29.05.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ГРЕЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЛАРНИНГ БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЛАРИ ОРАСИДА ЎЗАРО КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунларининг бузилиши улар давлатларининг ижтимоий, иқтисодий, фискал ва бошқа манфаатларига зиён етказишини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона маъмуриятлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар, ўқотар қуроллар, портловчи моддалар, ўқ-дорилар, ядровий материаллар, шунингдек маданий ва археологик бойликлар деб ҳисобланадиган предметларнинг ғайриқонуний айланишини ҳам ҳисоблаганда божхона қонунбузарликларини бартараф этиш, тергов қилиш ва олдини олиш мақсадларида янада самарали хатти-ҳаракатларга кўмаклашади, деб ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТнинг Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар бўйича Конвенциясини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, икки томонлама ўзаро кўмакни рағбатлантирувчи амалдаги тегишли халқаро конвенциялар ва Божхона ҳамкорлиги Кенгашининг йўриқларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «божхона қонунлари» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона маъмуриятлари амал қиладиган ҳуқуқий ва меъёрий актларнинг йиғиндисини ҳамда олиб кириш, олиб чиқиш ва товарлар транзити, тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш чораларини ҳам ҳисоблаганда, уларни ҳар қандай божхона режимига солинишини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «божхона маъмурияти» атамаси Ўзбекистон Республикасида — Давлат божхона қўмитасини; Греция Республикасида — Молия вазирлиги Бош божхона ва акциз директоратини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «божхона ҳуқуқбузарлиги» атамаси божхона қонунларини исталган тарзда бузиш ёки бузишга уринишни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «божхона божлари ва солиқлари» атамаси товарлар импорти ва экспорти чоғида ёки шунга боғлиқ равишда ундириладиган божхона божлари ва бошқа барча божлар, солиқлар ва йиғимларни англатади, қиймати кўрсатиладиган хизматлар қийматига тахминан тенг чекланган йиғимлар ва тўловлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «шахс» атамаси ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «шахслар тўғрисида маълумотлар» атамаси белгиланган ёки белгиланадиган шахсга тегишли ҳар қандай ахборотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «гиёҳвандлик воситалар» атамаси БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йилда тегишли тўлдиришлари бўлган ягона Конвенциясининг I ва II рўйхатларида санаб ўтилган исталган табиий ёки синтетик моддаларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «психотроп моддалар» атамаси БМТнинг Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенциянинг I, II, III, IV рўйхатларида санаб ўтилган исталган табиий ёки синтетик моддаларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «сўралаётган маъмурият» атамаси кўмаклашиш сўралаётган божхона маъмуриятини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «сўровчи маъмурият» атамаси кўмаклашишни сўраётган божхона маъмуриятини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимни қўллаш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим доирасида ўз божхона маъмуриятлари ўртасида божхона ҳуқуқбузарликларини бартараф этиш, тергов қилиш ва қарши курашиш, шунингдек божхона қонунларининг тегишлича қўлланиши мақсадида ўзаро ҳамкорлик ўрнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик уларнинг миллий қонун-қоидаларига мувофиқ мавжуд ваколат ва имкониятлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг қўлланиши Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирок этган хоҳлаган бошқа халқаро битимлари бўйича мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ўзаро кўмаклашиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона маъмуриятлари сўровга кўра қуйидагилар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига олиб кирилаётган товар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан қонуний экспорт қилиняптими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан олиб чиқилаётган товар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қонуний импорт қилиняптими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровга кўра, товарларнинг божхона тозаланишида фойдаланилган божхона процедуралари ахборотда кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона маъмуриятининг сўрови бўйича ўз имкониятларига кўра қуйидагиларга дахлдор ахборотни бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) транспорт воситаларининг, божхона ҳуқуқбузарлиги мақсадида фойдаланилган, фойдаланилаётган, фойдаланиши мумкин бўлган, деб ўйлашга етарли далиллар бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўраётган божхона маъмуриятига маълум бўлган ёки улар тарафидан шубҳаланаётган ғайриқонуний фаолият предметлари сифатида кўрилаётган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) сўраётган божхона маъмуриятига маълум ёки улар тарафидан шубҳаланаётган ғайриқонуний фаолиятларга алоқадор шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) сўраётган маъмуриятга маълум ёки улар тарафидан шубҳаланаётган ғайриқонуний фаолиятларга алоқадор янги метод ва каналлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг иқтисодига, фуқаролари соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ёки бошқа ҳаётий ҳар қандай муҳим манфаатларига, масалан ўқ отар қуроллар, портловчи моддалар ва ўқ-дорилар, ядро материаллари, гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддаларнинг ғайриқонуний айланиши, археологик бойликлар, санъат асарлари ёки бошқа маданий бойликларига жиддий зарар етган ҳолларда, ўз хоҳишига кўра бундай ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона маъмуриятининг сўровига кўра, сўраётган маъмурият давлати ҳудудида божхона ҳуқуқбузарликлари ва бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга олиб келиши мумкин бўлган фаолиятга тегишли барча мавжуд ахборотни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона маъмуриятлари сўровга кўра, маъмурий, юк, тижорий ҳужжатлар каби товарларни олиб ўтиш ва жўнатишга доир ёки бу товарларнинг нархи, келиб чиқиши ҳамда йўналтирилган манзили тўғрисида хоҳлаган зарур маълумотларни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир Аҳдлашувчи Томон божхона маъмуриятининг сўровига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти ўз ваколати ва имкониятлари доирасида маълум муддат давомида божхона ҳуқуқбузарлиги сифатида маълум, шахслар ва уларга дахлдор транспорт воситаларининг жойини ўзгартилишини ҳам ҳисоблаганда, товарлар жойини ўзгартилишининг махсус назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Алоқа каналлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзаро кўмак тегишли божхона маъмуриятларининг раҳбарияти тайинлаган мансабдор шахслар ўртасида бевосита амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти сўровни амалга ошира олмаган ҳолда,у уни ваколатли органга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим доирасида амалга ошириладиган ёзишма Аҳдлашувчи Томонларнинг расмий тилларида, инглиз тилига таржима қилинган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Кўмак тўғрисида сўровнинг шакли ва тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасидаги сўровлар ёзма равишда юборилади. Улар сўровнинг бажарилиши учун зарур ҳужжатлар билан илова қилинади. Зарурат туғилса, шошилинч ҳолларда оғзаки сўровлар ҳам қабул қилинади, бироқ улар дарҳол ёзма шаклда тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўмак тўғрисидаги сўровлар қуйидаги ахборотни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўраётган божхона маъмуриятининг номланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўровнинг предмет ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар маълум бўлса, қидирилаётган шахсларнинг исмлари ва манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) кўриб чиқилаётган ишнинг қисқача тафсилоти ва ишга дахлдор тегишли ҳуқуқий актлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Сўровларни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган божхона маъмурияти сўровни бажариш бўйича зарур чораларни кўради. Тақдим этилаётган ахборот электрон почта орқали берилиши мумкин. Тақдим этилаётган ахборотда уни талқин қилиш ва фойдаланиш учун зарур шарҳлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда доирасида юбориладиган кўмак тўғрисидаги сўровлар сўралаётган божхона маъмурияти давлатининг миллий қонунларига мувофиқ бажарилади. Сўровни бажаришнинг имкони бўлмаган ҳолда, сўралаётган маъмурият бу тўғрида сўраётган маъмуриятни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона маъмуриятининг сўровига биноан божхона ҳуқуқбузарлигини амалга оширишда шубҳаланаётган шахсларни ҳам ҳисоблаганда барча зарур божхона терговларини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона маъмуриятининг сўровига биноан ушбу Битим фаолиятига тўғри келадиган ва сўралаётган маъмурият ваколати доирасидаги ишларга дахлдор фактларни фош қилиш мақсадларида текширув, назорат ва терговни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган маъмуриятнинг розилиги билан сўраётган маъмуриятнинг мансабдор шахслари сўралаётган маъмурият ҳудудида мансабдор шахслар билан божхона ҳуқуқбузарликлари тўғрисида сўраётган маъмуриятда қизиқиш уйғотадиган божхона тергови ёки ҳисоботга дахлдор маслаҳатлашувларни ўтказишлари ҳамда тегишли маълумотлар билан танишишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сўраётган маъмурият ўзи бажара олмайдиган кўмак бериш тўғрисида сўров юборган ҳолларда, унинг бажарилиши сўралаётган маъмуриятнинг ихтиёрида қолади ва бу тўғрида сўраётган маъмуриятни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ахборотнинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзаро кўмаклашиш қоидалари доирасида олинган ошиғич маълумот, ҳужжатлар ва бошқа ахборот фақат ушбу Битим белгилаган мақсадларда олувчи Аҳдлашувчи Томон тарафидан ва фақат ваколатли органлар фойдаланиши мумкин, бунга уларнинг суд ҳамда маъмурий муҳокамада фойдаланилгани ҳам киради. Бундай ошиғич маълумот, ҳужжатлар ва бошқа ахборот олувчи Томон тарафидан бошқа мақсадларда фақат тақдим этувчи Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тақдим этувчи Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига кўра ушбу Битим доирасида бошқа Аҳдлашувчи Томон берган ошиғич маълумот, ҳужжатлар ва бошқа ахборот олувчи Аҳдлашувчи Томон учун махфий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим доирасида ошиғич маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа ахборотга нисбатан бу мамлакатда шу турдаги маълумот, ҳужжатлар ва бошқа ахборотга нисбатан қўлланадиган махфийлик даражаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битим доирасида шахслар тўғрисида маълумот алмашинган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлар, ҳимояни бераётган Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида амал қилаётган миллий қонунларга мувофиқ қўлланадиган ҳимояни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ишлар ва ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар нусхаларнинг мавжудлиги кифоя қилмаса, ишлар, ҳужжатлар ва бошқа ахборотнинг асл нусхалари сўраб олинади. Махсус сўровга кўра, бундай ишлар, ҳужжатлар ва бошқа ахборотнинг нусхалари лозим тарзда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бериб турилган ишлар, ҳужжатлар ва бошқа ахборот қисқа муддат ичида қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлар ва ҳужжатларда эслатиб ўтилган сўралаётган маъмурият ёки учинчи Томонларнинг ҳуқуқлари камситилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Экспертлар ва гувоҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурияти бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона маъмуриятининг сўровига кўра ушбу Битим доирасида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кўрилаётган масалаларга дахлдор суд ёки маъмурият муҳокамаларида ўзининг мансабдор шахсларига экспертлар ва гувоҳлар сифатида ваколат бериши ҳамда бундай муҳокамалар учун зарур ҳолларда ишлар, ҳужжатлар ёки уларнинг асл нусхаларини бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ёки маъмурий органлари олдида бундай чиқиш тўғрисидаги сўровда мансабдор шахснинг қандай юридик ёхуд маъмурий маъмурлар олдида сўроқ қилиниши аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган маъмурият мансабдор шахсларнинг шахсий хавфсизлигини улар ҳудудда бўлган пайтларида ва гувоҳлик кўрсатмаларининг махфийлигини ушбу модданинг (1)-бандига мувофиқ тўла ҳимояси учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини оладилар. Транспорт харажатлари ва суткалик пулларни сўраётган маъмурият тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона ходимининг эксперт ва гувоҳ сифатида чиқиши тўғрисида сўров Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Кўмаклашиш бўйича мажбуриятлардан чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўровни бажариш унинг суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартиби еки бошқа исталган муҳим ҳаётий миллий манфаатларига зиён етказади, деб ҳисобласа, у бундай кўмаклашишни рад этиши ёки муайян шартларга амал қилингандагина кўмаклашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар кўмаклашиш рад этилса, сўраётган маъмуриятга бунинг сабаби тўғрисида ёзма равишда хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимни бажаришга алоқадор харажатлар қопланишини талаб қилишдан воз кечадилар, аммо сўраётган Томон тарафидан тўланадиган давлат хизматчиси бўлмаган гувоҳларни жўнатиш, экспертлар ва таржимонларга ҳақ тўлашга боғлиқ харажатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Битимни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг бажарилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Греция Республикаси божхона маъмурияти масъул органлардир ҳамда ушбу Битимдан келиб чиқадиган масалаларни ҳал этиш мақсадида тўғридан-тўғри ҳамкорлик қиладилар ва маслаҳатлашувлар ўтказганларидан сўнг ушбу Битимни қўллаш бўйича маъмурий қарорлар чиқарадилар, шунингдек Ушбу Битимни талқин қилиш ёки уни қўллашда юзага келадиган тортишув ва масалаларни ўзаро розилик бўйича ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг бажарилиб боришини баҳолаш мақсадида йилда камида бир марта учрашиш тўғрисида келишиб оладилар, агар улар бир-бирларини бундай учрашувларга зарурат йўқлиги тўғрисида ўзаро ёзма равишда хабардор қилмасалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилигига кўра ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартиш ёки тўлдиришлар ушбу Битимнинг 13-моддасида белгиланган процедураларга мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида вербал ноталарни алмашиш орқали хабарнома олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг муддати чекланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан биронтаси дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориб ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин. Бу ҳолда Битим бундай хабарнома олингандан сўнг 6 ой ўтгач амал қилишини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2001 йил 29 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, грек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)