Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни» қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 285-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июль,
31-2019/Б-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2019 йил 24 июль
Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
2019 йил 24 июль
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2019 йил 24 июль
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 24 июлдаги 31-2019/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1996 йил 15 июлдаги № 44-II-сон «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни» қўллаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи (рўйхат рақами № 285, 1996 йил 20 ноябрь).
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 17 августдаги № 51-Б-сон «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни» қўллаш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруғи (рўйхат рақами № 285-1, 2011 йил 20 сентябрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 390-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 16 октябрдаги № 67-Б-сон «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни» қўллаш тартиби тўғрисида йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруғи (рўйхат рақами № 285-2, 2012 йил 13 ноябрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 525-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/285-3/3621-сон)