1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали ва шаффоф механизмларини яратиш, мазкур соҳадаги лойиҳаларни, лойиҳа ва техник ҳужжатларни сифатли экспертизадан ўтказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5624-сон Фармонига мувофиқ:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5187-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Марказ) фаолияти соҳаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида амалга оширилаётган барча лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилади. Бунда бошқа лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар) шартнома асосида техник топшириқ ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун мустақил равишда Марказга «Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри» ахборот тизими орқали мурожаат қилишлари мумкин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, беғараз техник кўмаклашиш (грантлар) маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан лойиҳаларни ишлаб чиқишни, амалга оширишни ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Марказ билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июндан бошлаб қийматидан қатъи назар, нарх кўрсаткичларининг ўртача бозор даражасини ўрганиш якунлари бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар асосида шакллантириладиган лойиҳанинг чекланган қиймати белгиланган ҳолда лойиҳаларнинг техник топшириқлари ва тендер ҳужжатлари Марказга экспертизага киритилади. Бунда, лойиҳаларнинг техник топшириқлари ва тендер ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида келишилмайди ва экспертизадан ўтказилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини «Рақамли ҳукумат»нинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрида рўйхатдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишга уларнинг техник топшириқ ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосалари олинганидан сўнг рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижобий хулосага эга бўлмаган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини фойдаланишга қабул қилиш, ишга тушириш ҳамда «Рақамли ҳукумат» доирасидаги тизимлар ва сервислар билан интеграция қилишга йўл қўйилмайди;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг техник топшириғини ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда, лойиҳа чекланган қийматининг 0,5 фоизи миқдорида (тендер ҳужжатлари бўйича — ҳар бир лот суммасидан), бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади. Бунда, ушбу экспертиза 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан амалга оширилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклатилган вазифаларни бажаришда Марказ давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан лойиҳа институтлари, инжиниринг ва консалтинг компаниялари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро, хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5187-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ 2022 йил 1 январга қадар ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5187-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5187-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик бир ой муддатда юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун Марказни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техник ресурслар билан жиҳозлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 21 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4328-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан «Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш ҳамда бошқа лойиҳаларни (кейинги ўринларда — лойиҳалар) комплекс экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, шунингдек амалга оширишни мувофиқлаштириш ва лойиҳадан кейинги мониторинг тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртманома — лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, асосий параметрларини, уни амалга ошириш зарурлиги асосларини ўз ичига олган белгиланган намунадаги ҳужжат;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-сайт — ташаббускорлар (буюртмачилар) томонидан ҳужжатларини юбориш ва жойлаштириш, шунингдек, тендер ва техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиришни таъминловчи Интернет тармоғидаги ихтисослаштирилган веб-сайт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа паспорти — лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағлар ҳажми ва эҳтиёжлар, лойиҳани амалга ошириш учун зарур ташкилий тадбирлар кўламини, ўлчамда ифодаланувчи кўрсаткичларда самарадорликни дастлабки баҳолашни, лойиҳани амалга оширишдан кутилган натижаларни, унинг асосий параметрларини тавсифловчи белгиланган намунадаги техник ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа концепцияси — лойиҳа ташаббускори (буюртмачиси)нинг вазифаларини босқичма-босқич ва тизимли ҳал этишни таъминловчи, ахборотлаштириш объектини ривожлантиришнинг асослантирилган йўлларини ўз ичига олган, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ — лойиҳани ишлаб чиқиш, амалга киритиш ва қабул қилиш жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган қарорларга қўйиладиган талабларни белгилаб берувчи, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ҳужжатлар — идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, ахборот ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни лойиҳалаштириш, яратиш ва жорий этиш (эксплуатация қилиш)да фойдаланиладиган ҳужжатлар (паспорт, концепция, техник топшириқ) мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатлари — тендерни ташкил этиш жараёни ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги бирламчи ахборотни, шунингдек, тендерга қўйилаётган товар (иш, хизмат)нинг малака, техник, нарх ва бошқа тавсифларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
постмониторинг (лойиҳадан кейинги мониторинг) — лойиҳа параметрларининг лойиҳани амалга ошириш тугаллангандан сўнг белгиланган муддат ичида унинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг электрон реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштиришда ишончли маълумотлар билан таъминлаш, назорат қилиш, ҳисобини юритиш, молиявий маблағларни самарали тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, ягона давлат сиёсатини, ягона технологик ёндашувни амалга ошириш мақсадида яратилган ахборот ресурси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича топшириқларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларига киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Лойиҳа паспорти ва концепциясини келишиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.07.00 Электрон почта]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказга буюртманома топшириш ташаббускор (буюртмачи) томонидан почта ёки электрон алоқа, шу жумладан веб-сайт орқали мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ лойиҳа паспортини илова қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳа паспорти ахборотлаштириш объектини дастлабки текшириш асосида ишлаб чиқилади ва қуйидаги ахборотни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мақсад ва вазифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг умумий тавсифлари ва параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳадан кутилаётган натижалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш учун тахминий муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг дастлабки қиймати ва зарур ташкилий тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳа паспорти келиб тушган кундан эътиборан етти иш куни мобайнида қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда Марказ томонидан кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида ягона давлат сиёсатининг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифаларни бажариш имконияти;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа амалга оширилишининг давлат ахборот хавфсизлигига таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги амалдаги стандартлар ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лойиҳа паспортини кўриб чиқиш натижаларига кўра Марказ ташаббускорга (буюртмачига) ёзма ёки электрон шаклда, шу жумладан веб-сайт орқали қуйидаги мазмундаги хабарномани юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳанинг амалга оширилиши мақсадга мувофиқлигини ва янада батафсил ўрганишларни ўтказиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайта ишланиши тўғрисидаги тавсиялар, шу жумладан лойиҳани амалга ошириш муддатларини кўчириш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сабаблари асослантирилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида хабарнома олинган тақдирда, ташаббускор (буюртмачи) томонидан лойиҳа концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилади ва почта ёки электрон алоқа, шу жумладан веб-сайт орқали Марказга кўриб чиқиш ва келишиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташаббускор (буюртмачи) Марказга бир вақтнинг ўзида лойиҳа паспорти ва концепциясини кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лойиҳа паспорти ва концепциясини кўриб чиқиш ва келишиш учун тўлов олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор, шу жумладан хорижий тажрибани ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани янада ривожланиш йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш ва кузатиб бориш, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун зарур ресурсларни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки қийматини аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштириш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган самарани баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш бўйича хавф-хатарларни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона технологик ёндашувлардан фойдаланганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш тадбирларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бизнес жараёнларини мақбуллаштириш бўйича иш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишнинг тахминий муддатларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани қабул қилиш шартлари ва сифатини баҳолаш тартибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган лойиҳанинг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини, хусусан ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани дастлабки баҳолаш, молиявий харажатлар ва даромадларни, молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини асослаш, лойиҳанинг амалга оширилишига инфляциянинг таъсирини ҳисобга олиш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлиги ва моделини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лойиҳа концепцияси ташаббускор (буюртмачи) томонидан мустақил равишда ёки тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лойиҳа концепцияси Марказ томонидан, зарур ҳолларда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Техник кўмаклашиш маркази, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор (кейинги ўринларда — манфаатдор вазирликлар ва идоралар) билан биргаликда у келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирликлар ва идоралар концепция келиб тушган кундан эътиборан етти иш куни мобайнида Марказга лойиҳа концепцияси бўйича тегишли хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Концепция лойиҳаси бўйича эътирозлар мавжуд бўлган ёки концепция лойиҳаси мазкур Низомнинг 12-бандига тўлиқ равишда мувофиқ келмаган тақдирда, Марказ ташаббускорга (буюртмачига) лойиҳа концепциясини қайта ишлаш лозимлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташаббускор (буюртмачи) хабарнома олган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида лойиҳа концепцияси бўйича қайта ишланган ҳужжатларни мулоҳазалар ҳақидаги маълумотнома билан бирга Марказга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташаббускор (буюртмачи) томонидан эътирозлар бартараф этилганда, лойиҳа концепцияси кўпи билан ўн иш куни ичида қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лойиҳанинг қайта ишлаб чиқилган концепциясини кўриб чиқишда ташаббускор (буюртмачи)га янги асослар бўйича эътирозлар беришга йўл қўйилмайди, аввал берилган камчиликларни бартараф этиш доирасида қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар билан боғлиқ эътирозлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказ лойиҳа концепциясини қуйидагилар бўйича кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда расмийлаштирилганлиги ва барча зарур ҳужжатлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа паспортига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий ва функционал қисмларнинг самарадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа зиммасига юклатиладиган вазифаларни бажариш имкониятлари ва таклиф қилинаётган ечим вариантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал ва операцион жараёнларни қайта ташкил этиш ва оптималлаштириш зарурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишга ягона технологик ёндашув қўлланилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг устуворлик даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа концепциясининг мазкур Низом 12-бандига мувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш натижалари бўйича манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда Марказ ташаббускор (буюртмачи)га лойиҳа Реестрга киритилганлиги ва унинг устуворлик даражаси аниқланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда, шу жумладан веб-сайт орқали хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лойиҳаларнинг устуворлиги Марказ томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш концепцияси ва Миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясига («Рақамли Ўзбекистон — 2030») мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик таҳлилининг кўрсаткичлари, шунингдек, лойиҳани амалга оширишдан кутиладиган натижалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимини ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тамойиллари ва асосий йўналишларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида ахборот-коммуникация технологияларини амалга ошириш, жорий этиш, ривожлантириш ва янада такомиллаштиришда ягона технологик ёндашувнинг қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг аксарият қисми, аҳолининг кенг ижтимоий қатламлари ва (ёки) тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига дахлдор давлат функциясини ижро этиш ёки давлат хизматини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилиши назарда тутилаётган электрон хизматлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш ҳисобига қисқартирилаётган тартиб-таомиллар сони ва вақт ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари соҳасида маҳаллий ишланмалардан фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва (ёки) хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит маблағларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг амалга оширишга тайёрлиги даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга туширилгандан кейинги эксплуатация харажатлари миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лойиҳани устувор деб топиш тўғрисидаги қарор лойиҳани амалга ошириш учун бажарилиши мажбурий бўлган келгусидаги ишларни, шу жумладан техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатларини тайёрлаш, лойиҳани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лойиҳа устувор деб топилган тақдирда ташаббускор (буюртмачи) ахборот-коммуникация соҳасидаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташаббускор (буюртмачи) устувор деб ҳисобланган лойиҳанинг амалга оширилишини рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Техник топшириқни ва/ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Техник топшириқни ва/ёки тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари ташаббускор (буюртмачи) томонидан мустақил равишда ёки тегишли ташкилотларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари Марказга почта ёки электрон алоқа, шу жумладан веб-сайт орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда буюртманома тўлдирилган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари улар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида Марказ томонидан, зарур ҳолатларда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқилади. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар тегишли хулосаларини ўн кун ичида Марказга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Марказ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва корхоналари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини лойиҳалаштириш, яратиш ва модернизациялаш бўйича техник топшириқларини «рақамли назорат» функцияси мавжудлиги бўйича экспертизадан ўтказади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-204-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 06/25/204/1013-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Марказ техник топшириқни қуйидагилар юзасидан шартнома асосида экспертизадан ўтказади:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа концепциясига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» ягона идентификаторларининг қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур маълумотларни излаш, тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш имконияти;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ маълумотлар тўпламини генерация қилиш имконияти;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ягона дарча» тамойили асосида электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминлаш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси билан интеграция қилиш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд бўлган ахборот тизимларини, маълумотлар базаларини, ахборот ресурсларини, дастурий маҳсулотларни, шу жумладан аппарат ва дастурий воситаларни модернизация қилиш, янги компонентларни кўпайтириш ва бошқалар орқали янада кенгайтириш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида бошқа ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш имконияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номлар ва атамаларни турлича талқин қилиш имкониятини истисно этган ҳолда уларнинг бир хилда қўлланилиши;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер иштирокчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши (лицензиянинг мавжудлиги, иш тажрибаси, молиявий аҳволи, техник жиҳозланганлиги, давлат харидларининг аниқ объектига боғлиқ ҳолда бошқа малака талаблари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ва молиявий баҳолаш мезонларининг холислиги ва асослантирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатлари қайта киритилганда ижобий хулоса берилмаганлиги сабаблари бартараф этилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер ҳужжатлари ва/ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш мобайнида харид қилинадиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатлари ва/ёки техник топшириқнинг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш учун бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Марказ манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини инобатга олган ҳолда, тендер ҳужжати ва/ёки техник топшириқ бўйича экспертиза хулосасини (ижобий ёки қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида) ёзма равишда ёки электрон шаклда, шу жумладан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда веб-сайт орқали ташаббускорга (буюртмачига) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лойиҳани қайта ишлаш зарурати тўғрисида хулоса берилган тақдирда, ташаббускор (буюртмачи) қайта ишлаб чиқилган техник топшириқни ва/ёки тендер ҳужжатини мулоҳазалар ҳақидаги маълумотномаси билан биргаликда такроран кўриб чиқиш учун Марказга тақдим этади. Бунда такроран кўриб чиқиш учун тўлов олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжати техник топшириқ такроран киритилган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қайта ишлаб чиқилган техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатини кўриб чиқишда ташаббускор (буюртмачи)га янги асослар бўйича эътирозлар беришга йўл қўйилмайди, аввал берилган камчиликларни бартараф этиш доирасида қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар билан боғлиқ эътирозлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва ишга тушириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лойиҳани амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштиришда лойиҳанинг самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга оид ишлар Марказ томонидан амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Лойиҳани ишга тушириш ташаббускорнинг (буюртмачининг) қабул комиссияси томонидан амалга оширилади, бунда комиссия таркибига Марказ вакиллари киритилиши шарт, шунингдек, зарур ҳолларда манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қабул комиссияси амалга оширилган лойиҳанинг техник топшириққа мувофиқлиги юзасидан хулосани, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган, сотиб олинган ва жорий қилинган ахборот тизимларини қабул қилиш-топшириш далолатномасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лойиҳанинг постмониторинги (лойиҳадан кейинги мониторинг)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Лойиҳанинг постмониторинги қабул комиссияси томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган вақтдан бошлаб ўн икки ой давомида Марказ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Постмониторинг ва муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришишни баҳолаш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳа концепциясида кўрсатилган муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳа муҳим самарадорлик кўрсаткичларига тўлиқ равишда эришмади, уни модернизациялаш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лойиҳа муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришмади, батафсил таҳлил қилиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Лойиҳани фойдаланишдан чиқариб ташлаш учун асослар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳадан фойдаланиш муддатининг якунланганлиги, агар шундай муддат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лойиҳадан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги, жумладан техник воситалар ва дастурий таъминот самарадорлигининг пастлиги, ҳуқуқий тартибнинг ўзгарганлиги, бошқарув қарорларининг қабул қилиниши ва лойиҳадан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бошқа ўзгаришларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лойиҳадан фойдаланишнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарасизлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Лойиҳани фойдаланишдан чиқариб ташлаш учун мазкур Низомнинг 40-бандида кўрсатилган бир ёки бир нечта сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, Марказ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига лойиҳани фойдаланишдан чиқариш бўйича таклиф киритади. Бунда, Вазирлик таклифни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва лойиҳадан фойдаланишнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарасизлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги, жумладан техник воситалар ва дастурий таъминот самарадорлигининг пастлиги каби бир нечта сабабларни топганда лойиҳани фойдаланишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори устидан ташаббускор (буюртмачи) томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Марказ юклатилган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар ва материалларни ташаббускордан (буюртмачидан) талаб қилиб олишга, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг, лойиҳа институтлари, муҳандислик ва консалтинг компаниялари, илмий ва таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар, хорижий ва миллий ташкилотларнинг мутахассисларини шартнома асосида жалб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Марказнинг мансабдор шахслари лойиҳа паспорти ва концепциясини келишиш, лойиҳанинг техник ва/ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, лойиҳа амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва постмониторинги учун масъулдирлар ҳамда ушбу тадбирларда холисликни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ташаббускор (буюртмачи) қуйидагилар учун жавобгардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ва/ёки тендер ҳужжатларининг мазкур Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этиладиган ҳужжатлар, маълумотлар ва ахборотларнинг ўз вақтида, сифатли ва ишончли бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари тартиби ва талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ СХЕМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Тадбирлар
Муддатлар
Масъуллар
1-босқич
Лойиҳа паспортини ишлаб чиқиш ва Марказга буюртманома бериш
—
Ташаббускор (буюртмачи)
2-босқич
Лойиҳа паспортини кўриб чиқиш, лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш ва ташаббускорга хабарнома юбориш
етти иш куни ичида
Марказ
3-босқич
Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва Марказга келишиш учун киритиш
—
Ташаббускор (буюртмачи)
4-босқич
Лойиҳа устуворлигини инобатга олган ҳолда лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда Реестрга киритиш
ўн беш иш куни ичида
Марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар
5-босқич
Техник топшириқни ва/ёки тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун киритиш
—
Ташаббускор (буюртмачи)
6-босқич
Экспертиза ўтказиш ва техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари бўйича хулоса тақдим этиш
ўттиз календарь куни ичида
Марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар
7-босқич
Лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва фойдаланишга топшириш
ўрнатилган тартибда
Ташаббускор (буюртмачи), Марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар
8-босқич
Постмониторинг ва лойиҳа самарадорлигини баҳолаш
ўн икки ой ичида
Марказ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМга
Иловалар электрон шаклда қуйидаги манзилга юборилди: ______________________________________________.
Буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
_______________________________
_______________________________
_______________________________
Буюртмачи
__________________(Имзо)
Ф.И.О.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ директори
сана: __________ __________-сон
БУЮРТМАНОМА
Сиздан, ___________________________________________________________________________________ишлаб чиқиш/модернизациялаш/техник қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бўйича техник топшириққа ва/ёки тендер ҳужжатига хулоса беришингизни сўраймиз.
Иловалар электрон шаклда қуйидаги манзилга юборилди: ______________________________________________.
Буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
________________________________
________________________________
________________________________
Буюртмачи
(имзо)
Ф.И.О.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ директори
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)