техника базасидан ҳамда ички ишлар органларининг бошқа мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш.
6. Ходимлар коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиши ва унинг профилактикасига фаоллик билан кўмаклашиши шарт.
Ходимлар ўз бошлиғи ёки ваколатли органларга ўзларини бошқа шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишга ундаб мурожаат қилган ҳар бир ҳолат, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган ҳар қандай ўзига маълум бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериши зарур.
7. Ходимлар хайрихоҳ, хушмуомала ва эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасбларига сабр-тоқат ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим.
8. Ходимлар фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, асоссиз руҳий ва жисмоний таъсир ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим.
9. Хизмат вазифаларини бажариш вақтида ходимларнинг ташқи кўриниши иш шароити ва хизмат тадбири хусусиятини инобатга олган ҳолда, аҳолида ички ишлар органларига нисбатан ҳурмат уйғотиши, улар тоза ва ораста кийинган бўлиши зарур.
10. Ходимларга хизмат мажбуриятларини бажариш ва хизмат вақтида ёхуд хизмат кийимида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.
11. Ходимлар мансаб ваколатларини сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг органлари манфаатлари йўлида амалга ошириши тақиқланади.
12. Ходимларга тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида ёки унинг номидан бу соҳада қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган фаолият билан шуғулланиши тақиқланади.
Ходимларга тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга рухсат берилмайди, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно.
13. Ходимлар ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказиш орқали шахсий фойда олиши мумкин эмас.
Ходимлар ўз мансаб ваколатларидан ноқонуний фойдаланиб, фуқаролар, жамият ёки давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказган тақдирда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
14. Ходимларга хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар ҳамда ҳар қандай кўринишдаги моддий бойликларни олиш ёхуд уларнинг хизматларидан фойдаланиш тақиқланади. Бундан ходим томонидан алоҳида хизматлари учун давлат органининг тегишли қарори асосида олинган совғалар, шунингдек, мусобақалар ва танловларда эришган ютуқлари, умумхалқ байрамлари, расмий равишда нишонланадиган саналар ҳамда бошқа расмий тадбирлар муносабати билан мукофотлаш натижасида олинган совғалар мустасно.
15. Ходимлар фуқаролар билан муносабатда ўзларининг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигини шубҳа остига қўядиган, шунингдек, ҳар қандай афзалликлар, ғараз ва коррупцияни келтириб чиқарувчи вазиятлардан ўзини тийиши шарт.
жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига амал қилиши, миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши;
дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслиги;
хизмат фаолияти билан боғлиқ маълумотларни оила аъзолари, таниш-билишлари ёки хизматга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслиги;
17. Ходимлар чет эл ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига хизмат сафарлари давомида қонунчилик ҳужжатлари ва ИИВнинг норматив ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши лозим.
18. Ички ишлар органларида хизмат интизоми ходимлар томонидан ушбу Кодекс талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этишдан иборат.
Хизмат интизоми ҳар бир ходимнинг хизмат бурчини юксак даражада англашига ва қўйилган вазифалар учун шахсий жавобгарлигини чуқур тушунишига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига амал қилиш, ИИВнинг норматив ҳужжатлари талабларини қатъий бажариш;
ички ишлар органи ходимининг қасамёдига содиқ бўлиш, фақат ва фақат халқ ва давлат манфаатларига хизмат қилишдан иборат бўлган ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси йўлида фидойилик билан хизмат қилиш;
ходимлар ўртасида ўзаро муносабатларга оид қоидаларга амал қилиш, бошлиқлар ва ҳамкасбларни ҳурмат қилиш;
хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;
доимий равишда ўз билим ва касбий кўникмаларини такомиллаштириб бориш, малака ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
хизматдан ташқари ҳолатларда ўзини муносиб равишда тутиш, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишда намуна бўлиш.
21. Ходимлар хизмат бўйича бўйсунадиган, шу жумладан, вақтинча бўйсунадиган раҳбарлар тўғридан-тўғри бошлиқлар бўлиб ҳисобланади.
22. Бошлиқ ўзи раҳбарлик қилаётган ички ишлар органи бўлинмасида хизмат интизомига риоя этилиши, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
23. Бошлиқ унга бўйсунувчи ходимлар томонидан Кодексга амал қилинишида талабчан бўлиши, юксак касбий маҳорат, қонунийлик талаблари ҳамда қасамёдга риоя этиш борасида доимий равишда уларга намуна кўрсатиши, хизмат бурчи ҳиссини кучайтириши ва қўллаб-қувватлаши, ташаббус, интилиш ва хизматларини рағбатлантириши, шунингдек, хизмат интизоми бузилган ҳолатларда таъсир чоралари қўлланилишини таъминлаши зарур.
24. Буйруқ ва топшириқлар бўйсуниш тартибида берилади. Юқори турувчи бошлиқ зарур ҳолларда ходимга бевосита бошлиғини хабардор қилмасдан буйруқ ёки топшириқ беришга ҳақли. Мазкур ҳолларда ходим ўзининг бевосита бошлиғини бундан хабардор қилиши зарур.
25. Ноқонунийлиги яққол кўриниб турган ва хизмат фаолиятига алоқаси бўлмаган буйруқ ва топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди.
Бошлиқ қўл остидаги ходимлардан уларнинг хизмат мажбуриятлари доирасидан чиқувчи топшириқларни бажаришни, шунингдек, қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Ходим қонунга яққол зид бўлган (хизмат фаолиятига алоқадор бўлмаган) буйруқ ёки топшириқ олганда зудлик билан юқори турувчи раҳбарга ёки хизматни ўташ жойидаги шахсий хавфсизлик бўлинмасига хабар беради.
Ходим юқори турувчи раҳбар ёки шахсий хавфсизлик бўлинмасига хабар бериш имконияти бўлмаган тақдирда қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда ғайриқонуний буйруқ ва топшириқларни бажаришдан бош тортишга ҳақли, имкон пайдо бўлиши билан уларни хабардор қилиши лозим.
26. Бошлиқнинг буйруқ ва топшириқлари (қонунга зид буйруқ ва топшириқлардан ташқари) сўзсиз, аниқ ва ўз вақтида бажарилиши шарт. Буйруқ ва топшириқларни муҳокама этишга, шунингдек, уларни танқид қилишга йўл қўйилмайди.
Ходим буйруқ ёки топшириқнинг бажарилгани тўғрисида буйруқ ёки топшириқ берган бошлиққа, шунингдек, бевосита бошлиғига ахборот беради.
Буйруқ ёки топшириқни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, ходим зудлик билан бу ҳақда буйруқ ёки топшириқ берган бошлиқни хабардор этиши шарт.
27. Бошлиқ ходимларни қариндош-уруғчилик, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим. У ўз хизмат бурчини ўташ пайтида маҳаллийчилик ва таниш-билишчилик, шунингдек, бошқа салбий омилларнинг намоён этилишига барҳам бериши керак.
ходимларни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш, ходимлар учун қулай ва муносиб хизмат шароитларини яратиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш;
жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм (айрим ходимларни яқин олиш ва қўллаб-қувватлаш) кўринишларига йўл қўймаслик;
коррупция ва ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш, ходимларни ҳурмат қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик;
ходимларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш, улар билан ўзаро яқин муносабат ўрнатиш, жамоани бирлаштириш, ходимлар томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатларнинг сабабини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, хизмат интизоми бузилишига муросасиз муносабатда бўлиш;
ходимларнинг, улар оила аъзоларининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат принципларига амал қилиш, юқори турувчи раҳбарга қўл остидаги ходимларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
29. Ички ишлар органларида касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларига риоя этиш ходимларда юксак онгу тафаккурни шакллантириш, маънавий-маърифий ишларни изчил олиб бориш, шунингдек, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади.
Шунингдек, рағбатлантириш тариқасида Кодекснинг 34-банди «а», «б» ва «в» ҳамда 35-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган муқаддам қўлланилган интизомий жазо муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
31. ИИВ таълим муассасаларида Кодекснинг 30-бандида назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари курсантлар (тингловчилар)га нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланилади:
32. Алоҳида хизматлари учун ходимлар Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотларига тавсия этилиши мумкин.
33. Ойлик иш ҳақи, даврий мукофотлар, қўшимча тўловлар, устама ҳақлари ва ходимларнинг пул таъминотида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш чораларига кирмайди.
35. ИИВ таълим муассасаларида Кодекснинг 34-бандида кўзда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари таълим муассасаларининг белгиланган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган курсантлар (тингловчилар)га нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари ҳам қўлланилиши мумкин:
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чоралари ИИВ таълим муассасалари магистратура босқичи тингловчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
36. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари бошлиқлар томонидан ўзига берилган ваколатлар доирасида қўлланилади.
37. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари, транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари, жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари бошлиқлари, бригада ва батальон командирлари, минтақавий мувофиқлаштириш марказлари раҳбарлари, шунингдек, уларга тенглаштирилган раҳбарлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кодекснинг 30-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
38. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосарлари — департамент бошлиқлари (ўз йўналишлари бўйича ҳудудий ва тармоқ ички ишлар органлари ходимларига нисбатан), Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳамда таълим муассасалари бошлиқлари, шунингдек, уларга тенглаштирилган раҳбарлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кодекснинг 30-банди «а», «б» ва «в» кичик бандлари ҳамда 31-бандида («г» кичик бандидан ташқари) назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
Кодекснинг 34-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандлари ҳамда 35-бандида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ички ишлар ходимларига нисбатан:
Кодекснинг 30-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
Кодекснинг 34-бандида назарда тутилган («д» ва «з» кичик бандидан ташқари) интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.
39. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Кодексда назарда тутилган барча рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди, қўлланилган интизомий жазоларни бекор қилиш орқали рағбатлантиради, шунингдек, ходимларни Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотларига тавсия этади.
40. Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш ва хизматдан бўшатиш ваколатига эга бошлиқлар ходимларга нисбатан Кодекснинг 34-банди «е», «ж» ва «з» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.
41. Қўл остидаги ходимларига нисбатан ўз ваколатларига кирмайдиган рағбатлантириш чораларини қўллаш зарурияти туғилган ҳолатда бошлиқ юқори турувчи раҳбарга бу ҳақда илтимоснома киритади.
42. Бошлиқ қўл остидаги ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг ўта жиддийлиги сабабли уни лозим даражада жазолаш учун ўзига берилган ваколатларни етарли эмас деб ҳисобласа, юқори турувчи раҳбарга ходимга нисбатан оғирроқ интизомий жазо қўллаш тўғрисида илтимоснома киритади.
43. Интизомий жазо чорасини қўллашда ўз ваколатини оширган ёки Кодексда назарда тутилмаган интизомий жазо чорасини қўллаган бошлиқ интизомий жавобгарликка тортилади, қўлланилган интизомий жазо эса юқори турувчи раҳбар томонидан бекор қилинади.
44. Ходим хизмат сафари ёки даволанишда бўлган вақтда хизмат интизомини бузган тақдирда мазкур хатти-ҳаракатдан хабар топган бошлиқ ушбу ҳолатни бартараф этиш чораларини кўради ва бу ҳақда ходимнинг хизмат жойига хабар беради.
45. Рағбатлантириш чоралари алоҳида ходимга нисбатан ҳам, бир гуруҳ ходимларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Рағбатлантириш чорасини белгилашда ходимнинг хизмат кўрсаткичлари хусусияти, шунингдек, унинг аввалдан хизматга бўлган муносабати эътиборга олинади.
46. Кодекснинг 34-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо қўлланилган ходим мазкур жазони бекор қилиш орқали рағбатлантирилади. Интизомий жазони бекор қилиш ҳуқуқи уни қўллаган бошлиққа ёки унга тенг ваколатга эга, шунингдек, юқори турувчи ваколатли раҳбарга берилади.
миннатдорлик эълон қилиш — касбий маданият қоидаларига риоя этиб, юклатилган вазифани, бошлиқнинг буйруғи ёки топшириғини муваффақиятли бажарган ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан;
қимматбаҳо ёки эсдалик совға ёхуд пул мукофоти билан тақдирлаш — касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларига риоя этган ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришгани, хизмат вазифасини намунали бажаргани ва бенуқсон хизмати учун, шунингдек, захирага (истеъфога) чиқиши муносабати билан ёки мусобақа (беллашув)нинг якуний натижаларига кўра;
фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш — касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларига риоя этган ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришгани, хизмат вазифасини намунали бажаргани учун, шунингдек, мусобақа (беллашув)нинг якуний натижаларига кўра ва ўқишни (ўқув йилини) муваффақиятли якунлаганда;
идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш — ходимга нисбатан юқори хизмат интизоми, касбий маданияти ва кўп йиллик бенуқсон хизмати, ички ишлар органлари тизимини такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшгани, хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатгани, шунингдек, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшгани учун;
муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш ёки эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори махсус унвон бериш — ходимга нисбатан юқори хизмат интизоми, касбий маданияти, хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва фидойилиги, ички ишлар органлари амалий фаолиятига салмоқли илмий ҳисса қўшгани (илмий даражани олганда), хизмат вазифаларини юксак даражада бажаришда намуна бўлгани учун (ички ишлар органларида хизмат ўташ масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ);
таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш — юклатилган вазифаларни, командирларнинг буйруқ ёки топшириқларини виждонан бажарган ИИВ таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари)га нисбатан;
«Ҳурмат тахтаси»га киритиш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этган, ўқув дастурларини аъло баҳоларга ўзлаштирган ИИВ таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари)га нисбатан;
ота-онасига ёки турар жойига миннатдорлик хати юбориш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этган, ўқув мавсумини аъло баҳолар билан якунлаган ИИВ таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари)га нисбатан;
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки «Жалолиддин Мангуберди» стипендиясини тайинлаш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этган, ўқув ва хизмат интизомига риоя қилишда намуна бўлган, ўқув йилини аъло баҳолар билан якунлаган ИИВ таълим муассасаларининг курсантларига нисбатан.
48. Қўлланилган рағбатлантириш чораси буйруқ билан эълон қилинади. Миннатдорлик эълон қилиш ва таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш буйруқ орқали ҳам, оғзаки ҳам эълон қилиниши мумкин.
Рағбатлантирилганлиги ҳақида ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган мажлис (йиғилиш)да тантанали тарзда эълон қилинади.
Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ эълон қилинган вақтда, қоида тариқасида, ходимларга фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо ёки эсдалик совға ёхуд пул мукофотлари, кўкрак нишонлари топширилади.
49. Буйруқ билан эълон қилинган рағбатлантириш чораси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига киритиш орқали ҳисобга олиниши лозим.
Рағбатлантириш чораларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Хизмат интизоми бир неча ходимлар томонидан бузилганда, интизомий жазо уларнинг ҳар бирига нисбатан алоҳида қўлланилади.
Содир этилганлиги маъмурий жазо тайинлашга олиб келган хатти-ҳаракатлар учун интизомий жазо қўллашга йўл қўйилмайди.
Интизомий жазо чоралари қўлланган ходимлар, агарда уларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилмайди.
52. Интизомий жазо чораларининг қўлланилиши асосли бўлиши ва содир этилган ножўя хатти-ҳаракат оғирлиги ҳамда айб даражасига мувофиқ келиши зарур. Интизомий жазо чораларини белгилаш чоғида ножўя хатти-ҳаракат хусусияти, содир этиш ҳолати, унинг оқибатлари, айбдорнинг аввалги хулқ-атвори, ички ишлар органларида хизмат ўтаган муддати, шунингдек, юклатилган хизмат вазифаларини бажаришга бўлган муносабати эътиборга олинади.
Ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракат кам аҳамиятли бўлса, бошлиқ унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўлламаслиги ва бошқа бундай ҳолатларга йўл қўймаслик борасида оғзаки огоҳлантириш бериш билан кифояланиши мумкин.
Жамоада юзага келган низоли вазиятларни ҳал этиш, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган ходимларга жамоатчилик таъсирини ўтказиш мақсадида ички ишлар органларида сайлов асосида интизомий кенгашлар ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда фаолият кўрсатади.
танбеҳ — юклатилган вазифаларни, бошлиқнинг топшириқлари ва услубий кўрсатмаларни бажармаган, хизмат кийимини кийиш қоидаларини бузган ходимларга нисбатан;
ҳайфсан — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Кодекс талабларини, хизмат гувоҳномасидан фойдаланиш, фуқаролар ҳамда ҳамкасблари билан муомала маданияти қоидаларини бузган, белгиланган кун тартибига мунтазам равишда амал қилмаган ва хизмат мажбуриятларини бажармаган, жамоадаги маънавий-руҳий муҳитга салбий таъсир кўрсатган ходимларга нисбатан;
қаттиқ ҳайфсан — амалдаги «ҳайфсан» интизомий жазоси бўлган ходимларга нисбатан, касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Кодекс нормаларини такроран бузганлиги учун;
лавозим маошининг эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорда жарима — амалдаги интизомий жазоси бор-йўқлигидан қатъи назар, касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Кодекс нормаларини қўпол равишда бузган, хизмат бурчига масъулиятсиз ёндашган, иш самарадорлиги паст бўлган ходимларга нисбатан;
махсус унвонини бир поғона пасайтириш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этиш — амалдаги интизомий жазоси бўлган, касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Кодекс нормаларини қўпол равишда бузган, хизматни ўташга лоқайдлик билан муносабатда бўлган, юклатилган хизмат мажбуриятларини бажармаган ходимларга нисбатан;
гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш — интизомий жазонинг қатъий чораси сифатида ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш учун асос бўладиган ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ходимларга нисбатан;
ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш — хизмат интизомини қўпол равишда бузган, ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузган, қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган ходимларга нисбатан;
навбатдан ташқари нарядда хизмат ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш, бир ой муддатгача таълим ташкилоти ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш — юклатилган вазифаларни ёки командир (бошлиқ)нинг топшириқларини бажармаган, таълим ташкилотининг ўрнатилган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган ИИВ таълим муассасалари курсантлари (тингловчилари)га нисбатан;
курсант (тингловчи)лар рўйхатидан ўчириш — ИИВ таълим муассасалари курсант (тингловчи)ларига нисбатан касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларини бузганлиги, ўқув дастурини ўзлаштира олмаганлиги учун.
54. Амалдаги интизомий жазо бор-йўқлигидан қатъи назар, хизмат интизомини қўпол равишда бузган ходимга нисбатан ички ишлар органларидан бўшатиш интизомий жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.
хизмат жойида алкоголь ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ва (ёки) бошқа моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлиш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини бузишга, одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига хавф туғдиришга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш (агар бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаса);
ходимга ишониб топширилган табель қуроли ва унинг ўқларини, мол-мулк ва (ёки) техникаларни қасддан йўқ қилиш, зарар етказиш ёки унинг (уларнинг) йўқолишига сабаб бўладиган тарзда эҳтиётсизлик билан сақлаш (агар бу жиноий жавобгарликка олиб келмаса);
маҳбуснинг ёки қўлга олинган шахснинг қочиб кетишига, пул маблағи ёки товар бойликларини ва ҳужжатларни йўқолишига сабаб бўлган тарзда пост ва конвой хизматини ўташ қоидаларини бузиш (агар бу жиноий жавобгарликка олиб келмаса).
Ходим хизмат жойида алкоголь ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ва (ёки) бошқа моддалар таъсирида маст бўлгани сабабли интизомий жавобгарликка тортиш учун ушбу ҳолатни исботлаш мақсадида тиббий текширув натижаларига, агар ходим текширувдан бош тортса, камида икки ходим ёки бошқа шахслар кўрсатмаларига асосланилади.
55. Касбий маданият қоидаларини, шунингдек, бошлиқ ва ходимлар ўртасидаги муносабат қоидаларини қўпол равишда бузиш ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этиш ҳисобланади.
Жамиятдаги одоб-ахлоқ қоидаларини очиқдан-очиқ писанд қилмаслик билан боғлиқ бўлмаган оилавий келишмовчиликлар, жанжаллар ва маиший низолар ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат сирасига кирмайди.
56. Интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузиш, деганда буйруқ асосида эълон қилинган амалдаги интизомий жазоси бўлгани ҳолда, ходим томонидан хизмат интизомини бир неча бор бузиш тушунилади.
57. Махсус унвонини бир поғона пасайтириш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тарзидаги интизомий жазо чоралари, қоида тариқасида, айбдорга бошқа интизомий жазо турлари тегишлича таъсир кўрсатмаган ҳолларда қўлланилади.
58. Гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш тарзидаги интизомий жазо қўлланилганда, ходим ушбу ножўя хатти-ҳаракати учун (агар бу жиноий жавобгарликка олиб келмаса) ички ишлар органлари хизматидан бўшатилмайди.
Гауптвахтада ҳибсда сақлаш муддати сафдорлар, сержантлар ва кичик офицерлар таркиби ходимлари учун — 10 суткагача, катта офицерлар таркиби ходимлари учун — 5 суткагача бўлиши мумкин.
59. Интизомий жазо қўллашдан аввал ходимдан ёзма тушунтириш олиниши лозим. Агар ходим ушбу тушунтиришни беришдан бош тортса, тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилади.
Тушунтиришни беришдан бош тортиш ҳолати содир этилган қилмиш учун интизомий жазо тайинлашга тўсқинлик қила олмайди ва жазонинг оғирроқ кўриниши ва чораларини қўллашга олиб келмайди.
Интизомий жазо чораларини қўллаш пайтида бошлиқ ходимнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, у билан муносабатда қўполликка йўл қўймаслиги зарур.
60. Интизомий жазонинг қўлланилиши ходимни ножўя хатти-ҳаракат оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
61. Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат бошлиққа маълум бўлган кундан бошлаб бир ой муддат ичида, хизмат текшируви ўтказилганда эса — текширув тугаган кундан бошлаб 10 суткадан кечикмай қўлланилиши керак, бунда айбдорнинг хасталик ва таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмайди.
Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бир йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин қўлланилиши мумкин эмас.
62. Маст ҳолатда бўлган айбдорга нисбатан интизомий жазо қўллаш, шунингдек, ундан ҳар қандай тушунтириш олиш ходим ҳушёр ҳолга келгунча кечиктирилади.
63. Қўлланилган интизомий жазо чораси буйруқ билан эълон қилинади. Навбатдан ташқари нарядда хизмат ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш, бир ой муддатгача таълим муассасаси ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳам буйруқ орқали, ҳам оғзаки эълон қилиниши мумкин.
Буйруқда эълон қилинган интизомий жазо қўллаш ҳақидаги қарор интизомий кенгаш хулосаси, шунингдек, ўтказилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган хизмат, комплекс ёки инспекторлик текширувлари асосида қабул қилинади.
Интизомий жазо чораси қўлланилганлиги ҳақида ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган йиғилиш (мажлис)да эълон қилинади.
64. Амалдаги интизомий жазоси мавжуд бўлган ходимнинг номзоди ушбу жазо бекор қилингунга қадар рағбатлантиришга, навбатдаги махсус унвон олишга ва юқори лавозимларга тайинланишга тақдим этилмайди.
Ходим интизомий жазо эълон қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида юқори турувчи бошлиққа ёки хизматни ўташ жойидаги шахсий хавфсизлик бўлинмасига шикоят билан мурожаат этиши мумкин.
66. Буйруқ асосида тайинланган интизомий жазо тайинланган вақтдан бошлаб бир йил ўтгач бекор қилинади (агар ходим шу муддат ичида янги интизомий жазога тортилмаса). Рағбатлантириш тартибида интизомий жазо бир йил ўтмасдан бекор қилиниши мумкин.
Агарда бир йил ичида ходимга нисбатан бир неча интизомий жазо тайинланса, уларни бекор қилиш муддати охирги тайинланган интизомий жазо чораси санаси бўйича ҳисобланади.
67. Буйруқда эълон қилинган интизомий жазо чораси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига киритиш орқали ҳисобга олиниши лозим.
Интизомий жазо чораларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
68. Ҳар бир ходим бошлиқнинг унга нисбатан қонунга зид ёки ноҳақ ҳаракатлари устидан юқори турувчи раҳбар ёки хизмат жойидаги шахсий хавфсизлик бўлинмасига ёзма шикоят беришга ҳақли.
69. Ходимнинг шикоятида баён этилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирмайдиган юқори турувчи раҳбар ушбу мурожаатни беш кун муддатда ваколатли идорага юборади.
70. Юқори турувчи раҳбарга ёки хизмат жойидаги шахсий хавфсизлик бўлинмасига қонунчиликни бузиш фактлари ёхуд ўзига нисбатан ноҳақ муносабатда бўлинганлиги ҳақида мурожаат этганлиги учун қўл остидаги ходимни таъқиб этган бошлиқ интизомий тартибда жавобгарликка тортилади (агар унинг хатти-ҳаракатлари жиноий жавобгарликка олиб келмаса).
71. Ходимларнинг шикояти бир ой ичида ҳал этилади, қўшимча текширув талаб этмайдиганлари эса зудлик билан, бироқ келиб тушган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмаган ҳолда кўриб чиқилади.
72. Қасддан ёлғон шикоят билан мурожаат этган ходимлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
73. Кодекс нормаларининг бажарилиши устидан назорат ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
74. Кодекс нормаларининг бузилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини амалга ошириш, маънавий-маърифий ва мукофотлаш ишларини ташкил этиш, хизматни ўташ қоидалари ва меҳнат муносабатларига риоя этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя жараёнларини таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ) марказий аппаратининг мустақил бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ИИВнинг норматив ҳужжатлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари тизимига қуйидагилар киради:
ИИВ департаментлари ва уларнинг қуйи тузилмалари, ҳарбий тузилмалари, таълим, ўқув ва тиббиёт муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари (бошқарма, бўлим, бўлинма, гуруҳ);
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари;
туман ва шаҳарлар ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари (бўлим, бўлинма, гуруҳлари).
4. Департамент ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли идоралари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
5. Департамент Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳри ҳамда бланкасига, штампига эга.
Департамент Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган ва фаолиятининг ўзига хос хусусиятини акс эттирадиган рамзига эга бўлиши мумкин.
ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари тизимига кирадиган тузилмаларнинг (кейинги ўринларда — кадрлар билан ишлаш бўлинмалари) фаолиятини мувофиқлаштириш, комплекс таҳлил қилиш, баҳолаш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ва ахлоқий-руҳий ишларни ташкил этиш, касбий маданият ва хизмат интизоми талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркибни ватанпарварлик руҳида доимий равишда тарбиялаш фаолиятини амалга ошириш;
ички ишлар органларидаги хизматга, шунингдек, идоравий таълим муассасаларига номзодларнинг танлов асосида қабул қилинишини ташкил этиш, кадрлар сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, хизматни ўташ тартибининг қоидалари ва меҳнат муносабатларига риоя этилишини, узлуксиз ўқув-карьера жараёнига доир талабларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг доимий равишда малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш;
ички ишлар органларида шахсий таркибни мукофотлаш ишларини таъминлаш, номзодларни давлат ва идоравий мукофотларга холислик тамойили асосида тақдим этиш, тизимда геральдика фаолиятини амалга ошириш;
ички ишлар органларида шахсий таркибнинг хизмат, жанговар, жисмоний ва психологик тайёргарлигини таъминлаш, тизимда мусобақаларни ўтказиш орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида спортга бўлган қизиқишни ошириш;
ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, соғлиғи муҳофаза қилинишини ва малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни, фаолият шакллари ва усулларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
а) кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, комплекс таҳлил қилиш, баҳолаш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолияти устидан идоравий назоратни амалга ошириш, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда, уларнинг ишларини ўрганиш, назорат текширувларини ўтказиш, аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасидаги ҳисоботларнинг ягона шаклда юритилишини таъминлаш, ахборот-таҳлил ҳамда ҳисобот маълумотлари базаси ва тизимларини шакллантириш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини комплекс, тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш, ижобий иш амалиётини тизим миқёсида оммалаштириш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб бориш, ички ишлар органлари ходимининг ижобий имижини шакллантириш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг ходимларини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийлик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, коррупцион омилларга барҳам бериш борасида ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишида ахборот-таҳлилий материаллар, шарҳлар, услубий тавсиялар ва кўрсатмалар тайёрлаш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликка риоя этилишини ташкил этиш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришида уларга услубий, амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда бевосита кўмаклашиш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг ички ишлар органлари бошқа соҳавий хизматлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;
б) ички ишлар органларида маънавий-маърифий ва ахлоқий-руҳий ишларни ташкил этиш, касбий маданият ва хизмат интизоми талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркибни ватанпарварлик руҳида доимий равишда тарбиялаш фаолиятини амалга ошириш соҳасида:
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясини ҳаётга самарали татбиқ этиш фаолиятини амалга ошириш, бу борада барча соҳавий, тармоқ ва ҳудудий ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ички ишлар органларининг шахсий таркиби билан маънавий-маърифий, тарбиявий ва психологик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
«ходимбай» ишлаш тизими асосида шахсий таркиб ўртасида одоб-ахлоқ қоидалари, қонунийликка ва хизмат интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, коррупцион ҳолатларни барвақт олдини олиш;
ички ишлар органларида «мураббийлик институти»ни самарали амалга оширишни ташкил этиш, мураббийлар ва ёш ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш, баҳолаш ҳамда услубий таъминлаш ишларини йўлга қўйиш;
ёшларга оид давлат сиёсатининг ички ишлар органларида амалга оширилишини таъминлаш, ёш ходимларни садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил этиш;
тегишли ташкилотлар ва муассасалар билан ҳамкорликда ички ишлар органларининг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-маърифий ишлар амалга оширилишини ташкил этиш;
маданият, санъат ва бадиий тадбирларни ташкил этиш орқали шахсий таркибни ғоявий, ватанпарварлик руҳида ва маданий-эстетик тарбиялашни тарғиб этиш;
ички ишлар органлари фахрийлар кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш орқали «Устоз-шогирд» анъанасини оммалаштириш;
ходимларнинг маънавий-ахлоқий хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ хизмат интизомининг бузилиши ва бошқа салбий ҳолатлар бўйича хизмат текширувлар ўтказиш, ички ишлар органларида интизомий жазо чораларини қўллаш фаолиятини ташкил этиш;
шахсий таркиб ўртасида юксак ватанпарварлик руҳидаги муҳитни шакллантириш, уларнинг руҳий-психологик тайёргарлигини таъминлаш ва мувофиқлаштириш;
ички ишлар органларида маънавий-руҳий муҳитни мунтазам равишда ўрганиш ва мониторингини олиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;
ички ишлар органларига хизматга, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинаётган номзодларни индивидуал-психологик ва психофизиологик ўрганиш чораларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
ички ишлар органларида психологлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳамда хизмат фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ички ишлар органларида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини ташкил этиш;
в) ички ишлар органларидаги хизматга, шунингдек, идоравий таълим муассасаларига номзодларнинг танлов асосида қабул қилинишини ташкил этиш, кадрлар сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, хизматни ўташ тартибининг қоидалари ва меҳнат муносабатларига риоя этилишини, узлуксиз ўқув-карьера жараёнига доир талабларнинг бажарилишини назорат қилиш соҳасида:
ички ишлар органларидаги хизматга номзодларни қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, хизмат муддатини узайтириш, ички ишлар органлари ихтиёрида қолдириш ва хизматдан бўшатиш учун келиб тушган тақдимномаларни кўриб чиқиш ва ушбу масалалар юзасидан раҳбариятга таклиф киритиш;
ички ишлар органларидаги бўш лавозимларни юксак ватанпарвар кадрлар билан тўлдириш, ички ишлар органлари ихтиёрида қолдирилган ходимларни лавозимга тайинлашни ташкил этиш;
ички ишлар органларида хизмат ўташ, махсус ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда раҳбар кадрларни ротация қилиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
шахсий таркибнинг касбий салоҳияти ва фаолияти натижаларини KPI тизими асосида баҳолаш, баҳолаш натижалари бўйича уларнинг рейтингини юритиш;
ички ишлар органларида хизматда бўлишнинг белгиланган чегарадаги ёшига тўлган ва тўладиган ходимлар мониторингини юритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва ИИВ номенклатураси (рўйхати)га киритилган раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш;
махфий ҳужжатлар билан ишлаш учун рухсатнома талаб этиладиган лавозимлар рўйхатини шакллантириш, ходимлар ва номзодларга рухсатномаларни расмийлаштириш, сақлаш ва юритишни ташкил этиш;
шахсий таркиб ва унинг яқин қариндошларига нисбатан қўшимча махсус текширув ишларини режалаштириш ва амалга ошириш, чет эл давлатларига чиқиш учун рухсат сўраб қилган мурожаатларни кўриб чиқиш;
ходимларнинг анкета ҳамда хизмат фаолиятига оид маълумотларини юритиш, уларни лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, ротация қилиш, хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш, уларга махсус унвонлар бериш ҳақидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш учун киритиш ишларининг «Е-kadr» ёпиқ ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминлаш;
шахсий таркибнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини сақлаш, юритиш ҳамда хизмат ўташга оид маълумотларни қайд этиб бориш;
хизматдан бўшатилган ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ёки меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш, ҳарбий ҳисобга қўйиш учун йўлланмалар беришни таъминлаш;
шахсий таркибга хизмат гувоҳномалари ва жетонлар берилишини ташкил этиш ҳамда ушбу масалага оид ҳисоботларни юритиш;
ИИВ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ ўрнатишга оид ҳужжатларни расмийлаштириш;
г) ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг доимий равишда малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш соҳасида:
кадрларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш, идоравий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг ўқув-тарбия жараёнини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;
идоравий таълим муассасаларининг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, кадрлар билан ишлаш ва тарбиявий йўналишлардаги фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
ички ишлар органларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва идоравий ҳамда турдош таълим муассасалари, шу жумладан хорижий давлатлар ҳуқуқ-тартибот органларининг таълим муассасаларига ўқишга қабул ўринларини ажратиш бўйича таклифлар киритиш;
идоравий таълим муассасаларига номзодларни қабул қилиш бўйича танловлар ўтказилишини ташкил этиш, ушбу фаолиятни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
идоравий таълим муассасаларида ўқитиладиган мутахассислик йўналишларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари ҳамда ўқув режалари ва дастурларини тайёрлашни ташкил этиш;
идоравий таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёни, илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилганлигини, олий таълимдан кейинги таълим жараёнини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
ички ишлар органларининг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, идоравий ва турдош олий таълим муассасалари, шу жумладан хорижий давлатлар ҳуқуқ-тартибот органларининг таълим муассасалари битирувчиларининг тақсимотини ўтказиш;
ёш кадрларга бириктирилган мураббийлар фаолиятини ўрганиш орқали уларнинг касбий ўсишлари узлуксиз мониторинг қилинишини ташкил этиш;
идоравий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибига педагог кадрларни ишга қабул қилиш бўйича комиссия (ишчи гуруҳ) фаолиятини назорат қилиш;
идоравий таълим муассасалари ва ҳудудий ички ишлар органларида конференция, илмий анжуманлар, ўқув-услубий семинарлар, давра суҳбатлари ва фан олимпиадалари, шунингдек, ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш юзасидан ўқув йиғинлари ва тренинглар ўтказилишини ташкил этиш;
идоравий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига белгиланган намунадаги кўкрак нишонлари ва стипендиялар тайинлашга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш;
ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ходимларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжини ўрганиш;
кадрларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш, мониторингини ўтказиш ва мувофиқлаштириш;
шахсий таркибнинг республика давлат бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда белгиланган келишувлар асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш;
ходимларнинг хорижий давлатлар, хусусан таълим муассасаларида узоқ муддатли ўқув дастурлари асосида малака ошириши ва тажриба орттириши бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш;
д) ички ишлар органларида шахсий таркибни мукофотлаш ишларини таъминлаш, номзодларни давлат ва идоравий мукофотларга холислик тамойили асосида тақдим этиш, тизимда геральдика фаолиятини амалга ошириш соҳасида:
ички ишлар органларида шахсий таркибни рағбатлантириш чораларини қўллаш фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва амалга ошириш;
давлат мукофотлари ва фахрий унвонларига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш, мукофотлашга тақдим этиш бўйича тегишли тақдимномалар расмийлаштириш ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш;
ички ишлар органларининг давлат мукофотлари ва геральдика бўйича марказий, ҳудудий ва соҳавий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;
шахсий таркибга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш чораларининг ҳисобини юритиш, бу борада шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига маълумотларни киритиб боришни таъминлаш;
мукофотлаш ишларига масъулиятсизлик билан ёндашган, номзодларни тақдим этишда холислик тамойилига риоя этмаган ички ишлар раҳбарлари ва ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритиш;
ички ишлар органларида геральдика фаолиятини мувофиқлаштириш, тизим бўйича тайёрланаётган барча турдаги фарқловчи белгилар (рамзлар)нинг асослилигини ўрганиш ва келишиш, идоравий кўкрак нишонларни таъсис этиш бўйича ишларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия билан ҳамкорликни амалга ошириш;
е) ички ишлар органларида шахсий таркибнинг хизмат, жанговар, жисмоний ва психологик тайёргарлигини таъминлаш, тизимда мусобақаларни ўтказиш орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида спортга бўлган қизиқишни ошириш соҳасида:
жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий шакл ва усулларига мос равишда шахсий таркибнинг хизмат, жисмоний, жанговар ва психологик тайёргарлигини ошириб боришини ташкил этиш ва назорат қилиш;
шахсий таркибнинг хизмат, жисмоний, жанговар ва психологик тайёргарлиги бўйича машғулотларнинг доимий равишда самарали ўтказилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
ички ишлар органларида ходимларнинг хизмат, жисмоний, жанговар ва психологик тайёргарлиги борасида олиб борилаётган ишларни назорат қилиш, ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, соҳа самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда чора-тадбирларни белгилаш;
шахсий таркибнинг хизмат, жисмоний, жанговар ва психологик тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича даврий синовлар ўтказиш ҳамда бу борада марказлаштирилган рейтинг тизимини юритиш;
шахсий таркибга малака тоифаларини бериш борасидаги ишларни ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
ички ишлар органларидаги хизматга номзодларни қабул қилиш юзасидан жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар методикасини ишлаб чиқиш ва ўтказилишини таъминлаш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишда ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш ва мувофиқлаштириш;
шахсий таркибнинг ички ишлар органлари тизимида, республика, шунингдек, халқаро миқёсида ўтказиладиган спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш;
шахсий таркибнинг жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этилишини оммалаштириш чора-тадбирларини белгилаш;
ички ишлар органлари шахсий таркибининг ўқотар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириб бориш мақсадида табель ва спорт қуролларидан ўқ отиш мусобақаларини ташкил этиш ва назорат қилиш;
ички ишлар органлари шахсий таркиби билан саф тайёргарлиги машғулотларини ташкил этиш ва назорат қилиш;
идоравий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчилари, шунингдек, хизматга қабул қилинган ходимлар билан ўқув-дала машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш;
ички ишлар органлари шахсий таркиби ва хизматга номзодлар ўртасида тест синовлари ўтказилишини таъминлаш, натижаларини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш;
ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини таъминлаш соҳасида ҳудудий, маҳаллий ва тармоқ ички ишлар органларининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
ж) ички ишлар органлари шахсий таркиби ва унинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, соғлиғи муҳофаза қилинишини ва малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш соҳасида:
ички ишлар органлари шахсий таркиби ва унинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш;
ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларидан фойдаланиш борасидаги барча хизматлар «ягона дарча» тамойили асосида фақат «E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz» ягона интерактив хизматлар портали орқали адолатлилик билан кўрсатилишини, электрон навбат ошкора юритилишини таъминлаш;
ички ишлар органлари шахсий таркибини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятига оид ҳисоботларни юритиш ва мониторинг қилиш;
ички ишлар органлари шахсий таркибининг соғлиғини муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
ИИВ тиббиёт муассасалари томонидан шахсий таркиб ва унинг оила аъзоларига малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, назорат қилиш ва мониторингини ўрнатиш;
шахсий таркиб ўртасида турли сурункали касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш юзасидан даврий тиббий кўриклар ўтказилишини назорат қилиш;
антропометрик кўрсаткичлари бўйича семизликнинг турли даражалари бўйича ортиқча вазнга эга ходимлар билан даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш;
з) ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни, фаолият шакллари ва усулларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
ИИВ фаолиятини жорий ва истиқболли режалаштиришда, кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ривожланишининг асосий йўналишлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятининг ҳолати тўғрисида, ижтимоий ҳимояни таъминлашнинг муаммоли масалалари юзасидан ахборот-таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда бажарилишини тизимли таҳлил қилиш, уларнинг самарали амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатаётган камчилик ва муаммоларни аниқлаш, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлашнинг шакл ва усулларини янада такомиллаштириш, бошқарувни ташкил этишнинг замонавий усулларини, илғор илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасига доир қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва самарали ижросига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, муносабат билдириш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар тайёрлаш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳаси бўйича халқаро тажриба ва хорижий қонунчиликни доимий ўрганиш, ўрганиш натижаларини Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлашдаги долзарб масалалар бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, симпозиумлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
геральдика масалалари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, шунингдек, мукофотлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа муассасаларнинг базалари (шу жумладан электрон базалари)дан ахборот, статистик ва бошқа материалларни сўраш ҳамда олиш;
бошқарув қарорларни қабул қилиш, ахборот-таҳлиллар ва ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун ички ишлар органлари таркибий ва ҳудудий бўлинмаларидан зарур бўлган ҳужжатларни (уларнинг нусхаларини), маълумотлар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда, ИИВ ҳайъатида ва тезкор йиғилишларда кўриб чиқилиши учун ахборот-таҳлиллар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлашда ИИВ тегишли соҳавий хизматларини ўрнатилган тартибда жалб этиш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш, уларнинг ижроси юзасидан зарур бўлган маълумотларни олиш;
ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ички ишлар органлари ходимлари иш юритувидаги материаллар ва уларга нисбатан ўтказилган ёки ўтказилаётган хизмат текширувлари материаллари ҳамда бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ички ишлар органларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш;
ички ишлар органлари ходимлари ва хизматга қабул қилинаётган номзодларни ўрганиш учун тегишли соҳавий хизматлардан зарур маълумотларни талаб қилиб олиш;
ички ишлар органларига соҳага оид бажарилиши мажбурий бўлган бошқарув қарорлари ва топшириқлар бериш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш, ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни киритиш;
ички ишлар органларида қонунийлик ва хизмат интизомига риоя этилиши ҳолатини текшириш, ходимларнинг формали кийим-бошини белгиланган тартибда кийиб юришлари, хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда белгиланган меъёрларга амал қилинишини назорат қилиш мақсадида республика ҳудудида патруль-текширувларини олиб бориш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
давлат ва идоравий мукофотларга муносиб номзодларни аниқлаш ва уларни мукофотлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига таклифлар киритиш;
мукофотлаш ишларига масъулиятсизлик билан ёндашган, номзодларни тақдим этишда холислик тамойилига риоя этмаган ички ишлар раҳбарлари ва ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритиш.
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий, кадрлар сиёсатини амалга ошириш, таълимни ташкил этиш, жисмоний ва жанговар тайёргарлик, тиббий хизмат кўрсатишда қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик принципларига амал қилиш;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
ички ишлар органлари музейлари, кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг фондини бойитиш, шахсий таркиб ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш чораларини кўриш;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг иш фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни тайёрлаш ва ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.
11. Департаментга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи (кейинги ўринларда — Департамент бошлиғи) раҳбарлик қилади.
12. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга эга.
Департаментга юклатилган вазифалар, функциялар ва мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
ўз ўринбосарлари ва Департаментнинг мустақил бошқарма (бўлим) бошлиқларининг функционал мажбуриятларини белгилайди, уларга юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари, идоравий тиббиёт, соғломлаштириш ва таълим муассасалари фаолиятини бевосита, шунингдек, тегишли равишда ўз ўринбосарлари орқали назорат қилади;
кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорлигини таъминлаш масалалари бўйича буйруқ ва фармойишлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига киритади;
Департамент ходимларига, шунингдек, ИИВ ихтиёрида қолдирилган ходимларга белгиланган тартибда йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари беради;
ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятига оид масалаларни ўрганиш ва текширувлар ўтказилишини ташкил қилади;
текширувлар ва уларнинг натижалари бўйича таклифлар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий, услубий, ахборот-таҳлил ҳужжатларини тайёрлашга ўрнатилган тартибда ИИВнинг таркибий ва ҳудудий тузилмалари ходимларини сафарбар этади;
давлат ҳокимияти органларида, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасаларда Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича ИИВ номидан иш кўради;
ходимларни ваколати доирасида махсус ва ҳарбий унвонларга тавсия этади, мукофотлайди, интизомий жазолар қўллайди;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасида ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжатлар қабул қилади;
ички ишлар органларига кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва бошқа лавозимга ўтказишни таъминлайди ва ташкил этади;
ўз ваколати доирасида ИИВ марказий аппаратининг ишчи ва хизматчиларини ишга, бўлим бошлиғигача бўлган ходим ва ҳарбий хизматчиларни сафдорлар, сержантлар ҳамда офицерлар таркиби лавозимларига хизматга қабул қилади, лавозимга тайинлайди ва ички ишлар органларидан бўшатади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунга мувофиқлигини, шунингдек, содир этилган қонун бузилиши ҳолати ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;
соҳа фаолиятига тааллуқли республика комиссиялари ва кенгашларига раислик қилади ва Департаментнинг бошқа комиссиялари ишини назорат қилади;
ички ишлар органлари тизимидаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларига ходимларнинг фарзандларини жойлаштириш учун йўлланмалар бериш фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
14. Департамент бошлиғи Департаментга юклатилган қуйидаги асосий вазифаларни самарали амалга оширилишини ташкил этади ҳамда шахсан назорат қилади:
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясини амалиётга узлуксиз татбиқ этиш;
ходимлар ўртасида маънавий-тарбиявий тадбирларни олиб бориш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, рағбатлантириш ва мукофотлашга доир ҳужжатларни кўриб чиқиш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
ходимларнинг хизмат ўташларини ташкиллаштириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг захирасини шакллантириш ҳамда кадрлар таркиби сифатини яхшилаш;
ИИВнинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш, фаолиятга оид ҳисоботларни юритиш ҳамда таҳлил қилиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, соғлиғини сақлаш;
15. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига қуйидагилар тўғрисида таклифлар киритади:
ходимларни интизомий жазолаш, идоравий мукофотлар билан тақдирлаш, шунингдек, уларни давлат мукофотларига тақдим этиш;
ички ишлар органлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг чекланган сонига ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ўзгартириш киритиш;
ички ишлар органлари таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ва штатлар сонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
ўз ўринбосарлари, Департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқларини, шунингдек, ходимларни ИИВ номенклатураси (рўйхати)га кирувчи лавозимларга тайинлаш ва озод этиш, шунингдек, ички ишлар органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи ходим ва ҳарбий хизматчиларни ички ишлар органларидан бўшатиш;
ички ишлар органлари фаолиятини яхшилаш ҳамда бевосита зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш, соҳада ислоҳотларни амалга ошириш.
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини амалга оширади, шикоят, ариза ва таклифларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунга мувофиқлигини, шунингдек, ходимлар томонидан қонун бузилиши ҳолатларининг ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;
раҳбарлик қилаётган хизматнинг ишини ташкил этади, шахсий таркибининг хизмат ва меҳнат интизомига риоя этишини таъминлайди, иш режаларини тасдиқлайди;
хизмат бошлиғи ўринбосарларининг функционал мажбуриятларини белгилайди, улар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз ваколати доирасида кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича шарҳ ва методик тавсиялар чиқаради, шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаларини Департамент бошлиғига киритади;
раҳбарлик қилаётган хизматда кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва лавозимга ўтказиш, хизмат сафарларига юбориш масалалари бўйича Департамент бошлиғига таклиф киритади;
раҳбарлик қилаётган хизмат ходимларига махсус унвонлар бериш, рағбатлантириш, шу жумладан, мукофотлаш ҳамда уларга интизомий жазолар қўллаш тўғрисида Департамент бошлиғига тақдимномалар киритади;
ўзига бўйсунувчи кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолияти устидан бевосита ва ўз ўринбосарлари орқали назоратни амалга оширади, шунингдек, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитади;
Департамент бошлиғининг топшириғига биноан давлат, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий тадбирларида иштирок этади;
Департаментда ўрнатилган тартибда сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этади, шунингдек, фуқаро муҳофазаси бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;
Департаментда махфийлик тартиботига риоя этилиши, шу жумладан, ахборотларни техник ҳимоялаш бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши учун жавоб беради;
а) Департамент бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқлари;
б) тегишлича ИИВ департаментлари, ҳарбий тузилмалари, таълим, ўқув ва тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари Департамент бошлиғининг қўшма тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
тегишлича ИИВ департаментлари, қўмондонлик, таълим, ўқув ва тиббиёт муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари раҳбарлари;
в) тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар органлари раҳбарлари Департамент бошлиғининг қўшма тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
д) Департамент билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматлари таркибидаги бўлинмалар раҳбарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқларининг мукофотлаш масалалари ва кадрлар тайёрлаш бўйича ёрдамчилари.
19. Департамент фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
20. Иш юритиш ва махфийлик тартиботини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Департамент томонидан белгиланган тартибда мустақил равишда амалга оширилади.
21. Кадрлар билан ишлаш бўлинмаларини қурол-аслаҳа ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2883-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари таркибидаги тиббиёт бўлимлари, шу жумладан амбулаториялар, давлат тиббиёт муассасалари ҳисобланади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси «ихтисослашган олий таълим» сўзларидан кейин «ва илмий-тадқиқот» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Кадрлар бош бошқармаси» сўзлари «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Белгилансинки, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар курсантлар сафига, сиртқи таълим шаклига, магистратурага, шунингдек, Малака ошириш институтининг махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларига ўқишга кирган (юборилган)лар эса тингловчилар сафига қабул қилинади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорида:
а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси «олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан» сўзларидан кейин «(тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «, бириктирилаётган ходимларнинг соҳавий хизмат йўналиши бўйича камида беш йил хизмат қилган» сўзлари «амалий хизмат стажи беш йилдан ортиқ бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ёки олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, халқаро шартномалар асосида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари битирувчиларига бириктирилган мураббийларга лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади»;
«в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг 10 фоизи хизматда самарали натижаларга эришган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ташкил этиладиган алоҳида ҳисоб рақамига йўналтирилади, бунда уларни ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда мақсадли ишлатишни таъминлаш вазифаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти зиммасига юклатилади»;
«10. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
«10. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги саралаш ва ўрганиш босқичларини ўз ичига олади:
тест синови (номзодларнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларини баҳолаш);
2023 йил 1 сентябрдан эътиборан, психофизиологик (полиграф) текширув (ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида).
Дастлабки ўрганиш ҳамда интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш натижалари асосида тест синови босқичига қўйилган номзодларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.
Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
Тест синовларининг саволлари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича давлат тили, рус тили ёки қорақалпоқ тилида топширадилар.
Тест синовларини ўтказиш тартиби ҳамда саралаш бали Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Тор ихтисослик бўйича мутахассислар қаторидан бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда саралаш босқичисиз ўрганиш босқичи орқали хизматга қабул қилиниши мумкин.
Мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.
Саралаш ва ўрганиш босқичлари натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий ва соғлиқ жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади»;
«Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини йиғиш жараёнида унга бир пайтнинг ўзида ўрганиш босқичидан ўтиш учун йўлланма берилади»;
«15. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг саралаш босқичидаги тест синови ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод этилади:
эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига номзодлар;
спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин)) индивидуал турларида ғолиб чиққан номзодлар;
талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган номзодлар.
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари хизматга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади»;
«17. Ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган, шунингдек, шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан хизматга қабул қилинади ва ички ишлар органларининг бошланғич касбий тайёргарлик курсларига юборилади.
Бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ва белгиланган сертификатга эга бўлган ходимлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан тегишли лавозимга тайинланади»;
биринчи хатбоши «тайинланади ва унга» сўзларидан кейин «лавозимга тайинланган пайтидан бошлаб» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Сафдор» махсус унвони ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ва чет давлатлар таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилган) курсант (тингловчи)лари сафига қабул қилинган шахсларга уларни қабул қилиш билан бир вақтда берилади, сержантлар таркибининг махсус унвонига эга ходимлар бундан мустасно»;
31-банднинг биринчи хатбошиси «тайёрлаш дастури бўйича» сўзларидан кейин «махсус касбий тайёргарлик курсларини» сўзлари билан тўлдирилсин;
32-банднинг иккинчи хатбошиси «Ички ишлар органлари» сўзларидан олдин «Бошланғич касбий тайёргарликдан ўтиб,» сўзлари билан тўлдирилсин;
36-банднинг учинчи хатбошиси «Ички ишлар вазирлиги Академиясининг» сўзларидан кейин «, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ёки Жамоат хавфсизлиги Университетининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
42-банднинг иккинчи хатбошиси «ихтиёрида бўлганда» сўзларидан кейин «(бола парваришлаш таътили берилган ходимлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«з) ходимга бола парваришлаш таътили берилганида, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ички ишлар органлари ихтиёрига олиниши мумкин.
Ходимлар болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга.
Болани парваришлаш учун берилган таътилдан чиққан ходим муқаддам эгаллаган лавозимига (агар бўш бўлса), бунинг имкони бўлмаса, бошқа тенг лавозимга тайинланади»;
68-банднинг биринчи хатбошиси «ўқишга кирган фуқаролар билан» сўзларидан кейин «(тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«69. Хизматга қабул қилинган фуқаролар (курсантлар ва махсус касбий тайёргарлик курслари тингловчилари бундан мустасно) мажбурий тартибда уч ой муддатли бошланғич касбий тайёргарликдан ўтадилар»;
«Болани парваришлаш таътиллари муддати ходимнинг хизмат стажига (шу жумладан мутахассислиги бўйича хизмат стажига ҳам) қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаслиги керак. Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади»;
161-банднинг учинчи хатбошиси «хизмат муддати» сўзларидан кейин «пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблаш чоғида» сўзлари билан тўлдирилсин;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4212-сон қарорида:
«Ички ишлар вазирлиги,» сўзларидан кейин «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбошисидаги «фарзандларига (кейинги ўринларда — ходимларнинг фарзандлари)» сўзлари «фарзандлари учун (кейинги ўринларда — ходимларнинг фарзандлари) беш фоизли квота ажратилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
«республика олий таълим муассасаларига — давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари)га умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари;
«ходимлар, шу жумладан ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларини олий таълим муассасалари ва ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома (кейинги ўринларда — тавсиянома) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг илтимосномаси асосида берилади»;
в) 4-банддаги «Кадрлар бош бошқармаси» сўзлари «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сон қарорида:
«г) «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади»;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ҳамда Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни танлаш ва саралаш тартиби тегишинча Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади»;
«Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларнинг кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорида:
«Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети ва Ички ишлар вазирлиги Махсус тайёргарлик ўқув маркази томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда бошланғич касбий тайёргарлик курслари ташкил этилади»;
«Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитиш маблағлари ҳисобидан бир ўқув йили даврига Академиянинг кафедраларига уларнинг штатлар сонининг 30 фоизигача бўлган миқдорда ўқитувчиларнинг қўшимча штат бирликларини киритиш»;