06.11.2013 йилдаги 300-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларининг молиявий соғломлаштириш, уларнинг иситиш мавсумида барқарор ишлашга тайёргарлигини таъминлаш, энергия ресурсларини етказиб берувчиларга кредиторлик қарзларини камайтириш, иссиқлик энергиясини ортиқча етказиб бериш учун зарур шартларни бартараф этиш, шунингдек йўқотишлар ва самарасиз харажатларни камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш ва сифатини ошириш, аҳолини ортиқча иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни тизимли равишда бартараф этиш ва иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг замонавий талабларга жавоб берадиган ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришни таъминлайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича олиб бораётган ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокимига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлардаги йирик шаҳарларнинг иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш схемалари ишлаб чиқилмаганлиги, шунга кўра, модернизация ва замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ишлар бошланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бегона шахсларнинг рухсатсиз аралашувидан ҳимояланган, истеъмолчилар ва сотилган иссиқлик энергияси ҳажмининг автоматлаштирилган ҳисобини таъминловчи махсус биллинг тизими яратилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти ташкилотлари томонидан 2012 йилда ортиқча иссиқлик таъминоти ҳажми 4,4 миилион Гкал ёки тармоққа берилган иссиқлик энергиясининг 32 фоизини ташкил этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича дебиторлик қарзларининг ўсиши 2011 йилга нисбатан ўртача 17,5 фоизни, бунда, Қашқадарё вилоятида — 29,8 фоизни, Самарқанд вилоятида — 23,6 фоизни, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида — 21 фоизни ташкил этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлик қарзлари ўткан шу даврда ўртача 21,2 фоизга, бунда, Қашқадарё вилоятида — 75 фоизга, Наманган вилоятида — 36,5 фоизга, Бухоро вилоятида — 34,7 фоизга, Самарқанд вилоятида — 30,6 фоизга ва Тошкент шаҳрида — 23,7 фоизга ўсганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш нормалари бўйича тарифларнинг белгиланиши натижасида иссиқлик энергиясини ортиқча етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда харажатларни қоплашнинг ўртача улуши республика бўйича ўртача 63,2 фоизни ташкил этган ҳолда, вилоятларда бу кўрсаткич: Сирдарё вилоятида — 22 фоизни, Сурхондарё вилоятида — 32,4 фоизни, Фарғона вилоятида — 32 фоизни, Жиззах, Наманган ва Тошкент вилоятларида — 35 фоизни ташкил этганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва ушбу соҳадаги корхоналар фаолиятини яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни сўзсиз ва сифатли бажариш учун Сурхондарё (Н.Чариев), Сирдарё (О.Ашурматов), Тошкент (А.Усмонов), Қашқадарё (З. Рўзиев), Жиззах (С. Исмоилов), Фарғона (Ш. Ғаниев) вилоятлари ҳокимларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган ишчи комиссия Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти тизимининг 2012 йилдаги натижаларига кўра ортиқча иссиқлик истеъмоли сабабларини ўрганиб чиққанлиги ва ўрганиш натижалари бўйича тегишли хулоса ва тавсиялар билан 2013 йил 28 мартдаги техник экспертиза далолатномаси тузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 1 апрел ҳолатига иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекенерго» ДАК ўртасида ўзаро қарздорликни солиштириш далолатномалари тузилганлиги, унга кўра иссиқлик таъминоти ташкилотларининг табиий газ, мазут, печ ёқилғиси ва кўмир учун қарзлари 207,1 млрд. сўм ва электр энергияси учун 15,2 млрд. сўмни ташкил этганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иссиқлик таъминоти ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекси чора-тадбирлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015-йилларда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатларни такомиллаштириш ва янгилаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар асосида, ҳар бир иссиқлик таъминоти ташкилоти кесимида уларнинг иш самарадорлигини ошириш ва молиявий соғломлаштиришга қаратилган батафсил чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ва меҳнат ҳаражатларини асоссиз ошириб юбориш, самарасиз харажатлар ва йўқотишларга, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўл қўяётган иссиқлик таъминоти ташкилотлари раҳбарларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-илова билан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, 2014 — 2020 йилларда республиканинг 28 та йирик шаҳарларида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш схемаларини ишлаб чиқишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2014-2015 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра, 2-иловага мувофиқ, 2014-2015 йилларда ишлаб чиқиладиган давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатларни такомиллаштириш ва янгилаш дастурини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, 2013 йил 1 декабрдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ускуналари мавжуд бўлмаган янги истеъмолчиларнинг (абонентларнинг) иссиқлик истеъмол қилувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш тақиқланади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахслар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган юридик шахсларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш иссиқлик энергиясига белгиланган икки баравар тарифдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларни иситиш учун бериладиган иссиқлик энергияси бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқ ва совуқ сувни ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган аҳолига етказиб бериладиган иссиқ ва совуқ сув нархини тўлаш иссиқ ва совуқ сув таъминоти хизматлари учун белгиланган тарифларга тaрифлaргa 1,5 кoэффициeнтини қўллaган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказилган фуқаролар бўлмаган турар жой хонадонларида иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш ускуналари мавжуд бўлмаганда иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар бир хонали ва икки хонали турар жой биносидаги бир кишига; уч хонали турар жой биносидаги икки кишига; тўрт хонали турар жой биносидаги уч кишига; беш хонали турар жой биносидаги тўрт кишига ҳисобидан, иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга 1,5 кoэффициeнтини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олувчи кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари билан таъминланади, бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг маблағлари ҳисобидан, кейинчалик белгиланган тартибда шартнома асосида ҳисобга олиш ускунасининг қиймати мулк эгаси томонидан 12 ой муддатда тўланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Республика иссиқлик таъминоти ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда ишлаб чиқиладиган давлат хизматлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатларни такомиллаштириш ва янгилаш дастурларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 — 2020 йилларда республиканинг 28 та йирик шаҳарларида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш режаларини ишлаб чиқишни, амалга оширилишини белгиланган тартибда таҳлил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар чоракда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг мазкур қарор ижросининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитсин ва амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар 15 кунда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ва талабларнинг бажарилишининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига кўриб чиқиш учун ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иссиқлик таъминоти ташкилотлари иш самарадорлигини ошириш ва уларни молиявий соғломлаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Масъулллар

I. Иссиқлик таъминоти тизимларини янгилаш ва модернизация қилиш, замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш

1.

2014 — 2020-йилларда республиканинг 28 та йирик шаҳарларида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш схемаларини ишлаб чиқиш.

2014-2015 йй.  график

асосида

Иқтисодиёт вазирлиги,
Давархитектқурилиш,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари, ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари

2.

Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда кўп хонадонли турар-жой биноларига кириш жойларида умумий уй бўйича иссиқлик энергияси ҳисоблагичларини ўрнатиш дастурини ишлаб чиқиш.

2014 йил
1 апрелга қадар

 «Ўзкоммунхизмат» агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

3.

Маҳаллий қозонхоналарда қозон ускуналарининг энергия самарадорлигини оширишга ҳисса қўшадиган тадбирларни амалга ошириш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

4.

Европа давлатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида кўп квартирали уйларни қайта тиклаш (девор ва шифтини изоляциялаш, дераза ойналарини алмаштириш ва бошқа чора-тадбирлар ҳисобига энергия самарадорлигини ошириш) тажриба лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2014 йил
1 сентябрга қадар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси

5.

Иситиш мавсумига ички қурилиш тизимларини ўз вақтида тайёрлашни ташкил этиш. Бунда:

элеватор боғламаларига ўз вақтида профилактик хизмат кўрсатиш;

қатъий ҳисобланган торайтирувчи қурилмаларни ўрнатиш;

иситиш суви оқишига йўл қўймаган ҳолда тамба арматураларини ўз вақтида таъмирлаш;

элеватор боғламалари ва иссиқлик тармоқларининг тегишли санитария ҳолатларини таъминлаш;

уй ичидаги тизимларнинг иссиқлик изоляциясини таъминлаш;

иссиқлик таъминоти ташкилоти ходими иштирокида ички иситиш тизимларини ювиш ва босим синовларини ўз вақтида ўтказиш ишларини амалга ошириш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

6.

Балконлари иситиладиган майдонга қўшилган ҳолда қайта лойиҳалаштирилган мавжуд кўп квартирали уйларнинг энергия аудитини ўтказиш.

Энергия аудити натижаларига кўра, белгиланган тартибда қайта режалаштирилган квартираларнинг марказий иситиш хизматлари нархини ҳисоблашда ортиб бораётган коэффициентдан фойдаланишни назарда тутувчи норма жорий этиш.

2014 йил
1 апрелга қадар

Давархитектқурилиш,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси,
ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари

II. Истеъмол ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этиш

1.

Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тармоқларига уланган иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг (юридик шахсларнинг) ҳақиқий иссиқлик юкламаларига мувофиқлиги бўйича хатловдан ўтказиш.

2014 йил
1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

2.

Квартираларнинг қўшимча иситиладиган майдонларини аниқлаш мақсадида иссиқлик энергияси истеъмолчиларини (жисмоний шахсларни) хатловдан ўтказиш, кейинчалик ҳақиқатда истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун ҳақ ундириш ҳамда янги аниқланган иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан шартномалар тузилишини таъминлаш.

2014 йил
1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

3.

Истеъмолчиларни хатлов қилиш натижаларининг ишончлилигини ва иссиқлик таъминоти корхоналари истеъмолчилари маълумотлар базасини текширишни ташкил этиш.

2014 йил
1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

4.

Иссиқлик таъминоти ташкилотларида ҳисобга олишнинг биллинг тизимини жорий этишни таъминлаш (истеъмолчилар ва сотилган иссиқлик энергияси ҳажмини автоматлаштирилган ҳисобга олишни таъминлайдиган махсус дастур).

2014 йил
1 апрелга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

5.

Ҳар бир абонентдан ҳисоблагич кўрсаткичларини йиғишни ташкил этиш, бунда, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларининг кўрсатичларини йиғиш учун кўп квартирали уйнинг ҳар бир кириш қисмига ёки маҳалла қўмиталари биноларига темир қутиларни  ўрнатиш.

2014 йил
1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

6.

Кўп қаватли уйларда ўрнатилган индивидуал иссиқ сув ҳисоблагичларини текширишни ташкил этиш, шу жумладан «Каскад» портатив текшириш блокидан фойдаланиш.

2014 йил
1 апрелга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

7.

Иссиқлик таъминоти ташкилотларига доимий ва вақтинча рўйхатда турганлар сони, бўш турган хонадонлар тўғрисидаги ўз вақтида ишончли маълумотлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туман ва шаҳар ИИБ (паспорт бўлимлари),
туман ФҲДЁ бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУЖМШ)

III. Самарасиз харажатларнинг олдини олиш ва молиявий соғломлаштириш чоралари

1.

Сув босган магистрал иссиқлик тармоқлари ва иситиш камераларини кейинчалик уларни бартараф қилиш учун хатловдан ўтказиш.

2014 йил
1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари, ободонлаштириш бошқармалари

2.

Иссиқлик таъминоти ташкилотларида асосий бўлмаган ва ликвидсиз активлар, товар-моддий захиралар мавжудлигини тўлиқ хатловдан ўтказиш, уларни сотиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.

2014 йил
1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

3.

Иссиқлик энергияси истеъмолчиларидан дебиторлик ва энергия таъминотчиларига кредиторлик қарзларини ундириш ишларини кучайтириш, истеъмолчилардан муддати ўтган қарздорликларни ундириш бўйича ишларнинг судга ўтказилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш, иссиқлик таъминоти корхоналари ва суд ижрочилари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

4.

Иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказиш, сўнг етказилган зарар миқдорини ҳисоблаб чиқиш ва хулосаларни белгиланган тартибда прокуратура органларига топшириш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

V. Қўшимча чора-тадбирлар

1.

Иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини жорий этишдан мақсад ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида кенг кўламли тушунтириш ишларини ташкил этиш. Бунда:

ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланишнинг иқтисодий фойдалари ва экологик аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш;

мунтазам радио ва телевидение эшиттиришларини ташкил этиш, республика ва маҳаллий матбуотда мақолалар чоп этиш, ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланишни, уларнинг нархи ва техник тавсифларини оммалаштириш;

стандартларга жавоб берадиган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг турлари, нархлари ва ўрнатиш харажатларини кўрсатувчи эълонларни жойлаштириш учун иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти ташкилотларига белгиланган тартибда имтиёзли эфир вақти дақиқаларини тақдим этиш.

2014 йил
1 январга қадар ҳар куни,

доимий равишда ҳар хафта

Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари

2.

Тегишли кўрсатмалар бериш билан иссиқлик таъминоти корхоналари қозонхоналарини электр таъминоти учун ишончлилик тоифасига мувофиқлиги бўйича текширувлар ўтказиш.      

2014 йил
1 январга қадар

«Ўздавэнергоназорат» ДИ,

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ,

«Ўзбекэнерго» ДАК

3.

Иссиқлик таъминоти корхоналари қозонхоналарини ишончли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2014 йил
1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбекэнерго» ДАК,
худудий иссиқлик таъминоти ташкилотлари,

худудий электр тармоқлари ташкилотлари

4.

Шартномадаги ҳароратни таъминлаш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажаришни ҳисобга олган ҳолда, иссиқлик энергиясини етказиб берувчининг истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларини назарда тутувчи амалдаги стандарт иссиқлик таъминоти шартномасини қайта кўриб чиқиш.

2014 йил
1 январга қадар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги,

«Ўздавэнергоназорат» ДИ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат хизматлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатларни такомиллаштириш ва янгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номланиши

Ҳужжат тури

Масъулллар

I. Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатлар

1.

Сув таъминоти ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишда технологик харажатлар ва йўқотишларни ҳисоблаш методикаси

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

2.

Сув таминоти ва канализация ташкилотларини машиналар, механизмлар ва махсус жиҳозлар билан жиҳозлаш бўйича тавсиялар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

3.

Сув таъминоти ва канализация тизимларини техник эксплуатация қилиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

4.

Сув ва канализация ходимларининг ишини тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низом

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

5.

Сув таъминоти, канализация ва оқава сувларни тозалаш соҳасидаги технологик эҳтиёжлар учун электр энергиясини истеъмол қилиш стандартини белгилаш тартиби

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

6.

Умумий уй сув ҳисоблагичи мавжуд бўлганда турар-жой ва нотурар жой эгалари билан фойдаланилган ичимлик суви учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

II. Иссиқлик таъминоти бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатлар

7.

Иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

8.

Иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш учун тижорат ҳисоблагичларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

9.

Қозонхоналар ва қозон ёрдамчи ускуналарини капитал ва жорий таъмирлаш учун моддий-техника ресурсларини истеъмол қилиш меъёрлари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

10.

Иссиқлик таъминоти ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишда технологик харажатлар ва йўқотишларни ҳисоблаш методикаси

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

11.

Иссиқлик таъминоти ташкилотларини машиналар, механизмлар ва махсус жиҳозлар билан жиҳозлаш бўйича тавсиялар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

III. Маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатлар

12.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни икки босқичли олиб чиқишни ташкил этиш услубиёти

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

13.

Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва аҳоли пунктларини санитария тозалаш схемаларини ишлаб чиқиш бўйича услубий тавсиялар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

14.

Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

15.

Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

16.

Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш меъёрларини белгилаш бўйича услубий тавсиялар.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

17.

Чиқиндиларни ташиш стансияларини техник експлуататсия қилиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

18.

Шаҳарлар ва ишчилар посёлкаларининг кўп хонадонли турар-жой биноларида маиший чиқиндиларни алоҳида йиғишни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

IV. Ободонлаштириш, кўкламзорлаштириш  ва ёритиш бўйича услубий ҳужжатлар

19.

Ташқи ёритиш тармоқларини ишлатиш (хизмат кўрсатиш ва мунтазам таъмирлаш) учун материаллар истеъмоли стандартлари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

20.

Ташқи ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш методологияси

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

21.

Ташқи ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш учун тиклаш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичларининг тўплами

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

22.

Ободонлаштириш бошқармаларини машиналар, механизмлар ва махсус жиҳозлар билан жиҳозлаш бўйича тавсиялар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

V. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатлар

23.

Ўзбекистон Республикаси коммунал хўжалиги ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни синовдан ўтказишни ташкил этиш тўғрисидаги низом

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

24.

Ўзбекистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишларни ташкил этиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати устидан тезкор назорат тўғрисидаги низом

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

25.

Аҳоли пунктларида сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатишда хавфсизлик қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

26.

Турар-жой ва жамоат биноларидан фойдаланишда,  шунингдек, жорий ва мукаммал таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

27.

Буғ ва иссиқ сув тармоқларини қуриш ва фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

28.

Буғ босими 0,07 МПа дан ошмайдиган буғ қозонларини, сув ҳарорати 388 oC (115 oC) дан ошмайдиган иссиқ сув қозонларини ва сув иситгичларини ўрнатиш ва ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

29.

Ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

VI. Уй-жой масалалари бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий ҳужжатлар

30.

Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи компанияларни танлов асосида танлаш тартибини белгилаш бўйича услубий тавсиялар.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

31.

Жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш услубиёти

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

32.

Уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлашда таъмирлаш-қурилиш ишлари учун материалларни истеъмол қилиш меъёрлари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

33.

Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг қоида ва меъёрлари

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги буйруғи

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 — 2020-йилларда республиканинг 28 та йирик шаҳарларида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш схемаларини ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Худуд номи

Шаҳар номи

Схема лойиҳаларини  дастлабки техник-иқтисодий асослаш  экспертизасига топшириш муддати

Масъулллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус

2014 йил 1 апрелга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Тахиаташ

2014 йил 1 апрелга қадар

2.

Андижон вилояти

Андижон

2014 йил 1 майга қадар

Андижон вилояти ҳокимлиги

Асака

2014 йил 1 майга қадар

Хонобод

2014 йил 1 майга қадар

3.

Бухоро вилояти

Бухоро *

Бухоро  вилояти ҳокимлиги

Когон

2014 йил 1 июнга қадар

4.

Жиззах вилояти

Жиззах

2014 йил 1 июнга қадар

Жиззах вилояти  ҳокимлиги

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши

2014 йил 1 январга қадар

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 

6.

Навоий вилояти

Навоий

2014 йил 1 августга қадар

Навоий вилояти   ҳокимлиги 

Зарафшон

2014 йил 1 августга қадар

7.

Наманган вилояти

Наманган

2014 йил 1 сентябрга қадар

Наманган вилояти   ҳокимлиги

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд

2014 йил 1 октябрга қадар

Самарқанд вилояти  ҳокимлиги 

Каттақўрғон

2014 йил 1 октябрга қадар

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз

2014 йил 1 нотябрга қадар

Сурхондарё вилояти  ҳокимлиги 

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон

2014 йил 1 декабрга қадар

Сирдарё вилояти  ҳокимлиги 

Ширин

2014 йил 1 декабрга қадар

Янгиер

2014 йил 1 декабрга қадар

11.

Тошкент вилояти

Ангрен

2015 йил 1 январга қадар

Тошкент вилояти  ҳокимлиги 

Олмалиқ

2015 йил 1 январга қадар

Охангарон

2015 йил 1 январга қадар

Бекобод

2015 йил 1 январга қадар

Чирчиқ

2015 йил 1 январга қадар

Янгийўл

2015 йил 1 январга қадар

12.

Фарғона вилояти

Фарғона **

Фарғона вилояти  ҳокимлиги 

Қўқон

2015 йил 1 январга қадар

Марғилон

2015 йил 1 январга қадар

13.

Хоразм вилояти

Ургенч

2015 йил 1 январга қадар

Хоразм вилояти  ҳокимлиги 

Хива

2015 йил 1 январга қадар

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент

2015 йил 1 январга қадар

Тошкент шаҳри  ҳокимлиги 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2010 йилда чоп этилган «Бухорий шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш схемалари» техник-иқтисодий асослаш лойиҳаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** «Фарғона шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш схемалари» лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асослари 2013 йилда тасдиқланган.