1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
| Т/р | Махсус маърузачи тавсиялари | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
| 1. | 64. а) Жавобгарликка тортишни таъминлаш, қийноқлар, тегишли ҳуқуқий тартиб-қоидаларни суиистеъмол қилиш ва адолатсиз суд жараёнлари қурбонларига нисбатан зарарни қоплаш ва компенсация тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 158, 159, 161-моддалари ҳамда 244-моддаси биринчи — учинчи қисмлари билан 2016 йилгача қўзғатилган ишларни тизимли ва мустақил қайта кўриб чиқиш тартибини белгилаш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 158, 159, 161-моддалари ҳамда 244-моддаси биринчи — учинчи қисмлари билан 2016 йилгача қўзғатилган ишларни мустақил қайта кўриб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. | 1. 2016 йилгача қўзғатилган кўрсатиб ўтилган тоифадаги ишларни, шу жумладан маҳкумларнинг шикоятлари ва аризаларини, қийноқларни қўллаш тўғрисидаги шикоятларни ўрганиш асосида қайта кўриб чиқишни, шунингдек қийноқ қурбонларига етказилган зарарни қоплаш ва компенсация тўлаш тўғрисидаги масалаларни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан умумлаштирилган фикрни тайёрлаш. | 2023 йил сентябрь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, ННТ |
| 2. | 64. b) Халқаро ҳуқуққа тўлақонли риоя этилишини таъминлаш мақсадида экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ жиноятларга (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 158, 159, 161-моддалари ҳамда 244-моддаси биринчи — учинчи қисмлари) шарҳ тайёрлаш ва норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш. | 1. «Экстремизм», «радикализм» тушунчаларининг ҳуқуқий таърифини ва уларни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини ва «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш масаласини ўрганиш. | 1. Экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш. | 2023 йил июнь | Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 2. Халқаро амалиётни, шу жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари, шартнома органларининг умумий тартибдаги шарҳлари, махсус маърузачиларнинг тавсиялари, шунингдек «экстремизм» ва «радикализм» тушунчасининг ҳуқуқий таърифи бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. | 2023 йил сентябрь | ||||
| 3. Ўзбекистон Республикасининг экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича умумлаштирилган фикрни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил октябрь | ||||
| 2. «Терроризм» тушунчасининг икки хил талқин қилинишини бартараф этиш ва тушунчасини таърифини торайтириш, шунингдек уни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини ўрганиш (қасддан одам ўлдириш ёки жиддий тан жароҳати етказиш ҳақида эслатма йўқлиги — БМТ хавфсизлик Кенгашининг 1566 (2004)-сонли резолюцияси билан белгиланган талаб, зўравонлик даражасидан қатъи назар, ҳар қандай зўравонлик ҳаракати террорчилик ҳаракати сифатида кўрилиши шунингдек, зарар етказилиши мумкин бўлган тегишли мулк турларини ажратмаслик, бу зарурат ва ҳуқуқий аниқлик тамойилларига мос келмаслигини олдини олишга қаратилган). | 1. Терроризмга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш. | 2023 йил июнь | Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ | ||
| 2. Халқаро амалиётни, шу жумладан БМТ хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари, шартнома органларининг умумий тартибдаги шарҳлари, махсус маърузачиларнинг тавсиялари, шунингдек «терроризм» тушунчасини ҳуқуқий таърифи бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. | 2023 йил сентябрь | ||||
| 3. Ўзбекистон Республикасининг терроризмга қарши курашиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича умумлаштирилган фикр тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил октябрь | ||||
| 3. | 64. с) Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига доир раҳбарий тамойилларга мувофиқ экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни ҳамда улар бўйича жиноий жавобгарликка тортишни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан амалга оширилишни таъминлаш. | 1. Экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ жиноят ишларининг терговга тегишлилигини қайта кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилигига ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини ўрганиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларининг экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича прокурорнинг ҳақиқий ролини ҳисобга олган ҳолда Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига доир раҳбарий тамойилларга мувофиқлигини масаласини ўрганиш. | 2023 йил июнь | Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Жамоат хавфсизлик университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
| 2. Жиноят ишларнинг терговга тегишлилигини қайта қўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилигини ва бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи юзасидан умумлаштирилган фикр тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил июль | ||||
| 2. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини озодликдан маҳрум қилиш ва адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқига оид инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро талаблар билан таништиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш. | 1. «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида халқаро стандартлар», шунингдек «Терроризмга қарши курашнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари» ўқув фанларини ишлаб чиқиш ва юридик йўналишдаги олий ўқув юртлари ўқув жараёнларига жорий этиш. | 2023 йил июнь — сентябрь | Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
| 2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга, шунингдек жиноий жавобгарликка тортиш, шу жумладан Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига доир раҳбарий тамойилларга ўргатиш бўйича семинар ва тренинглар ўтказиш. | ҳар чоракда | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Судьялар олий мактаби, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ | |||
| 3. Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига доир раҳбарий тамойилларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш. | 2023 йил август | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Судьялар олий мактаби | |||
| 4. «Экстремистик фаолият ва терроризмга қарши курашиш» ўқув курсини ишлаб чиқиш ҳамда юридик олий ўқув юртлари, судьялар, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини касбга тайёрлаш ўқув дастурларига жорий қилиш. | 2023 йил июнь — сентябрь | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Судьялар олий мактаби | |||
| 5. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича терроризмга қарши кураш масалалари бўйича кенг қамровли электрон таълим курсини ўзбек тилига таржима қилиш ва ишга тушириш. | 2023 йил июнь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ички ишлар вазирлиги академияси, Давлат хавфсизлик хизмати академияси | |||
| 3. (зўравонлик билан амалга оширилган) экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ ишларни кўришда ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш амалиётини қайта қўриб чиқиш ва халқаро стандартларга (БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг (2007 йил) 32-сонли умумий шарҳларининг 25, 28 ва 29-бандлари) мувофиқ очиқлик ва ошкоралик тамойилларини таъминлаш (Ҳисоботнинг 40-банди). | 1. Экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда суд мажлисларида ошкоралик тамойилларини таъминлаш бўйича халқаро амалиёт ва хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш. | 2024 йил сентябрь | Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) | ||
| 2. Экстремизм, терроризм ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ ишларни кўришда суд мажлисларида ошкоралик тамойилларини таъминлаш бўйича миллий қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида умумлаштирилган фикр тайёрлаш. | 2024 йил ноябрь | ||||
| 4. | 64. d) Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Миллий стратегия доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўрсаткичлари ва амалиётларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш. Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги Халқаро конвенциясига, Хавфсизлик Кенгашининг 2462-сонли (2019 йил) резолюциясига ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш гуруҳининг терроризмни молиялаштиришни бартараф этиш бўйича Тўққизта махсус тавсияларидан саккизинчи тавсиясининг тушунтириш хатидаги терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни тартибга солиш бўйича ҳар қандай чора-тадбирлар инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўз ичига олувчи халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ амалга оширилиши кераклигини тасдиқловчи қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўз доирасини қайта кўриб чиқиш. | 1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан «Терроризмни молиялаштириш» тушунчаси таърифининг ушбу соҳадаги халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш. | 1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги миллий қонунчилик қоидаларини жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш. | 2023 йил июль | Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 2. «Терроризмни молиялаштириш» тушунчасининг таърифини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2023 йил август | ||||
| 3. «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. | 2023 йил сентябрь | Бош прокуратура | |||
| 2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасидаги талабларга жавоб берадиган самарали чора-тадбирларни қабул қилиш. | 1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа қўлланиладиган халқаро ҳуқуқий мажбуриятларга мувофиқ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь-декабрь | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзолари | ||
| 2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини муҳокама қилишга халқаро экспертларни, давлат органларини ва фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш. | 2024 йил январь-февраль | ||||
| 3. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормаларига ва бошқа амалдаги халқаро ҳуқуқий мажбуриятларга мувофиқ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини такомиллаштириш ва тасдиқлаш учун киритиш. | 2024 йил март | ||||
| 3. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг халқаро ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) стандартлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига имплементация қилиш. | 1. Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи котибияти билан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи ўзаро баҳолашининг 2-босқичи якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикасига техник ёрдам кўрсатиш режасини амалга ошириш доирасида ҳамкорлик қилиш. | доимий | Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
| 2. Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи ўзаро баҳолашининг 2-босқичи якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзоларининг салоҳиятини ошириш. | доимий | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзолари | |||
| 3. Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи ялпи мажлислари доирасида Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи ўзаро баҳолашининг 2-босқичи якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижобий ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш. | 2023 — 2025 йиллар | ||||
| 4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш. | 1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолашни ҳар томонлама ва сифатли ўтказиш жараёнига, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ аниқланган таваккалчиликларни минималлаштириш чораларини ишлаб чиқиш жараёнига фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш. | 2023 йил давомида | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзолари, ННТ | ||
| 2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия мажлисларида ва фаолиятида фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ўз устав мақсадларига тааллуқли масалалар бўйича иштирокини таъминлаш. | доимий | ||||
| 5. Терроризмни молиялаштиришга ва хусусий тузилмалар билан ҳар қандай ахборот алмашинувига қарши курашиш бўйича давлат чора-тадбирларига оид маълумотларни ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларини қабул қилиш. | 1. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш доирасида маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича миллий қонунчилик ва амалиётни, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ҳамда умумлаштириш. | 2024 йил апрель | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзолари, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
| 2. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш доирасида маълумотларнинг махфийлигини таъминлашни кучайтириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уни Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия қарори билан тасдиқлаш. | 2024 йил июнь | ||||
| 6. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари бўйича Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзоларининг салоҳиятини ошириш. | 1. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш доирасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш мажбуриятларини белгиловчи халқаро стандартларга оид тегишли ўқув тадбирларини ўтказишда техник кўмак олиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш. | доимий | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзолари | ||
| 2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия аъзоларининг инсон ҳуқуқлари ва терроризмга қарши курашиш чораларнинг фуқаролик жамиятига салбий таъсири соҳасидаги салоҳиятини тегишли ўқув тадбирларини ўтказиш орқали ошириш. | доимий | ||||
| 5. | 64. е) 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга ва унинг 1967 йилги Протоколига, 1954 йилги Апатридлар мақоми тўғрисидаги Конвенция ва 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш ҳамда миллий қонунчилик ва амалиётни мазкур халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш. | 1. Қочоқлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро стандартларга мувофиқ миллий қонунчиликни ўрганиш. | 1. 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенциянинг ва 1967 йилги Протоколнинг қоидаларига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини таҳлил қилиш. | 2023 йил июнь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 2. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қочоқлар ҳуқуқларига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича умумлаштирилган фикр тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил июль — ноябрь | ||||
| 2. 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга ва унинг 1967 йилги Протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. | 1. 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга ва унинг 1967 йилги Протоколига қўшилиш масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш. | 2024 йил январь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
| 2. 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга ва унга 1967 йилги Протоколга қўшилиш масаласи бўйича умумлаштирилган фикр тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2024 йил апрель | ||||
| 3. БМТнинг 1954 йилги Апатридлар мақоми тўғрисидаги конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. | 1. БМТнинг 1954 йилги Апатридлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш. | 2024 йил февраль | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
| 2. БМТнинг 1954 йилги Апатридлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича умумлаштирилган фикр тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2024 йил апрель | ||||
| 4. Фуқаросизликни қисқартириш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ миллий қонунчиликни ўрганиш. | 1. 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенция қоидаларига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини таҳлил қилиш. | 2023 йил июнь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
| 2. Фуқаросизлик соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича умумлаштирилган фикр тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил август — октябрь | ||||
| 5. 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. | 1. 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича хорижий мамлакатларнинг халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш. | 2024 йил февраль | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
| 2. 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича умумлаштирилган хулоса тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2024 йил апрель | ||||
| 6. | 64. f) Айни пайтда Ўзбекистонда жойлашган, чиқариб юбормаслик тамойили асосида қайтариб юбориб бўлмайдиган, ёрдамга муҳтож афғонистонлик фуқароларнинг ҳолатини тартибга солиш мақсадида аниқ ва равшан миллий стандартларни белгилаш ва қўллаш. | 1. Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги Афғонистон фуқароларининг ҳолатини тартибга солиш мақсадида миллий стандартларни ишлаб чиқиш масаласини ўрганиш. | 1. Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳолатини яхшилашнинг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида амалдаги миллий стандартларни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш. | 2023 йил июнь | Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил июль | ||||
| 7. | 64. g) Терроризмга ва (зўравонлик билан амалга оширилган) экстремизмга қарши курашиш, шу жумладан маълумотлар йиғиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи идоралар устидан назорат ва мониторинг олиб боришнинг мустақил механизмини жорий қилиш; | 1. Терроризмга ва (зўравонлик билан амалга оширилган) экстремизмга қарши курашиш бўйича иштирок этувчи идораларустидан назорат ва мониторинг олиб бориш механизмини жорий қилиш масаласининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш. | 1. Терроризмга ва (зўравонлик билан амалга оширилган) экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи идоралар устидан назорат ва мониторинг олиб бориш механизмини жорий қилиш бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш. | 2024 йил сентябрь | Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 2. Терроризмга ва (зўравонлик билан амалга оширилган) экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи идоралар устидан назорат ва мониторинг олиб боришнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш масаласи мақсадга мувофиқлиги юзасидан умумлаштирилган фикр тайёрлаш. | 2024 йил октябрь | ||||
| 8. | 64. h) Шахсларни мамлакат чегаралари орқали ҳар қандай топширишни, чиқариб юборишни, экстрадиция қилишни ёки кўчиришни халқаро ҳуқуққа мувофиқ аниқ процессуал кафолатлар ва қатъий назорат остида ҳамда тўлиқ мустақил ва холис суд органларининг рухсати билан амалга оширилишини таъминлаш. | 1. Шахсларни топшириш, чиқариб юбориш, экстрадиция қилиш ёки чегарадан ўтказишга оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида такомиллаштириш масаласини ўрганиш (гумон қилинувчининг топширишдан кейин инсон ҳуқуқлари бузилиши хавфини ҳар томонлама баҳолаш таъминланмагунча ҳар қандай ҳолатда топширишни амалга оширишга мутлақ тақиқ ҳамда агар қийноқ ёки шафқатсиз муомала, яшаш ҳуқуқини рад этишдан воз кечиш, зўрлик остида ғойиб бўлиш, адолатли суд ҳуқуқини рад этиш ёки инсон ҳуқуқларининг бошқа ҳар қандай жиддий бузилиши хавфи мавжуд бўлса, ҳар қандай ҳолатда топширишга рухсат берилмаслиги керак). | 1. Топшириш, чиқариб юбориш ва экстрадиция қилишни ҳуқуқий тартибга солиш, процессуал кафолатларни таъминлаш бўйича халқаро тажриба ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш. | 2023 йил октябрь | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
| 2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддаларига шахсларни топшириш, чиқариб юбориш, экстрадиция қилиш ёки чегарадан ўтказиш масалаларига оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида вазирлик ва идораларнинг умумлаштирилган фикрини ўз ичига олган таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 9. | 64. i) Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни кечиктирмасдан ратификация қилиш. | 1. Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. | 1. Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича халқаро тажриба ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш. | 2023 йил сентябрь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
| 2. Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ўрганиб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | ||||
| 3. Мажбурий ёки ихтиёрий йўқолганлар бўйича Ишчи гуруҳни Ўзбекистонга амалий ташриф билан таклиф этиш. | 2023 йил декабрь | ||||
| 4. БМТнинг Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенциясига қўшилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги умумлаштирилган фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил март | ||||
| 10. | 64. j) Эскириб қолган қамоқхоналарни инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи нормаларга тўлиқ мос келишини таъминлаш мақсадида уларни модернизация қилиш имконини яратувчи мунтазам молиявий маблағларни ажратиш хусусан, уларни қамоқхонанинг ҳаддан ташқари кўп тўлиб кетишининг олдини олишга, маҳбусларга ухлаш, шу жумладан ибодат қилиш жойи учун етарли майдон тақдим этиш ва лозим даражада санитария шароитларини (шу жумладан ногиронлиги бўлган маҳбусларга) таъминлаш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан қабул қилинган қайта қўриб чиқилган Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг Минимал стандарт қоидаларига (Нельсон Мандела қоидалари) мувофиқлаштириш. | 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ходимлари орасидан Ишчи гуруҳ тузиш. | 2023 йил июнь | Ички ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| 2. Жазони ижро этиш муассасаларида сақлаш шароитларини яхшилаш, шунингдек, дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш мақсадида Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг Минимал стандарт қоидаларига (Нельсон Мандела қоидаларига) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мувофиқлигини таҳлил қилиш. | 2023 йил июль | ||||
| 3. Жазони ижро этиш муассасаларининг ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолатини ва шарт-шароитларини (объектларнинг ҳамда хизматларнинг қурилиш-архитектура қоидаларига ва талабларига мувофиқлигини) ўрганиш. | 2023 йил август-сентябрь | ||||
| 4. Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш, шу жумладан эскирган муассасаларни модернизация қилиш учун мунтазам маблағ ажратиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил сентябрь | ||||
| 5. Қийноқларга қарши махсус маърузачининг тавсияларига мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларини модернизация қилиш дастурини, барқарор молиялаштириш масалаларини киритган ҳолда, ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил октябрь — декабрь | ||||
| 2. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш. | 1. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколи қоидаларига мувофиқлиги бўйича миллий қонунчилик қоидаларини ўрганиш. | 2023 йил июнь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
| 2. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколига қўшилиш масаласи бўйича умумлаштирилган фикр тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил август | ||||
| 11. | 64. k) Қамоқхоналарда ишлайдиган тиббиёт ходимларининг фақатгина ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсунувига ўтказишни таъминлаш. | 1. Жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика бўлимларини бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсунувига ўтказиш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Маҳкумларга ва қамоққа олинганларга даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш: жазони ижро этиш муассасаларида тиббиёт ходимларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва моддий рағбатлантириш; жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика бўлимларини бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказиш; суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг фақат ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдорлигини белгилаш; жазони ижро этиш муассасаларида, ҳибсда ёки қамоқда сақлаш жойларида вафот этган шахсларга нисбатан, шунингдек, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашда гумон қилинган ҳар қандай ҳолатларда зудлик билан суд-гистологик экспертиза тайинлашни мажбурий этиб белгилаш. | 2023 йил сентябрь | Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази |
| 12. | 64. l) Қамоқхона ходимларининг инсон ҳуқуқлари масалалари ва қийноқларнинг олдини олиш бўйича мунтазам тайёргарликдан ўтишини таъминлаш. | 1. Жазони ижро этиш муассасаларининг барча ходимлари учун инсон ҳуқуқлари ва қийноқларнинг олдини олиш соҳасида узлуксиз тренинглар ўтказиш. | 1. Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноқларга қарши кураш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш. | ҳар чоракда | Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) |
| 2. Ўзбекистондаги аёллар сақланадиган жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун БМТнинг Аёл-маҳбуслар билан муносабатда бўлишга ва аёл-ҳуқуқбузарлар учун озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларига оид қоидалари (Бангкок қоидалари) бўйича тренинглар ўтказиш. | 2023 йил август-сентябрь | Ички ишлар вазирлиги академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академияси | |||
| 3. Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун «Озодликдан маҳрум қилиш жойларида зўравонликнинг олдини олиш ва бартараф этиш» мавзусида ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш. | 2023 йил октябрь-ноябрь | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |||
| 4. Қамоқхоналар ва бошқа жазони ижро этиш муассасалари ходимлари тайёргарликдан ўтказиш бўйича ўқув курслари доирасида Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенция стандартлари (қабул қилиш тартиби; шафқатсиз муносабат; қамоқда сақлаш шароитлари; қамоқхоналарда тиббий ёрдам; маҳкумларнинг алоҳида тоифалари масалалари ва бошқалар) бўйича махсус курсни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 2023-2024 йиллар ҳар чоракда | ||||
| 5. ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан тайёрланган «Озодликдан маҳрум қилинган жойларда жинсий ва гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш» нашрининг ўзбек тилига таржима қилиш ва тақдимотини ўтказиш. | 2023 йил июнь | ||||
| 2. Жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш. | 1. Жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимлари учун «Истанбул протоколи бўйича қийноқлар ва шафқатсиз муомала ҳолатларини самарали текшириш ва ҳужжатлаштириш» мавзусида туркум тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш. | 2023-2024 йиллар ҳар чоракда | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги | ||
| 2. Соғлиқни сақлаш ҳузуридаги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари учун Истанбул протоколи ва қийноқларни тиббий-ҳуқуқий ҳужжатлаштириш бўйича курс ташкил этиш ва ўтказиш. | 2023 йил август | ||||
| 3. «Қийноқ ва шафқатсиз муомаланинг тиббий-биологик изларини аниқлашнинг суд-тиббий жиҳатлари» мавзусида тренинг ташкил этиш. | 2023 йил ноябрь | Соғлиқни сақлаш ҳузуридаги вазирлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази, Ички ишлар вазирлиги | |||
| 13. | 64. m) Репатриация бўйича саъй-ҳаракатларнинг узоқ муддатли муваффақиятини таъминлаш мақсадида ЮНИСЕФ, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, БМТнинг гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича «БМТ — Аёллар» тузилмаси билан доимий ҳамкорликни таъминлаш ҳамда репатриациянинг амалга оширилган ва давом этаётган саъй-ҳаракатларини баҳолаш учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мониторинг ва баҳолаш механизмини кечиктирмасдан яратиш. | 1. Репатриациянинг (шахсни ўз Ватанига қайтаришнинг) амалга оширилган ва давом этаётган саъй-ҳаракатларини баҳолаш учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мониторинг ва баҳолашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш. | 1. Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини инобатга олган ҳолда, қуролли можаролар давом этаётган ҳудудлардан келган репатриантларни, шу жумладан Афғонистон, Сурия ва Ироқдан келган аёллар ва болаларни реинтеграция (шахсни ўз Ватанига қайтариш) ва ижтимоий мослаштириш бўйича фаолиятни мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш. | 2023 йил июнь — август | Оила ва хотин-қизлар масалалари қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Болалар Омбудсмани, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ННТ |
| 2. Бажарилган ишларни таҳлил қилиш ҳамда оилалар билан манзилли ишлашнинг келгуси стратегиясини ишлаб чиқиш учун оилаларда эришилган ўзгаришларни баҳолаш. | 2024 йил июнь | ||||
| 3. Оила эҳтиёжларини баҳолаш, ҳамроҳлик қилиш, йўналтириш, хизмат кўрсатиш (фақат моддий эмас) эришилган ўзгаришларни баҳолаш борасида маҳалла фуқаролар йиғинларининг имкониятларини ривожлантириш. | 2023 йил август | ||||
| 2. Васийлик ва ҳомийлик муассасаларида бўлган ҳамда оилага жойлаштириб бўлмайдиган етим болаларга доимий асосда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш. | 1. Ижтимоий иш тажрибасини кенгайтириш, жумладан, кўпроқ ижтимоий ишчиларни тайёрлаш ва тайинлаш, аҳолининг ушбу гуруҳига психологик ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассислар сонини кўпайтириш. | 2023 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||
| 3. Сурия Араб Республикасининг шимолий-шарқий қисмидан Ўзбекистон фуқароларини келгусида ўз Ватанига қайтариш масаласини ўрганиш. | 1. Ўзбекистон фуқароларини Сурия Араб Республикасининг шимолий-шарқий қисмидан келгусида ўз Ватанига қайтариш масаласи бўйича таҳлил ўтказиш ва умумлаштирилган фикр тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил июнь | Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, масъул ваирлик ва идоралар, ННТ | ||
| 4. Илғор тажрибаларни чуқурлаштириш мақсадида репатриация (шахсни ўз Ватанига қайтариш) бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш. | 1. Фуқаролик жамияти институтларини репатриация ва реинтеграция (шахсни ўз Ватанига қайтариш) жараёнига жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва давлат органларининг улар билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш. | 2023 йил июль | Ички ишлар вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |