Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармони, «Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сон, «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ўн кун муддатда Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазирининг функционал вазифалари, Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 427-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 май,
256-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси унинг номзодини маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади.
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти туризм, маданият, моддий маданий мерос, кинематография ва оммавий ахборот тизимини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Бош вазир ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
2-боб. Бош вазир ўринбосарининг асосий фаолият йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирлик ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорига мувофиқ белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзолари сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, туризм, маданият, моддий маданий мерос, кинематография ва оммавий ахборот соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, туризм, маданият, моддий маданий мерос, кинематография ва оммавий ахборот соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
бириктирилган вазирлик ва идораларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш, шу орқали аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, уларни шу жумладан, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
туризм, маданият ва моддий маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш тизимларини жорий этиш, объектларга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятида (кейинги ўринларда — Котибият), Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясида (кейинги ўринларда — Инспекция), шунингдек, уларга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принциплари жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Котибият ва Инспекцияга бириктирилган барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда туризм, маданият, моддий маданий мерос, кинематография ва оммавий ахборот соҳаларини стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) ҳамда видеоконференция алоқа шаклидаги мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланишини ташкил этиш.
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) туризмни жадал ривожлантириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясига (кейинги ўринларда — Концепция) мувофиқ туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш;
Концепцияга мувофиқ белгиланган қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш:
туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;
туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратишни таъминлаш;
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминлаш;
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилишни таъминлаш;
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилишни таъминлаш, мамлакатнинг саёҳат қилиш ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имижини мустаҳкамлаш;
туризм тармоғи учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
кириш ва ички туризмни, шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастурларини, шу жумладан, республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
республиканинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда ҳудудларда янги туризм йўналишлари ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишлари ташкил этилишини таъминлаш;
туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
туризм соҳасида миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
туризм зоналарини самарали бошқаришни ташкил этиш, уларда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва уларнинг салоҳиятини тарғиб қилиш;
махсус туризм зоналари бошқарув кенгаши ва дирекциясининг фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг таркибини қайта кўриб чиқиш, аъзоларини тайинлаш ва уларни озод этиш, шу жумладан, кенгашнинг шаффоф фаолиятини таъминлаш мақсадида хорижий мутахассисларни кенгаш таркибига жалб этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармонига мувофиқ туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, туризм тармоғининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш орқали туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда республикага кириб келаётган хорижий фуқаролар сонини кескин кўпайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармонига мувофиқ коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида энг кўп зарар кўрган туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги иш ўринларини ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, уларнинг даромад манбаларини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатда санитария-эпидеомологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклаш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига мувофиқ Бўстонлиқ туманининг маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилма билан таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш каби вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ республикада туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, мақбул ва қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яратиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг саёҳат қилиш ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш юзасидан белгиланган дастурнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ туризм соҳасини жадал суръатларда тиклаш ва мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг уни ривожлантиришнинг янги йўналишларини шакллантириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида» 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сон Фармонига мувофиқ туризм ва транспорт соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасига ёшларни кенг жалб этиш ва уларнинг лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
б) маданият ва санъатни ривожлантириш соҳасида:
маданият ва санъат муассасалари фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорида назарда тутилган Ўзбекистон халқининг миллий маданий ва маънавий меросини асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маданият муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш;
маданият муассасалари, жумладан, театрлар, музейлар, маданият марказлари, цирклар, истироҳат ва дам олиш боғлари, ҳайвонот боғлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшларни маданий-оммавий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ўсиб келаётган авлодни мусиқий-эстетик тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ва миллий, мумтоз ва замонавий санъатни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
театрларни оммалаштириш орқали халқнинг маданий савиясини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жаҳон ва миллий театр ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда театрларнинг репертуарлари шакллантирилишига, замонавий қаҳрамон образини яратишга кўмаклашиш, драматурглар, режиссёрлар ва актёрлар тайёрлашни такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, юртимизнинг жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари таъминланишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда опера ва балет санъатини янада ривожлантириш, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри фаолиятини такомиллаштириш, миллий опера ва балет санъатини кенг тарғиб этиш, унинг жаҳон санъат оламида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорига мувофиқ аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, республиканинг барча ҳудудларида театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини миллий чолғулар, мусиқа дарсликлари, ноталар тўпламлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашнинг яхлит тизимини яратиш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
в) кино санъати ва саноатини янада ривожлантириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ миллий кино санъатини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, юртимизда жаҳон тажрибаси асосида кино ишлаб чиқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, замонавий киносаноат инфратузилмасини яратиш ва кинопрокат тизимини ривожлантириш чоралари кўрилишини таъминлаш;
кинематография соҳасини янада ривожлантириш юзасидан белгиланган қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишин таъминлаш:
кино санъатини жамиятнинг маънавий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш;
кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
кино саноатини иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш;
кинематография соҳасида кадрлар тайёрлаш, кино ижодкорлари ва техник ходимлар малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;
миллий сериаллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантириш, анимацион фильмлар ишлаб чиқаришга ёш мультипликатор ва аниматорларни кенг жалб қилиш;
соҳада муаллифлик ҳуқуқининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, кинопрокат тизимини ривожлантириш ва миллий фильмларни жаҳон кино бозорларига олиб чиқиш;
жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса ёшларни тарбиялашда кино санъатининг роли ва аҳамиятини ошириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, кино санъатини янада такомиллаштириш;
замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
киностудияларни, ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, кинематография соҳасида тадбиркорликни ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
кинематография соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, соҳанинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш;
миллий фильм ва сериаллар ишлаб чиқаришни ҳамда ҳамкорликда киномаҳсулотлар яратишни молиявий қўллаб-қувватлаш;
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмлар прокатини бозор тамойиллари асосида ташкил этиш;
маҳаллий ва хорижий инвесторларни миллий фильмларни ишлаб чиқариш, прокатга бериш ва намойиш этишни молиялаштиришга жалб қилиш;
миллий фильмларни хорижий тилларга ҳамда жаҳоннинг энг сара кино асарларини давлат тилига субтитрлаштириш ва дубляж қилишни молиялаштириш;
миллий кино санъати асарларининг халқаро кинофестивалларда иштирок этишини таъминлаш ҳамда маҳаллий ва халқаро кино тадбирларни ташкил этиш;
Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси ҳамда фаолият йўналиши кино санъати ва саноати вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларини грант ва ижтимоий буюртмалар орқали қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5151-сон қарорига мувофиқ миллий кино санъатининг асрий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, ушбу санъат тури орқали мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда ижодий ҳамкорлик кўламини ва маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда кўп йиллар давомида ўтказилиб келинган жаҳонга машҳур Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш бўйича белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
г) оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш соҳасида:
аҳолининг ахборот билан таъминланганлик даражасини ва маданий савиясини оширишга, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни эҳтиётлаб сақлашга йўналтирилган телерадио дастурларнинг профессионал ва бадиий савиясини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;
оммавий ахборот воситаларида ахборот ва бошқа материалларни бериш шакллари ва усулларини мунтазам такомиллаштириш орқали демократик ислоҳотларни амалга оширишда, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришда, ҳар хил ахборот таҳдидларининг олдини олишда, ёшларнинг онги ва тафаккурини «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини, ижтимоий мақомини ва журналист касбининг нуфузини, оммавий ахборот воситалари ходимларининг малакаси ва маҳоратини ошириш, янгича фикрлайдиган журналист кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
оммавий ахборот воситалари фаолиятидан аҳолининг хабардор бўлиши учун оммавий ахборот воситалари ва давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;
давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш, уларга бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг мақсадлари, вазифалари, амалга оширилиши ва натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликка ўз вақтида, холисона ва тўлиқ ахборот бериш;
ноширлик, матбаа ва кутубхона фаолиятини ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда китоб маҳсулотлари ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
китоб нашрлари сифатини ошириш, уларнинг аҳоли, энг аввало, ёшларнинг маънавий ва бадиий-эстетик эҳтиёжларига мувофиқлигини ошириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини нашр этиш чора-тадбирларини кўриш;
ахборот-кутубхона марказлари тармоғини кенгайтириш, ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда китоб ўқиш маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
ахборот-кутубхона соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
журналистларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш, журналист кадрларнинг касб маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
д) моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг «Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонуни Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказишнинг олдини олиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш;
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини қайта шакллантириш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
«Бухоро», «Самарқанд», «Ичан қалъа», «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналарини тегишли даражада муҳофаза қилиш, консервация қилиш ва асраб-авайлаш, объектда археологик қидирув ишлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш ишларини назорат қилиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳолати бўйича умумий мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни бошқариш режалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини самарали муҳофаза қилиш мақсадида илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳудудларида қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини умумбашарий бемисл қимматига салбий таъсир этмаган ҳолда амалга оширилишининг назоратини таъминлаш;
моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг алоҳида муҳим тарихий-маданий қисмлари ва бадиий безаклари сақланишини экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, уларни тўлиқ фотофиксация ва идентификациялаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон қарорига мувофиқ маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёнини йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш ишларини назорат қилиш;
чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш ишларини назорат қилиш;
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;
(7-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
е) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бош вазир ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг «йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлари, батафсил ахборотлари, материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлаш.
8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан туризм, маданият, моддий маданий мерос, кинематография ва оммавий ахборот соҳаларида ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун и режалаштирилган тегишли масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Котибият ва Инспекция раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан тегишли тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Котибият ва Инспекцияга бевосита раҳбарлик қилади;
Котибият ва Инспекцияга бириктирилган ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Ҳукумат аъзолари ҳисобланган ва Котибият ва Инспекцияга бириктирилган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Бош вазир билан келишган ҳолда, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва бириктирилган хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
туризм, маданият, моддий маданий мерос, кинематография ва оммавий ахборот соҳаларига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди;
тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, унинг ўринбосари, шуъба мудири ва мутахассисларини, шунингдек, Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосари ва мутахассисларини лавозимларига кадрлар танлайди;
(8-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Котибият мудири, унинг ўринбосари, шуъба мудири ва мутахассисларини, шунингдек, Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
(8-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Котибият ва Инспекцияда ҳамда уларга бириктирилган давлат бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрларни танлаш ва амалдаги захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзи юритадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
9. Бош вазир ўринбосари тегишли идоралараро коллегиал органларга раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган идоралараро коллегиал органлар фаолиятини ҳамда уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
бириктирилган вазирликлар ва идоралар коллегиал органларининг, хўжалик бирлашмалари мажлисларида, шунингдек, Бош вазир топшириқларига кўра — давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
давлат бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар тузиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Бош вазир ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
11. Бош вазир ўринбосари:
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг тегишли даражада ва сифатли бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
ўзи раҳбарлик қиладиган соҳадаги ишларнинг ҳолати, давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ҳудудларига ташрифлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
тегишли вазирликлар ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзолари сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
4-боб. Бош вазир ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш
12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибият ва Инспекциянинг иш режалари асосида ташкил этилади.
Котибият ва Инспекциянинг иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
13. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларининг Котибият ва Инспекцияга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини туризм, маданият, кинематография ва оммавий ахборот масалалари тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Котибият Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирига (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ, бириктирилган вазирлик ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорига мувофиқ белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзолари сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, туризм, маданият, кинематография ва оммавий ахборот соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
жойларда «халқ билан мулоқот», «маҳаллабай» ишлаш тизими асосида ишларни ташкил этиш ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда туризм, маданият, кинематография ва ахборот соҳаларини стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Котибиятда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар ва идораларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилишини тизимли назорат қилишни такомиллаштириш;
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш.
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) туризмни жадал ривожлантириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясига (кейинги ўринларда — Концепция) мувофиқ туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш чораларини кўриш;
Концепцияга мувофиқ белгиланган қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш:
туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;
туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратишни таъминлаш;
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминлаш;
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилишни таъминлаш;
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилишни таъминлаш, мамлакатнинг саёҳат қилиш ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имижини мустаҳкамлаш;
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
кириш ва ички туризмни, шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастурларини, шу жумладан, республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
республиканинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда ҳудудларда янги туризм йўналишлари ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ишлари ташкил этилишини таъминлаш;
туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
туризм соҳасида миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
туризм зоналарини самарали бошқаришни ташкил этиш, уларда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва уларнинг салоҳиятини тарғиб қилиш;
махсус туризм зоналари бошқарув кенгаши ва дирекциясининг фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг таркибини қайта кўриб чиқиш, аъзоларини тайинлаш ва уларни озод этиш, шу жумладан, кенгашнинг шаффоф фаолиятини таъминлаш мақсадида хорижий мутахассисларни кенгаш таркибига жалб этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармонига мувофиқ туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, туризм тармоғининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш орқали туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда республикага кириб келаётган хорижий фуқаролар сонини кескин кўпайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармонига мувофиқ коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида энг кўп зарар кўрган туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги иш ўринларни ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, уларнинг даромад манбаларини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатда санитария-эпидеомологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклаш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига мувофиқ Бўстонлиқ туманининг маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилма билан таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш каби вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ республикада туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, мақбул ва қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яратиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг саёҳат қилиш ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш юзасидан белгиланган дастурнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида» 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сон Фармонига мувофиқ туризм ва транспорт соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасига ёшларни кенг жалб этиш ва уларнинг лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ туризм соҳасини жадал суръатларда тиклаш ва мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг уни ривожлантиришнинг янги йўналишларини шакллантириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
б) маданият ва санъатни ривожлантириш соҳасида:
маданият ва санъат муассасалари фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорида назарда тутилган Ўзбекистон халқининг миллий маданий ва маънавий меросини асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маданият муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш;
маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият марказлари, цирклар, истироҳат ва дам олиш боғлари, ҳайвонот боғлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшларни маданий-оммавий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ўсиб келаётган авлодни мусиқий-эстетик тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ва миллий, мумтоз ва замонавий санъатни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
театрларни оммалаштириш орқали халқнинг маданий савиясини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жаҳон ва миллий театр ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда театрларнинг репертуарлари шакллантирилишига, замонавий қаҳрамон образини яратишга кўмаклашиш, драматурглар, режиссёрлар ва актёрлар тайёрлашни такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, юртимизнинг жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларини таъминланишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда опера ва балет санъатини янада ривожлантириш, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри фаолиятини такомиллаштириш, миллий опера ва балет санъатини кенг тарғиб этиш, унинг жаҳон санъат оламида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорига мувофиқ аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш, республиканинг барча ҳудудларида театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини миллий чолғулар, мусиқа дарсликлари, ноталар тўпламлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашнинг яхлит тизимини яратиш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
в) кино санъати ва саноатини янада ривожлантириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ миллий кино санъатини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, юртимизда жаҳон тажрибаси асосида кино ишлаб чиқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, замонавий киносаноат инфратузилмасини яратиш ва кинопрокат тизимини ривожлантириш чоралари кўрилишини таъминлаш;
кинематография соҳасини янада ривожлантириш юзасидан белгиланган қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш:
кино санъатини жамиятнинг маънавий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш;
кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
кино саноатини иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш;
кинематография соҳасида кадрлар тайёрлаш, кино ижодкорлари ва техник ходимлар малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;
миллий сериаллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантириш, анимацион фильмлар ишлаб чиқаришга ёш мультипликатор ва аниматорларни кенг жалб қилиш;
соҳада муаллифлик ҳуқуқининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, кинопрокат тизимини ривожлантириш ва миллий фильмларни жаҳон кино бозорларига олиб чиқиш;
жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса ёшларни тарбиялашда кино санъатининг роли ва аҳамиятини ошириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, кино санъатини янада такомиллаштириш;
замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
киностудияларни, ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, кинематография соҳасида тадбиркорликни ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
кинематография соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, соҳанинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш;
миллий фильм ва сериаллар ишлаб чиқаришни ҳамда ҳамкорликда киномаҳсулотлар яратишни молиявий қўллаб-қувватлаш;
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмлар прокатини бозор тамойиллари асосида ташкил этиш;
маҳаллий ва хорижий инвесторларни миллий фильмларни ишлаб чиқариш, прокатга бериш ва намойиш этишни молиялаштиришга жалб қилиш;
миллий фильмларни хорижий тилларга ҳамда жаҳоннинг энг сара кино асарларини давлат тилига субтитрлаштириш ва дубляж қилишни молиялаштириш;
миллий кино санъати асарларининг халқаро кинофестивалларда иштирок этишини таъминлаш ҳамда маҳаллий ва халқаро кино тадбирларни ташкил этиш;
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси ҳамда фаолият йўналиши кино санъати ва саноати вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларини грант ва ижтимоий буюртмалар орқали қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5151-сон қарорига мувофиқ миллий кино санъатининг асрий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, ушбу санъат тури орқали мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда ижодий ҳамкорлик кўламини ва маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда кўп йиллар давомида ўтказилиб келинган жаҳонга машҳур Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш бўйича белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
г) оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш соҳасида:
аҳолининг ахборот билан таъминланганлик даражасини ва маданий савиясини оширишга, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни эҳтиётлаб сақлашга йўналтирилган телерадио дастурларнинг профессионал ва бадиий савиясини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;
оммавий ахборот воситаларида ахборот ва бошқа материалларни бериш шакллари ва усулларини мунтазам такомиллаштириш орқали демократик ислоҳотларни амалга оширишда, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришда, ҳар хил ахборот таҳдидларининг олдини олишда, ёшларнинг онги ва тафаккурини «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини, ижтимоий мақомини ва журналист касбининг нуфузини, оммавий ахборот воситалари ходимларининг малакаси ва маҳоратини ошириш, янгича фикрлайдиган журналист кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
оммавий ахборот воситалари фаолиятидан аҳолининг хабардор бўлиши учун оммавий ахборот воситалари ва давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;
давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш, уларга бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг мақсадлари, вазифалари, амалга оширилиши ва натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликка ўз вақтида, холисона ва тўлиқ ахборот бериш;
ноширлик, матбаа ва кутубхона фаолиятини ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда китоб маҳсулотлари ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
китоб нашрлари сифатини ошириш, уларнинг аҳоли, энг аввало, ёшларнинг маънавий ва бадиий-эстетик эҳтиёжларига мувофиқлигини ошириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини нашр этиш чора-тадбирларини кўриш;
ахборот-кутубхона марказлари тармоғини кенгайтириш, ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда китоб ўқиш маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
ахборот-кутубхона соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
журналистларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш, журналист кадрларнинг касб маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
д) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари ва материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун режалаштирилган тегишли масалаларни тайёрлайди ва киритади;
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан туризм, маданият, кинематография ва оммавий ахборот соҳаларида ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
ўзи мутасадди бўлган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари учун тегишли материаллар тайёрлайди;
тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, бириктирилган тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзолари сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, давлат бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бириктирилган давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
бириктирилган соҳада давлат сиёсати вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан самарали ҳамда сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар, Ҳукумат ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун давлат бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларининг, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
бириктирилган давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тақдим этиладиган ҳужжатларни қайтариш.
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
10. Котибият:
бириктирилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш самарадорлигини, шунингдек, тегишли иш участкасида эришилган натижаларнинг асосланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
11. Котибият тузилмасига:
Котибият мудири;
Котибият мудирининг ўринбосари шуъба мудири (Туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси);
Туризмни комплекс ривожлантириш таҳлили ва мониторинг масалалари бўйича бош мутахассис;
Инфратузилма объектларини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Туристик оқимни ошириш ва тарғибот масалалари бўйича бош мутахассис;
Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Кинематография, ижодий фаолият ва миллатлараро муносабатларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Шуъба мудири (Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси);
Давлат органлари ахборот хизматлари билан ишлаш ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича бош мутахассис;
Оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;
Инспектор киради.
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
13. Котибият мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари ва Котибият мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини юритиш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
15. Котибият мудири:
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассисларининг ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирлик ва идораларда ҳамда Котибиятда ижро интизомини таъминлайди, шу жумладан, соҳалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар, ҳар бир календарь йил учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунлари, тасдиқланган «йўл хариталари», концепциялар ва дастурларнинг амалга оширилиши бўйича маълумотлар электрон базасининг доимий асосда шакллантирилишини таъминлайди;
Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъи риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тегишли соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
вазифаларнинг мутахассислар ўртасида тақсимланишини таъминлайди, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ҳамда моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
16. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудири ўринбосари бажаради.
17. Котибият мудирининг ўринбосари:
мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
мутахассислар томонидан тегишли масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
18. Шуъба мудири:
шуъба фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
мутахассислар томонидан маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
соҳага оид бўлган маълумотлар базасининг яратилиши ва юритилиши, уни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, «маҳаллабай» ишлаш тизими асосида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни такомиллаштириш, шунингдек, соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш, уларни замонавий тартибда жиҳозлаш, ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш бўйича юзага келаётган камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
19. Котибият бош мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Бош вазир ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича амалга ошириш графигини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг тегишли тармоқлар ҳамда соҳалар бўйича топшириқлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматларининг) таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Бош вазир ўринбосари, Котибият мудири, мудир ўринбосари ва шуъба мудирларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, соҳалар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда Котибият мудирига тақдим этади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
20. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан унга бириктирилган соҳаларини ривожлантириш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудири ўринбосари, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Бош вазир ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан, Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ўринбосари, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;
Бош вазир ўринбосари номига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;
Бош вазир ўринбосари томонидан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари, Котибият мудири ва мудир ўринбосарининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.
21. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Инспекциянинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини моддий маданий мерос масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Инспекция Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирига (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Инспекция ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда моддий маданий мерос объектлари, шу жумладан, музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш, оммалаштириш ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ишларини жойига чиқиб ўрганади, мониторингини юритади ва назорат қилади.
2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирлик ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорига мувофиқ белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
моддий ва номоддий маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий, ташкилий, молиявий, ахборотга доир, моддий-техникавий ва бошқа чора-тадбирлар амалга ишларини мувофиқлаштириш;
моддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни ривожлантириш, моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини давлат томонидан назоратини ташкил қилиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилишда иштирок этиш;
музейлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, уларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини олиб келиш ҳамда бу борада илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Инспекцияда ижро интизоми даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш.
7. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) маданий меросни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни ривожлантириш, моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мониторингни амалга ошириш соҳасида:
моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга оширишнинг чораклик режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг тасдиқланиши таъминлаш, бажарилишини назорат қилиш;
моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик тизимини йўлга қўйишни таъминлаш;
малакали мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳларни ташкил этган ҳолда тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини ҳар бирининг жойига борган ҳолда аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш;
барча моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш, объектларининг техник ҳолати мониторингини амалга оширишда иштирок этиш;
янги аниқланган объект бўйича тарихий-маданий экспертиза ўтказиш ва уни давлат муҳофазасига олиш чораларини кўриш, ҳалокатли аҳволга келиб қолган археология ёдгорликларини аниқлаш ва уларда зудлик билан илмий тадқиқот ўтказишни ташкил этиш;
моддий маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ва реставрация ишларини олимларни жалб қилган ҳолда назорат қилиш;
моддий маданий мерос муаммоларини ўрганиш, маданий мерос объектларини реставрация қилишда хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва улар билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, тажрибали уста-реставраторларни Ўзбекистонга олиб келиш ва маҳаллий усталарни хорижий мамлакатларга юбориш орқали уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, маданий мерос объектларини реставрация қилишнинг миллий мактабини қайта тиклаш;
маданий мерос объектларини реставрация-тиклаш ишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, хорижий илғор тажрибани ўрганиш асосида ихтисослашган пудрат ташкилотларини аниқлаш ва буюртмачини белгилаш масаласи бўйича Бош вазир ўринбосарига таклиф киритиш;
моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар иштирокини қўллаб-қувватлашга доир таклифлар тайёрлаш;
моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг давлат реестри юритилишини назорат қилиш;
давлат кўчмас мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ёки текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирилишини назорат қилиш;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан топилган даромадларни ва уларнинг самарали сарфланишини ўрганиш ва назорат қилиш;
маданий мерос, музейлар ва маданий бойликлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек, халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали маданий мерос объектлари ва музейларнинг муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
маданий мерос соҳасидаги муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
б) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида:
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини қайта шакллантириш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
«Бухоро», «Самарқанд», «Ичан қалъа», «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналарининг тегишли даражада муҳофаза қилиш, консервация қилиш ва асраб-авайлаш, объектларда археологик қидирув ишлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш ишларини назорат қилиш;
моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг алоҳида муҳим тарихий-маданий қисмлари ва бадиий безаклари сақланишини экспертизадан ўтказиш, уларни тўлиқ фотофиксация ва идентификациялаш ишларини мувофиқлаштириш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига маданий ва табиий меросларни киритишга илгари суриш бўйича миллий режа амалга оширилишини назорат қилиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳолати бўйича умумий мониторинг олиб бориш, мониторинг натижаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосарига тақдим қилиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни бошқариш режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини самарали муҳофаза қилиш мақсадида илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳудудларида қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини умумбашарий бемисл қимматига салбий таъсир этмаган ҳолда олиб бориш ишларини назорат қилиб бориш;
в) музейлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш соҳасида:
етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда музейлар коллекциялари ва музейлар инфратузилмасини таҳлил қилиш;
музейлар коллекцияларини бошқариш сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этиш, музейлар инфратузилмасини такомиллаштириш орқали кўрсатиладиган хизматлар интерактивлигини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш,
археология объектларида консервация ишлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, археология ашёларини давлат ҳисобига олиш ва сақлаш ишларини назорат қилишда иштирок этиш,
археология мероси объектларида туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда мазкур объектларнинг муҳофаза этиладиган ҳудудидан ташқарида замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш ва объектларнинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритиш.
д) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:
маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;
чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини мувофиқлаштириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
8. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва Ҳукумат комиссияси мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва «йўл хариталари» тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Инспекцияга бириктирилган соҳа ва йўналишларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхатини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш ташкил қилади. Кўриб чиқиш натижасини инобатга олиб, Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирига асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектлар манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун киритади;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун бериладиган рухсатномаларни кўриб чиқади;
Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларни бошқариш режаларини кўриб чиқади;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда Миллий музей фонди таркибидан чиқаришни кўриб чиқади;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказишни кўриб чиқади;
археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган археология ашёларини тасарруфдан чиқаришни кўриб чиқади;
пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган асрашга доир ишларни даврий равишда назорат қилиб боради;
Инспекциянинг юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Ҳукумат комиссияси учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Инспекция юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади ва назорат қилади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Инспекцияга бириктирилган ташкилотлар фаолиятини тегишли масъул ташкилотларни жалб қилган ҳолда комплекс ўрганади, ўрганиш якунлари билан тайёрланган хулоса ва таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, манфаатдор органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;
Инспекция ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириғига биноан давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
Инспекциянинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
10. Инспекция:
тегишли давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросининг мониторинги олиб борилиши;
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, эришилган натижалар;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Инспекциядаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
хорижий мамлакатларга олий даражадаги ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
4-боб. Инспекциянинг тузилмаси
11. Инспекциянинг тузилмасига:
Инспекция бошлиғи;
Инспекция бошлиғи ўринбосари;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Маданий мерос объектларини сақлаш ва асрашга доир ишларни назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Маданий мерос объектларини фойдаланишга беришни ва хизмат кўрсатишдан тушган маблағларни мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Тарихий-маданий ҳудудлар масалалари бўйича бош мутахассис;
Археология масалалари бўйича бош мутахассис;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Музейлар масалалари бўйича бош мутахассис;
Маданий бойликлар масалалари бўйича бош мутахассис;
Хориждаги маданий бойликлар масалалари бўйича бош мутахассис;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Инспектор киради.
12. Инспекциянинг тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
13. Инспекция бошлиғи, Инспекция бошлиғи ўринбосари, мутахассислари ва инспектор белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
14. Инспекция бошлиғи Инспекция фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга раҳбарлик қилади.
5-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
15. Инспекция фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисида низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Инспекциянинг иш режалари, Инспекция бошлиғи, Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Инспекциянинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.
Инспекциянинг иш режаси, Инспекция бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Инспекциянинг Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Инспекция фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг юритиш бўйича фаолияти комплекс ўрганишлар ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ режали масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг тегишли ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш йўли билан таъминланади.
16. Инспекция бошлиғи:
Инспекцияга бевосита раҳбарлик қилади, Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Инспекция фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мониторинг ташкил этилишини ҳамда ахборот тизими шакллантирилишини, шунингдек, соҳага оид муаммоли масалаларни ҳал этиш, вазифаларни амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Инспекциянинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг тегишли ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Инспекция бошлиғи ўринбосари ва мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, Инспекциянинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига киритади;
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Инспекция фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Инспекция ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
17. Инспекция бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Инспекция бошлиғи ўринбосари бажаради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
18. Инспекция бошлиғи ўринбосари:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради ва Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
мутахассислар томонидан тегишли масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
тегишли масалалар бўйича ахборот тизими ташкил этилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланишини назорат қилади;
материаллар тўғрисида Инспекция бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;
унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Инспекция бошлиғининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритади;
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мутахассислар малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида Инспекция бошлиғига таклифлар киритади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
19. Инспекциянинг бош мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Инспекция бошлиғи ўринбосарига, Инспекция бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)
тегишлича моддий маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб боради;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг тегишли таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
моддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишини мувофиқлаштиради;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
20. Инспектор Инспекцияда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Инспекциядан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/256/0413-сон; 22.11.2022 й., 09/22/662/1030-сон)