19.06.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

БОЖХОНА ИШЛАРИДА ҲАМКОРЛИК ВА ЎЗАРО КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш зарурлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қоидаларининг бузилишини назорат қилиш ҳамда унга қарши курашда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро кўмаклашишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда қўлланадиган атамалар қуйидаги маънони англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона қонунлари» — икки мамлакатда божхона органлари томонидан қўлланилаётган ёки қўлланадиган божхона қонунлари ва қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона органлари» — Ўзбекистон Республикасида -Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси; Миср Араб Республикасида — Миср Араб Республикаси Божхона маъмурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона ҳуқуқбузарлиги» — божхона қонунларини бузиш ёки бузишга уриниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«назорат учун етказиб бериш» — Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органларининг рухсати ва назорати билан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва бошқа товарларни ноқонуний юргизишда иштирок этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида улар давлатларининг ҳудудига ёки бу ҳудуд орқали ноқонуний ёхуд гумон қилинаётган товарлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ёинки улар ўрнини босувчи моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказишга йўл қўйиш методи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«гиёҳвандлик воситалари» — гиёҳвандлик воситалари тўғрисида БМТнинг 1961 йилдаги Ягона Конвенциясида қабул қилинган ва кейинчалик тўлдирилган рўйхатга киритилган моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«психотроп моддалар» — психотроп моддалар тўғрисида БМТнинг 1961 йилдаги Конвенцияси томонидан қабул қилинган ва кейинчалик тўлдирилган рўйхатига киритилган моддалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш учун Аҳдлашувчи Томонлар юк, йўловчилар ва почта жўнатмалари, валюталар ва бошқа молларни божхона назоратидан ўтказишни тезлаштириш учун барча зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни давлатларнинг ҳудуди орқали транзит ўтказиш, шунингдек транзит ўтаётган йўловчиларнинг багажи, қўл юкини божхона назоратидан ўтказиш ҳар қайси давлатнинг тегишли қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар юклар, транспорт воситалари, йўловчилар, почта жўнатмалари ва бошқа молларнинг ўз тегишли мамлакатларининг божхона чегараларидан бехатар ўтказилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари бошқа Томоннинг почта жўнатмалари, юк ва транспорт воситаларидаги божхона ҳужжатлари, божхона таниқлик белгилари (муҳрлар, штамплар) ва бошқа рамзий имзоларни ўзаро эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим.кучга кирганидан сўнг бир ой ичида ушбу моддада қайд этилган божхона ҳужжатлари ва божхона таниқлик воситаларининг намуналарини алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати қонунларида олиб кириш тақиқланган товар ва ашёларни олиб кириш тақиқига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай товар ва ашёларни олиб кириш ҳоллари юз берган бўлса, агар бошқа Аҳдлашувчи Томон шундай сўров билан мурожаат қилган ҳолларда улар божхона ҳужжатларига тақиқ белгиси қўйиб бошқа Аҳдлашувчи Томонга қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир Томон ҳудудига товарлар, транспорт воситалари, почта жўнатмалари, валюта ва валюта қийматлари ноқонуний равишда олиб кирилган бўлса, уларга айни товар ва моллар турган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона қонунларида кўзда тутилган чоралар қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларида амалда бўлган қонун ва қоидаларга мувофиқ, ушбу Битим доирасида контрабанда ҳамда божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, тафтиш қилиш, шунингдек гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний юргизишда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ахборот, оғзаки ёки ёзма шаклда бўлишидан қатъи назар, махфий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар сўровга кўра ёки ўз ташаббуси билан бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига контрабанда қилинган гиёҳвандлик воситалари, шунингдек ноқонуний ўтказилган шахслар, юклар, транспорт воситалари ва почта жўнатмалари хусусида ахборотни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган божхона органи сўровга биноан сўраётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қиладиган божхона қонунларини бузадиган ёки бузишда гумон қилинадиган хатти-ҳаракатлар юзасидан расмий сўровларни амалга оширади. Бундай сўровларнинг натижалари сўраётган божхона органига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай сўровлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалда бўлган қонунларга биноан амалга оширилади. Бунда сўралаётган божхона органи ўзи учун ҳаракат қилаётгандек фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон божхона органининг вакиллари ушбу Битим доирасида бошқа Томон давлати ҳудудида бўлганларида ўз расмий ваколатининг тасдиғини кўрсата олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар форма кийишлари ва қурол олиб юришлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ушбу Битимни бажаришга боғлиқ харажатлар қопланишини талаб этмайдилар, гувоҳлар, экспертлар, тилмочлар ва таржимонларга тўланадиган харажатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг суди ёки маъмурий органлари улар томонидан божхона қонунларининг бузилишига доир иш кўриб чиқилаётганлиги муносабати билан сўров йўлласа, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи ана шундай суд ёки маъмурий текширувларида эксперт ёинки гувоҳ сифатида қатнашиш учун ўз мансабдор шахсларини вакил қилиши мумкин. Бу мансабдор шахслар ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида аниқлаган фактлари тўғрисида кўрсатмалар берадилар. Бундай иштирок этиш тўғрисидаги сўровномада мансабдор шахснинг қайси иш юзасидан ким сифатида қатнашиши аниқ кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳ ё эксперт сифатида чақирилган мансабдор шахс, агар ўз давлатининг ёки сўраётган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунлари бунга йўл қўйса, гувоҳлик кўрсатмаларини бериш ёки арз қилишдан воз кечиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар миллий қонунлар ҳамда ушбу Битим доирасида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний юргизишга қарши самарали курашиш мақсадида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар юзасидан «назорат қилинадиган етказиб бериш» методини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар миллий қонунлар ҳамда ушбу Битим доирасида маданий қадриятларни ноқонуний олиб чиқиш ва олиб киришга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар. Томонларнинг божхона органлари бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан олиб кирилган маданий қадриятларни бир-бирларига қайтариб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ўз миллий қонунларига мувофиқ, ўз давлатларининг божхона қонунлари тўғрисидаги ахборотни алмашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ахборот алмашиш инглиз тилида ёки Томонларнинг божхона органларига ўзаро мақбул бошқа бирон тилда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари зарур ҳолларда ушбу Битимни бажаришнинг боришини баҳолаш ҳамда божхона ҳуқуқбузарлигига доир ишларни текширишда тажриба алмашиш учун маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Бундай маслаҳатлашувларнинг муддати Томонларнинг божхона органлари ўртасида қўшимча равишда ўзаро белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини бажариш, шунингдек унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ёки уларнинг божхона органлари бу масалалар борасида қўшимча баённомалар тузадилар, улар ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш ёки уни талқин қилиш юзасидан келиб чиқадиган барча баҳсли масалалар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг уни кучга киритиш учун зарур давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали берган охирги билдиришномаси олинган санадан 30 кун ўтгач кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томондан унинг ушбу Битим фаолиятини тўхтатиш ниятида эканини билдирувчи хабарнома олганидан кейин олти ой ўтгунича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2001 йил 19 июнда икки нусхада, ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин этишда келишмовчилик юзага чиққан ҳолларда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)