27.08.2020 йилдаги ПФ-6053-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш орқали туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоятнинг ўзига хос табиий ҳудудларида янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, замонавий туристик инфратузилманинг жадал ривожланишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яратилган имкониятларга қарамасдан Тошкент вилоятида мавжуд туризм салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаган, туристик инфратузилмани ривожлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган, хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланган мамлакатлар даражасидан кам бўлмаган салоҳиятга эга бўлсада, бугунги кунга келиб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар етарли даражада эмас ҳамда ўз ечимини топмаган бир қатор муаммолар мавжуд. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, туманда маҳаллий бошқарув тизимидаги муаммолар сабабли, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида манзилли ишлар йўлга қўйилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр тармоғи инфратузилмалари эскирган ва талаб даражасида эмас, ахборот-телекоммуникация тармоқлари етарли даражада ташкил этилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, туманнинг бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш якунига етказилмаганлиги сабабли ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида амалга оширилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, туманнинг асосий қисми дам олиш рекреацион ҳудуд бўлишига қарамасдан, чиқиндиларни қайта ишлаш, атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ҳолати қониқарсиз даражага келиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ туманининг маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилма билан таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бўстонлиқ туманининг туристик йўналишдаги рақобатдош устунликларидан самарали фойдаланиш, ҳудуднинг ихтисослашувини аниқ белгилаш, туристик, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2030 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, алоҳида маъмурий-бошқарув тизими доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Бош вазир «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция), шунингдек, Бўстонлиқ тумани (кейинги ўринларда — туман) ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида туманда жойлашган аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объекти бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектлар, шунингдек, туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари Дирекцияга кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) реализация қилиш учун ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда — туристик-рекреацион зона) ҳудудида жойлашган ҳамда ушбу банднинг «б» кичик бандига асосан Дирекцияга ўтказилган давлат мулки объектларини реализация қилиш ва унга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ер участкаларини ижарага бериш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) туманда (туристик-рекреацион зона ҳудудида жойлашган ер участкалари бундан мустасно), шу жумладан ўрмон фонди ерларида кўчмас мулкни бузиш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани қуриш билан боғлиқ қарорлар Дирекция билан мажбурий тарзда келишилади;
(2-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) туман ҳокими тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, туман прокуратураси, ички ишлар ва солиқ бўлинмаларининг раҳбарлари эса мақоми, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича тегишлича ушбу давлат органларининг республика даражасидаги раҳбарлари ўринбосарларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) барча давлат бошқаруви органларининг республика даражасидаги раҳбар (ўринбосар)ларидан бири бир вақтнинг ўзида уларнинг тумандаги тегишлича ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) Дирекция директорига қуйидаги ваколатлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар, халқаро молия институтлари билан инвестиция, кредит, молиявий ёрдам ва грантлар жалб этиш бўйича келишувлар (меморандум, шартномалар) тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
(2-банд «к» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда жойлашган давлат мулки объектларини гаровга қўйиш орқали кредитлар олиш ва жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида нуфузли консалтинг компаниялари, ҳудудда барпо этилаётган йирик объектларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларига нуфузли хорижий лойиҳа ва пудрат компаниялари ҳамда малакали экспертларни жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида туристик-рекреацион зона ҳудудида яшил зоналарни ташкил қилиш, айрим ҳудудларда эса табиатга зарар келтирадиган хўжалик фаолиятини, шу жумладан чорвачилик, деҳқончилик, янги саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш тақиқланган зоналарни белгилаш;
(2-банд «к» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган айрим давлат хизматларини аутсорсинг тизими асосида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объектлари бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарув компанияларига бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма 2023 йил 10 октябрга қадар «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси бошқарувига ўтказилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик-рекреацион зоналарнинг туристик инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан биринчи босқичда ажратиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит. Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан иккинчи босқичда кредит ажратилиши мазкур Фармон билан белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилган ва аниқ натижаларга эришилгандан сўнг амалга оширилади;
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи ҳамда ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлардан ташқари);
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити Жамғармага 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR+3 фоизда ажратилади;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредити ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш Жамғарма тушумлари, туманнинг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари, етмаган қисмини республика бюджети ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр тармоғи инфратузилмаларини яхшилаш, ахборот-телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудлар ва паркларни яратиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ободонлаштириш, атроф муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ замонавий ечимларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш учун жалб қилинган кредитларни қайтариш, уларнинг фоиз ставкаларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик-рекреацион зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланадиган харажатларни қоплаш;
(4-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияга юклатилган бошқа вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар, транспортлар билан таъминлаш.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўнинчи банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бош вазир Жамғарма маблағларини тақсимловчиси ҳисобланади;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланади;
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари тижорат банклари депозитларига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Туризм қўмитаси ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасининг («чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилади.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда лицензия ва рухсатнома беришдан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жаримадан республика ва вилоят маҳаллий бюджетига тушадиган маблағлар ва божлар тўлиқлигича туман маҳаллий бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари), шунингдек, ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Жамғармага йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, туманнинг ўзига хос туристик қиёфасини яратиш ва аҳоли турар жойларини замонавий инфратузилма асосида қайта барпо этиш мақсадида мазкур ҳудудда жойлашган аҳоли турар жойларини реконструкция қилиш (бино ташқи фасади ва томларини ўзгартириш, қайта қуриш, туризм хизматларини ривожлантириш учун зарур бўлган асбоб-ускунлар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш) учун кредитлар, шу жумладан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Алоҳида маъмурий-бошқарув тизими даврида туман ҳокимлиги фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий бошқарув тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, шу жумладан таъмирталаб таълим, тиббиёт ташкилотларини зарур анжомлар, буюмлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши ҳамда маҳсулотлар (хизматлар) экспортини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллий бюджетнинг даромадини кўпайтириш, «яширин иқтисодиёт» улушини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш, жумладан ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ахборот-телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни яхшилаш, шу жумладан чиқиндиларни утилизация қилишнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда туман ҳокимлиги фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимлигига қуйидаги қўшимча асосий устувор вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторда туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий туристик инфратузилма объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар, ресторан ва кафелар ҳамда туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)да туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шу жумладан туризмни ривожлантириш учун мўлжалланган ер участкаларини зоналар ва лотларга ажратиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулотлари ва хизматларининг туманда диверсификация қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қаноатлантиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи туманнинг ички туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташриф буюрган туристларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда истиқомат қилувчи аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда ишлаб чиқилган туризм маҳсулотларининг халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилинишини таъминлаш, туманнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз ҳудуд сифатидаги имижини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро рейтингларга асосан туризмни ривожлантиришга етакчи хорижий мамлакатлар, жумладан Туркия, Франция, Испания, Швейцария, Япония ва Корея Республикаси каби мамлакатлардан мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этган ҳолда жисмоний тарбия-соғломлаштириш спорт базаларини ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақалари ўтказишга мўлжалланган ёзги ва қишки спорт объектлари ва иншоотларини барпо этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги спорт базалари ҳамда спорт объектлари ва иншоотларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, спорт турлари бўйича маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини, шунингдек, нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали спорт туризмини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ва профессионал спортни, шу жумладан ёзги ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик ва ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, ушбу йўналишга халқаро молия институтлари грантлари ва маблағларини жалб этиш ҳамда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда янги туристик ва ижтимоий инфратузилма объектлари, шу жумладан меҳмонхона, умумий овқатланиш, маданий кўнгил очар масканлари, дам олиш ва сайр қилиш учун яшил зоналари, парклар сонини кескин кўпайтириш, соҳада янги хизматлар турларини кенгайтириш, транспорт ва логистикани ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш, жумладан ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманнинг барча ҳудудларида, шу жумладан тоғли ва олис қишлоқларида ахборот-телекоммуникация тармоқларини қуриш, ахборот, алоқа, интернет хизматлари сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илғор хорижий тажрибани ўрганиш якунлари бўйича мазкур Фармонда белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш учун 2020 йил 1 декабрга қадар туманда мутлақо янги ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафардан иборат бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимига туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Дирекция директори таклифига асосан бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, Дирекциянинг бошқарув тузилмаси, унинг ходимлари чекланган сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва тартиби туристик-рекреацион зонанинг Маъмурий кенгаши томонидан белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туманда амалга ошириладиган ислоҳотларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шуъбаси ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуъба штат бирликлари Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг 3 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тошкент вилояти табиатини муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан самарали назоратни ташкил этиш ҳамда ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ноқонуний объектлар қурилишининг олдини олиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига 10 та штат бирлигини ажратиш орқали Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура туман ҳудудида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмаларига қўшимча ажратилаётган бошқарув ходимлари, шунингдек, янги ташкил қилинаётган давлат органлари ва ташкилотлари бошқаруви ходимлари сони тегишлича Тошкент вилояти бўйича ҳокимият, қурилиш, адлия, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари ҳудудий бўлинмаларининг тегишли штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Адлия вазирлиги туман ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда консультантларни жалб қилган ҳолда давлат бошқаруви органлари ваколатларининг функционал таҳлили асосида маъмурий-бошқарув жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва давлат хизматларини кўрсатиш ишларининг самарадорлигини оширишни назарда тутувчи тумандаги бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туман ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирадиган зарарли саноат корхоналарини барпо этиш қатъиян ман этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда туман ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базасини янгилаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Қурилиш вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик ҳамда ноқонуний объектлар қурганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Дирекция сўровларига асосан туристик-рекреацион зона ҳудудида инвестиция лойиҳаларини дастлабки жойлашувини ва режалаштириш ишларини амалга ошириш учун ўз электрон геофондларидан:
(17-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси — давлат ўрмон кадастри тоифасига кирувчи объектлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК — давлат шаҳарсозлик кадастри тоифасига кирувчи объектларнинг муҳандислик-геологик қидирувлар ишлари ва топографик хариталар бўйича маълумотларни электрон тарзда (бепул) ёки нусха кўчириш орқали (тўлов сифатида фақат нусха кўчириш харажатлари олинади) Дирекцияга очиқ маълумотлар шаклида тақдим этишига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Дирекцияга туристик-рекреацион зонанинг инфратузилмасини ривожлантириш учун, шунингдек, туманнинг туристик салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини (дронларни) сотиб олиш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қурилиш вазирлиги ҳамда «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК 2021 йил 1 февралга қадар маҳаллий ва хорижий лойиҳа институтларини, шунингдек, маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда эркин туристик зона ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2021 й., 09/21/6165/0104-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ўн кун муддатда эркин туристик зона ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Жамғармага 10 миллиард сўмгача бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат органлари ва ташкилотлари икки ой муддатда бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан туман бўлинмалари бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, заруратга кўра, янги бино қуриш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўн кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тоғли жойларда туристик инфратузилмани ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аmirsoy» тоғ-чанғи курорти мажмуасини қуришнинг 2-босқичини амалга ошириш тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда эркин туристик зонада янги истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда унинг чегараларини кенгайтириш юзасидан белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жорий йил якунига қадар «Оксок ота» ва «Нурек ота» дарёлари атрофлари бўйлаб туристик объектларни барпо этиш мақсадида муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр ва алоқа тармоғи инфратузилмасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2022 йил 1 февралга қадар «Чимён» ҚФЙ ҳудудида жойлашган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўллари қўмитаси балансида бўлган автотураргоҳни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувтаъминот» АЖ балансида бўлган ишламаётган Оқова сувлар узатиш иншооти (СП-2), ишламаётган Оқова сувлар тозалаш иншоотининг (КУ-200) бино ва иншоотлари, уларга бириктирилган ер майдонлари беғараз асосда оператив бошқариш ҳуқуқи билан «Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси балансига ўтказилишини таъминласин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпания Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5273-сон Фармонига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов 2020 йил 20 декабрга қадар ушбу Фармон ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6053-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

I. Давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмаларига қўшимча ажратиладиган бошқарув ходимлари

1.

Қурилиш бўлими

6*

2.

Туман туризм полицияси

10**

3.

Адлия бўлими

3*

4.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими

8*

5.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси

5*

II. Янги ташкил қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари бошқаруви ходимлари сони

6.

Қурилиш соҳасида туман назорат инспекцияси

10*

7.

Туман ҳокимлиги ҳузурида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси

5***

Жами

47

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* давлат бошқаруви органларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** қўшимча штат бирликлари давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони. Бундан ташқари, туман туризм полициясининг қўшимча яна 15 нафар ходимини сақлаш, шу жумладан рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа зарур бўлган харажатлар Бўстонлиқ тумани маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** туман ҳокими ҳокимлик ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бошқарув ходимларининг сонига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5273-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг биринчи хатбошисидан «Энергия тежаш миллий компанияси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзмиллийбанк, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асака» АТБ» сўзлари «тижорат банклари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тижорат банкларига:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 06/20/6053/1234-сон; 10.02.2021 й., 09/21/6165/0104-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)