23.01.2018 йилдаги ПҚ-3489-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республикага дори воситалари ва тиббиёт буюмлари олиб киришни янада тартибга солиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг ўзи томонидан тайёрланмаган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қадоқлаш, истеъмол ўрами ва маркировка қилишдан ташқари барча технологик босқичлардан ўтган ҳар қандай қадоқланмаган дори воситаси ёки тиббиёт буюми «in bulk» маҳсулот деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган тақдирда, улар маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббиёт буюмлари юқоридаги мезонга мувофиқ бўлмаган ёки «in bulk» маҳсулот асосида ишлаб чиқарилган ҳолларда, улар маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркировка қилиш ва ўрашдан ташқари корхонанинг ўзи томонидан барча ёки алоҳида бутловчи ва технологик қисмларни ишлаб чиқариш ёхуд маркировка қилиш ва ўрашдан ташқари бутловчи ва технологик қисмларни, шу жумладан импорт қилинаётганларни йиғиш йўли билан ишлаб чиқариш ташкил этилган ҳолларда тиббиёт техникаси маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор қоидаларини инобатга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга доривор моддалар (субстанциялар) ва доривор ўсимлик хом ашёсини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 февралга қадар хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтиш ҳужжатларига уларнинг аризасига мувофиқ йиғим ундирмаган ҳолда «in bulk» маҳсулотнинг ўрами ва маркировкаси ҳақидаги маълумотни кўрсатишга оид қисмига ўзгартириш киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 мартга қадар дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган мезонлар асосида маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб топиш нуқтаи назаридан уларни ишлаб чиқаришни технологик аудитдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича, шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар орасида муқобили бўлмаган «in bulk» маҳсулот асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат харидларида иштирок этишда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг худди шундай маҳсулоти қийматидан 20 фоиз миқдорида нарх преференциялари тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 15 апрелдан бошлаб дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг «in bulk» маҳсулотни импорт қилишда, рўйхатдан ўтган тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ишлаб чиқариладиган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар қўлланилмайди;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «in bulk» маҳсулот асосида тайёрланган маҳсулотлар қисмига, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда бир ой муддатда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомаласи ва ишлаб чиқарилиши юзасидан танқидий ўрганиш ўтказсин ҳамда уларни тартибга солиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3489-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2018 й., 07/18/3489/0613-сон; 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон)