Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида Мадрид шаҳрида 2001 йил 20 мартда имзоланган маданият ва таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида 2001 йил 3 апрел куни Берлин шаҳрида имзоланган Техник ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2001 йил 4 майда Москва шаҳрида имзоланган 1992 йил 13 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги савдо муносабатлари тўғрисида битимга 1993 йил 13 январда имзоланган эркин Савдо режимидан истиснолар тўғрисидаги баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённома;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида 1993 йил 10 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2001 йил 17 майда Тошкент шаҳрида имзоланган 1-сонли Баённома;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона маъмуриятлари орасида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида 2001 йил 29 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида 2001 йил 29 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида 2001 йил 19 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Савдо тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашиш тўғрисида 2001 йил 19 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Х.С. Кароматов ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов Ўзбекистон Республикасининг кўрсатиб ўтилган битимларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 9 июль,
293-сон