13.08.2019 йилдаги ПФ-5781-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ-6202-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
4. 2020 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ мамлакатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон) — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд «б» кичик банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон) — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон) — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2020 — 2022 йиллар давомида 4-иловага мувофиқ миллий ва хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш учун истиқболли хорижий мамлакатлар шаҳарлари билан авиақатновларни босқичма-босқич йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармоннинг 5-иловасида назарда тутилган инвестиция таклифларининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.

1.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси

2.

И.Р. Махкамов

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари

3.

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

4.

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Ш.Ш. Шорахметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

6.

Э.Б. Искандаров

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари

7.

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

8.

Ф.У. Давруков

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

9.

А.А. Абдувалиев

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

10.

И.К. Жасимов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари

11.

Б.Б. Сидиқов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

12.

У.М. Мустафоев

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

13.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

14.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг туризмни ривожлантириш бўйича вазифалар юкланган ўринбосари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Назорат учун масъуллар

I. Мақбул ва қулай транспорт логистикасини таъминлаш

1.

Тадбирларни ташкил этиш учун ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилган ҳолда «UZBEKISTAN AIRPORTS, AVIATION & LOGISTICS FORUM» халқаро авиация форумини ҳар йили ўтказиш.

Биринчи форумни 2020 йил 19-20 февраль кунлари ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2019 йил сентябрь

ташкил этиш учунТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
таклифлар ишлаб чиқиш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

2.

Янги рейслар очилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали тантанали маросимлар ўтказиш тартибини жорий қилиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

доимий

ташкил этиш ва ўтказиш учунТранспорт вазирлиги (И. Махкамов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
ОАВда ёритиш учунМТРК (А. Хаджаев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

3.

Вилоятлараро автомобиль йўллари ёки автобус маршрутлари учун алоҳида ҳаракатланиш қисмларида ҳамда туризм марказларига олиб борувчи йўлларнинг айрим қисмларида тегишли йўл белгиларини ўрнатган ҳолда тезлик режимини ошириш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — ИИВ (П. Бобожонов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)
амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

4.

Автотранспорт воситаларида 15 кишигача бўлган йўловчилар (туристлар) ташишга рухсат берилиши учун «Ангрен-Поп» А-373 (Қамчиқ довони) автомобиль йўлини қайта жиҳозлаш бўйича таъмирлаш ишларини якунлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил февраль

амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), ИИВ (П. Бобожонов), ФВВ (А. Қўлдошев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

5.

Тайёргарликнинг барча жараёнларини оптималлаштириш ва тегишли маълумотдан фойдаланиш учун EID «EUROCONTROL» аэронавигацион маълумот тизимига ўтиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш учунТранспорт вазирлиги (И. Махкамов)амалга ошириш учун — «Ўзаэронавигация» маркази (А. Ашуров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

6.

Мамлакатдаги халқаро аэропортлар рўйхати, уларнинг техник белгилари, кўрсатиладиган хизматлари, тарифларини ўз ичига олган Аэронавигация маълумотлари тўпламини чоп этиш ва уни беғараз асосда тарқатиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь, доимий

ишлаб чиқиш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) амалга ошириш учун — «Ўзаэронавигация» маркази (А. Ашуров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

7.

«Ўзаэронавигация» маркази Аэронавигацион маълумот хизмати ходимлари малакасини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва курслар ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил август

ишлаб чиқиш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)амалга ошириш учун — «Ўзаэронавигация» маркази (А. Ашуров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

8.

Қуйидагилар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш:

қисқа муддатли ва ўрта муддатли истиқболда асосий туризм йўналишлари бўйича темир йўл маршрутларида хизмат кўрсатиладиган жойлар сонини ошириш;

«Шарқ» ва «Насаф» поездларини «Afrosiyob» тезюрар поездига муқобил равишда фойдаланилишни таъминлаш учун вагонларни ва хизмат кўрсатиш сифатини замонавий талабларга мослаштиришни кўзда тутувчи таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бориш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил ноябрь

амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

II. Туризм инфратузилмасининг рақобатбардошлигини таъминлаш ва туризм хизматлари сифатини ошириш

9.

Ўзбекистон Республикасида Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

10.

Мамлакатимизга туристлар оқимининг кўпайишини инобатга олган ҳолда туризм инфратузилмаси объектларини электр энергияси билан устувор ва узлуксиз таъминлаш бўйича, шу жумладан муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантиришни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш. Шу билан бирга, кўнгилочар марказлар, аттракционлар, музейлар, театрлар, кинотеатрлар, маданий мерос объектлари ва бошқа объектларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор бериш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш учунЭнергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов)
ўз муддатида келишиш учунУй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев.), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Султонов)

11.

Тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар тизимини тақдим этиш механизмини жорий этиш орқали янги санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва мавжудларининг ҳолатини яхшилашни кўзда тутадиган» СГШ-2020» дастурини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учунТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
ўз муддатида келишиш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев.), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан туризм соҳасида кўрсатиладиган хизматларни сертификатлаштириш тартибини, уларнинг сифатини баҳолаш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқиш:

туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш;

номерларни онлайн банд қилиш халқаро сервисларга меҳмонхоналарни киритиш ва бутунжаҳон Интернет тармоғига, шу жумладан камида 4 мб/с тезликдаги Wi-Fi симсиз тармоғи орқали уланиш имкониятини таъминлаш бўйича талаблар;

шу жумладан, «сирли меҳмон (харидор)» механизмини қўллаган ҳолда туризм ва меҳмонхона хизматлари кўрсатиш жараёни мувофиқлигини ҳамда ушбу хизматлардан туристларнинг қаноатланиши ҳолатини баҳолаш;

тоғ чанғиси трассалари, пляжлар ва овқатланиш шохобчалари (ресторанлар) мувофиқлигини баҳолаш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
ўз муддатида келишиш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов), Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (Ж. Саримсоқов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

13.

Туризм индустрияси ходимларига қўйиладиган талаблар ва стандартларни, шунингдек, уларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
ўз муддатида келишиш учун — Меҳнат вазирлиги (Ш. Қудбиев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

14.

Шоҳимардон қишлоғидаги (Фарғона вилояти) «Водил» ва «Оқ-қия» ўтказиш пунктларига халқаро мақом бериш бўйича таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2020 йил март

ишлаб чиқиш учун — ТИВ (А. Камилов)
келишиш учун — ДХХ (А. Азизов), ДБҚ (М. Азимов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

15.

«E-MEHMON» ахборот тизимида туристларга турар-жой эгалари билан онлайн режимда яшаш жойларини қисқа муддатга (бир ойгача) ижарага олиш бўйича шартнома тузиш имконини берувчи платформа яратиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов) ўз муддатида келишиш учун — ИИВ (П. Бобожонов), ДСҚ (Б. Мусаев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

16.

Аэропортларда, темирйўл ва автовокзалларда 4 мб/с тезликдаги Wi-Fi симсиз тармоғи орқали бутунжаҳон Интернет тармоғидан фойдаланиш нуқталарини тармоқ фойдаланувчиларини идентификация қилиш механизмлари билан бирга яратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов), «Uzbekistan Airports» АЖ

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

17.

Экстремал туризмни ривожлантириш мақсадида қояларга чиқиш нуқталарини аниқлаш ва тегишли белгилар ўрнатган ҳолда кемпинг (чодирларни ўрнатиш) учун жойлар рўйхатини тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил ноябрь

жойларни аниқлаш ва рўйхатни тасдиқлаш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов) амалга ошириш учун — ИИВ (П. Бобожонов), ФВВ (А. Қўлдошев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

18.

Барча туризм объектларини 2021 йил 1 январгача халқаро тўлов карталари («Master Card», «Visa», «UnionPay» ва бошқалар) ҳамда кобейжинг карталарини қабул қилувчи терминаллар, шунингдек, банкоматларнинг ишлашидаги муаммоларни тижорат банкларининг тегишли бўлимларини тўғридан-тўғри хабардор қилиш имкониятига эга валюта айирбошлаш банкоматлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
режани тасдиқлаш ва уни амалга ошириш учун — Марказий банк (И. Норқулов)

Марказий банк
(М. Нурмуратов)

19.

Тегишли вазирликлар ва идоралар, жойлардаги бошқа давлат органлари тасарруфида бўлган дам олиш масканлари ва пансионатларни инвентаризация қилиш ҳамда Олий ва ўртамахсус таълим вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан 2020-2021 йилларда уларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда мазкур объектларни монетизациялаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

20.

Мамлакатдаги экспозициялар ва музей экспонатлари аслидан нусхалар — сувенир маҳсулотларнинг намуналарини, шу жумладан қўлда ясалган («handmade») сувенирлар яратиш, уларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил д?кабр?

ишлаб чиқиш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)амалга ошириш учун — «Ҳунарманд» уюшмаси, (У. Абдуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Жўрабоев)

21.

Ўзбекистоннинг миллий қадриятлари ва маданий меросини акс эттирувчи сувенир маҳсулотлари турларини кенгайтириш учун рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шаҳарларнинг тарихий марказларида маҳаллий сувенир маҳсулотларини реализация қилиш учун қулай муҳит ва шароитлар яратиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учунМаданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)амалга ошириш учун — «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Жўрабоев)

22.

«Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
ўз вақтида келишиш учун
— Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

23.

Мамлакатнинг йирик шаҳарларида сувенир дўконлари, қаҳвахоналар, ресторанлар, чойхоналар, «эркин» рассомлар, артистлар ва ҳунармандлар учун махсус зоналар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий туристларни жалб қиладиган бошқа жозибадор масканлардан иборат туризм кўчаларини шакллантириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учунТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

24.

Маданият объектлари ва муассасаларига ташриф буюрувчилар сонини кўпайтириш мақсадида:

маданият объектлари ва муассасаларига ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқаролари ва хорижий фуқаролар учун чегирмалар тизимини қўллаган ҳолда ушбу объектларга кириш чипталари ягона ставкасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

маданият объектлари ва муассасаларига мавсум бўлмаган даврда бепул асосда киришни назарда тутувчи «очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш;

асосий маданият объектлари ва муассасаларининг соат 22:00 гача ишлашини таъминлаш;

«Музейдаги тун», «Open sky» ва бошқа мавзуларда ҳар йили ўтказиладиган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

доимий

ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Қудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Жўрабоев)

25.

Аэропортлар, туризм ахборот марказлари, метро станциялари, музейлар, дўконларда ҳамда музей веб-сайти ва ташқи хизмат кўрсатиш нуқталарида сотиладиган карталарнинг (чипталар) туридан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳудуддаги барча музейлар ва маданий мерос объектларига маълум кунларга навбатга турмасдан бориш мумкин бўлган музей карталарини (чипталар) ишлаб чиқиш ва реализация қилиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Жўрабоев)

26.

Илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида музейлар ва театрларга юкланган вазифаларни самарали бажариш мақсадида уларга тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасидаги музейлар ва театрлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Жўрабоев)

27.

Ички туризмни ривожлантириш ва ёшларни мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди тарихи ва ўзига хос хусусиятлари билан таништириш мақсадида янги турмуш қурганлар учун Ўзбекистон бўйлаб «тўй саёҳатлари ҳафталиги» акциясини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

доимий

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Жўрабоев)

28.

Туристларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича хусусан қуйидагиларни:

республикада такси хизматлари сифати ва жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек, умумий овқатланиш жойларидаги сервисни яхшилашни;

туризм соҳаси субъектлари ходимлари, гидлар (экскурсоводлар), йўриқчи-кузатувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни назарда тутувчи «2020-Давлат дастури»ни ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

29.

Ҳудудларнинг ўзига хос хусусияти ва туристик оқимнинг миқдор кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг етакчи таълим муассасаларида туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш учун «туризм» ихтисослиги бўйича кафедра ва факультетлар сонини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

30.

Мамлакат ҳудудида кўрсатилаётган хизматлар ва товарлар учун тўловларни хорижий мобил коммуникация тизимлари ёрдамида уларнингмаҳаллий тўлов тизими билан интеграциялашуви орқали амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Марказий банк (И.Норкулов), Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)

Вазирлар Маҳкамаси
(С. Абдуллаев)

31.

Туристик хизматлар кўрсатиш бўйича мобил иловалар сонини кўпайтириш (туризм инфратузилма объектларининг онлайн харитаси, тил лагерларини қидириш тизими, экскурсиялар ва кўнгил очиш учун мобил дўкон, бизнес-классга авиачипталарни сотиб олиш тизими, туристлар учун гид-иловалар).

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

Доимий

яратиш ва жорий қилиш учун — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(С. Абдуллаев)

32.

Республикада олдинги махсус туристик зоналарнинг муваффақиятли лойиҳалаштирилганлигини инобатга олган ҳолда «Шовот» кичик туристик зонаси маҳорат-режасини ишлаб чиқиш учун халқаро компанияларни жалб этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил сентябрь

амалга ошириш учун — Хоразм вилоят ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

33.

Республикада олдинги махсус туристик зоналарнинг муваффақиятли лойиҳалаштирилганлигини инобатга олган ҳолда Сирдарё вилояти Дўстлик канали бўйидаги кичик туристик зонаси маҳорат-режасини ишлаб чиқиш учун халқаро компанияларни жалб этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил сентябрь

амалга ошириш учун — Сирдарё вилоят ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

34.

Хива шаҳрида туристик инфратузилма, шу жумладан жаҳон стандартларига мувофиқ юқори даражадаги меҳмонхоналарни барпо этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учунХоразм вилоят ҳокимлиги (Ф.Эрманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

35.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги «Ичан Қалъа» меҳмонхона комплекси ва спорт комплексини унга туташ ҳудудлар билан кейинчалик сотишдан тушган маблағларни «Ўзбекистон» туристик брендини мақсадли равишда юқори даражага кўтариш учун тўлиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш орқали бозор баҳосида савдога қўйиш бўйича чораларни кўриш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

2019 йил декабрь

амалга ошириш учун — Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

36.

«Ўзбекистон» отели» МЧЖ меҳмонхона комплекси давлат активларини сотишдан тушган маблағлар бир қисмини, давлат активларини бошқариш, трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича Жамғарма тасарруфида қоладиган маблағларидан ташқари, имзоланган битимга мувофиқ «Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона комплекси қурилиши учун Польша Ҳукумати томонидан ажратилган кредитни сўндириш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўлаган суммани Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобига йўналтириш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси

меҳмонхона комплекси сотилгандан кейин

амалга ошириш учун — Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

37.

Биринчи босқичда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжонни қўшиш ва ушбу мамлакатлардан туристлар оқимини жалб қилиш бўйича Ўзбекистон манфаатларини сўзсиз таъминлаш билан Буюк ипак йўли мамлакатларида саёҳат қилувчи туристлар учун «Silk Road» ягона виза режимини яратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил февраль
томонлар келишувига мувофиқ

амалга ошириш учун — ТИВ (А. Камилов) таклифларни ишлаб чиқиш учун — ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), ДПМ (Н. Назаров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

38.

Республиканинг марказий шаҳарларида туристлар томонидан тез-тез фойдаланиладиган ўтиш (ер ости ва ер усти) йўлларини эскалаторлар ўрнатган ҳолда яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режа ва графикларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов)

39.

Қуйидагиларни назарда тутувчи чоралар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

алоҳида йўналишга («ҳалол», «кошер» ва «веган» ва бошқа) ихтисослаштирилган ҳар бир ҳудудда 10 тагача умумий овқатланиш пунктларини ташкил этиш;

қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлаш мақсадида моддий маданий мерос объектлари ҳудудидан ташқарида тез овқатланиш пунктларини («фаст-фуд») ташкил этиш;

республиканинг ҳар бир вилоят марказларида сувенир дўконлари, кафетерийлар, ресторанлар, чойхоналар, магазинлар, ҳунармандчилик дўконлари ва маҳаллий ҳамда чет эл туристлари учун жозибадор бўлган бошқа кўнгилочар жойлари бўлган пиёдалар квартали (зонаси)ни ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020 йил октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учунҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

40.

2020 —2022 йиллар давомида маҳаллий ва халқаро даражадаги йирик оммавий тадбирлар ўтказиш учун бир нечта мажлислар залларидан иборат алоҳида конгресс-холларни барпо этиб, мазкур объектларниЎзбекистон Конгрессла? ва Конференц????р халқаро ассоциациясида (ICCA) рўйхатдан ўтишини таъми?лаган ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил декабрь

Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

41.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги илтимосномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш йўли биланзамонавий гольф-комплексларини яратишни назарда тутувчи аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чоралар кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
ўз муддатида келишиш учун — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

III. Жаҳон бозорида туризм бренди таниқлилигини таъминлаш

42.

MICE-туризмни ривожлантириш, халқаро кўргазмалар ташкил этиш ва миллий туристик брендни юқори даражага кўтариш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Конгресс ва кўргазмалар марказини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учун —Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

43.

Мамлакатимизнинг энг машҳур туризм объектларида («Регистон», «Пойи Калон», «Ичан Қалъа» мажмуалари, Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчаси) туризм объектларини бутунжаҳон Интернет тармоғида ёритиш мақсадида жойлашув маълумотлари билан туну-кун онлайн эфирга узатиш («стриминг») учун «CCTV» камераларини ўрнатиш юзасидан таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил декабрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), ИИВ (П. Бобожонов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

44.

Туристик салоҳиятни ижтимоий тармоқлар орқали оммалаштириш мақсадида ҳар бир объектнинг (тарихий обидалар, меъморий объектлар, миллий таомлар, фольклор, миллий ҳунармандчилик ва бошқа) ўзига хослиги ҳақида ҳикоя қилувчи «Legends of Silk Road» («Буюк ипак йўли афсоналари») шаклидаги қисқа (дақиқали) видеороликлар яратиш.

Амалга ошириш шакли: тадбирлар режаси

2020 йил январь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов) амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф. Зокиров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

45.

Хориждаги кенг мақсадли аудитория ўртасида туризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида «Hulu», «Amazon Prime», «Netflix» платформалари учун Ўзбекистоннинг ўзига хос тарихий-маданий мероси ва туристик жозибадорлиги ҳақида сериаллар (мини-роликлар) яратиш.

Амалга ошириш шакли: тадбирлар режаси

2020 йил март

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф. Зокиров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

46.

Етакчи хорижий нашриёт уйлари билан ҳамкорликда турли тилларда ўзбек афсона ва эртаклари, миллий таом рецептлари китоблари
ва йўлбошловчилари
туркумини яратиш.

Амалга ошириш шакли: тадбирлар режаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
амалга ошириш учун — Ёзувчилар уюшмаси (С. Саййид), Ошпазлар уюшмаси (А. Умаров)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

47.

«Tour de Silk Road» веломарафони ва автор?ллисининг халқаро босқичини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш.

Амалга ошириш шакли:ташкилий чоралар

2020 йил апрель

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Спорт вазирлиги (Д. Набиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

48.

Ўзбекистоннинг туристик брендини илгари суриш бўйича Глобал PR-кампания режасини амалга ошириш учун хорижий маркетинг компаниясини танлаб олиш юзасидан танлов ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил январь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

49.

Замонавий туризм маҳсулотлари ва инновацион ечимга эга хизматларни яратиш бўйича энг яхши бизнес-ғояларни аниқлаш учун ҳар йили «Туризм соҳасида бизнес ғоялар фабрикаси» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.

Бунда фестиваль ғолиблари лойиҳаларини амалга ошириш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган грантлар ҳисобидан биргаликда молиялаштирилиши белгилансин.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

ҳар йили

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

50.

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат тарих музейи коллекциялари тўпламидан йирик арт-майдонларда ва машҳур жаҳон музейларида Ўзбекистон Республикасининг тарихий-маданий мероси ҳақида «Арт-карвон» кўргазмалар туркумини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020 йил январь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Жўрабоев)

51.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида туристларни зарур маълумот билан таъминловчи «Ўзбекистоннинг расмий йўл бошловчиси» кўп функционал ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва лойиҳани паритет асосда молиялаштиришни назарда тутиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

52.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан дипломатик алоқалар ўрнатилган давлатлар тилларида «uzbekistan.travel» миллий туризм порталининг фаолият юритишини таъминлаш, Ўзбекистоннинг тегишли мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари орқали маълумотларни янгилаб бориш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

53.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тарқатма реклама материаллари (туристик харита, брошюра, йўл бошловчи ва бошқалар) дизайни бўйича ишларни молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020 йил январь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

54.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан устувор хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида милл?? с?енд билан иштирок этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

график асосида

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

55.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси (Г. Исраилова)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

56.

Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ноёб кўрсатувлар яратиш ва кейинчалик жаҳоннинг машҳур телеканалларида трансляция қилиш мақсадида машҳур телекўрсатувлар («Top Gear», «Вокруг Света», «National Geographic» ва б.) вакилларини жалб этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

57.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги тарихий жойларда Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Баҳодирлар ўйини» ҳар йилги халқаро спорт-туризм лойиҳасининг миллий шаклда ўтказилишини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

Доимий

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

58.

«Organic Food Festival» ва «Taste of Uzbekistan Festival» маркаси остида республика гастрономик салоҳиятини ошириш мақсадида миллий таомлар ва органик овқат (мевалар, сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари) фестивалини жаҳон даражасида ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

Доимий

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

59.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Times Square» (Нью-Йорк), «Piccadily Lights» (Лондон), «Shibuya» (Токио) каби майдонларда, Англия премьер-лигасида LED-экранларда рекламалар, шунингдек, «Катта шлем» мусобақаларида патч-рекламаларни (теннис юлдузлари спорт кийимларидаги ёзувлар) жойлаштириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

60.

Туристларни кенг жалб қилиш мақсадида республика шаҳар ва ҳудудларида ташкил этиладиган фестивалларни фаол тарғиб қилиш орқали ҳар йили 10 январга қадар йиллик фестиваллар мавзуси ва санасини тасдиқлаш йўли билан турли йўналишлардаги фестиваллар ҳаракатини фаоллаштириш бўйича чоралар кўриш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

61.

Хорижий мамлакатлар давлат органларининг расмий веб саҳифаларини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасидаги, шу жумладан туризм соҳасидаги, ижобий ўзгаришлар тўғрисида хабардор этиш учун уларнинг вакиллари билан музокаралар ўтказиш орқали Ўзбекистонни дунёнинг ташриф буюриш учун тавсия этиладиган мамлакатлари рўйх??га киритиш бўйича чоралар кўриш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

Доимий

ишлаб чиқиш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

62.

Даволаш-профилактика муассасалари, марказлари ва санаторияларини, шифокорлар ва кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумотни ўз ичига олувчи, зарур тиббиёт ташкилоти жойлашувидан келиб чиқиб жойлашув турини танлаш, шунингдек, онлайн шаклда бронлаш ва консультацияларга тўлов қилиш имконига эга «Ўзбекистон тиббиёт туризми» порталини яратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)
амалга ошириш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

63.

Туристларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароит яратиш, шу жумладан чет эл фуқароларидан чет тилида чақирувлар қабул қилиш имконини назарда тутувчи ва шошилинч хизматлар телефонлари ёзилган маълумот тахтачалари ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов.), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

64.

«Uzbekistan Today» МЧЖ базасида, йиллик бюджети ва молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда инглиз тилида республиканинг иқтисодий, инвестицион ва туристик салоҳиятини оширишга ихтисослаштирилган «Uzbekistan Today» халқаро ахборот ресурсини яратиш бўйича таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва ташкил этиш учун — ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

65.

«UzReport TV» телеканали таҳририяти базасида»UzReport» ахборот агентлиги шахсий маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига Ўзбекистоннинг ноёб тарихи, ўтмишининг буюк арбоб ва олимлари, диққатга сазовор жойлари, миллий таомлари, маданий анъаналари ва бошқалар тўғрисида ҳужжатли фильмлар ва телекўрсатувларни намойиш қилиш учун хорижий продюсерларни таклиф этган ҳолда чет тилларида узатиладиган «UzReport World» халқаро телеканалини ишга тушириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020 йил февраль

ишлаб чиқиш ва ташкил этиш учун — «Uz Report» ахборот агентлиги (Р. Жўраев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)

Т/р

Шаҳар

Аҳоли (млн нафар)

Давлат

Аҳоли (млн нафар)

Чиқиб кетаётган туристлар сони

1.

Сидней

4,6

Австралия Иттифоқи*

24,6

9,1

2.

Вена

1,8

Австрия Республикаси*

8,8

7,5

3.

Қоҳира

19,5

Миср Араб Республикаси

97,5

6,1

4.

Будапешт

1,7

Венгрия*

9,8

4,2

5.

Доха

0,8

Қатар Давлати

2,6

2,2

6.

Афина

0,66

Греция Республикаси*

10,7

7,6

7.

Оттава

0,9

Канада*

37,0

31,2

8.

Торонто

2,9

9.

Фуцзянь провинцияси

38,5

Хитой Халқ Республикаси

1 300

140

10.

Чунцин

30,4

11.

Шанхай

26,3

12.

Тяньцзинь

13,2

13.

Гуанчжоу

14

14.

Чэнду

11

15.

Шэньчжэнь

11,3

16.

Дунгуань

6,4

17.

Ухань

10,6

18.

Шэньян

7,9

19.

Сиань

5,9

20.

Хайнань

8,6

21.

Брюссель

1,1

Бельгия Қироллиги*

11,3

8,7

22.

Барселона

1,6

Испания Қироллиги*

46,7

14,3

23.

Мадрид

3,1

24.

Амстердам

0,8

Нидерландия Қироллиги*

17,0

11,4

25.

Мехико

8,8

Мексика Қўшма Штатлари**

129,0

14,2

26.

София

1,2

Болгария Республикаси*

7,1

5,7

27.

Варшава

1,7

Польша Республикаси*

38,4

28,1

28.

Бухарест

1,8

Руминия*

19,5

9,8

29.

Гонконг

7,3

Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди

7,3

3,2

30.

Измир

4,2

Туркия Республикаси*

82,9

9,6

31.

Анқара

5,4

32.

Прага

1,2

Чехия Республикаси*

10,5

8,9

33.

Женева

0,2

Швейцария Конфедерацияси*

8,4

7,9

34.

Цюрих

1,4

35.

Киев

2,8

Украина*

44,8

24,6

36.

Мюнхен

1,4

Германия Федератив Республикаси*

82,7

56,1

37.

Фукуока

1,5

Япония*

127,1

18,9

38.

Осака

2,6

39.

Нагоя

2,2

Т/р

Автомобиль йўллари номи

Жами(км)

шу жумладан, йиллар бўйича:

2020 й.

2021 й.

Республика бўйича жами:

1126,9

497,2

629,2

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

А-380 автомобиль йўлини «Султон Увайс» зиёратгоҳи (Беруний тумани) йўналиши бўйича реконструкция қилиш.

0,5

0,5

2.

4P-173 автомобиль йўлининг Қўнғирот — Мўйноқ йўналиши бўйича «Ҳаким ота» зиёратгоҳи қисмида 10 км ички йўлни (Мўйноқ тумани) реконструкция қилиш.

10

10

3.

4Р-182 автомобиль йўлининг «Шарқ Юлдузи қишлоғи — Тупроқ қалъа қишлоғи» йўналиши бўйича «Султон Увайс-Боғёп» зиёратгоҳи, 20 км қисмини (Элликқалъа тумани) реконструкция қилиш.

0,5

0,5

4.

4К-102 «Жанбас» автомобиль йўлининг 47 км қисмини (Тўрткўл тумани) реконструкция қилиш.

5

5

5.

4Н-98 автомобиль йўлининг «Қизил қалъа» йўналиши бўйича «Қизил қалъа» фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13 км қисмини (Беруний тумани) реконструкция қилиш.

1,5

1,5

6.

«Жампик қалъа» археологик объекти (Қораўзак тумани) автомобиль йўлини капитал таъмирлаш.

13

13

Андижон вилояти

7.

А-373 автомобиль йўлининг Андижон — Хонобод йўналиши бўйича, «Қутайба Ибн Муслим» зиёратгоҳи қисмини (Жалақудуқ тумани) реконструкция қилиш.

10

10

8.

А-373 автомобиль йўлининг Андижон — Хонобод йўналиши бўйича «Биби Сешанба» зиёратгоҳи (Қўрғонтепа тумани) қисмини реконструкция қилиш.

5

5

9.

Андижон — Балиқчи автомобиль йўлининг «Тузлуқ момо» ва «Уч булоқ» зиёратгоҳи (Балиқчи тумани) қисмини реконструкция қилиш.

3

3

10.

Андижон — Марҳамат автомобиль йўлининг «Мингтепа» археологик ёдгорлиги (Марҳамат тумани) қисмини реконструкция қилиш.

10

10

11.

Бешқовоқ қишлоғи, «Манак ота» зиёратгоҳи (Хўжаобод тумани) қисмидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

5,5

5,5

12.

Миришкор қишлоғи, «Миришкор» зиёратгоҳи (Марҳамат тумани) ҳудуди қисмидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

0,2

0,2

13.

Март қишлоғи, «Қорабош ота» зиёратгоҳи (Андижон тумани) ҳудуди қисмидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

1,5

1,5

Бухоро вилояти

14.

4Н-162 автомобиль йўлининг Бухоро шаҳри — Чорбакр қишлоғи — Юринпоён қишлоғи йўналиши бўйича Шергирон қишлоғи, «Чор Бакр» ансамбли (Бухоро тумани) 5 км қисмини реконструкция қилиш.

4

4

15.

4К-147 автомобиль йўлининг Ғиждувон шаҳри — Шофиркон қишлоғи йўналиши бўйича (Ғиждувон тумани) 1 км қисмини реконструкция қилиш.

3

3

16.

4К-200 автомобиль йўлининг Қоракўл темир йўл станцияси — Сайёд қишлоғи — Қизилработ қишлоғи — Шахрихайбар қишлоғи йўналиши бўйича «Пойкент» археологик ёдгорлиги (Қоракўл тумани) ҳудудининг 1 км қисмини реконструкция қилиш.

2

2

17.

4Р-220 автомобиль йўлининг Вобкент шаҳар — Шофиркон шаҳар — Жилвон қишлоғи йўналиши бўйича «Вобкент минораси» объекти (Вобкент тумани) 26 км қисмини реконструкция қилиш.

1

1

18.

4К-164 «г» автомобиль йўли «Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий» зиёратгоҳи (Ромитан тумани) 0,4 км қисмини реконструкция қилиш.

8

8

19.

4Р-75 автомобиль йўлининг 4Р66 — автомобиль йўли қисми — А380 — Варахша қишлоғи — Мохонкўл квартали — Қоракўл шаҳри автомобиль йўли, «Хожа Уббон» зиёратгоҳи (Ромитан тумани) қисмини реконструкция қилиш.

2

2

20.

А-380 автомобиль йўлининг Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнау йўналиши бўйича «Хўжа Зафарон» зиёратгоҳи (Ромитан тумани) ҳудудини реконструкция қилиш.

2

2

21.

Қоровулбозор шоҳ кўчаси автомобиль йўлининг «Сардобаи Қоровулбозор» объекти (Қоровулбозор тумани) ҳудудидаги 1 км қисмини реконструкция қилиш.

3

3

22.

Қоровулбозор шоҳ кўчаси автомобиль йўлининг «Бўзачи сардобаси» объекти (Қоровулбозор тумани) ҳудудидаги 0,5 км қисмини реконструкция қилиш.

2

2

23.

4Р — 75 автомобиль йўлининг 4Р-66 автомобиль йўли йўналиши бўйича — А380 — Варахша қишлоғи — Қоракўл шаҳар автойўли 72 км қисмини реконструкция қилиш, «Шабурғон ота ансамбли» зиёратгоҳи (Қоракўл тумани).

5

5

24.

4Р-75 автомобиль йўлининг 4Р66 автомобиль йўли йўналиши бўйича — А380 — Варахша қишлоғи — Мохонкўл шаҳарчаси — Қоракўл шаҳри автомобиль йўли «Варахша» чўққиси (Жондор тумани) ҳудудини реконструкция қилиш.

2

2

Жиззах вилояти

25.

М-39 автомобиль йўлининг «Авлиё» қишлоғи қисмини реконструкция қилиш, «Саъд Ибн Абу Ваққос» зиёратгоҳи (Ғаллаорол тумани).

11,2

11,2

26.

М-39 4Р-36 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар — Янги қишлоқ қишлоғи — Қизилча қишлоғи — Қизилқум халқа йўли йўналиши бўйича 61 км қисмини, «Хонбанди» зиёратгоҳи — Янги қишлоқ қишлоғи — Банд квартали йўналишининг 11 км 4К-236 қисмини(Фориш тумани) реконструкция қилиш.

18

18

27.

4Р-36 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар — Янги қишлоқ қишлоғи — Қизилча қишлоғи — Қизилқум халқа йўли йўналиши бўйича 70 км қисмини, «Қизилқум» зиёратгоҳи — «Мажрум Арчаси» экотуристик объектининг (Фориш тумани)112 км қисмини реконструкция қилиш.

21,3

21,3

28.

4Р-42 автомобиль йўлининг М-39 — Ғаллаорол қишлоғи — Қўйтош қишлоғи — Янги қишлоқ шаҳарчаси йўналиши бўйича 59 км қисмини реконструкция қилиш, «Нарвон Ота» зиёратгоҳи (Фориш тумани).

7,8

7,8

29.

4Р-40 автомобиль йўлининг Даштобод шаҳри — Зомин қишлоғи — Бахмал қишлоғи — Ғаллаорол шаҳри 53 — 57 км, «Зомин» дам олиш сиҳатгоҳи, «Арчамозор ота» ва «Қум ота» зиёратгоҳларининг (Зомин тумани) қисмини реконструкция қилиш.

3

3

30.

4Р-34 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар — Равот қишлоғи — Зомин қишлоғи — Савот қишлоғи — Ховос шаҳар йўналиши бўйича 33 км, «Парпи ота» зиёратгоҳи (Зомин тумани) қисмини реконструкция қилиш.

1

1

31.

4К224 автомобиль йўлининг Қозоғистон ФУ — Тузкон кўли йўналиши бўйича 16 км, Айдар-Арнасой кўллар тизимининг (Арнасой тумани) қисмини реконструкция қилиш.

11,6

11,6

32.

4Р-40 автомобиль йўлининг Даштобод шаҳри — Зомин қишлоғи — Бахмал қишлоғи — Ғаллаорол шаҳри йўналиши бўйича 91 км қисмини реконструкция қилиш, «Қирқ қиз» зиёратгоҳи (Бахмал тумани).

39

39

33.

4Н-1247 автомобиль йўлининг Абай — Қирқ қишлоқ йўналиши бўйича 7 км қисмини реконструкция қилиш, «Шайбек ота» зиёратгоҳи (Бахмал тумани).

7

7

34.

4Р-34 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳри — Равот қишлоғи — Зомин қишлоғи — Савот қишлоғи — Ховос шаҳри йўналиши бўйича 11 км қисмини реконструкция қилиш, «Кўрпасой», «Олти ховуз», «Увоп» зиёратгоҳлари (Шароф Рашидов тумани).

8,4

8,4

35.

4К-234 автомобиль йўлининг Равот қишлоғи — Папалак қишлоғи — Паймарота қишлоғи йўналиши бўйича 20 км қисмини реконструкция қилиш (Шароф Рашидов тумани).

10

10

36.

4Р-42 автомобиль йўлининг М-39 — Ғаллаорол қишлоғи — Қўйтош қишлоғи — Янги қишлоқ шаҳри йўналиши бўйича 36 км қисмини реконструкция қилиш, «Угат» зиёратгоҳи (Ғаллаорол тумани).

14,5

14,5

37.

4Р-34 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳри — Равот қишлоғи — Зомин қишлоғи — Савот қишлоғи — Ховос шаҳри йўналиши бўйича 83 км дан 4К-254 автомобиль йўлининг Пастки чақир қишлоғи — Баланд чақир қишлоғи — Хўжамушкент қишлоғи 21 км қисмини реконструкция қилиш, «Хўжамушкент ота» зиёратгоҳи (Янгиобод тумани).

17

17

38.

4Р-34 автомобиль йўлининг Дуоба, Бешкуби, Увол қишлоқлари, «Қоплонота», «Парпиойим», «Уволдара» (Зомин тумани) экотуристик масканлари қисмларини реконструкция қилиш.

13

13

39.

4Р-36 автомагистралининг Фориш — Жиззах шаҳри йўналиши бўйича 60 км қисмини реконструкция қилиш Ухум, Ҳаёт, Можурум, Асраф қишлоқлари, «Можурум» экотуризм объекти, «Хонбанди» тарихий маскани, «Тоғ алқарлари буюртмахонаси», «Нурота» давлат қўриқхоналари, «Бирлашган» соғломлаштириш маскани (Фориш тумани).

15

15

40.

4Р-36 автомобиль йўлининг Ухум — Қизилқум йўналиши бўйича 28 км қисмини реконструкция қилиш, «Oxsus Adventure» туристик комплекси (Фориш тумани).

28

28

Қашқадарё вилояти

41.

Китоб шаҳри — Мироқи қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш, «Хўжаимконаги» зиёратгоҳи (Китоб тумани, Севаз қишлоғи).

1

1

42.

Китоб шаҳри — Мироқи қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш, «Оқсув» зиёратгоҳи (Китоб тумани).

0,2

0,2

43.

«Хўжа Неъматилла» зиёратгоҳига олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш (Китоб тумани).

4,5

4,5

44.

Мироқи қишлоғидан Сўкаргача бўлган автомобиль йўлини реконструкция қилиш (Китоб тумани).

25

25

45.

«Ҳазрат Башир» ва «Хўжа Ҳасан» зиёратгоҳларига олиб борадиган автомобиль йўлининг 3,5 км қисмини реконструкция қилиш (Китоб тумани).

3,5

3,5

46.

«Етти туғ ота» зиёратгоҳига (Қарши тумани) олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

10

10

47.

«Шайх Шилви» (Қарши тумани) зиёратгоҳига олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

5

5

48.

«Муродбахш ота» зиёратгоҳига (Қарши тумани) олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

8

8

49.

«Мусофир ота» зиёратгоҳига (Ғузор тумани) олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

3

3

50.

«Қумчўп ота» зиёратгоҳига (Ғузор тумани) олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

6

6

51.

«Исоқ ота» мажмуасига (Миришкор тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

10

10

52.

«Найман ота» мақбарасига (Нишон тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

12

12

53.

«Лангар ота» зиёратгоҳига (Қамаши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

5

5

54.

«Ўғлонжон ота» зиёратгоҳига (Қамаши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

10

10

55.

«Мушкул ота» зиёратгоҳига (Қамаши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

5

5

56.

«Хўжаипок» зиёратгоҳига (Деҳқонобод тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

15

15

57.

«Кўк тўнли» зиёратгоҳига (Чироқчи тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

10

10

58.

«Оқ туяли» зиёратгоҳига (Чироқчи тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

4

4

59.

«Имом Абу Юсуф» зиёратгоҳига (Яккабоғ тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

20

20

60.

«Хўжа Илғор» зиёратгоҳига (Яккабоғ тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

25

25

61.

«Шамсул Аима Ал-Ҳалвоний» зиёратгоҳига (Қарши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

2

2

Навоий вилояти

62.

4N-361 автомагистралининг «Қалқон ота Сармиш» зиёратгоҳига олиб борувчи қисмини реконструкция қилиш (Навбаҳор туманидаги Сармиш дараси).

10

10

63.

«Сангижуман» ҳудудидаги (Хатирчи тумани) 4Р-56 автомобиль йўлини (Оқтош шаҳар — Янгирабод шаҳар — Лангар қишлоғи — Чуя қишлоғи) реконструкция қилиш.

11

11

64.

«Чашма» зиёратгоҳига олиб борувчи 4Р-57 автомагистралини «Қизилқум халқа йўли» (Нурота тумани) йўналиши бўйича реконструкция қилиш.

10

10

65.

4Р-65 «Қизилтепа-Арабон» автомобиль йўлини реконструкция қилиш, «Тўдакўл» дам олиш маскани (Қизилтепа тумани).

15

15

66.

4Р-57 «Конимех-Айдаркўл» автомобиль йўлини реконструкция қилиш, «Айдаркўл» дам олиш маскани (Конимех тумани).

10

10

67.

«Лангар» қишлоғи ҳудудида 4Р-56 Оқтош шаҳар, — Янгирабод шаҳар — Лангар қишлоғи. — Чуя қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш (Хатирчи тумани).

10

10

Наманган вилояти

68.

Наманган — Чортоқ — Балиқкўл автомобиль йўлини «Султон Увайс Кароний» зиёратгоҳи йўналиши бўйича реконструкция қилиш (Чортоқ тумани).

10

10

69.

Наманган — Лола — Бектемир автомобиль йўлини «Мушкулкушод» зиёратгоҳи йўналиши бўйича реконструкция қилиш (Наманган тумани).

5

5

70.

4Н425 Иттифоқ — Қайқи — Дўстлик автомобиль йўлини «Тирикмозор» зиёратгоҳи йўналиши бўйича реконструкция қилиш (Учқўрғон тумани).

3

3

71.

4К-438 Ўнҳаёт — Шўрқўрғон — Ахси — Гулистон автомобиль йўлининг 3 — 7 км қисмини реконструкция қилиш, «Девона бува» зиёратгоҳи (Уйчи тумани).

5

5

72.

4К-439 Дахякота — Жийдакапа — Ахси автомобиль йўлининг «Дахяк ота» зиёратгоҳи 4 — 6 км қисмини (Уйчи тумани) реконструкция қилиш.

2

2

73.

Наманган тумани «Бибимушкулкушод» зиёратгоҳи (Наманган тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

1,5

1,5

74.

«Девона Охунбува» зиёратгоҳи (Наманган тумани)автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

1,3

1,3

75.

Карвон кўчаси «Отчопар Эшон» зиёратгоҳи (Чуст тани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

1,1

1,1

76.

Ойбек кўчаси «Ҳожа Абдураҳмон Ибн Авф» зиёратгоҳи (Чуст тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

1

1

77.

«Ҳожаи Дод» зиёратгоҳига (Чуст тумани) олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

0,3

0,3

78.

«Кўкёр» зиёратгоҳи (Янгиқўрғон тумани) йўналиши бўйича 4К-421 Кўкёр — Муғол — Оқтом автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

8

8

79.

«Нанай» туристик зонаси (Янгиқўрғон тумани) йўналиши бўйича 4М-1521 Нанай — Қайроқи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

5

5

80.

Заркент — Мамай туристик зонаси (Янгиқўрғон тумани) йўналиши бўйича 4Н-466 Заркент — Мамай автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

14

14

81.

4Н-421 Янгиҳаёт — Узоқ — Шилви — Заркент (Янгиқўрғон тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

12

12

82.

«Султон Увайс Қароний» зиёратгоҳи (Чортоқ тумани) 4Р-119 Чортоқ — Калишоҳ — Балиқкўл — Ҳазратишоҳ, автомобиль йўлининг 28 км қисмини реконструкция қилиш.

3

3

83.

«Садамозор мақбараси» зиёратгоҳи (Чортоқ тумани) 4Р-118 Жийдакапа — Уйчи — Чортоқ — Янгиқўрғон — Заркент автомобиль йўлининг 28 км қисмини реконструкция қилиш.

2

2

84.

«CHARTAK RESSORT» ҚК санатория ва соғломлаштириш маркази (Чортоқ тумани) 4К-425 Шўркент — Гулшан — Кушон автомобиль йўлининг 11 км қисмини реконструкция қилиш.

3

3

85.

«Лангар ота» зиёратгоҳи (Чортоқ тумани) 4Н-1515А Чортоқ — Булон қишлоғи автомобиль йўлининг 5 км қисмини реконструкция қилиш.

5

5

Самарқанд вилояти

86.

«Муҳаммад ал-Бухорий» зиёратгоҳи (Пайариқ тумани) М-37 Самарқанд — Бухоро автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

3

3

87.

«Абдураҳмон ад-Доримий» зиёратгоҳи (Тойлоқ тумани) М-39 Самарқанд — Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

4

4

88.

«Хўжа Аҳрор Валий» мажмуасига (Самарқанд тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

3

3

89.

«Ҳазрати Довуд» зиёратгоҳи (Нуробод тумани) М-39 Самарқанд — Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

11

11

90.

М-39 Самарқанд — Термиз, «Хўжа Чорчинор» зиёратгоҳи (Ургут тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

15

15

91.

М-39 Самарқанд — Термиз (Ургут тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

11

11

92.

М-39 Самарқанд — Бухоройўналиши бўйича «Добусия Шаҳристон» мажмуасига (Пахтачи тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

18

18

93.

М-37 Самарқанд — Бухоро, «Кўк ота» зиёратгоҳи (Нарпай тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

18

18

94.

М-37 Самарқанд — Бухоро, «Маҳдуми Аъзам» зиёратгоҳи (Оқдарё тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

1

1

95.

«JV МАN Auto Uzbekistan» ҚКдан «Зарафшон» миллий боғигача (Самарқанд шаҳри) 6 км узунликдаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

6

6

96.

Жомбой — Пайариқ йўналиши бўйича автомобиль йўлининг «Қамчин ота» зиёратгоҳи (Жомбой тумани) қисмини реконструкция қилиш.

1

1

Сирдарё вилояти

97.

Гулистон — Ховос — Зомин автомобиль йўлининг «Ховособод» зиёратгоҳи (Ховос тумани) қисмини реконструкция қилиш.

15

15

98.

Гулистон шаҳри — Гулистон тумани автомобиль йўлининг «Романовлар» черкови ва уйи (Гулистон тумани) қисмини реконструкция қилиш.

25

25

99.

Бахт — Сайхунобод автомобиль йўлининг «Нурота шаҳарчаси қолдиғи» тарихий жойи (Сайхунобод тумани) қисмини реконструкция қилиш.

15

15

100.

М-39 Тошкент — Термиз — Тошкент автомобиль йўлининг «Мирзаработ тепалиги» тарихий жойи (Оқолтин тумани) қисмини реконструкция қилиш.

3

3

Сурхондарё вилояти

101.

М-39 автомобиль йўлининг Термиз — Музработ — Ангор — Шеробод йўналиши бўйича «Омонхона» санаторияси (Бойсун тумани) қисмини реконструкция қилиш.

20

20

102.

М-41 автомобиль йўлининг Термиз — Сариосиё йўналиши бўйича «Сангардак» санаторияси (Сариосиё тумани) қисмини реконструкция қилиш.

13

13

Тошкент вилояти

103.

А-373 автомобиль йўлининг М-39 Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон автомобиль йўли йўналиши бўйича 12 км қисмини ва 4К761 — Муротали қишлоғи — Керовчи қишлоғи — Ўзбекистон қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича «Қирққиз она» зиёратгоҳи (Пискент тумани) 3 км қисмини реконструкция қилиш.

4,8

4,8

104.

4Р15 А-373 автомобиль йўлининг Тошкент — Ўш — Қизилтоғ шаҳри — Паркент шаҳри — Янгибозор қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича Намданак қишлоғи (Паркент тумани) қисмини реконструкция қилиш.

16

16

105.

4К-784 автомобиль йўлининг Оққўрғон — Рамазон қишлоғи — Бўка шаҳри — Муротали қишлоғи йўналиши бўйича «Қорахўжа бува» зиёратгоҳи (Бўка тумани) қисмини реконструкция қилиш.

8

8

106.

4Р-15 автомобиль йўлининг А-373 Тошкент — Ўш — Қизилтоғ шаҳри — Паркент шаҳри — Янгибозор қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича Заркент қишлоғи, «Заркент ота» зиёратгоҳи (Паркент тумани) қисмини реконструкция қилиш.

5

5

107.

4Р-187а автомобиль йўлининг Қизилтоғ шаҳри — Паркент шаҳри — «Кумушкон» дам олиш зонаси йўналиши бўйича «Бобо мочин» зиёратгоҳи (Бўка тумани) қисмини реконструкция қилиш.

7

7

108.

М-39 автомобиль йўлининг Олма-ота — Бишкек — Тошкент — Термиз ва М-34 Тошкент — Душанбе йўналиши бўйича «Chinoz white fish» МЧЖ туристик кўнгилочар мажмуаси (Чиноз тумани) қисмини реконструкция қилиш.

21

21

109.

М-39 автомобиль йўлининг Олма-ота — Бишкек — Тошкент — Термиз йўналиши бўйича «Деҳқонобод» МФЙ, «Сунбула» дам олиш зонаси (Чиноз тумани) қисмини реконструкция қилиш.

6

6

110.

4Р-6 автомобиль йўлининг Тошкент — Чирчиқ — Чимён йўналиши бўйича Чирчиқ шаҳар А. Қодирий кўчаси, Бобур ҳайкали (Чирчиқ шаҳри) қисмини реконструкция қилиш.

3

3

111.

4Р-8 автомобиль йўлининг М-39 автомобиль йўли — Май — Чирчиқ йўналиши бўйича Чирчиқ шаҳар А.Қодирий кўчаси, «Амир ўғли Хасан» масжиди (Чирчиқ шаҳри) қисмини реконструкция қилиш.

16

16

112.

«Лашкарак» МФЙ, «Лашкарак» дам олиш зонаси (Ангрен шаҳри) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

16,5

16,5

113.

А-373 автомобиль йўлининг М-39 — Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон — Андижон — Ўш йўналиши бўйича «Геолог» МФЙ қисмини реконструкция қилиш, «Кўлбулоқ» археологик ҳудуди (Ангрен шаҳри).

5

5

114.

А-373 автомобиль йўлининг М-39 — Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон — Андижон — Ўш йўналиши бўйича «Гулбоғ» МФЙ қисмини реконструкция қилиш, «Гулбоғ тепа — Чиннибек ота» зиёратгоҳи (Ангрен шаҳри).

2

2

115.

«Мулло бобо» зиёратгоҳи, «Лашкарак» МФЙ (Ангрен шаҳри) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

16,5

16,5

Фарғона вилояти

116.

4Р-150 автомобиль йўлининг Қўқон — Мулкобод — Гулбоғ — Пунгон автомобиль йўли йўналиши бўйича 1 км қисмини реконструкция қилиш, «Дахмаи Шоҳон» мақбараси (Қўқон шаҳри).

0,5

0,5

117.

4К-883 автомобиль йўлининг Янгиқўрғон — Қўрғонча — Жов автомобиль йўли йўналиши бўйича» Муҳаммад Жалил Подшоҳпирим» зиёратгоҳи (Бувайда тумани) 15 км қисмини реконструкция қилиш.

4,5

4,5

118.

4Р-147 автомобиль йўлининг Марғилон шаҳри — Риштон шаҳри — Ўқчи қишлоғи — Карим девона қишлоғи — Конибодом қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича 41 км қисмини реконструкция қилиш, «Хўжа Илғор» зиёратгоҳи (Риштон тумани)

1,5

1,5

119.

4К-873б автомобиль йўли, Беш Капа қишлоғи 1 км қисмини реконструкция қилиш, «Соҳиби Ҳидоя» зиёратгоҳи (Риштон тумани).

1,5

1,5

120.

А-373 Тошкент — Ўш, Каркидон сув омборининг кириш қисми, Намуна ва Толмозор қишлоқлари (Қува тумани)автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

4,5

4,5

Хоразм вилояти

121.

4Р-265 Урганч — Хива, «Боғишамол» тарихий ёдгорлиги (Хива тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

6

6

122.

4К-953А Урганч — Боғот — Ҳазорасп, «Калажик қалъа» туризм комплекси (Боғот тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

9

9

123.

4Р-158 Урганч — Ҳазорасп, «Ҳазорасп қалъаси» тарихий ёдгорлиги (Ҳазорасп тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

2

2

124.

4Р-164 Хонқа — Янгиариқ қишлоғи — Чиғирчи қишлоғи — Хива шаҳри, «Шайх Мухтор Валий мақбараси» (Янгиариқ тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

22

22

125.

4R-163 Боғот — Янгиариқ — Хива — Қўшкўпир — Шовот — Гурлан автомобиль йўлини «Огаҳий уй музейи»гача реконструкция қилиш.

2,2

2,2

126.

4R-164 Хонқа — Янгиариқ — Чиғирчи — Хива, «Валико плюс» фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

7,0

7,0

127.

4R-164 Хонқа — Янгиариқ — Чиғирчи — Хива, «Немис меннонитлари» қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

9,0

9

128.

4N-1933 Хонқа — Янгиариқ — Писканиқ — Хива — Чиғирчи, «Эшон Ровот» ва «Хива қоракўл» фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

8,0

8

129.

4R-163 Боғот — Янгиариқ — Хива — Қўшкўпир — Шовот — Гурлан, «Чодра ҳовли» ҳудуди автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

1,2

1,2

130.

4R-163с автомобиль йўлини Боғот — Янгиариқ — Хива — Қўшкўпир — Шовот — Гурлан, «Қалажиғ қалъа» фермер хўжалиги (экотуризм) йўналиши бўйича реконструкция қилиш.

7,8

7,8

131.

«Ҳазорасп минораси» ҳудуди 4R-156 Ҳазорасп шоссеси автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

4,0

4

132.

4K-985 Гурлан — Вазир — Деҳқонобод, «Йўлдош Хўжа» фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

6,0

6,0

133.

4R-169 Гурлан — Гулистон, «Гурлан Чашмаси» фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

0,5

0,5

134.

4R-160 Гурлан — Досимбий — Ўзбекистон, «Оқморқа» фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

12,0

12

135.

4N-1921 Гурлан — Есабий, «Гурланлик Исломбек» фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

10,0

10

Тошкент шаҳри

136.

Чуқурсой ва Қорасарой кўчалари орасидаги Қорасарой кўчаси «Иброҳим ота» мақбараси қисмини реконструкция қилиш.

0,5

0,5

137.

Сағбон ва Қорасарой кўчалари орасидаги Қорасарой кўчаси Мадкаримбой мадрасаси қисмини реконструкция қилиш.

3

3

138.

Зарқайнар ва Қорасарой кўчалари орасидаги Зарқайнар кўчаси «Бароқхон» мадрасаси қисмини реконструкция қилиш.

1

1

139.

Қорасарой кўчаси «Султонхожи» мақбараси қисмини реконструкция қилиш.

2

2

140.

Чустий маҳалласи «Чилла ота» зиёратгоҳи кўчасини реконструкция қилиш, «Чустий» МФЙ

2

2

141.

Лутфий ва Чўпон ота кўчалари орасидаги «Чўпон ота» қабристони ва комплекси ҳудудидаги қисмини реконструкция қилиш.

2

2

142.

Чўпон ота ва Усмон Носир кўчалари орасидаги «Биродарлик» монументи ҳудудидаги қисмини реконструкция қилиш.

3

3

143.

«Боғишамол» маданий-кўнгилочар боғ ҳудудидаги Фозилтепа кўчасини реконструкция қилиш.

3

3

144.

Усмон Носир кўчасини «Гранд синема» кинотеатри йўналиши бўйича реконструкция қилиш.

1

1

145.

«Гулшан» маданий-кўнгилочар боғ ҳудудидаги Ш. Бурхонов ва Интизор кўчаларини реконструкция қилиш.

2

2

146.

«Локомотив» кўнгилочар боғи ҳудудидаги Темур Малик кўчасини реконструкция қилиш.

2

2

147.

Лайлак қўнди, Беруний, Самарқанд дарвоза кўчалари орасидаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш комплекси йўналиши бўйича қисмини реконструкция қилиш.

3

3

148.

Эски Сарикўл ва А. Фитрат кўчалари орасидаги «Limpopo» аквапарки томон йўналиш бўйича қисмини реконструкция қилиш.

1

1

Т/р

Фармоннинг бандлари

Ижро муддатлари

Назорат учун масъуллар

вазирликлар ва идоралардан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан

1.

1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ «Қарши», «Нукус» ва «Термиз» халқаро аэропортларида «бешинчи ҳаво эркинлиги»ни қўллаган ҳолда, шунингдек, «Бухоро» халқаро аэропортида «бешинчи ҳаво эркинлиги»ни хорижий давлатлар фуқароларини ташишда қўллаган ҳолда «Очиқ осмон» режимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда хорижий давлатларнинг авиация маъмуриятларини ва чет эл авиаташувчиларини «Очиқ осмон» режими жорий этилаётган Ўзбекистон халқаро аэропортларининг рўйхати тўғрисида, шу жумладан дипломатик каналлар орқали хабардор этишни таъминласин.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш —
2019 йил
1 сентябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

И. Махкамов,
И. Неъматов,
А. Аккулов

А. Арипов,
Р. Гулямов

2.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2020 йил 1 январдан:

туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб берилади;

хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотлар (кино-, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми («rebate») Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача, лекин битта маҳсулот учун 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;

тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, шунингдек, «караоке» заллари ва туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир лойиҳа учун 10 миллион сўм миқдорида қопланади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича моддий маданий мерос объектлари ҳудудларига 5 тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг киришига чеклов қўйилади;

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат муҳофазасига олинган тарихий ёки маданий ёдгорликлар ҳудудида фақат мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сувенир маҳсулотлари сотилади;

б) 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантиради;

ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари (яшаш ва/ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда уларга «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомини беради;

в) 2020 йилдан бошлаб «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилган фуқаролар йиғинлари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади;

г) «Uzbekistan Airports» АЖга республиканинг халқаро аэропортлари таклифларига кўра:

аэропорт томонидан кўрсатиладиган хизматлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматлардан ташқари) учун ставкалар ҳамда йиғимларни белгилаш ва ўрнатиш;

аэропортнинг авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун зарурий инфратузилмани кенгайтириш ва модернизация қилиш;

маҳаллий ёки хорижий юридик шахслар билан танлов асосида авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш бўйича шартномалар, шунингдек, уларни мамлакатнинг халқаро аэропортларига рейсларни, шу жумладан транзит рейсларни амалга оширувчи маҳаллий ёки хорижий авиакомпанияларга сотиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш —
2019 йил
1 ноябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

Т. Ишметов,
А. Аккулов,
И. Махкамов

А. Абдухакимов,
Р. Гулямов

3.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидаги ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

Мувофиқлаштирувчи кенгашга жойлардаги салоҳиятли ҳудудларни ўрганиш асосида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш;

туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш;

туризм соҳасига инвестициялар жалб этиш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, улар билан инвестициявий келишув ва шартномаларни имзолаш, шунингдек, инвесторлар томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятлар қабул қилинган ҳолда уларга ер участкаларини ўрнатилган тартибда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали тақдим этиш масаласини кўтариш.

2019 йил
1 октябргача

А. Аккулов,
А. Абдуллаев

А. Арипов,
Б. Мавлонов

4.

4. 2020 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ мамлакатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилансин.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 декабргача

А. Камилов,
А. Азизов,
П. Бобожонов,
И. Махкамов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

5.

5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳригача «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридорини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 ноябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига
ахборот киритиш

А. Аккулов,
И. Махкамов,
С. Бекенов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

6.

6. «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унга қуйидаги ваколатлар берилсин:

капитал ва жорий таъмирга муҳтож йўл участкаларини аниқлаш, шунингдек, яратиладиган йўл бўйи инфратузилмаси объектларининг жойлашувини белгилаш;

йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун тадбирк?рл?рга рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишд? (ер ?часткаларини ажратиш, қурилишга рухсат олиш) кўмаклашиш;

тегишли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатига кирувчи муаммоли масалаларни (йўл кўрсаткичлар ўрнатиш, санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва бошқалар) ҳал этиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 ноябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

А. Аккулов,
С. Бекенов,
И. Махкамов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

7.

7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартапларни амалга ошириш мақсадида лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда амалга оширилиши тавсия этиладиган туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартаплар рўйхатини тасдиқласин.

Ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

А. Аккулов

А. Абдухакимов,

Р. Гулямов

8.

8. Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

А. Аккулов,
С. Бекенов,
И. Махкамов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

9.

9. 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:

а) етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) кемпинглар ва «сафари» туризмини ташкил этиш бўйича туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар алоҳида автоном инфратузилмани яратган тақдирда мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўлови тўлашдан;

б) юридик шахслар, уларнинг лойиҳа ташкилотлари, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмаларига эга гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан;

лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўловдан;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан;

в) намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва (ёки) уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционларини, бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган («фудтрак») ер усти транспорт воситалари божхона божи ва акциз солиғидан озод этилсин.

Ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

Т. Ишметов,
Б. Мусаев,
А. Аккулов

А. Абдухакимов,
Р. Гулямов

10.

10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туризм зоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда туризм зоналарини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишнинг батафсил режасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат:

«Зомин» бўйича — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов;

«Нанай» бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов;

«Бойсун» бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

2019 йил 1 октябргача

А. Аккулов,
С. Бекенов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

11.

11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида архитекторлар, картографлар, шаҳарсозлик ва қурилиш муҳандисларидан таркиб топган, 15 штат бирлигидан иборат Туризм зоналари ва кластерларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин ва унга туризм инфратузилма объектларини жойлаштиришни режалаштириш ва лойиҳалаш бўйича ишларни ташкил этиш вазифалари юклансин.

2019 йил 1 сентябргача

А. Аккулов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

12.

12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган жамоат тузилмалари вакилларига ва хориждаги ватандошларга уларнинг фаолиятини тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан баҳолаш натижалари бўйича топшириладиган «Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш;

«Туризм ўқув-консалтинг мaркaзи» дaвлaт унитaр корхонaси негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2019 йил 1 октябргача

А. Аккулов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

13.

13. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

туризм соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, ушбу соҳадаги илмий тадқиқотлар ва илмий-амалий ишланмаларни мувофиқлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги ўқув дастурлари ҳамда таълим шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

хорижий мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

туризм тармоғи учун кадрлар тайёрловчи ўқув таълим муассасалари фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, консалтинг ва ўқув марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

ягона тест синови тизими асосида гидлар, экскурсия етакчилари, йўриқчи-кузатувчилар учун малака сертификатини бериш.

2019 йил 1 октябргача

А. Аккулов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

14.

14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда:

Институтнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаган ҳолда унинг Уставини;

Институтнинг тузилмаси ва штат жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

Институт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларига тенглаштирилсин.

Институт Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 115а-уй манзилига жойлаштирилсин.

2019 йил 1 октябргача

А. Аккулов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

15.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш учун 80 — 100 квадрат метр ўлчамда ер участкалари электрон аукционга қўйилмасдан ажратилиши юзасидан шахсий жавобгарлиги белгилансин.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 ноябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

А. Аккулов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

16.

16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида, Жиззах вилоятининг Зомин туманида электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация иншоотларини, шунингдек, автомобиль йўлларини жадал реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини келгусида Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига киритишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағларни биринчи навбатда «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомидаги фуқаролар йиғинларини ободонлаштириш, шу жумладан ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, электр энергия, газ ва сув таъминоти, канализация тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, мобил алоқа ва интернетни яхшилаш мақсадида қўшимча базавий станцияларни ўрнатиш учун йўналтириш чораларини кўрсин.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 октябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

А. Аккулов,
Б. Ходжаев,
Т. Ишметов,
С. Бекенов

А. Арипов,
Д. Кучкаров,
А. Абдухакимов

17.

17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

а) «Uzbekistan Airports» АЖ, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда «Очиқ осмон» режими жорий қилинаётган Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиш-қўниш йўллари, ҳаракатланиш йўллари, қўмондонлик-диспетчерлик пунктлари, аэронавигация жиҳозлари ва стационар ер усти алоқа тармоқларининг реконструкция қилинишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 20202022 йиллар давомида 4-иловага мувофиқ миллий ва хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш учун истиқболли хорижий мамлакатлар шаҳарлари билан авиақатновларни босқичма-босқич йўлга қўйиш чораларини кўрсин;

в) 2020 йил 1 январга қадар ҳамкорликни ва парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларининг хатловдан ўтказилишини ва қайта кўриб чиқилишини таъминласин;

г) 2020 йил 1 январга қадар радиотехника жиҳозларини босқичма-босқич модернизация қилиш ва аэронавигация хизматларини кўрсатиш ҳажмини ошириш дастурини ишлаб чиқсин;

д) «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой мудд??да «Uzbekistan Airways» АЖ ?а «Uzbekistan Airports» АЖни ривожлантириш бўйича қ?йидагиларни назарда тутувчи барқарор бизнес-моделни ишлаб чиқсин:

қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифлардан фойдаланиш йўли билан авиақатновлар нархларини оптималлаштириш бўйича халқаро тажрибани жорий этиш;

аэропорт инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш дастури;

ҳаво кемаларини ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш;

авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш чоралари;

авиачипталарнинг онлайн савдоси имкониятларини кенгайтириш ва электрон авиа юк варақаларини расмийлаштириш тизимини жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ичида вилоятлараро йўналишлар бўйича авиақатновларни, шу жумладан яқин ва ўрта масофаларга учишга мўлжалланган ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳисобига ривожлантириш;

республика ичида норентабел қатновларни амалга оширувчи авиаташувчиларни субсидиялаш механизмини амалда жорий қилиш;

е) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда аэропортлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун табақалаштирилган тарифлар ва йиғимларни ҳисоблаш методикасини тасдиқласин ва республиканинг ҳар бир аэропорти кесимида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифлар ва йиғимларни қайта кўриб чиқиш чораларини кўрсин;

ж) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда вертолётларда йўловчи ташиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани, учиб ўтиш ҳудудларини хатловдан ўтказиш, шунингдек, вертолёт майдонларини лойиҳалаштириш ва қуриш асосида юридик шахслар томонидан вертолёт техникасидан фойдаланган ҳолда авиация хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш чораларини кўрсин;

з) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар, шу жумладан юридик шахслар томонидан шахсий кабинет орқали гуруҳ йўл ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда мобил иловалар орқали чипталар мавжудлигини кузатиш ва онлайн брон қилиш имкониятини назарда тутувчи «E-ticket» онлайн чипта савдосининг шаффоф тизимини ишга тушириш ҳамда ишлатиш чораларини кўрсин;

и) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар халқаро аэропортлар йўловчиларига қулай логистикани яратиш учун мамлакатимиз ва чегарадош давлатлар шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларини (автобус ва темир йўл қатновлари) таъминлаш бўйича режа ишлаб чиқсин;

к) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар халқаро ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни тақдим қилиш тартиби ҳақидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 октябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

И. Махкамов,
А. Аккулов,
Н. Шарипов,
Т. Ишметов

А. Арипов,
Р. Гулямов

18.

18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармоннинг 5-иловасида назарда тутилган инвестиция таклифларининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.

2019 йил 1 октябргача

Б. Усманов

С. Бекенов

Д. Кучкаров,
Р. Гулямов

19.

19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки икки ой муддатда хорижий туристларга республика ҳудудида халқаро тўлов карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш мақсадида миллий тўлов тизимини халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.

2019 йил 1 октябргача

И. Норкулов

Д. Кучкаров,
Р. Гулямов

20.

20. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда визани расмийлаштириш тартиб-таомилини соддалаштириш, аризаларни кўриб чиқиш мудд?тларини мақбуллаштириш ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартиришни, шунингдек, электрон ҳужжатлар айланмасини жорий этишни назарда тутган ҳолда хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.

2019 йил 1 сентябргача

А. Камилов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

21.

21. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати 2020 йил 1 январга қадар туристларнинг рўйхатдан ўтганлигини ҳисобга олишни, шунингдек, уларнинг республика ҳудудида бўлишлари ва рўйхатдан ўтганлигини текширган ҳолда вақтида мамлакатдан чиқиб кетиши назорат қилинишини таъминласин. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилсин.

2020 йил 1 январгача

А. Азизов,
А. Аккулов

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

22.

22. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатсин, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 октябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

Н. Юлдашев

Б. Мавлонов

23.

23. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

а) «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомига эга фуқаролар йиғинлари маҳаллий аҳолисини туристларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш ва ўқитишни доимий асосда ташкил этсин;

б) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин;

в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда туристик йиғимни ундириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга киришида туристик йиғимни транспорт турига қараб тўлаш тартибини жорий этиш;

туристлар томонидан туристик йиғимни мустақил равишда тижорат банклари филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўлаш механизмларини жорий этиш орқали йиғимни тўлаш усулларини кенгайтириш;

г) Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тадбиркорлик субъектларининг харажатларини қоплаш учун маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

д) Молия вазирлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда чет эл кинокомпанияларига харажатларининг бир қисмини қайтариш («rebate») тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

е) «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига ҳар йили:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет эл кинокомпанияларига бепул асосда ташкилий ва ишлаб чиқариш-техник ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни амалга ошириш;

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мамлакат кинематографияси, кинолокацияси, кинотуризмини ва «rebate» тизимини тарғиб қилиш мақсадида халқаро кино тадбирларда миллий павильонлар ташкил қилиш ва ҳар йили «PROlogue» халқаро кинофестивали доирасида «LocationEXPOuz» маҳаллий кинолокацияларининг халқаро кўргазмасини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағлар ажратилиш?ни таъмин?асин;

ж) бир ой муддатда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

з) Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда келгусида туризм операторлари томонидан турли туризм йўналишлари шакллантирилиши учун мамлакат ҳудудларининг ноёб туристик салоҳиятини ва истиқболли туризм намойиши объектларини доимий равишда ўрганишни ва тарғиб қилишни таъминласин.

Чора-тадбирлар режасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил 1 октябргача

Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

А. Аккулов,
И. Махкамов,
Т. Ишметов

Ф. Зокиров

А. Абдухакимов,
Б. Мавлонов

«б» кичик банди «бошқа материалларни» сўзларидан кейин «(шу жумладан мебель ва инвентарь)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«в» кичик бандидан «туризм соҳасидаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
б) 4-иловадаги 2, 4, 5, 11, 13, 29, 38, 39, 45, 47, 52, 54, 60, 64, 65, 66, 68, 69, 76 ва 78-бандлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)