08.07.2022 йилдаги СҚ-571-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2022 йилнинг 10 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) парламент сўровига келиб тушадиган жавобни таҳлил қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-571-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 8 июлдаги СҚ-571-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
(иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда маҳаллий саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда харидоргир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастури асосида 2021 йилда 2 053 та лойиҳа доирасида 24,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, амалда 1 938 та лойиҳа ишга туширилган ва 30,1 трлн сўмлик (режага нисбатан 123 фоиз) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 411,0 млн АҚШ доллари қийматидаги 254 турдаги маҳсулот экспорт қилинган, 12 433 та иш ўрни яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида 538 та лойиҳа доирасида 13 трлн сўмдан зиёд, ҳудудлар бўйича эса 1 400 та лойиҳа асосида қарийб 17 трлн сўмлик ички ва ташқи бозорларда талаби юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига илгари ишлаб чиқарилмаган янги турдаги маҳсулотлар, жумладан, сув ташувчи юк машинаси, бурғилаш насоси, кичик қувватли электр мотори, ультра товуш сув ўлчагичи каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар кесимида асосан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхоналар, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ ва Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги корхоналар томонидан маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида ижобий ишлар амалга оширилди ҳамда мамлакатимизга айрим маҳсулотлар импортини қисқартиришга эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш мақсадида 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси электрон кооперация биржаси портали — «cooperation.uz» ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда қарийб 95 мингта субъект иштирокчи сифатида рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур портал орқали 2021 йилда 72 мингдан ортиқ саноат корхоналари ўртасида қиймати 17,5 трлн сўмлик 86 мингдан зиёд шартномалар имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналарни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳукумат қарори билан уларга бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, маҳаллийлаштириш дастурлари ижросини таъминлаш, хусусан, импортни камайтириш ҳамда электрон кооперацияни ривожлантиришда айрим муаммолар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 1,9 трлн сўмлик 115 та лойиҳа (тармоқ корхоналарида 44 та, ҳудудларда 71 та) ишга туширилмаган. 203 та лойиҳа бўйича маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш режаси бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар кесимида «Ўзавтосаноат» АЖ (прогноз бажарилмаган қисми 1,2 трлн сўм), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (442 млрд сўм), «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК (419 млрд сўм), «Ўзтўқимачиликсанаот» уюшмаси (304 млрд сўм), «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг (271 млрд сўм), ҳудудлар кесимида эса Хоразм (286млрд сўм), Қашқадарё (120 млрд сўм), Андижон (89 млрд сўм), Самарқанд (68 млрд сўм) вилоятларининг маҳаллийлаштириш режалари ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 19 та ҳолатда импорт қилинган хом ашё, материал ва бутловчи қисмлар суммасини маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмига қўшиш орқали маҳаллийлаштириш даражаси сунъий ошириб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Бухоро вилоятидаги «Buxoro shams savdo» МЧЖ Маълумот учун: Бухоро вилоятидаги «Buxoro shams savdo» МЧЖ ҳисоботига кўра маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоизни (7,4 млрд сўм) ташкил этган. Бироқ, ўрганишларда жамият импорт қилинган қурилиш ойналарини ҳисоботга қўшиб ёзганлиги ва шу орқали маҳаллийлаштириш кўрсаткичи 10 фоизга сунъий оширилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражаси паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «2017 — 2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3028-сонли қарорига мувофиқ «Ўзавтосаноат» АЖ 2021 йилга келиб енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини 74,2 фоизга, автобус ва юк машиналарини 49,3 фоизга етказиши кераклиги белгиланган. Бироқ, бугунги кунда мазкур йўналишларда маҳаллийлаштириш даражаси мос равишда 57 фоиз ҳамда 34,5 фоизни ташкил этади, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, фармацевтика тармоғида мамлакатда талаб юқори бўлган дори воситаларини тўлиқ маҳаллийлаштириш даражаси паст, илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқилган кўплаб маҳаллий дори воситалари тижоратлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5707-сонли Фармонида назарда тутилган бўлишига қарамасдан, болаларда сил касаллигини юқтириш ҳолатини эрта аниқлаш учун қўлланиладиган диаскин тестлари ҳанузгача маҳаллийлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган жами 10 199 номдаги дори воситасидан 3 062 таси ёки атиги 30 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу дори воситаларининг 3 058 таси (99,9 фоизи) тўлиқ маҳаллийлаштирилмаган ва асосан «in bulk» шаклида импорт қилинган ёки импорт қилинган субстанциялар асосида тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: «in bulk» маҳсулоти — дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бўлиб, бунда қадоқлаш, истеъмол ўрами ва маркировка қилишдан ташқари барча технологик босқичлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида амалга оширилган дори воситаси ёки тиббиёт буюми (2018 йил 23 январдаги ПҚ-3489-сонли қарори).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш даражасининг пастлиги, ўз навбатида, импорт хом ашё ва материалларга юқори даражада қарамликни юзага келтириб, оқибатда маҳсулот нархининг ошишига ва аҳолининг харид қобилияти пасайишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан дорихоналарда ўтказилган ўрганишларда 9 та ҳолатда белгиланган устамаларни 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўллаш, 6 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган автомобиль саноати ва электротехника соҳасидаги корхоналар томонидан маҳсулотлар импорти ҳажми ошишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2021 йилда электротехника ва автомобиль маҳсулотлари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари импорти 4,4 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, импорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 20 фоизга ошган (3,7 млрд АҚШ доллари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда автомобиль саноати соҳасида қарийб 2,5 млрд АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар импорт қилинган бўлса, уларнинг 57 фоизини фақат бутловчи қисмлар ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мазкур даврда республикага қарийб 2 млрд АҚШ доллари қийматидаги электротехника маҳсулотлари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари импорт қилинган бўлиб, импорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 32 фоизга ошган (1,4 млрд АҚШ доллари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида келтирилган товарлар импортининг асосий қисми маҳаллийлаштириш дастурларига киритилган «Uzauto Motors» АЖ, «Samarqand avtomobil zavodi» МЧЖ, «Uzauto Trailer» МЧЖ, «Uz Truck And Bus Motors» МЧЖ, «Uz Chasys» МЧЖ, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи», «Texnopark» МЧЖ, «Oʻzelektoapparat-Electroshield» АЖ ҳамда «Toshelectroapparat» МЧЖ томонидан амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархлари таркибида импорт улуши юқорилигича қолмоқда. Хусусан, «Дамас DLX» автомобили нархининг ўртача 70 фоизи, «Дамас» Лабо автомобилининг 78 фоизи, «Спарк» автомобилининг 44-51 фоизи, «Нексия-3» автомобилининг 45-50 фоизи, «Кобальт» автомобилининг 44-49 фоизи, «Ласетти Жентра» автомобилининг ўртача 54-59 фоизи импорт ҳиссасига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилган электрон портал орқали қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, юқори нархларда харидларни амалга ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи субъектлар бўлмаган ҳамда импорт товарларини электрон кооперация биржасида сотиш ҳолатлари мавжуд. Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчи бўлмаган субъектларнинг 3,5 млрд сўмлик ҳамда импортёрларнинг 52 млрд сўмлик импорт товарлари электрон кооперация биржасида сотилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, электрон портал орқали фақатгина маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз товарларини сотиши лозим бўлса-да, 2020-2021 йилларда 30 та етказиб берувчи томонидан импорт қилинган товарлар номи ва/ёки русумлари ўзаро мос келган 55,1 млрд сўмлик импорт товарлари реализация қилинган. Статистик ва солиқ ҳисоботларида маҳсулот ишлаб чиқарганлиги кўрсатилмаган ёки бундай ҳисоботларни умуман топширмаган 110 та субъект 54 млрд сўмлик маҳсулотларни электрон кооперация биржасида сотишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монопол корхоналарнинг юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлари биржа савдолари орқали реализация қилиниши белгиланган бўлса-да, амалда 15 турдаги 619 млрд сўмлик маҳсулот асоссиз равишда электрон кооперация биржасида сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон порталда дам олиш кунлари ёки иш соатидан ташқари вақтларда олдиндан режалаштириб, рақобатни чеклаш орқали «келишилган» шартномаларни тузиш ҳолатлари мавжуд. Хусусан, 1 234 та буюртмачининг 7,4 трлн сўмлик 30,3 мингта шартномаси (барча шартномаларнинг 39,0 фоизи) шанба ва якшанба кунлари ҳамда 1 243 та буюртмачининг 3,4 трлн сўмлик 17,5 мингта шартномаси (барча шартномаларининг 22,5 фоизи) иш соатидан (09:00 — 18:00) ташқари вақт оралиғида тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли қарорида ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги товарлар рўйхати тасдиқланган бўлишига қарамасдан, электрон портал орқали 8 турдаги 8,1 млрд сўмлик товарлар 7 та корхона томонидан қарор талабларига зид равишда реализация қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, 2019 — 2022 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш юзасидан белгиланган айрим топшириқлар ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-99-сонли қарори билан 2022 йил 1 майга қадар маҳаллий ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 10-рақамли кодлари жорий этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4812-сонли қарорида давлат харидлари субъектларининг харид тизимини аудитдан ўтказиш белгиланган бўлишига қарамасдан, бугунги кунга қадар вазифа ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги икки йилда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан иқтисодиётнинг тармоқ корхоналарига белгиланган маҳаллийлаштириш дастурлари доирасидаги кўрсаткичлар бажарилмаслиги сабаблари ва уларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан Ҳукумат томонидан кўрилаётган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда талаб юқори бўлган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, тармоқ ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш натижасида ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар билан тўлдириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда уларни модернизация қилиш орқали бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳолати ҳамда инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш дастурига киритилган иқтисодиётнинг автомобиль саноати, фармацевтика ва электротехника соҳасидаги йирик корхоналар томонидан импорт ҳажмини оптималлаштириш ҳамда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар таркибида импорт қилинган хом ашё улушини қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фанни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш ҳамда янги илмий-тадқиқотлар қилиш ва инновацион ишланмаларни жорий этиш натижасида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турдаги маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни ички бозорда электрон кооперация портали орқали реализация қилиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда қонунчиликка зид равишда электрон кооперация порталида савдоларни амалга оширишнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича Сенатга асослантирнлган тушунтиришлар бериш юзасидан ёки Вазирлар Маҳкамасининг нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови билан мурожаат этади ҳамда жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлиги маълум қилинади.