23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, маъмурий тартиб-таомиллардан ўтиш муддатлари сезиларли равишда қисқартирилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган бир қатор маълумотномалар бекор қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларида эскирган бюрократик тартиботлар, шу жумладан электрон тизим орқали олиш имконияти мавжуд бўлган маълумотларни қоғоз кўринишида сўраб олиш, иш фаолиятини ташкил этиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиш натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилиш амалиёти сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2021 йил 1 июндан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхона ходимини аккредитация қилишда унда одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) соддалаштирилган тартибда Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилади. Бунда қайтариб берилган маблағлар Вазирлик томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан регресс тартибида ундириб олинади.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинади. Бунда, ушбу ҳужжатлар электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали чекланмаган миқдорда бепул олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хоҳишига кўра кўрсатилган давлат хизматининг натижаси почта алоқаси орқали етказиладиган давлат хизматлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва оптималлаштириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров мазкур Фармонга 1-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда уларнинг идоравий ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларида мавжуд ва давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига электрон маълумот базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда электрон кўринишдаги ҳужжатларни муддатида бериш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манзил-маълумот ахбороти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойнинг майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсия ва нафақа миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги ҳужжатларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни ушбу Фармонга 1-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 майдан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божи тўловини электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имконини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июндан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга ўтиш. Бунда, солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат солиқ қўмитаси Давлат персоналлаштириш маркази ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мавжуд солиқ тўловчининг идентификация рақамини уларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами билан ўзаро боғлаш ишларини якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг идентификация рақами мавжуд бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказлари юридик шахсларни (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюроларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, юридик шахслар бирлашмалари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2021 йил 1 майга қадар ўзларининг ахборот тизимларини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига интеграция қилишни таъминласин. Бунда, жисмоний шахснинг ўлими қайд қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги — вафот этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳисобдан чиқарилишини, агар фуқаро қидирувда бўлса, қидирув ва жиноят-процессуал ишларига (ҳужжатларига) тегишли маълумотлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги — вафот этган шахс ҳарбий рўйхатдан чиқарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги — вафот этган чет эл фуқаролари ва чет элда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича тегишли хорижий давлатга ёки унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига хабар берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги — вафот этган шахс ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — вафот этган шахс «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси ҳисобидан чиқарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси — солиқ қарзи мавжуд бўлмаган вафот этган шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан чиқарилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси — вафот этган шахсга илгари тайинланган пенсия ва пенсия билан биргаликда тўланадиган бошқа тўловларнинг тўлови тўхтатилишини;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — вафот этган шахсга илгари тайинланган нафақаларнинг тўлови тўхтатилишини;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги — вафот этган якка тартибдаги тадбиркорнинг Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида фаолияти тугатилган мақомига ўтказилишини таъминласин.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 майдан бошлаб ФҲДЁ органларининг ушбу бандда белгиланган органларга жисмоний шахснинг ўлими қайд қилинганлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2021 йил 1 июндан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинсин. Бунда, давлат статистика органлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига ўзларининг электрон тизимларини интеграция қилган ҳолда ушбу маълумотларни реал вақт режимида олади ва статистик ҳисоботларни шакллантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги ва давлат хизматлари марказларидан сўраш тўхтатилсин. Бунда, мазкур ташкилотлар тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Фармонга 1-иловада назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда уларнинг «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига уланишини ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларига мазкур тизимдан фойдаланиш имкони яратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларидан фойдаланишда ариза-сўровномаларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талабини бекор қилиш ҳамда идентификация қилишнинг замонавий воситаларини жорий қилиш орқали фойдаланувчиларга тизимга кириш ва ундан фойдаланиш учун қулай имкониятларни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, ваколатли идоралар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилмаган ҳамда рад этилган мурожаатлар бўйича, шунингдек, тезлаштирилган тартибда давлат хизмати кўрсатилмаганлиги учун қўшимча ундирилган йиғимлар суммасини соддалаштирилган тартибда қайтариш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва оптималлаштириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижроси бўйича барча зарур чоралар кўрилишини, мазкур Фармоннинг ўз вақтида ижро этилишида масъул ташкилотларга ҳар томонлама услубий ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин, шунингдек, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига унинг амалга оширилиши жараёни тўғрисида батафсил маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров ҳамда адлия вазири Р.К. Давлетов белгилансин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6191-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумот ва ҳужжатлар номи

Маълумот ва ҳужжатларни бериш учун масъул ваколатли органлар

1.

Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот

3.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари

4.

Судланганлик ҳақида маълумот

Ички ишлар вазирлиги

5.

«Манзил-маълумот», шунингдек, яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (ЖШШИР, кадастр рақами орқали)

Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги

6.

Жисмоний шахсларга тегишли барча турдаги мавжуд ҳужжатлар (биометрик паспорт, ID-карта, хорижга чиқиш паспорти, эски намунадаги паспорт) тўғрисидаги маълумотлар

7.

Шахснинг фотосурати

8.

Солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот

Солиқ қўмитаси

9.

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида маълумот

10.

Фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот

Кадастр агентлиги

11.

Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумот

12.

Кадастр ҳужжати маълумотлари

13.

Пенсия миқдори тўғрисида маълумот

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

14.

Пенсия олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот

15.

Иш стажини тасдиқловчи маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

16.

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи архив маълумотномаси

«Ўзархив» агентлиги, вазирлик ва идоралар

17.

Олий, касбий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

18.

Туғилиш, ўлим, никоҳни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги маълумотлар

Адлия вазирлиги

19.

Нафақа миқдори тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

20.

Нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хоҳишига кўра кўрсатилган давлат хизматининг натижаси почта алоқаси орқали етказиладиган давлат хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат дубликатини тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта, олий таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниши учун йўлланмалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш, алмаштириш ва йўқолганлари ўрнига янгисини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Автомототранспорт воситалари ва тиркамаларга (ярим тиркамаларга) рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш ва қайд этиш гувоҳномасини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автомототранспорт воситалари ва тиркамаларга (ярим тиркамаларга) транзит рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун йўлланма бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадиган шахсларни аккредитация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестрдан кўчирма бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ипотека ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестрдан кўчирма бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ихтирога патент бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фойдали моделга патент бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Саноат намунасига патент бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Селекция ютуғига патент бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳнома бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар етказиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсни ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фуқаролик ҳолатини қайд этиш ҳужжатларини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Давлат хизматларининг натижаси почта алоқаси орқали етказилганда почта хизматлари учун амалга ошириладиган тўловлар давлат хизматидан фойдаланувчи ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва оптималлаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

Вазирлик ва идоралардан

Вазирлар Маҳкамасидан

1.

Давлат органлари ва ташкилотлари, юридик шахслар бирлашмалари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда адвокатлик тузилмаларини давлат хизматлари марказлари орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тартибларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2021 йил май

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

Д. Каландаров,

Э. Рустамов,

Т. Рапиков

2.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш давлат хизматини соддалаштириш, бунда:

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ЯИДХП орқали қабул қилиш имконини яратиш;

ариза-анкетани электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялашнинг бошқа воситалари билан тасдиқламасдан юбориш имкониятини яратиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича давлат божини электрон тарзда тўлаш имкониятини яратиш;

ариза-анкетада ариза берувчининг расмини жойлаштириш талабини бекор қилиш;

ариза-анкета ЯИДХП орқали қабул қилинганда ариза берувчининг юзини рақамли форматда расмга олиш ва қўл бармоқларининг электрон изларини тўплаш учун маълумотларни йиғиш пунктига ташриф буюриш вақти ҳақида дарҳол хабар бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси, комплекс чора-тадбирлар

2021 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Н. Назаров),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Х. Бердибаев,

Ш. Ражаббаев,

О. Якуббаев

3.

Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартибини енгиллаштириш ва соддалаштириш, бунда:

шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни олиш учун Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартибини жорий этиш;

гувоҳномани QR-код қўйган ҳолда расмийлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Транспорт вазирлиги,

(И. Маҳкамов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбaнов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов)

А. Раматов,

Ш. Абидов

4.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида автотранспорт воситалари учун туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналардан фойдаланишга рухсатнома беришни фақат ЯИДХП орқали амалга оширишни йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда:

жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат бериш бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш;

туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатномани олиш учун ундириладиган йиғимни электрон тарзда тўлаш имконини яратиш;

рухсатномаларни QR-код орқали расмийлаштиришни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Х. Бердибаев,

Ш. Ражаббаев,

О. Якуббаев

5.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тартибини такомиллаштириш. Бунда:

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил апрель

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Ташкентбаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Б. Мусаев,

Б. Онорбоев,

Ш. Ражаббаев

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги ҳужжатни QR-код қўйган ҳолда тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйишни;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар реестрини «Гувоҳнома» ахборот тизимлари комплексида юритишни барча учун очиқ шаклга ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида доимий жойлаштириб боришнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил август

6.

ФҲДЁ органларида иш юритишни такомиллаштириш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишда қонун нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш. Бунда:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни фуқароларнинг яшаш жойидан қатъи назар исталган ФҲДЁ органида қайд этишни йўлга қўйиш;

никоҳни қайд этиш муддатини қисқартиришга олиб келадиган узрли сабабларнинг аниқ ва тугал рўйхатини белгилаш;

ФҲДЁ органлари томонидан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш бўйича фуқаролардан аризаларни электрон тартибда қабул қилишни йўлга қўйиш ҳамда «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш;

ФҲДЁ органлари томонидан далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш, фамилия, исм ва отасининг исмини ўзгартириш, оталик, фарзандликка олиш, никоҳдан ажралганлик ҳолатларида далолатнома ёзуви иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳақидаги хабарномаларни ФҲДЁ архивига фақат электрон шаклда юбориш тартибини назарда тутиш;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали қайд қилинаётганлиги асосида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини бир нусхада расмийлаштиришни йўлга қўйиш;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари тўғрисидаги ҳисоботларни Давлат статистика органларига идоралараро электрон ҳамкорлик асосида электрон шаклда юбориш;

ФҲДЁ органлари ўртасидаги барча ёзишмалар, жумладан сўровнома ва хабарномаларни электрон шаклда «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали амалга ошириш тартибини жорий этиш;

никоҳга кириш ва никоҳдан ажратиш ҳақида ариза келиб тушганда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларини электрон тизим орқали хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар ва ундирилган тўловлар бўйича фуқароларга СМС хабар бериш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2021 йил июль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Р. Маматов)

Д. Каландаров,

Э. Рустамов,

Б. Онорбоев

7.

Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш. Бунда:

ваколатхоналарни электрон тартибда рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш;

ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини, аккредитация учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдорини пасайтириш, ваколатхонанинг аккредитация муддатини, шу жумладан ходимлар аккредитация карточкаси муддатини қайта кўриб чиқиш;

ваколатхона ходимини аккредитация қилишда ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги вируси) касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификат ва белгиланган жойлардан фотосуратга тушиш талабини бекор қилиш;

ваколатхонани тугатишнинг аниқ тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил июль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

С. Умурзаков,

Ф. Раҳимов

8.

Хусусий тадбиркор томонидан ўз ходимларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини такомиллаштириш. Бунда:

хусусий тадбиркор томонидан ходимларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш бўйича мурожаатларни ҳамда солиқ органлари томонидан тақдим этилган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборишни йўлга қўйиш;

ёлланган ходимни давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйиш муддатини бир иш куни этиб белгилаш;

ходимнинг 3х4 см ҳажмдаги 2 дона фотосурати ва ёлланган ходим паспортининг нусхасини тақдим этишни бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил май

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

Ж. Қўчқоров,

Э. Рустамов

9.

Таълим муассасаларини тугатганда ёки ўқишни бир таълим муассасасидан бошқасига кўчирганда айланма варақани тўлдириш амалиётини бекор қилиш.

Бунда, вазирлик ва идораларнинг ички ҳужжатларини мувофиқлаштириш, таълим муассасалари томонидан ўқувчи-талабалар таълим муассасасини тугатганда ёки кўчирганда таълим муассасаси ичида турли мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (тўлов шартномаси бўйича мажбурият бажарилганлиги, ахборот ресурс марказидан қарзи йўқлиги, ўқув бўлимидан академик қарздор эмаслиги, талабалар турар жойидан қарздор эмаслиги кабилар) ички идоралараро электрон ҳамкорлик ёки ўзаро ахборот алмашинуви йўли билан олиш эвазига ўқувчи-талабалардан талаб қилишни бекор қилиш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

тизимида таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

Б. Мусаев

Б. Онорбоев

10.

18 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартибини электронлаштириш, бунда:

тегишли тиббий хулосаларни электрон тарзда расмийлаштириш, уларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига шу куннинг ўзида электрон тартибда юбориш;

«ТМЭК» дастурида 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар тўғрисида маълумотлар киритилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Б. Мусаев

Б. Онорбоев,

Ш. Ражаббаев

11.

Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказишни соддалаштириш. Бунда:

тегишли тиббий хулосаларни электрон тарзда расмийлаштириш, уларни Тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига шу куннинг ўзида электрон тартибда юбориш;

фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказишда улардан амбулатория картасини талаб қилишни бекор қилиш, мажбурий стационар даволанишда бўлишни бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Б. Мусаев,

Б. Онорбоев,

Ш. Ражаббаев

12.

«ТМЭК» дастурини Тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ахборот тизимига интеграция қилиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Б. Мусаев,

Б. Онорбоев,

Ш. Ражаббаев

13.

Мазкур Фармоннинг 1-иловасига киритилган айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда юборишни йўлга қўйиш. Бунда:

маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали тақдим этиш бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, веб-хизматлар ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқилган веб-хизматларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформасига интеграция қилиш;

электрон маълумот базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда электрон кўринишдаги ҳужжатларни муддатида тақдим қилиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил апрель

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев

14.

Болаларни ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

болаларни ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш бўйича аризаларни электрон шаклда юбориш;

болаларни ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш бўйича хулоса муддатини узайтириш учун ариза бериш тартибини бекор қилиш. Бунда хулоса муддати тугашидан олдин ваколатли орган томонидан боланинг тиббий текширувдан ўтказилишини ташкил этиш;

комиссия томонидан қўшимча текширув ўтказиш учун болани ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига юбориш амалиётини бекор қилиш;

ваколатли орган томонидан қуйидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик орқали олишни йўлга қўйиш:

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси;

мутахассисларнинг тегишли хулосалари билан бирга даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил май

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Б. Мусаев,

Б. Онорбоев

15.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақасидаги ер участкаларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасини танлаш материалларини Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда келишиш тартибини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил май

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф. Умаров),

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

(А. Абдувалиев)

Ж. Қўчқоров,

Э. Рустамов

16.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини беришни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тубдан соддалаштириш:

ариза беришда 3,5х4,5 см ўлчамли фотосурат талаб этишни бекор қилиш;

ваколатли орган томонидан талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқишни автоматлаштириш, яъни талабгор ариза бериш жараёнида имтиҳон кунини танлаши, ваколатли орган томонидан имтиҳон бўладиган кунларни ЯИДХПга киритиб бориш;

тест синовлари натижаларини улар якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмай Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

тўловларни электрон ўтказиш йўли билан амалга ошириш орқали квитанция талаб қилишни бекор қилиш;

тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида, малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бевосита талабгорга юбориш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил июнь

Давлат тест маркази

(М. Каримов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Б. Мусаев,

Б. Онорбоев,

Ш. Ражаббаев

17.

Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирлаштириш орқали такомиллаштириш. Бунда:

Давлат мукофотига тавсия этиладиган талабгорлардан олинадиган ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш;

Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва асарларини жамоатчилик томонидан ошкора ва холисона баҳоланишини таъминлаш мақсадида баҳолаш жараёнларининг шаффоф механизмларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2021 йил август

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Р. Маматов)

Б. Мусаев,

Б. Онорбоев

18.

Бюджет маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланма (ордер) олиш тизимини такомиллаштириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

йўлланма (ордер) расмийлаштиришнинг ягона интеграциялашган ахборот тизимини яратиш;

бемор томонидан яшаш жойи бўйича қишлоқ врачлик пункти ёки оилавий поликлиниканинг йўлланмасини ва бошқа зарур ҳужжатлар тегишли тиббиёт бирлашмасининг марказий кўп тармоқли поликлиникасига давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юбориш;

туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларини кўриб чиқиш ва уни, зарур ҳолларда, тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларини, шунингдек, улар бўйича тузилган хулосани бемор мурожаат қилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ягона интеграциялашган ахборот тизимига киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббиёт ташкилотлари томонидан туман (шаҳар) тиббиёт ташкилотлари ягона интеграциялашган ахборот тизимига киритган маълумотлар асосида беморни уч иш куни ичида, зарур ҳолларда, тиббий кўрикдан ўтказиш ва унга йўлланма (ордер) бериш ёхуд уни олиш учун ягона интеграциялашган ахборот тизими орқали навбатга қўйиш;

беморлар томонидан ўз сўровларига кўра мурожаатининг кўриб чиқилиши ҳолатини ҳамда йўлланма (ордер) олиш ёхуд бепул даволаниш учун навбати ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида электрон шахсий кабинет орқали, шунингдек, қисқа хабар (SMS) кўринишида олиш;

бюджет маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига мувофиқ қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Б. Мусаев,

Б. Онорбоев

19.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш:

фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш муддатини уч иш кунидан бир иш кунига тушириш;

фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда ариза берувчилардан давлат божи тўловларини Ягона биллинг тизими орқали қабул қилишга ўтиш ва шу муносабат билан давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни талаб қилмаслик.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

Х. Бердибаев,

О. Якуббаев

20.

Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки МваФРБга мурожаат қилинганда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш ҳисобига фуқаролардан талаб қилишни бекор қилиш:

35 х 45 мм ўлчамдаги иккита расмни (16 ёшга тўлмаган шахслар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхасини;

вақтинча рўйхатга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

Х. Бердибаев,

О. Якуббаев

21.

Фуқароларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

иш фаолиятини юритаётган ходимларнинг амалдаги меҳнат дафтарчасидаги иш стажи, олий ўқув юртларидаги ўқиш ва ҳарбий хизмат даврини «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК (ЯММТ) дастурига тўлиқ киритиш;

ЯММТ дастурига киритилган ходимнинг меҳнат стажини тегишли ташкилот томонидан верификациялаш ҳамда иш ҳақи тўғрисида маълумотларини ЯММТ дастурига киритилишини мониторинг қилиб бориш ҳамда ижросини таъминланмаганлиги учун жавобгарлик белгилаш;

ЯММТ дастурига киритилган фуқароларнинг олий ўқув юртларидаги ўқиш даврини верификациялаш;

ЯММТ дастурига киритилган Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги миссиялари ва ваколатхоналарида ишлаган фуқароларнинг ойлик иш ҳақи ва меҳнат стажи ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари тўғрисидаги маълумотларни Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ЯММТ дастурига киритиш;

имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозимлар бўйича (патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертизалари, моховхоналарда, вабога қарши муассаса, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ва бошқа) ишлаган фуқароларни ЯММТ дастурида қайд этиш;

меҳнат органлари томонидан тузилган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида ногиронлик далолатномасини (Н-1 актини) электрон базасини яратиш;

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган ходимларнинг электрон базасини яратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси, ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Ж. Қўчқоров,

Э. Рустамов,

Ғ. Исраилов

22.

Электрон давлат хизматларини кўрсатиш ва тўловларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш, бунда:

давлат хизматларини онлайн хизматлар индекси талабларидан келиб чиққан ҳолда электрон кўринишга ўтказиш ва оптималлаштириш;

ЯИДХПни такомиллаштириш ҳамда давлат божларини ва давлат органлари томонидан солинган жарималарни ва бошқа тўловларни тегишли банк ва бошқа тўлов тизимлари орқали онлайн тарзда тўлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи алоҳида платформа ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизимига интеграция қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

вазирлик ва идоралар

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев

23.

Давлат хизматлари кўрсатишнинг минимал талаблари ва стандартларини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

Д. Каландаров

24.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ўзлари кўрсатаётган давлат хизматларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ҳамда ушбу хизматлар рўйхатини, ундириладиган тўловлар миқдорини ва уларни тартибга солувчи ҳуқуқий асослари бўйича Адлия вазирлигига маълумотлар тақдим этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил май

Вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари

Таркибий бўлинмалар раҳбарлари

25.

Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш. Бунда:

давлат хизматларини тўлиқ танқидий таҳлил қилиб, уларни оптималлаштириш, бирлаштириш ва муҳим бўлмаган хизматларни бекор қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатилиши натижасида ундириладиган йиғимларнинг асослилигини ўрганган ҳолда уларни мақбуллаштириш;

давлат хизматларини кўрсатишдаги идоралараро ва ички идоравий тартиб-таомилларни соддалаштириш;

электрон рақамли имзо талаб қилинмайдиган хизматлар рўйхатини шакллантириш ва айрим давлат хизматларидан ЯИДХПда электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда фойдаланиш имкониятини яратиш;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив характерга эга бўлмаган ички ҳужжатлар асосида кўрсатилаётган давлат хизматларини юқорироқ юридик кучга эга бўлган ҳужжатлар шаклида расмийлаштириш бўйича аниқ муддатлар ва масъул ижрочилари кўрсатилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил июль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Д. Каландаров,

Э. Рустамов,

Ш. Ражаббаев

26.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигига Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан кузатувчи сифатида фойдаланиш имконини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(Х. Бобожонов),

заруратга кўра бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев,

Д. Каландаров,

Э. Рустамов

27.

Тадбиркорлик субъектларига интерактив хизматлар кўрсатишни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда соддалаштириш ва кенгайтириш:

тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритишда ҳамда жойлашган ери жойи (почта манзилининг) ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказишда тадбиркорнинг хоҳишига кўра «ягона ариза» тамойили бўйича рўйхатга олувчи орган томонидан ваколатли органни ЯИДХП ва «Лицензия» ахборот тизими орқали хабардор қилиш;

ваколатли орган томонидан тадбиркорлик субъектининг лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларига ўзгартиришни қўшимча ариза олмасдан бепул амалга ошириш механизмларини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Д. Каландаров,

Ш. Ражаббаев

28.

16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари беришда уларни бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Н. Назаров),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

АТ «Халқ банки»

(Ф. Саламов)

Х. Бердибаев,

Э. Рустамов,

Ш. Ражаббаев,

О. Якуббаев

29.

Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки» ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Н. Назаров),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

АТ «Халқ банки»

(Ф. Саломов)

Х. Бердибаев,

Э. Рустамов,

Ш. Ражаббаев,

О. Якуббаев

30.

Аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида интерактив инфокиосклар орқали ўзига-ўзи хизмат қилиш тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

Д. Каландаров,

Ш. Ражаббаев

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 06/21/6191/0229-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)