21.08.2020 йилдаги ПҚ-4812-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатда фаол инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2019 йилларда иқтисодиётда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2,1 баробарга, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига 2,8 баробарга ортган. Ялпи ички маҳсулот таркибидаги инвестициялар улуши 2016 йилдаги 21 фоиздан 2019 йил якунига кўра 38 фоиздан кўпроққа ўсди. Ушбу даврда ташқи савдо айланмаси ҳажми 1,7 баробарга ошди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдодаги юқори фаоллик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг 1,24 баробарга, қурилишнинг 1,44 баробарга ўсишига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатди, уларнинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши эса 24,1 фоиздан 33,2 фоизгача ўсди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, коронавирус глобал пандемияси кооперация алоқаларининг бузилиши, маҳсулотга талабнинг ва сотув бозорларининг қисқариши оқибатида иқтисодиётнинг қатор тармоқ ва соҳаларидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаоллигига чекловчи таъсир ўтказишда давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ва қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришда қўшимча қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақобат муҳитини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2020 йил 1 ноябрдан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда — корпоратив буюртмачилар) учун шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра умумий қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда рўйхати тасдиқланган ҳолда кузатув кенгашлари (таъсисчиларнинг умумий йиғилиши) томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди;
(1-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон — 2026 йил 1 июлдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва умумий қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 500 бараваридан ортиқ бўлган давлат харидлари бўйича тендер комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади;
(1-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 январдан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг алоҳида тартиблари бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 январга қадар стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) харидларини ўтказишнинг ички тартиблари жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидаги асосда шакллантирилади ва тасдиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган қўшма таклифлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг электрон кооперация порталида (кейинги ўринларда — cooperation.uz портали) жойлаштириладиган ҳамда тегишли сертификатларга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу қарор 1-бандининг «а» кичик банди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг бошқа тартиби ўрнатилган алоҳида қарорлари бўйича тузиладиган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш мақсадида амалга ошириладиган, шунингдек, давлат сирлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасига асосан аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, импорт шартномалари асосида олиб келинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий ускуналар билан боғлиқ бўлган харид жараёнлари ва шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси 2020 йил 1 октябрга қадар республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни батафсил ўрганиш асосида Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2020 йил 1 октябрдан шундай тартиб киритилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилиниши назарда тутилган товарларни (ишларни, хизматларни), шу жумладан, аудит ва солиқ маслаҳати хизматларини биринчи навбатда new.cooperation.uz ёки Ишлаб чиқарувчилар экотизими порталларида (кейинги ўринларда — портал) рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади. Бунда давлат харидлари учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) ушбу порталда мавжуд бўлмаган тақдирдагина портал маълумотномаси асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-78-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.03.2026 й., 07/26/78/0201-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар new.cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг электротехника маҳсулотлари нархи бошқа электрон порталларда рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг электротехника маҳсулотлари нархидан юқори бўлса, давлат буюртмачиларига бошқа электрон порталларда рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан электротехника маҳсулотларини харид қилишга рухсат этилади;
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 07/25/20/0064-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив буюртмачи — корхоналар раҳбарлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан (техник кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва муддатлари бўйича) харид қилиш имкони бўлмаган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидларини импорт орқали амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини кузатув кенгашларига (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларига) асослаб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларидаги) давлат вакиллари бошқарув органлари мажлисларида умумий қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлар (ишлар, хизматлар) харидларининг асосланганлигига оид масалаларнинг кўрилишини таъминлайди, бунда ишлаб чиқариш захираларидаги импорт товарларининг омборлардаги қолган қисмини уларнинг корхона фаолиятига жалб қилиниши бўйича чора-тадбирларни қўллаган ҳолда таҳлил қилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар чоракда давлат вакиллари томонидан кузатув кенгашларида (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларида) ушбу қарор талабларига риоя этилишини таҳлил қилиб, натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларини тақсимловчи вазирлик ва идоралар идоравий мансуб ташкилотларда импорт харидларини оптималлаштириш, шунингдек, давлат харидлари доирасида ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назоратни йўлга қўйиш чоралари кўрилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда импорт бўйича олиб келинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва номенклатурасини таҳлил қилади, шунингдек, тармоқлар, корхоналар ва ҳудудлар раҳбарлари томонидан импортни оптималлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаб, уларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар чоракда саноат тармоқлари ва ҳудудлар кесимида ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк корпоратив буюртмачиларнинг офшор юрисдикция ҳудудларида рўйхатдан ўтган компаниялар ҳисобига амалга оширган валюта операциялари тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари томонидан ҳар ойда Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг келгуси давр учун харажатлар сметасини келишишда харажатлар шаклланишини, шу жумладан cooperation.uz портали маълумотларидан келиб чиққан ҳолда товарлар қийматини аниқлаш орқали назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси ҳар чоракда импорт харидларини амалга оширишда давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда корпоратив буюртмачиларнинг жалб қилинган ва ўз маблағлари мақсадли ва самарали сарфланишини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари республикага импорт қилинаётган товарлар ҳажми ва номенклатураси ҳақидаги статистик маълумотлар асосида ҳудудларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, тегишли ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни cooperation.uz порталида тўлиқ жойлаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳар ой ўз комплекслари кесимида харидларни оптималлаштириш, қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни кенгайтириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари — давлат буюртмачилари раҳбарлари ва корхоналарнинг бошқарув органларидаги давлат вакиллари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдоригача бўлган харидлар бўйича давлат буюртмачисига маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан юқори бўлган ва ушбу буюртмачи жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ишлаб чиқариладиган маҳсулот бўйича 3 йил муддатга тўғридан-тўғри кафолатли харид қилиш шартномасини (офтейк шартномани) тузишга рухсат берилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга «давлат харидларининг стратегик субъекти» тушунчасини бекор қилиш, хорижда ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларидаги иштирокини тақиқлаш ва чегаралаш, давлат харидлари усулларини кенгайтириш ва уларнинг шаффофлигини, шу жумладан тендер (танлов) харидлари натижаларини очиқ манбаларда эълон қилиш йўли билан ошириш, шунингдек, давлат харидларида қонунчилик талабларининг бузилишига йўл қўйган давлат буюртмачилари ва кузатув кенгашларининг жавобгарлигини ошириш бўйича меъёрларни назарда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини (янги таҳрирда) киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишларга, хизматларга) преференциялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда Давлат харидлари субъектларининг харид тизимини аудитдан ўтказиш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган жадвалга мувофиқ импорт харидлари аудитини ўтказишда халқаро аудиторлик компаниялари билан ҳамкорликни таъминласин ва аудит натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 ноябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
cooperation.uz порталида республикада ишлаб чиқарилаётган барча товарлар (ишлар, хизматлар)нинг техник кўрсаткичлари 10 та рақамли ТИФ ТН коди ва ишлаб чиқарувчиларга боғланиш маълумотлари билан биргаликда жойлаштирилишини ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
cooperation.uz порталининг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) ва Давлат харидларининг махсус электрон портали (xarid.uz) билан интеграциясини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари доирасида етказиб берилаётган импорт товарлари нархлари мониторингини «таҳлика-таҳлил» усуллари, шунингдек, «кўзгули статистика» маълумотларидан фойдаланган ҳолда кучайтирсин ҳамда сезиларли фарқ ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборларида сақланаётган, муддати уч ойдан ошган товарларнинг номенклатураси ва ҳажми тўғрисидаги маълумотларни давлат буюртмачилари кесимида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этсин ҳамда ўзининг расмий сайтида эълон қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар нархини пасайтириб олиб кирилишига йўл қўймаслик бўйича юкланган функция ва вазифаларнинг самарали ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзстандарт» агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда сифатсиз, сертификатланмаган ва қалбаки, шу жумладан Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган, ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги ахборот тизимини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 январдан хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни «эркин муомалага чиқариш учун» божхона режимига расмийлаштиришга тақиқ киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар халқаро, минтақалараро ва хорижий стандартларни уларнинг асл тилидаги маҳсулотга талабларни ўзгартирмасдан худди шундай кўринишда қабул қилиш орқали, 1995 йилгача тасдиқланган 5 236 та стандартлар «тартибга солувчи гильотина» усулида бекор қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарган мамлакатнинг техник регламент талаблари, стандартлари ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган маҳсулотлар тўғрисида сертификация органларига маълумот юборсин ҳамда уларнинг ички бозорга муомалага чиқарилмаслиги устидан давлат назоратини ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «таҳлика-таҳлил» усулларидан фойдаланган ҳолда импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан амалдаги стандартлар, техник регламентлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, тегишли талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилганлик учун уларнинг жавобгарлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акционерлик жамиятлари ва корхоналарнинг кузатув кенгашлари билан биргаликда бир ой муддатда инвестициявий лойиҳаларни тасдиқланган молиялаштириш манбалари мавжуд бўлмаган тақдирда тўхтатиш ёки бекор қилиш ва ижтимоий-иқтисодий мақсадга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда корпоратив буюртмачилар томонидан тузилган амалдаги узоқ муддатли импорт шартномаларини коронавирус пандемияси ёки шартнома шартларининг ўзгариши шароитида нархларни пасайтириш имкониятлари юзасидан ўргансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда вазирликлар, идоралар, ҳудудлар ва корхоналар раҳбарлари томонидан инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш ва импортни оптималлаштириш масалалари юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини баҳоловчи аниқ индикаторларни (KPI) тасдиқлаган ҳолда, ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир раҳбар эришган индикаторлар бўйича маълумотларни киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил учун Инвестиция дастурининг манзилли қисмини ишлаб чиқишда марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган янгидан бошланадиган инвестициявий лойиҳаларни уларни амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий мақсадга мувофиқлиги жиҳатидан пухта экспертизадан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январгача давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолашнинг умум қабул қилинган тамойиллари (PIMA) асосида марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни тўлиқ ва узлуксиз мониторинг қилиш тизимини, шу жумладан инвестициядан кейинги даврда (объект ишга туширилгандан кейин 3 — 5 йил давомида) эришилган мақсадли кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва лойиҳаларнинг мамлакат, тармоқ, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсирини баҳолашни ҳар йили ўтказиш асосида мониторинг қилишни назарда тутувчи тизимни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши икки ой муддатда халқаро тажрибани ва Жаҳон савдо ташкилоти келишувларининг қоидаларини ўрганиш асосида Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдони тартибга солишнинг янги тартибини, шу жумладан тариф, нотариф ва тарифли квоталаш чоралари орқали импортни оптималлаштириш бўйича тезкор қарорларни қабул қилиш бўйича янада мослашувчан механизмларни жорий этишни назарда тутувчи комплекс таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинадиган товарларга нисбатан вақтинчалик тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари зиммасига — давлат харидларини амалга оширишда маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш, шунингдек, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига — Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилган товарларнинг давлат харидлари доирасида импорт қилинишига йўл қўймаслик юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига — маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тасдиқланган кўрсаткичларнинг тўлақонли бажарилиши, инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши, шунингдек, кичик ҳудудий ва йирик тармоқ корхоналари ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига — давлат харидлари доирасида импортни оптималлаштириш, мамлакат тармоқ ва ҳудудларида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш чора-тадбирларининг самарадорлиги юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзоқов зиммасига — ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга жалб қилинадиган инвестицияларнинг самарадорлиги юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари Ў.И. Барноев, Б.А. Мусаев, А.А. Абдуҳакимов, О.М. Умаров зиммасига — мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг сифатли ижро этилишини ташкил этиш, шунингдек, тегишли тармоқларда бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига — марказлашган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида импортни оптималлаштириш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир А.Н. Арипов зиммасига — Бош вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, тармоқ идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, кузатув кенгашларидаги (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларидаги) давлат вакиллари томонидан ушбу қарор билан зиммасига юклатилган вазифалар бажарилишининг якуний натижалари учун, зарур ҳолларда интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш, шу жумладан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4812-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидлари субъектларининг харид тизимини аудитдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхонанинг номланиши

Аудит ўтказиш даври

1.

«Ўзбекгеофизика» АЖ

2021 йил

I чорак

2.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ

3.

«Навоий КМК» АЖ

4.

«Олмалиқ КМК» АЖ

5.

«Ўзбеккўмир» АЖ

6.

«Ўзметкомбинат» АЖ

7.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

2021 йил

II чорак

8.

«Ўзтрансгаз» АЖ

9.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

10.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

11.

Халқ таълими вазирлиги

12.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

13.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

14.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

2021 йил

III чорак

15.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

16.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

17.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

18.

«Uzbekistan Airways» АЖ

19.

«Uzbekistan Airports» АЖ

20.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

2021 йил

IV чорак

21.

«Ўзбектелеком» АК

22.

«Давлат белгиси» ДИЧБ

23.

«Ўзавтосаноат» АЖ

24.

«Dori-Darmon» АК

25.

«Геолтехтаъминот» давлат корхонаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу субъектларнинг харидлар тизимини аудитдан ўтказиш бўйича харажатлар ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2020 й., 07/20/4812/1197-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 03.03.2021 й., 07/21/5011/0174-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон; 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 24.01.2025 й., 07/25/20/0064-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон; 06.03.2026 й., 07/26/78/0201-сон)