ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 13 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 285-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 24 июлдаги 31-2019/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни» қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйрўғига (рўйхат рақами 285-3, 05.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1996 йил 15 июлдаги 44-II-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 285, 1996 йил 20 ноябрь) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 октябрь,
67-Б-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 525-модда)