25.03.2019 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарорининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни олиш бўйича онлайн-майдонча ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олган чет эллик юқори малакали ва малакали мутахассислар даромадларидан тўланадиган солиқлар суммалари бўйича мунтазам камерал назорат олиб борсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар даромадларидан тўланадиган солиқ суммасининг тегишли тоифадаги мутахассислар учун белгиланган иш ҳақига (мукофотга) мувофиқ эмаслиги аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қонунчилик талабларига риоя этилишини режадан ташқари қисқа муддатли текшириш зарурати ҳақида ёзма мурожаатлар киритсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун кулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарори 5-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ бирор-бир рухсат бериш тартиб-таомилидан ўтмаган холда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келадиган чет эл фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олгач, уларга кириш визаларини бериш ҳамда узайтириш вазифаси юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Д.А. Қўчқоров ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги меҳнат фаолияти тўғрисида» 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 й., 8-сон, 127-модда) 1-илованинг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й, 5 17-сон, 199-модда) илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда) илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 йил, 44-сон, 507-модда) 1-илованинг 5-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда) илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда) илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 5-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/244/2819-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон; 08.01.2021 й., 09/21/5/0010-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)