Баённома
1992 йил 13 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги Савдо муносабатлари тўғрисида Битимга 1993 йил 13 январда имзоланган Эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисидаги Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
1992 йил 13 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги савдо муносабатлари тўғрисида Битим, бундан кейин Битим деб аталади, ҳамда 1993 йил 13 январда имзоланган Эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисидаги Баённома, бундан кейин Баённома деб аталади, имзоланганидан кейин миллий иқтисодиётда, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли ва тарифсиз тартибга солиш соҳасида Томонлар давлатларининг қонунларида тузилмавий ўзгаришлар юз берганини ҳисобга олиб,
1994 йил 15 апрелдаги Эркин савдо зонасини яратиш тўғрисидаги Битим ҳамда 1999 йил 2 апрелда имзоланган 1994 йил 15 апрелдаги Эркин савдо зонасини яратиш тўғрисидаги Битимга Баённома қоидаларига риоя қилган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
1-модда қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Ушбу Баённомага 1-сон иловада кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига Россия Федерациясидан олиб кириладиган товарлар ҳамда 2-сон иловада кўрсатилган Россия Федерацияси божхона ҳудудига Ўзбекистон Республикасидан олиб кириладиган товарлар, шунингдек товарларни божхона расмийлаштиришини ўтказиш вақтида амал қилувчи товарлар (ишлар ва хизматлар) импортини лицензиялаш ва квоталаш тўғрисидаги қонун амал қилишига тўғри келадиганлар.
Томонлар эркин савдо режимидан ушбу Баённомага 1 ва 2-сон иловаларда кўрсатилган товарлар билан олиб қўйиш киритилиши тўғрисида уларни киритишдан камида 2 ой илгари бир-бирларини хабардор қиладилар»;
3-модданинг 1-бандида «экспорт қилишда; экспорт» сўзлари «экспорт ва/ёки импорт қилишда; экспорт ва/ёки импорт» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-модданинг 2-банди олиб ташлансин.
2-модда
Ушбу Баённома Томонлар унинг кучга кириши учун давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисидаги охирги ёзма равишдаги хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ҳамда 1992 йил 13 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги савдо муносабатлари тўғрисида Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Москва шаҳрида 2001 йил 4 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга.
(имзолар)