24.08.2022 йилдаги ПФ-198-сон
мазкур Фармоннинг 1-банди «б» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда турар жой инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарар.
ушбу Фармоннинг 4-бандига асосан республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олинади, бундан мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
қонунчиликда ушбу Фармоннинг 4-бандида назарда тутилган зарарларни қоплашнинг бошқа манбалари белгиланган ҳолларда, компенсация тўловлари республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, кейинчалик ушбу манбалар ҳисобидан қоплаб берилади;
«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини, лойиҳада ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан Фуқаролик, Солиқ, Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутсин;

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш

1.

Хусусий мулк ҳимоясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

хусусий мулк ҳуқуқини бекор қилиш асосларининг қатъий рўйхатини белгилаш;

хусусий мулк ҳуқуқини мулкдорнинг ўзи ҳимоя қилиши билан боғлиқ қоидаларга аниқлик киритиш;

мол-мулкдан суднинг қарорисиз маҳрум қилиш мумкин эмаслигини қатъий белгилаш;

ундирувни мол-мулкка қаратиш йўли билан мол-мулк олиб қўйилаётганда, мулкдор ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш;

хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш ҳамда унинг бозор активидаги улушини оширишни янада кенгайтириш.

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, Олий суд,

Бош прокуратура,

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси

2.

Ер ва биноларни ижарага олиш ва бериш қонунчилигини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

ер ва бинолар ижара шартномаларининг муддатларини қатъий белгилаш, ерларни ижарага олиш муддатларини узайтириш;

ер участкаларини бирламчи ва иккиламчи ижарага бериш шаклларини белгилаш;

биноларни ижарага олиш шартномасини янгилаш, ўзгартириш ёхуд бекор қилиш юзасидан огоҳлантириш муддатларини аниқ белгилаш;

ер участкаларини бирламчи ва иккиламчи ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) билан боғлиқ қоидаларни белгилаш;

ер ва биноларни ижара олувчининг мулкдан узоқ муддат фойдаланиш кафолатларини кучайтириш;

ер ва биноларни ижарага олувчи ва ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қатъий белгилаш;

иккиламчи ижара шартномаси томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

ижара ҳақини ошириш ёхуд камайтиришни (вақтинчалик/доимий) талаб қилиш ҳуқуқини таъминлаш;

ижарага олувчи томонидан ижара объектига етказилган зарарни белгилаш ва уларни қоплаш;

ижарага олинган кўчмас мулкларни ижарага олиш даврида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар, табиий офатлар, фавқулодда ҳолатларга қарши суғурта қилиш ҳуқуқи.

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

3.

Уй-жой олди-сотди шартномасида сотиб олувчининг мулкий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳадасотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ушбу уй-жойнинг олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг, агар шартнома шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бир ой ичида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан чиқиши шартлигини белгилаш бўйича Фуқаролик кодексининг 488-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш назарда тутилади.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

4.

Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни қайта кўриб чиқиш.

Қонун лойиҳаси. Лойиҳада қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади:

мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни қисқартириш;

мол-мулк жойлашган ҳудуд ва ушбу мол-мулкка эгалик қилиб келаётган шахснинг доимий яшаш жойига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи дифференциал муддатларни белгилаш;

эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатлар асосида мулк ҳуқуқи қайси ҳолатларда суд томонидан ва қайси ҳолатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан эътироф этилишини белгилаш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Олий суд,

Бош прокуратура,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни UZKAD тизимига тўлиқ ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар. Қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимларида давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир кўчмас мулк объектини идентификациялаган ҳолда қуйидаги босқичларда UZKAD тизимига тўлиқ ўтказилади:

Кадастр агентлиги

1-босқич — кўп квартирали уйлар;

2022 йил декабрь

2-босқич — давлат ташкилотларига тегишли объектлар ва ижтимоий объектлар;

2023 йил июнь

3-босқич — тижорат ташкилотларига тегишли объектлар;

2023 йил декабрь

4-босқич — якка тартибдаги турар жойлар ва бошқа объектлар.

2024 йил декабрь

6.

Мулкдор — жисмоний шахснинг ижро ҳужжатлари бўйича ундирувга қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулклари рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада оилавий мерос, ягона даромад келтирувчи меҳнат қуроли ёки активга, шунингдек, қарздорнинг улушларга ажратилмаган биргаликдаги ва (ёки) умумий мулкига ундирув қаратилмаслигига оид қоидаларни белгилаш назарда тутилади.

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Мажбурий ижро бюроси

7.

Якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда мулкий ҳуқуқлардахлсизлигини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳадаякка тартибдаги тадбиркорларга экспорт қилувчи юридик шахслар каби мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт контрактини тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

2022 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,

Савдо-саноат палатаси

8.

Давлат уй-жой фондидан фойдаланишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагиларни белгиловчи давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш назарда тутилади:

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш;

муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш;

давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш;

давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз тасарруфида бўлган уй-жойларнинг ҳудудлар кесимидаги реестрини шакллантириб, ўзл?рининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш.

2022 йил ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

тасарруфида уй-жойлар мавжуд вазирлик ва идоралар

9.

Юридик шахсларнинг ягона таъсисчиси, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор вафот этгандан сўнг мерос мулкидан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва уни тасарруф этишга оид муносабатларни такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

мерос мулкини ишончли бошқарувга бериш;

мулкдорнинг вафоти муносабати билан тадбиркорлик фаолиятининг тўхтаб қолмаслигини таъминлаш механизмлари;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга нисбатан мерос муносабатларини тартибга солиш масалалари.

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

10.

Фермер хўжалиги тугатилган ҳолатларда ижарага олинган ер участкасига экилган кўп йиллик дов-дарахтларнинг харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳадафермер хўжалиги тугатилган ҳолатларда ижарага олинган ер участкасига экилган дов-дарахтларнинг харажатларини компенсация қилиш тартиби ишлаб чиқилиб, тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

2022 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

II. Мол-мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш

11.

Тижорат банкларига мижозларга банк хизматларини кўрсатишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар. Бунда қуйидагилар амалга оширилади:

Адлия вазирлиги,

Марказий банк,

Кадастр агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1. Марказий банк, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги ва тижорат банклари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш;

2022 йил октябрь

2. Мавжуд электрон маълумотлар базалари ва тижорат банклари маълумотлар базаларининг техник жиҳатларини ўрганиш;

2022 йил ноябрь

3. Тижорат банкларига мижозларга банк хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонининг 4-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш имкониятини яратиш.

2022 йил ноябрь

12.

Автотранспорт воситаларини гаровга қўйиш тартибини соддалаштириш.

Амалий чора-тадбирлар. Бирламчи бозордан олинган автотранспорт воситасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишда гаров реестрига киритилиши мажбурий бўлган маълумотларни қайта кўриб чиқиб, автотранспорт воситасининг давлат рақами ва автомобиль воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳақидаги маълумотларни киритишни ихтиёрий этиб белгилаш.

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Марказий банк,

Ички ишлар вазирлиги

13.

Активларни секьюритизация қилиш (активларни эркин айирбошланадиган қимматли қоғозларга айлантириш) истиқболларини таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома ва амалий чора-тадбирлар режаси. Унда:

мол-мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш мақсадида активларни секьюритизация қилиш истиқболлари ўрганилади;

хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинади;

активларни секьюритизация қилиш ва уларни фуқаролик муомаласига киритиш самарадорлиги баҳоланади;

айрим давлат активлари эксперимент тариқасида секьюритизация қилинади.

2022 йил октябрь

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл суғурта ташкилотлари томонидан суғурта фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмаслиги билан боғлиқ чекловни бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси. Лойиҳада чет эллик ташкилотларга филиал ёки ваколатхоналар очиш орқали суғурта фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилади.

2022 йил ноябрь

Молия вазирлиги

15.

Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш бўйича ягона суд амалиётини таъминлаш.

Суд қарорларини умумлаштириш. Бунда, суд амалиётини чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида судларга тегишли тушунтиришлар бериш назарда тутилади.

Хусусан, ер участкалари 2021 йил 1 августга қадар жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳамда компенсация тариқасида бошқа ер участкаси бериш назарда тутилган ҳолларда ушбу компенсация турини ўзгартириш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ суд қарорлари ва уларнинг ижроси умумлаштирилиб, таҳлил қилинади.

2022 йил ноябрь

Олий суд,

Бош прокуратура