Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ ИШЧИ КУЧЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ»НИНГ ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 20 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 285-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 24 июлдаги 31-2019/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни» қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйрўғига (рўйхат рақами 285-3, 05.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 216-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1996 йил 15 июлдаги 44-II-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 285, 1996 йил 20 ноябрь) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 август,
51-Б-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 390-модда)