05.04.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 30 майда имзоланган Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2004 йил 16 июнда имзоланган Битим, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида 1994 йил 15 апрелда имзоланган Меҳнаткаш-мигрантларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги меҳнаткаш-мигрантлари-фуқароларининг ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнаткаш-мигрантлари-фуқароларининг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида 2007 йил 4 июлда имзоланган Битимга амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнларини тартибга солиш ва ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш заруриятидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этишнинг Ўзбекистон Республикаси меҳнаткаш-мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида бошқа шаклдаги бандликларига нисбатан устуворлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш бўйича Томонлар ҳамкорлигининг тартиби ва шартларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«вақтинчалик меҳнат фаолияти» — меҳнаткаш-мигрантнинг Россия Федерацияси ҳудудида Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари ва мазкур Битимда белгиланган шартларда ва тартибда тузилган меҳнат шартномаси асосидаги иш фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида шартнома» — ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш доирасидаги вақтинчалик меҳнат фаолиятининг шартлари тўғрисида жўнатувчи ташкилот ва иш берувчи ўртасида тузилган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот-тахлилий тизим» — ишчиларга эҳтиёжи бўлган Россия иш берувчилари, бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар, иш хусусияти, иш ҳақи, иш режими, таълим, касбий билимлар, кўникмалар, иш стажига бўлган малака талаблари, иш берувчи томонидан чет эллик ишчига тақдим этиладиган қўшимча ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборотни ўзида мужассамлаштирган «Россияда иш» умумроссия бўш иш ўринлари ахборот-таҳлилий тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ишга жойлаштиришга номзод» — Россия Федерацияси ҳудудида жўнатувчи ташкилотга ишга жойлаштириш мақсадида мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, 18 ёшдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган давлат пенсиясига ҳуқуқ берувчи ёшгача бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли органлар» — Томонлар давлатларининг мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ваколатига кирадиган давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш» — вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда жалб этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жўнатувчи ташкилот» — ташкилий асосда жалб этишни амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«иш берувчи» — Россия юридик ҳамда жисмоний шахси, шу жумладан Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рухсатнома» — Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органи томонидан Россия Федерацияси қонунчилиги ва мазкур Битим қоидаларига мувофиқ берилган меҳнаткаш-мигрантнинг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«меҳнат шартномаси» — Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчи ва меҳнаткаш-мигрант ўртасида тузилган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«меҳнаткаш-мигрант» — танловдан ўтган ва Россия Федерацияси ҳудудида қонуний асосда бўлиб турган ҳамда рухсатнома (патент) мавжуд ҳолда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи 18 ёшга тўлган шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва бандлик бўйича Федерал хизмат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли органлардаги ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар давлатларининг ваколатли органлари бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қиладилар ҳамда мазкур Битим қоидаларини янада самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида идоралараро битимлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантларни ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этишни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги, Меҳнат ва бандлик бўйича Федерал хизмати Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчиларга эҳтиёжи бўлган Россия иш берувчилари, бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар, иш хусусияти, иш ҳақи, иш режими, таълим, касбий билимлар, кўникмалар, иш стажига бўлган малака талаблари, иш берувчи томонидан чет эллик ишчига тақдим этиладиган қўшимча ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборотни ахборот-тахлилий тизимда жойлаштириш бўйича фаолиятни ташкиллаштирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат қонунчилиги ва меҳнат ҳуқуқи нормалари мавжуд бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларига Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун комплекс имтиҳонлар ўтказувчи ташкилотларнинг рўйхатини белгиловчи норматив актлар тўғрисида ахборотни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс имтиҳонлар ўтказиш ва тегишли сертификат бериш мақсадида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун комплекс имтиҳонлар ўтказувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари билан битимлар тузишлари мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳудудий органларининг меҳнаткаш-мигрантларга Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома расмийлаштириш ва бериш бўйича фаолиятини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграция соҳасида федерал давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясида меҳнаткаш-мигрантларни ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тартибида ишга жойлаштириш имкониятлари ҳақида хабардор қилинишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ишга жойлаштиришга номзодлар танловини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ комплекс имтиҳонлар ўтказувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги комплекс имтиҳонларни топшириш учун тавсия этган ўқув-услубий материалларга мувофиқ ўқитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлаштиришга номзодлар тиббий кўрикдан ўтишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчилар билан талаб этилаётган малака ва тажрибага эга бўлган ишга жойлаштиришга номзодларни, шунингдек меҳнат шартномалари лойиҳаларини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида шартномалар реестри юритилишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлаштиришга номзодлар билан меҳнат шартномалари лойиҳаларини Россия Федерациясига чиқишдан олдин келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнаткаш-мигрантларнинг ташкилий асосда жалб этиш тартибида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига қадар етиб боришини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси ҳудудида Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ атрофдагиларга хавф туғдирувчи юқумли касалликлар ва гиёҳвандлик касалликларини аниқлаш бўйича тиббий кўрикдан ўтмаган, Россия Федерациясида вақтинчалик бўлишининг муддати ўтган, шунингдек Россия Федерацияси қонун ҳужжатларини бузган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишга жойлаштиришга номзодларда рухсатнома олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар мавжуд бўлиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида уларнинг соғлиғи ҳолати назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишга жойлаштиришга номзодларни қуйидагилар бўйича текширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг халқаро ёки давлатлараро қидирувда эканлиги, шунингдек чиқишига тўсқинлик қилувчи бошқа сабаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерацияси ҳудудида ҳам жиноят деб тан олинадиган жинояти учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга жойлаштиришга номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, ишга жойлаштиришга номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш алоҳида халқаро шартнома билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар, шу жумладан иш ҳақи, иш режими, таълим, касбий билимлар, кўникмалар, иш стажига бўлган малака талаблари, иш берувчи томонидан тақдим этиладиган қўшимча ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборотни ахборот-тахлилий тизимда Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчининг меҳнаткаш-мигрантларни ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилишда иштирок этишининг мажбурий шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурий санитария-гигиена ва бошқа меъёрларга мувофиқ яшаш жойлари, меҳнатнинг хавфсиз шартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек иш жойларида техника хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам даражадан кам бўлмаган кафолатланган меҳнат ҳақи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш учун иш берувчи жўнатувчи ташкилот билан ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва иш берувчилар ҳамкорлигининг тартиби ва шартлари улар ўртасида тузилган шартномалар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантларни ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тартибида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб қилиш иш берувчи билан Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи ва меҳнаткаш-мигрант Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантлар Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ дам олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантлар иш берувчи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг расмий байрам кунларида меҳнат фаолиятидан озод қилинишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантларнинг Россия Федерацияси ҳудудидаги тиббий таъминоти Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси ҳудудида амал қилувчи, Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ барпо этилган суғурта ташкилоти билан меҳнаткаш-мигрант томонидан тузилган ихтиёрий тиббий суғурта шартномаси (полиси) мавжуд бўлиши меҳнаткаш-мигрантлар томонидан ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тартибида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг асосий шарти бўлиб, иш берувчи томонидан меҳнаткаш-мигрант вақтинча меҳнат фаолиятини ҳудудида амалга ошириши кутилаётган Россия Федерацияси субъектида жойлашган тиббиёт ташкилоти билан ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тартибида меҳнаткаш-мигрант бўлган ишчиларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантларнинг даромадини солиққа тортиш Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган солиққа тортиш соҳасидаги халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи Россия Федерацияси ваколатли органи ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигини меҳнаткаш-мигрант билан меҳнат шартномаси тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги (шу жумладан муддатидан олдин), шунингдек меҳнаткаш-мигрантнинг мазкур Битим 6-моддасида кўрсатилган шартномаларда белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи томонидан Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига риоя этилмаётганлиги тўғрисида ахборот келиб тушган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бундай ахборотни Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрант Россия Федерацияси ваколатли органларидан унинг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиши ва вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш шартлари ва тартиби, шунингдек Россия Федерацияси қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган тақдирда меҳнаткаш-мигрант Россия Федерацияси ҳудудини тарк этиши лозим, Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантлар Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрантлар Россия Федерацияси қонун ҳужжатлари ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ ижтимоий суғурта (мажбурий тиббий суғуртадан ташқари) ва пенсия таъминоти ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга жойлаштиришга номзод иш берувчининг ишга қабул қилишни рад этиши ёки ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида шартномада белгиланган асослар бўйича иш берувчининг айби билан боғлиқ равишда ишга жойлаштирилмаса, меҳнаткаш-мигрантни Ўзбекистон Республикасига қайтариш ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун унга тегишли товон пули тўлаган ҳолда иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади, башарти бу шартнома шартларида назарда тутилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида меҳнаткаш-мигрант вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда тегишли кафолатлар ва товон пуллари Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки иш берувчининг айби билан касб касаллигига чалиниш оқибатида меҳнаткаш-мигрант вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда, иш берувчи меҳнаткаш-мигрантни Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёки жасадни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнаткаш-мигрант вафот этган тақдирда иш берувчи ўлим факти бўйича материалларни тақдим этган ҳолда бу ҳақда жўнатувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўз ваколатлари доирасида доимий равишда қуйидагиларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнаткаш-мигрантларни ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш ҳолати тўғрисида ахборотни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчиларга эҳтиёжи бўлган иш берувчилар, ҳудуд ва малака бўйича бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар тўғрисида ахборотни долзарблаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун ваколатли органлар мавжуд ахборот ресурсларидан ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш доирасида Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган ёки амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун зарур бўлган Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни жойлаштириш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда вужудга келиши мумкин бўлган низолар музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг келишувига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисми бўлган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари ҳақидаги сўнгги ёзма хабарномани дипломатик каналлар орқали олган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади. Томонлардан ҳар бири Битимнинг амал қилишини бошқа Томонни бу ҳақда дипломатик каналлар орқали ёзма шаклда хабардор қилиш орқали тугатиши мумкин. Бундай ҳолатда мазкур Битимнинг амал қилиши бундай хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим амал қилиши тугаган тақдирда Томонлар мазкур Битим амалда бўлган давр мобайнида вужудга келган мажбуриятларни тартибга соладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Москва шаҳрида 2017 йил 5 апрелда ҳар бири ўзбек ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)