Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, суд муҳокамаси ошкоралигини, фуқаролар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг судлар фаолиятига доир ахборотдан хабардорлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги, «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, тегишлича, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, суд муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида ўтказилиши тўғрисидаги илтимоснома нафақат ўз шахсий манфаатлари борасида илтимоснома киритаётган шахс ва (ёки) унинг вакили томонидан, балки ФПК 50, 52-моддаларига кўра, бошқа шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилган шахслар (масалан, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органи ва ҳ.к.) томонидан ҳам берилиши мумкин.
10. Жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида ўтказишга ЖПК 19-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
шифокорлик сирига доир (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддаси бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 19-моддаси);
26. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, судларнинг расмий веб-сайтларида суд қарорлари матнларини жойлаштириш ФПК 12-моддаси еттинчи қисми, ЖПК 19-моддаси ўн биринчи қисми, ИПК 11-моддаси олтинчи қисми талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Суд қарорлари матнидан давлат сирлари ёки бошқа қонун билан қўриқланадиган сирга доир маълумотлар чиқарилиши лозим. Қонуний кучга кирган суд қарорлари матни суднинг расмий веб-сайтида эгасизлаштирилган ҳолда ёки процесс иштирокчилари розилиги билан тўлиқ эълон қилиниши мумкин. Қонунга мувофиқ эълон қилиниши талаб этиладиган (масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки унинг бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги), суд қарорлари матнлари судлар расмий веб-сайтларида тўлиқ ҳажмда жойлаштирилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси