01.07.2021 йилдаги ПФ-6255-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобаллашув шароитида ҳамда халқаро ва минтақавий можаралар трансформацияси давом этаётган бир пайтда, экстремизм ва терроризмга қарши самарали курашиш масаласи кун тартибидаги долзарб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилиш учун шарт-шароит яратмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан, экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қўйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддат хорижда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремистик ва террорчилик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларираҳбарлари — «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда уларнинг ижроси натижалари бўйича ҳар ярим йиллик якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига маълумотларни тақдим этиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси (А.А. Азизов) — Стратегия ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши бўйича умумлаштирилган маълумотларни, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига ўз вақтида тақдим этиб бориш учун шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти (В.В. Махмудов) Стратегия ижросининг аҳволи тўғрисида ҳар ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Йўл харитаси»ни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро ҳамкорлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат хафсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6255-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги ПФ-6255-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021 — 2026 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм халқаро хавфсизликка, шу жумладан Марказий Осиёда асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Экстремизм ва терроризм хавфи ҳамда таҳдидларига қарши курашиш Ўзбекистон Республикаси учун биринчи навбатдаги вазифалардан бири бўлиб, минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ўйланган тинчликсевар, прагматик ва изчил ташқи сиёсатни олиб бориб, экстремизм ва терроризмнинг умумий таҳдидларига қарши курашишда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, хавфсизликнинг бўлинмаслиги, ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги, халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принциплари ва нормаларига асосланади.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ўз тарихида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларга бир неча маротаба дуч келган. Ушбу йўналишда хавф-хатар, таҳдид ва таҳликалар сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият билан биргаликда экстремизм ва терроризм ҳамда уларни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги мавжуд тажриба, шунингдек, минтақа давлатларидаги мазкур таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳолатнинг ретроспектив ва қиёсий таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, Марказий Осиёда экстремистик ва террорчилик фаолияти, асосан, миллатчилик (миллий), ижтимоий, диний ва сиёсий ғоялар остида амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021 — 2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиясида (кейинги ўринларда — Стратегия) экстремизм ва терроризмнинг минтақада тарқалиши учун асосий сабаб ва шарт-шароитлар ҳам, экстремист ва террорчилар ўз бузғунчи фаолиятида фойдаланадиган турли ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ғоявий ва бошқа омиллар ҳам инобатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегия Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг умумэътироф этилган тамойил ва нормаларига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларининг қоидаларини амалга оширишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Стратегиянинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегиянинг мақсади Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, миллий хавфсизлик, шунингдек, фуқароларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга имкон берадиган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича самарали ва бир вақтнинг ўзида мувофиқлаштирилган давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) соҳадаги норматив-ҳуқуқий ва услубий-амалий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат органлари, кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишга қаратилган ҳаракатларини бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жамиятда конфессиялараро ва миллатлараро тотувликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлатнинг аҳоли, айниқса ёшларнинг экстремистик ва террорчилик фаолиятига жалб этилишидан ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) экстремизм ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш йўналишида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг қуйидаги тамойиллари ва асосий йўналишлари шаклланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, демократия ва инсон ҳуқуқларининг умум эътироф этилган ғоялари ва қадриятларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга содиқлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, кучли ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти тамойилларига асосланган миллий манфаатларнинг устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, юзага келадиган таҳдид ва хавф-хатарларни, ошкоралик ва шаффофлик принципига мос равишда, давлат идораларининг барча фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан мулоқот орқали муҳокама қилиш ва ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган шахс манфаатларининг жамият ва давлат манфаатларидан устуворлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тамойилларга таянган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни кенг миқёсда имплементация қилди, фуқаролар ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ташкилотларнинг иштирокисиз ва инсон ҳуқуқларига оид асосий халқаро ҳужжатларга қўшилмасдан туриб демократик ҳуқуқий давлат қуриш мумкин эмаслигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон олдидаги асосий вазифа инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўз халқаро мажбуриятларига қатъий риоя қилиш ва демократик ҳуқуқий давлатни қуриш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида диний эътиқод эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг диний соҳада давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари фуқароларнинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги кафолатлаш, конфессиялараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда бағрикенглик маданиятини ривожлантириш ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар» деб кафолатланган.
(2-параграфнинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Конституцияда «инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт» деб таъкидланган.
(2-параграфнинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституцияга биноан ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Ҳар ким хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки бирон бир динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-БОБ. ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Экстремизм ва терроризм мафкураси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Халқаро Конвенциясини ишлаб чиқиш ҳамда Бош Ассамблеянинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг БМТнинг Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси экстремизм ва терроризмнинг юзага келиш сабабларини, шунингдек, уларнинг олдини олиш йўлларини тушунишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси» жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришни, шу жумладан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтиришни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли, айниқса ёшлар орасида экстремизм ва терроризмнинг бузғунчи ғояларига нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришнинг муҳим шарти — бу ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлик, юксак билим даражаси, хусусан, миллий ўзликнинг соф қадриятлари моҳиятини ва диний конфессияларнинг биргаликда тинч-тотув ҳаёт кечириши ғоясини англаб етишдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда халқ маърифатини ошириш, янада кучли, асосланган ва илмий исботланган мафкурага таянган ҳолда экстремизм ва терроризм ғояларини йўқ қилишда сезиларли ҳисса қўшаётган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий ва Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил қилинган ва фаол иш олиб бормоқда.
(тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамоат институтларининг диний асослар сабабли бузғунчи мафкуралар таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий ва диний реабилитация қилишга қаратилган ишлари фаол давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги 4 йил давомида экстремизм ва терроризмга алоқадорлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 2 минг нафардан ортиқ шахслар афв этилди ва 1,5 минг нафардан зиёд шахслар жазони ўташ жойларидан озод қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017-2018 йиллар давомида радикал диний оқимларнинг тарафдорлари деб ҳисобланган ёки уларнинг таъсири остига тушиб қолган 20 минг нафардан ортиқ шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 — 2021 йилларда «Меҳр» дастури доирасида Афғонистон, Сурия ва Ироқдан халқаро террорчилик ташкилотлари сафига адашиб қўшилиб қолган 400 нафар хотин-қизлар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилиб, уларнинг ижтимоий мослашуви ва реинтеграцияси учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва БМТнинг Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) муҳим ёрдам берди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2396-сонли резолюциясига биноан чет эл террорчи жангарилари билан боғлиқ ва терроризмнинг қурбони бўлиши мумкин бўлган хотин-қизлар ва болаларга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон бундан кейин ҳам диний сабабларга кўра бузғунчи мафкуралар таъсиридан жабр кўрган шахсларга ҳар томонлама ижтимоий-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттиришни мақсад қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва маърифатини ошириш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон ҳудудида асрлар давомида шаклланган, диндорлар орасида тинчлик ва бағрикенгликни кенг ёйган анъанавий ислом динининг асосий ғояларидан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, жумладан экстремизм ва терроризм ғояларини ислом динига зид эканлигини тушунтириш бўйича кенг ахборот-маърифий ишларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) норматив-ҳуқуқий ва моддий-техник базани такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш орқали Интернет тармоғида экстремизм ва терроризм мафкураси тарқатилишининг олдини олиш, барвақт профилактика қилиш ва унга қарши курашиш тизимини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) экстремизм ва терроризмнинг бузғунчи мафкураси таъсирига тушиб қолган фуқаролар билан олиб бориладиган ишларни мунтазам равишда тизимли такомиллаштириш, бунда кенг жамоатчиликни ҳам жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) диний соҳада диний ва дунёвий билимларни эгаллаган, фуқаролар орасида диний асосдаги экстремизм мафкурасига қарши иммунитетни шакллантира оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳамкорликдаги ишларнинг самарали ва очиқ механизмларини яратиш орқали фуқаролик жамиятининг институтлари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ишларига фаол жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар орасида экстремизмнинг бузғунчи мафкурасига қарши иммунитетни шакллантиришда халқаро тажрибани жорий этиш ва кенг қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) экстремизм ва терроризмнинг оқибатларини тушунтириш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, жавобгарлик ва қонун олдида тенглик ҳиссини тарбиялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп йиллик тажрибалар кўрсатмоқдаки, ёшлар муҳити, шу жумладан вояга етмаганлар ўзининг ижтимоий ҳимояланмаганлиги ва ўта таъсирчанлиги туфайли, экстремизм ва терроризмнинг тажовузкор мафкураси олдида энг заиф қатлам бўлиб қоляпти, бу эса асоссиз равишда норозилик кайфиятидагиларнинг ортиб боришига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХХРнинг Циндао шаҳрида 2018 йил 10 июнида бўлиб ўтган ШҲТ мамлакатлари Давлат раҳбарлари кенгашининг 18-сессияси якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган ШҲТ давлат раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури Ёшлар ўртасида экстремизм ва терроризм мафкурасига қарши барқарор иммунитетни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори асосида мамлакатда Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш ва ўқитиш тизимини янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги ва ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда улар томонидан ёшларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишда намоён бўлишига нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, бузғунчи мафкураларга қарши иммунитетни шакллантириш, ҳуқуқий саводхонлик ва ижтимоий жавобгарлик ҳиссини ошириш мақсадида ННТ, ОАВ, киноиндустрия, маданият ва санъат арбобларини жалб қилган ҳолда кенг қамровли комплекс маърифий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар муҳитида экстремистик ва террористик ҳолатларининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ёшлар муҳитида ижтимоий тарангликнинг кучайиши (таълим даражаси ва сифатидаги муаммолар, иш ўринларининг етишмаслиги, иш ҳақининг пастлиги, коррупция ва бошқаларни ўз ичига жамлаган комплекс ижтимоий муаммолар билан тавсифланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қадрият йўналишларининг ўзгариши (экстремизм ва терроризм, дунёвий меъёрлар ва ижтимоий қадриятларни рад этувчи ғояларни сингдирувчи диний ташкилотлар ва мазҳаблар жиддий хавф туғдиради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бузғунчи мақсадларда психологик омилни қўллаш (ёшлар психологиясига хос бўлган нигилизм ва максимализмдан экстремизм ва терроризмнинг мафкуравий раҳнамолари томонидан фаол фойдаланилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Интернет жаҳон ахборот тармоғидан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш (радикал ташкилотларга кенг аудиториядан фойдаланиш ва ўз фаолиятини тарғиб қилиш, ўз ниятлари ва режалаштирилаётган ҳаракатларига оид маълумотларни жойлаштириш имкониятини беради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ёшларнинг хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган экстремистик ва террорчилик ташкилотлари вакиллари ва эмиссарларининг таъсирига тушиб қолиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар, шу жумладан вояга етмаганлар ўртасида экстремистик ва террорчилик ғоялари тарқалишининг олдини олиш учун таълим ва ёшлар сиёсати соҳасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўсиб келаётган авлодда қонунга ҳурмат, ҳуқуқий саводхонлик, конфессиялараро ва миллатлараро бағрикенглик, мамлакатимиз халқларининг тарихи, маданияти, маънавий мероси ва урф-одатларига қизиқишни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўгараклар фаолиятини жадаллаштириш орқали ёшлар, шу жумладан болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтни мазмунли ташкил этиш, аҳолининг маданий, спорт ва дам олиш масканларидан фойдаланиши учун шарт-шароит ва қулайликларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ёшларни анъанавий, маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик қадриятлари асосида тарбиялаш тизимини давлат томонидан узлуксиз қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) таълим ташкилотларида ватанпарварлик, бағрикенгликни тарбиялаш, экстремистик ва террорчилик фаолиятига жалб этилишининг олдини олиш бўйича машғулотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) педагогик ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши курашишга қаратилган янги таълим стандартлари ҳамда педагогик услубиётлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) экстремистик ва террорчилик мафкуранинг тарқалишига олиб келадиган омилларни аниқлаш мақсадида ёшлар ўртасида бандлик, ижтимоий ва иқтисодий фаровонлик, ёшлар субмаданиятлари фаолиятига оид таҳлиллар ўтказишга қаратилган ижтимоий/социологик тадқиқотларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мустаҳкам фуқаролик позицияси ва ўзликни шакллантиришга қаратилган фаолиятда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида ёшлар жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ёшлар ўртасида фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий саводхонликни рағбатлантирувчи махсус форум ва учрашувларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ўзларининг иш услубларини тубдан ўзгартирилиши лозим бўлган Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, «Маънавият ва маърифат» марказлари фаолиятини жонлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ёшлар ўртасида энг кўп ижтимоий, иқтисодий ва бошқа муаммолар мавжуд бўлган ҳудудларга манзилли йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро актларни, хусусан, БМТнинг хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир Конвенция ва Декларацияларини ратификация қилди ва ўз вақтида бажармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси гендер тенглик ҳуқуқини кафолатлайди, ушбу ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда хотин-қизлар ўз турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг таъсири остида экстремистик ва террорчилик ташкилотлари тарафдорига айланмоқда, аммо шу билан бирга, хотин-қизларнинг ўз оила аъзолари ёки қариндошларини экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафларига ёллашда фаол роль ўйнаши ҳолатлари ҳам аниқланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг радикаллашув жараёнида хотин-қизлар ўрнини фақатгина қурбон бўлган аёллар ёки террорчиларнинг турмуш ўртоғи каби гендер стереотиплари билан чекланмаслик кераклигини тушуниш муҳимдир. Хотин-қизлар террорчиларга ҳамдардлик билдирувчи, уларни сафарбар этувчи ҳамда ихтиёрий равишда террорчилик ҳаракатини ҳам амалга оширувчи бўлишлари ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, Стратегияда экстремистик ва террористик ташкилотларнинг пассив ва фаол иштирокчилари бўлган хотин-қизлар ўртасидаги фарқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ёш авлод тарбияси билан боғлиқ муаммоларнинг пайдо бўлишида, оилаларда эрларнинг чет элда бўлиши муҳим омил ҳисобланади. Бундай ҳолларда аёл болалар тарбияси билан шуғулланувчи ягона тарбиячи бўлиб қолмоқда. Болаларни назорат қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Бунда одатда фуқаролик жамиятининг энг самарали бўғини ҳисобланган маҳалланинг аҳамияти каттадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва жамиятдаги ролини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, ёшлар экстремистик ва террористик ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда хотин-қизларнинг улкан имкониятларини англаган ҳолда, аёлларнинг оилавий, ижтимоий мақомини қуйидаги йўллар билан қўллаш муҳимдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, уларни қўллаб-қувватлашнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига маънавий-руҳий ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари учун экстремистик ва террорчилик фаолияти сафига қўшилиб қолган хотин-қизлар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) муаммоли оилалар билан ишлашда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлинмаларининг роли ва жавобгарлигини кучайтириш;
(2-боб 3-параграфнинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, хотин-қизларни экстремизм ва терроризмга қарши курашишга жалб қилиш соҳасида тажриба алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Узоқ муддат хорижда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда чет элда узоқ муддат бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўпинча экстремистик ва террористик ташкилотлар эмиссарларининг мафкуравий таъсири остига тушиб қолмоқдалар. Бунда учинчи давлат ҳудуди халқаро террорчилик ташкилотлари таркибида жанговар ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида ёллаш ва фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга юбориш учун «асосий макон» вазифасини бажармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда узоқ вақт бўлган фуқароларнинг халқаро экстремистик ва террорчилик ташкилотлар сафига ёллаш жараёнини ўрганиш бундай салбий ҳодисага олиб келадиган қуйидаги сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш имконини берди, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чет элда бўлган фуқароларда, айниқса ёшларда бегоналашув ва психологик ноқулайликларни вужудга келтирувчи ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий мослашув билан боғлиқ қийинчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шаклланган анъаналар ёрдамида хулқ-атвор ва ижтимоий ахлоқни сақлашга, шунингдек, ғоявий иммунитет шаклланишига ёрдам берадиган одатий ижтимоий алоқалардан, қариндош ва яқинлар, маҳалла ва жамоатчиликнинг назоратидан узилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чет элда узоқ муддат юрган фуқароларни ҳимоя қилишга оид норматив-ҳуқуқий базанинг замонавий талабларга жавоб бермаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) турли хил каналлар орқали Ўзбекистон фуқаролари бўлиб турган айрим давлатларда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган профилактик чораларнинг самарадорлиги пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси ва фуқароларимиз бўлиб турган мамлакатларнинг давлат органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда мавжуд муаммолар ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, айниқса банд бўлганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, уларни экстремизм ва терроризм мафкураларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб этишни назарда тутувчи комплекс чоралар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегияни амалга ошириш жараёнида мазкур йўналишда қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун узоқ вақт чет элда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм мафкураси таъсири остига тушиб қолишларининг сабаб ва шарт-шароитлари ҳисобга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) узоқ вақт чет элда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм мафкураси таъсири остига тушиб қолиш муаммосини ҳал этиш учун тизимли ва мувофиқлашган ягона ёндашувни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) узоқ вақт чет элда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм мафкураси таъсиридан ҳимоя қилиш масалаларига оид норматив-ҳуқуқий базани, шу жумладан халқаро шартномаларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу тоифадаги шахслар ва оила аъзоларига руҳий ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар орасидан ижтимоий заифларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) чет элга кетаётган фуқароларни борган жойида ижтимоий-маданий мослашуви, шунингдек уларга экстремизм ва терроризм мафкуралари таҳдидларини тушунтириш бўйича профилактик ишларнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) чет элдан Ўзбекистонга қайтган фуқаролар билан тизимли фильтр-профилактик ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) хорижий мамлакатларнинг давлат органлари билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш ва ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) узоқ вақт чет элда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш ишларига давлат ва жамоат ташкилотларининг тўпланган илмий салоҳиятини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Экстремистик ва террорчилик мақсадларида Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишга қарши курашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда Интернет фойдаланувчилари сони 20 миллиондан ортиб кетган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш лозимки, бугунги кунда экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафларига жалб қилишда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан кенг фойдаланилмоқда, унинг ёрдамида экстремизм ва терроризм мафкураси фаол сингдирилиб, аҳолининг диндор қисми ўртасида жамиятга қарши кайфият шакллантирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари томонидан экстремистик ва террористик материалларни тарқатувчи веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқларнинг фаолиятини аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экстремистик ва террористик ташкилотларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёллаш ҳаракатларида кузатилаётган фаоллик сабабли, уларни зарарсизлантириш бўйича қуйидаги қўшимча чоралар кўрилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Интернет жаҳон ахборот тармоғида экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатувчиларни, шунингдек, республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ниятида бўлган шахслар ва гуруҳларни ўз вақтида аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) республика аҳолисига хос бўлган бағрикенглик ва диний анъаналарни ўзида мужассам қилган илмий асосланган мафкурага таяниб Интернет тармоғида экстремизм ва терроризм ғояларига қарши ташвиқот ва тарғибот ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бузғунчи контентни аниқлаш ва йўқ қилиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Интернет жаҳон ахборот тармоғида экстремизм ва терроризм ғояларига ахборот орқали қарши курашиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус бўлинмаларини зарур бўлган илғор дастурий маҳсулотлар ҳамда техника билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадида фойдаланишга қарши курашиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишда иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси экстремизм ва терроризмга қарши курашишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга алоҳида эътибор қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида экстремизм ва терроризмга қарши курашишда иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари ҳам экстремизм ва терроризмга қарши курашиш тизимининг муҳим таркибий қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экстремизм ва терроризмга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ билан қуйидаги йўналишларда кенг кўламли ҳамкорлик ўрнатиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аҳоли ўртасида экстремистик ва террористик ғоялар тарқалишининг олдини олиш учун доимий равишда тажриба ва билим, тадқиқот натижалари ва ноу-хау билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аҳоли ўртасида экстремистик ва террористик ташкилотлар тарғиботчиларининг бузғунчи мақсадларини фош этувчи ташвиқот ва тарғибот чора-тадбирларини ўтказишда илмий-тадқиқот институтлари, ОАВ ва ННТнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижаларини холисона ёритишга ОАВни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ушбу йўналишда ўқитишни ташкил қилиш орқали медиа соҳадаги амалиётчи мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек, экстремизм ва терроризмнинг кўринишларини масъулият билан ёритиш бўйича амалий қўлланма ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Стратегияни амалга ошириш ва баҳолашда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, ННТ, илмий жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Экстремистик ва террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экстремизм ва терроризмнинг барвақт олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш тизимини доимий такомиллаштириб бориш ушбу салбий ижтимоий ҳодисага қарши курашишнинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экстремистик ва террорчилик ҳаракатлари, шунингдек, уларни молиялаштирганлик учун таъқиб қилиш ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштиришнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, жамоат ва диний бирлашмаларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) экстремизм ва терроризм мафкураси таъсирига тушиб қолган шахслар билан профилактика ва ижтимоий-реабилитация ишлари самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) экстремистик ва террорчилик фаолиятини амалга оширганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жазони ижро этиш муассасаларнинг профилактика имкониятларидан фойдаланган ҳолда маҳкумлар ўртасида экстремистик ва террорчилик ғоялари тарқалишининг олдини олиш, хусусан пенитенциар профилактиканинг усулларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) давлат хизматчилари ўртасида радикал кайфият пайдо бўлишининг олдини олувчи шароитларни яратиш юзасидан тегишли чораларни кўриш, экстремистик ва террорчилик ташкилотлар таъсири остига тушиш хавфи юқори бўлган ходимлар билан индивидуал профилактик ишларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) экстремистик ва террорчилик ташкилотлари аъзоларининг мамлакат ҳудудига киришига йўл қўймаслик мақсадида экстремизм ва терроризмга қарши чегара ҳудудларида курашувчи субъектларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) экстремистик ва террорчилик фаолиятини молиялаштириш манбалари ва каналларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида етарли даражада самарали қонунчилик базаси мавжуд бўлиб, давлат органларининг ушбу йўналишдаги ваколатлари, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асосий тамойиллари белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга, шунингдек, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги даражасини оширишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият жадал ўзгариб бораётгани, шунингдек, экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришдан келиб чиқаётган янги хавф, таҳдид ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда, вақти-вақти билан норматив-ҳуқуқий база баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий барқарорлик ва фуқароларнинг хафсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Халқаро ва минтақавий ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда экстремизм ва терроризм дунё хавфсизлигига таҳдид солувчи асосий хатарлар қаторида қолмоқда. Шу муносабат билан, ушбу салбий ҳодисаларга қарши курашиш нафақат миллий даражада, балки халқаро миқёсда ҳал қилиниши зарур бўлган умумий муаммога айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги фундаментал халқаро актларнинг ҳамда ташкилотларнинг фаол иштирокчисидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон минтақадаги ва халқаро ҳамкорлар билан Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширишни зарур деб ҳисоблайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, шунингдек, чет элга узоқ вақтга кетаётган ҳамда яшаб келаётган фуқаролар билан шуғулланувчи бошқа идораларнинг кадрлар салоҳияти ва ресурсларини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа давлатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ахборот ҳамда тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фаолияти экстремизм ва терроризмга қарши курашишга қаратилган халқаро ва минтақавий ташкилотларда фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Марказий Осиёда БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни Биргаликдаги ҳаракатлар режаси доирасида мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Марказий Осиёда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича биргаликдаги ишлар доирасида ахборот алмашинуви ва ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам берувчи халқаро ташаббусларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ролини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) дунё ҳамжамияти ва минтақавий ташкилотлар эътиборини Афғонистонда тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга жалб қилиш борасидаги ташаббусларни жадаллаштириш ва ушбу мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлик жараёнларига, шу жумладан экстремизм ва терроризмга қарши курашишга жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ушбу Стратегияни амалга ошириш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Стратегия Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган «Йўл харитаси»га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегия экстремизм ва терроризмга қарши курашиш субъектлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) барча даражадаги бюджетларни шакллантириш ва ижро этишда, шу жумладан халқаро донорлар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кадрларга оид масалаларни ҳал қилиш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) экстремистик ва террористик йўналишдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги вазиятни кенг ва холисона ёритишда ОАВ кўмаги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Стратегияни уч босқичда амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқичда (2021 йил) қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Стратегияни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, мазкур муаммони биргаликда ҳал қилиш учун кенг жамоатчилик ва халқаро ташкилотларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ривожлантириш истиқболларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) экстремистик ва террорчилик фаолиятига қарши курашиш бўйича давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий таъминланганлиги ва уйғунлигини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) вазиятни мониторинг ва таҳлил қилишнинг комплекс дастурларини ташкил этиш, шунингдек, муаммоларни аниқ белгилаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи босқичда (2022 — 2025 йиллар) қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш ва янгиларини қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) миллий ахборот маконини экстремистик ва террорчилик мафкура кириб келишидан қўшимча ҳимоялашга қаратилган тизимни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Стратегияни амалга оширишда эришилган натижаларни мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришдан келиб чиқадиган хавф, таҳдид ва хатарларни, шунингдек, мамлакатдаги миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларни комплекс таҳлил қилиб, вазиятнинг ривожланиш истиқболлари бўйича прогнозларни ҳамда аниқланган хавф, таҳдид ва хатарларни камайтириш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи босқичда (2026 йил) ушбу Стратегияни амалга ошириш натижаларини умумлаштириш ҳамда мазкур соҳада стратегик режалаштириш бўйича янги ҳужжатларни ишлаб чиқишга қаратилган таклифларни тайёрлаш, шунингдек, идоралараро даражада ташкилий характердаги чоралар қабул қилинишини таъминлаш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегиянинг амалга оширилиши қуйидагиларга имкон беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва мафкуравий механизмларнинг самарали тизимини, шунингдек, жамиятда бағрикенглик маданиятини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жамиятнинг турли қатламларида экстремистик ва террорчилик ғояларининг тарқалишига тўсқинлик қилиш, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) экстремизм ва терроризмнинг барвақт олдини олишга давлат ташкилотларининг, биринчи навбатда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва таълим ташкилотларининг барча имкониятларини ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) экстремизм ва терроризмга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш, турли давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ҳамда фуқароларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2021 й., 06/21/6255/0638-сон; 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон; 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)