Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз жорий этилмайдиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати Агентлик томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади. Бунда мазкур рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари номлари тайёр маҳсулотга ҳам, «in bulk» маҳсулот шаклида импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларига ҳам жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 06/19/5794/3669-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги «Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2718-сон қарорига мувофиқ очилган кредит линияси маблағлари ҳисобидан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига 25 млн АҚШ долларидан ажратсин.
10. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан аптека ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан аптека ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

Т/р

Тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг моддий-техник базасини яхшилаш чора-тадбирлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Агентликнинг Тошкент шаҳар, Ч. Айтматов кўчаси, 1А-уй манзилидаги биносини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш.

Тадбирлар

режаси

2019 йил
1 июнга

қадар

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

2.

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури ҳамда Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК қошида Зарур лаборатория амалиёти (GLP) талабларига мос келадиган клиник-олди тадқиқотлар лабораториясини ташкил қилиш.

Тадбирлар

режаси

Ишлаб чиқиш — 2019 йил
1 июнга

қадар

Амалга ошириш — 2019-2020 йй.

Агентлик (С. Кариев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Сатторов),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р. Ғуломов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Бекенов)

3.

Агентликка «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти фаолиятини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маъмурий бино ажратиш.

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

2019 йил
1 июнга

қадар

Самарқанд вилояти

ҳокимлиги (Э. Турдимов),
Агентлик (С. Кариев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Н. Жўраев)

4.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Агентлик қошида фармацевтика технопаркини ташкил қилиш учун ер майдонини ажратиш;

фармацевтика технопарки ҳудудида фармацевтика соҳаси мутахассисларини тайёрлаш учун етакчи хорижий олий ўқув юртининг филиалини жойлаштириш;

фармацевтика технопарки ҳудудида илмий-тадқиқот ва тажриба-ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ташкил этиш;

фармацевтика технопарки ҳудудида «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКнинг янги биносини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2019 йил
1 июлга

қадар

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов),
Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев)

II. Фармацевтика тармоғи ва соғлиқни сақлаш тизимига халқаро стандартларни жорий этиш чора-тадбирлари

5.

Барча маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларини Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)нинг миллий талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда уни 2022 йил 1 январга қадар ниҳоясига етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

«Ўзстандарт» агентлиги
(Д. Сатторов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

6.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча клиник базаларини клиник тадқиқотлар ўтказиш бўйича Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда уни 2022 йил 1 январга қадар ниҳоясига етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Агентлик (С. Кариев),

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Сатторов),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

7.

Фармацевтика маҳсулотининг клиник-олди тадқиқотларини ўтказиш бўйича барча лабораторияларни Зарур лаборатория амалиёти (GLP)нинг миллий талабларига мослаштириш бўйича мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда уни 2022 йил 1 январга қадар ниҳоясига етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Агентлик (С. Кариев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Сатторов)

8.

Фармацевтика маҳсулотини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча корхоналарни Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)нинг миллий талабларига мослаштириш нуқтаи назаридан мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда уни 2022 йил 1 январга қадар ниҳоясига етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Агентлик (С. Кариев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Сатторов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Агентликнинг «Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme» (PIC/S) халқаро ташкилоти ва соҳага ихтисослашган бошқа хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлигини фаоллаштириш.

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКнинг Зарур амалиётлар миллий сертификатлаштириш органини соҳага ихтисослашган халқаро органлардаги зарур амалиётлар талабларига аккредитация қилиш ва унинг негизида зарур амалиётлар миллий инспекторатини тайёрлаш.

Тадбирлар
режаси

Ишлаб чиқиш — 2019 йил

1 июнга

қадар

Амалга ошириш — 2019-2020 йй.

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Сатторов),

Фанлар Академияси (Б. Юлдашев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Бекенов)

10.

Зарур амалиётлар (GхP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Агентлик (С. Кариев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Сатторов)

11.

Клиник тадқиқотлар натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш протоколларига янги маҳаллий оригинал дори препаратларини киритиш тартибини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Инновацион соғлиқни сақлаш
миллий палатаси (Р. Изамов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Агентлик (С. Кариев)

12.

Энг илғор регуляторлик амалиётларини, хусусан оралиқ исботловчи маълумотларга кўра рўйхатга олиш режимлари ва айрим тоифадаги беморларнинг ихтиёрий равишда энг янги терапиядан фойдаланиш тартибини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 сентябрга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов),
Агентлик (С. Кариев)

13.

Фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва улар сифатини назорат қилиш усулларига қўйиладиган замонавий халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи

2020 йил
1 сентябрга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Агентлик (С. Кариев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Сатторов),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

III. Фармацевтика тармоғини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

14.

Агентлик қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Агентлик (С. Кариев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

15.

2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотларни ўтказиш ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июнга қадар

Агентлик (С. Кариев),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р. Ғуломов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов),
Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев)

16.

Улгуржи ва чакана савдо корхоналарида фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий техникани сақлаш ҳамда айланмаси (реализацияси) сифатини назорат қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июлга қадар

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

17.

Клиник тадқиқотлардан олдин ва уларни ўтказишда жараённи ҳамда самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш, ходимларнинг малакаси ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, кўрсатилаётган хизматлар қийматини ва клиник тадқиқотларни ўтказишнинг ҳар бир босқичида томонларнинг жавобгарлик доирасини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 июлга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Инновацион ривожланиш
вазирлиги (И. Абдураҳмонов),

Агентлик (С. Кариев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

18.

Импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган саноат ишлаб чиқариши учун хом ашё ҳамда дорихонада тайёрланадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Агентлик
қарори

2019 йил
1 июлга қадар

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

19.

Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддаси 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ қилинмайдиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ҳар чоракда (зарур бўлганида)

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)
Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов),
Давлат солиқ қўмитаси
(Б. Мусаев)

20.

Хорижий инвесторларнинг маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг техник кўмаги (грантлари)ни, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда 2020 — 2024 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил
1 октябрга қадар

Агентлик (С. Кариев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Бекенов),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р. Ғуломов)

а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
б) 10-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси