Замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва улар билан даволаш-профилактика муассасаларини, ихтисослаштирилган тиббий марказларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концернининг ва «Ўзтибтехника» акциядорлик компанияси муассисларининг «Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясини «Ўзфармсаноат» давлат концерни таркибидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
тиббиёт муассасалари ва аҳолининг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва технологияларига бўлган эҳтиёжини чуқур ўрганиб чиқиш ва ушбу эҳтиёжларни қондириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва улар билан даволаш-профилактика муассасаларини, ихтисослаштирилган тиббий марказларни таъминлаш;
монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини, тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник сервисини амалга ошириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини техник жиҳозлаш бўйича лойиҳаларини ва техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш;
тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш муҳандис-техник ходимлар тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
3. «Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2004—2006 йилларда республика тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва унга техник сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
икки ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясининг устав фонди ва эмиссия проспектини хатловдан ва қайта рўйхатдан ўтказсин;
«Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясининг давлат активларини ишончли бошқариш тўғрисидаги шартнома қоидалари ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)