30.05.1992 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида «Олий Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз халқлари ўртасида тарихан таркиб топган алоқалар, дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳурмат анъаналарига таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала халқнинг бой тарихий ўтмишига ва кўп асрлик маданиятига ғоят ҳурмат билан муносабатда бўлиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш иккала давлат халқларининг туб манфаатларига жавоб беради ҳамда тинчлик ва хавфсизлик ишига хизмат қилади, деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро миқёсда келишиб олинган ҳаракатлар ва ҳарбий-сиёсий соҳадаги яқин ҳамкорликнинг мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳудудларида демократик ҳуқуқий давлатларни барпо этишга азму қарор бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар томонлама ҳамкорликка интилиш муддаосига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорликка бағишланган Кенгаш бошқа ҳужжатларининг мақсад ва қоидаларига ўзларининг содиқ эканликларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар суверен, тенг ҳуқуқли дўстона давлатлар сифатида ўз муносабатларини ривожлантирадилар. Улар ўзларининг давлат суверенитети ва мустақиллигини ўзаро ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик, куч ишлатмаслик ёки кучни пеш қилиб дағдаға қилмаслик, шу билан бирга иқтисодий ва тазйиқнинг бошқа воситаларини қўлламаслик, ҳудудий яхлитлик, чегараларнинг бузилмаслиги, низоларни тинч йўл билан бартараф этиш, инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш, мажбуриятларни ҳалол бажариш қоидаларига, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган бошқа меъёрларига оғишмай амал қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг ҳудудий яхлитлигини ва мавжуд чегараларнинг бузилмаслигини ҳурмат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар дунё миқёсида, шунингдек минтақа миқёсида тинчликни мустаҳкамлаш, барқарорлик ва хавфсизликни кучайтириш мақсадида биргаликда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар қуролсизланиш жараёнини давом эттиришга ва коллектив хавфсизликни мустаҳкамлашга, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчлик ўрнатишдаги аҳамиятини кучайтиришга ва минтақавий воситаларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашиб, ўзларининг ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштирадилар. Улар минтақавий можароларни ва Томонларнинг манфаатларига дахл қилувчи бошқа вазиятларни бартараф этишга кўмаклашиш учун куч-ғайрат сарфлайдилар. Томонлар зарур ҳолларда биргаликда ёки келишиб олинган ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ана шу соҳаларда ўз нуқтаи назарларини мувофиқлаштириб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро манфаатли бўлган масалалар юзасидан мунтазам асосда маслаҳатлашувлар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар 1992 йил 15 майда Тошкент шаҳрида имзоланган коллектив хавфсизлик тўғрисидаги Шартномага амал қилиб, Томонларнинг ишончли мудофаасини таъминлашда ҳамкорлик қиладилар ва бирлашган қўмондонлик остида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг стратегик ҳарбий кучларини сақлаб турадилар ва қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар давлат чегараларини қўриқлашда баҳамжиҳат иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар иккала давлатнинг ҳудуди умумий ҳарбий-стратегик маконга киришига амал қилиб, ўз ҳарбий доктриналарининг келишилган қоидалари асосида биргаликдаги мудофаа сиёсатини таъминлашда ҳамкорлик қиладилар. Шу мақсадда улар Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳарбий бошқармаси органларига бўйсунувчи ва Ҳамдўстлик Бирлашган Қуролли Кучлари қўмондонлиги остида бўлган мудофаа учун етарли миқдордаги қуролли кучларни сақлаб туришга бир хил ёндошувга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустаҳкам хавфсизликни таъминлаш ва халқаро тинчликни сақлаб туриш мақсадида Олий Аҳдлашувчи Томонлар зарур ҳолларда ўзаро аҳдлашув асосида ўз ҳудудларида бўлган ҳарбий иншоотлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур масалалар юзасидан алоҳида битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонга қаратилган қандайдир ҳаракатлар ёки тадбирларда қатнашиш ёхуд уларни қўллаб-қувватлашдан тийилиш ва ўз ҳудуди бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонга қарши босқинчилик ёки бошқа зўравонлик ҳаракатларига тайёргарлик кўриш ёхуд бундай ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тинчлиги, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига хавф солувчи вазият вужудга келган ҳолатда Томонлар ўз нуқтаи назарларини мувофиқлаштириш ҳамда юзага келган хавфни бартараф этиш учун тадбирлар қабул қилиш мақсадида биргаликдаги маслаҳатлашувлар воситаларини ишга соладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири миллати, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан қатъи назар, ўз ҳудудида яшовчи кишиларга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган меъёрларига мувофиқ фуқаролик, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудида фуқароларнинг бирон-бир камситилишига йўл қўймаслик учун қонуний, маъмурий ва бошқа зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг ҳудудида яшовчи ўз фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган меъёрларига мувофиқ уларга ҳомийлик қилади ва мадад беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Олий Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида яшовчи ўз фуқароларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур бўлган фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар юзасидан ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида шартнома, Консуллик битим ва бошқа ҳужжатлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар инсоннинг умумэътироф этган ҳуқуқлари сифатида камчиликни ташкил этган миллатларга мансуб кишиларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида тинчлик, адолат, барқарорлик ва демократиянинг муҳим омили эканлигини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар камчиликни ташкил этган миллатларга мансуб кишиларнинг ўз инсоний ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини тўла ва самарали амалга ошириш ҳамда қонун олдида тўла тенглик шароитида ҳеч қандай камситилмаган ҳолда улардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар камчиликни ташкил этган миллатларга мансуб кишилар якка ҳолда ёки камчиликни ташкил этган миллатларга мансуб бошқа кишилар билан биргаликда ўзларининг этник, маданий, тил ёки дин жиҳатдан ўзига хослигини эркин ифодалаш, сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳуқуқини кафолатлайдилар ҳамда ана шу ўзига хосликни рағбатлантириш учун шарт-шароит яратадилар ва зўравонлик билан ассимиляция қилишга ҳар қандай уринишларга йўл қўймайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар камчиликни ташкил этган миллатларга мансуб кишиларнинг давлат ишларида самарали қатнашишга бўлган ҳуқуқини ҳурмат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар шахслар ёки гуруҳларга қарши миллий, ирқий, этник ёки диний камситишга, душманлик ёки нафратга асосланган зўравонликка гиж-гижловчи ҳар қандай ҳаракатларнинг олдини олиш ва пайини қирқиш учун ўз ҳудудида самарали чоралар кўриш, жумладан тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудида яшовчи кишиларнинг эркин хоҳишига кўра ўзлари яшаб турган давлат фуқаролигини сақлаб қолиш ёки бошқа Томоннинг фуқаролигини қабул қилиш ҳуқуқини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг ҳудудида яшовчи кишиларнинг ҳар иккала Томоннинг фуқаролигига эга бўлиш имконияти билан боғлиқ масалалар Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларини ҳисобга олиб тегишли битимлар билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар умумий иқтисодий маконни, умумевропа ва евросиё бозорларини шакллантиришга кўмаклашиб, ўз фуқаролари, халқлари ва давлатлари иқтисодиётда тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали ҳамкорлик қилишларига ёрдам берадилар. Шу мақсадда Томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида узоқ муддатли битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Ҳамдўстлик давлатларининг божхона сиёсати қоидалари тўғрисида 1992 йил 13 мартдаги Битим билан ташкил этилган Божхона уюшмасида қатнашиб, келишиб олинган солиқ ва божхона сиёсатини амалга оширадилар, улар ўртасида товарлар, маҳсулотлар, маблағлар ва хизматлар тўсиқсиз ҳаракатини таъминлайдилар. Улар кенг кўламда иқтисодий ахборот айирбошлайдилар ҳамда иккала Томоннинг корхоналари, тадбиркорлари ва олимлари ана шу ахборотдан фойдаланишларини таъминлайдилар. Улар Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бири аъзо бўлмаган халқаро ташкилотларда қатнашиш ёки уларга аъзо бўлишда бир-бирларига ёрдам бериб, турли халқаро иқтисодий, молиявий ва бошқа ташкилотлар ҳамда муассасаларда баҳамжиҳат иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг иқтисодий ва савдо-сотиқ муносабатлари энг кўп даражада қулайлик яратиш тартиби ёки миллий тартибдан қайси бири энг кўп даражада қулайлигига қараб ўзаро имконият яратиб бериш асосида йўлга қўйилади. Олий Аҳдлашувчи Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар ва молия тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий (муниципал) ўзини ўзи бошқарув идоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхоналар ва ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлар даражасида иқтисодий, савдо, илмий-техникавий муносабатлар ривожлантирилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш, тўловлар, нархлар ва қимматбаҳо қоғозлар ҳаракати тўғрисида, шунингдек ўзаро ҳисоб-китобларни жаҳон нархларида амалга оширишга ўтиш муддатлари ва шартлари ҳақида ҳукуматлараро битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар ўз ҳудудида бошқа Томон корхоналари ва тадбиркорлари фаолият кўрсатиши учун, хусусан тўғридан-тўғри сармоя қўйиш ва сарфланган маблағни ҳимоя қилиш соҳасида шарт-шароитларни яхшилашга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Томоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатига дахл қилиши мумкин бўлган иқтисодий соҳадаги қарорлар тўғрисида бир-бирларини олдиндан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган давлат мулкининг, юридик шахслари ва фуқаролари мол-мулкининг ҳуқуқий тартиби ҳамда мулкчилик муносабатларининг бошқа масалалари Томонларнинг қонунлари ва улар ўртасидаги алоҳида битимлар билан йўлга солиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бири иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бўлган мол-мулк ўзига қарашли эканлигини билдирган ва ана шу мол-мулкка учинчи шахслар ёки давлатлар даъво қилган тақдирда иккинчи Томон бу мулк кимга тегишли эканлиги ҳақидаги масала узил-кесил ҳал этилгунга қадар уни қўриқлаш ва сақлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриши шарт ва биринчи Томоннинг аниқ ифода этилган розилигисиз шу мол-мулкни ҳеч кимга топширишга ҳаққи йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар нефть ва табиий газни қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари билан таъминлаш умумий тизимларини ривожлантириш борасида тенг ҳуқуқли асосда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар энергетика, транспорт, ахборот ва алоқа, шу жумладан йўлдош алоқаси ва телекоммуникация системаларини бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилишни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб, бу соҳаларда таркиб топган комплекслар ва ягона системаларни сақлаб қолишга, оқилона фойдаланиш ва ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар транспорт билан боғлиқ ишларни ўз ҳудудларида жойлашган денгиз, дарё ва ҳаво портлари, темир йўл ва автомобиль тармоқлари ҳамда қувурлар орқали амалга оширилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар таълим, фан ва техника соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик муассасалари ўртасидаги бевосита алоқаларни қўшма дастурлар ва ишланмалар, айниқса устувор йўналишларда ва илғор технологиялар соҳасида шундай дастурлар ва ишланмалар амалга оширилишини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар кадрлар тайёрлашда, олимлар, мутахассислар, аспирантлар ва талабалар айирбошлашда ҳамкорлик қилиб, бунинг учун қулай шарт-шароитларни вужудга келтирадилар, илмий унвонлар ва даражалар, маълумот тўғрисидаги дипломларни тан оладилар. Томонлар фан ва таълим масалалари юзасидан алоҳида битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар маданият, санъат, таълим, сайёҳлик ва спорт соҳасидаги ҳамкорликка бутун чоралар билан имконият яратадилар, эркин ахборот айирбошлашга кўмаклашадилар. Томонлар ушбу масалалар бўйича алоҳида битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар Россия Федерациясида ўзбек тилини, Ўзбекистонда эса Россия халқларининг тилларини, шу жумладан Томонларнинг ўқув юртларида ўрганишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур соҳаларда, шу жумладан қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришда, маданият, илмий ҳамда бошқа жамғармалар ва уюшмаларнинг фаолиятида ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари ҳамда муассасалари ўртасида, хусусий ташкилотлар ва шахслар ўртасида ҳамкорлик қиладилар. Томонлар бир-бирларининг ҳудудида иккала мамлакатнинг маданият марказларини очиш тўғрисида битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар чегараларининг очиқлиги принципига амал қиладилар ва ўз мамлакатларининг фуқаролари Томонларнинг ҳудудига эркин келиши, кетиши ва ҳаракат қилишини таъминлаш учун зарур чораларни кўрадилар. Томонлар ўз фуқароларининг учинчи мамлакатларга кетиши, келиши учун умумий тартибни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар келишилган ҳолда учинчи мамлакатларнинг фуқаролари уларнинг ҳудудларига келиши ва кетишини тартибга солиб туриш чоралари мажмуини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг маданий меросидан, шу жумладан ҳар иккала давлатнинг кутубхона, музей ва ҳужжатхона жамғармаларида сақланаётган тўпламлари, коллекциялари ва бошқа маданий бойликларидан фойдаланишда Томонларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш ишида ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда улар ўз халқларининг ҳар бир Томоннинг давлат тўпламларида, коллекциялари ва жамғармаларида сақланаётган тарихий-маданий бойликлари тўғрисида ўзаро тўлиқ ахборот олиш учун шароит яратадилар, уларни ўрганиш ва тарғиб қилишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар маданий-бадиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш масаласига оид чора-тадбирлар мажмуини кўриб чиқиб, амалга оширадилар ва шу масала хусусида алоҳида битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар, минтақа ва умумжаҳон даражасида бу соҳадаги келишилган ҳаракатларга кўмаклашадилар, экология хавфсизлигининг кенг қамровли халқаро тизимини вужудга келтиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларининг экология фалокати бутун сайёрамизга дахлдор эканлигини англаб, Оролнинг экология тизимини қайта тиклаш ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида махсус битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ижтимоий соҳа ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар. Улар фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ва нафақа билан таъминланишига алоҳида аҳамият берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар уюшган жиноятчиликка, шу жумладан халқаро жиноятчиликка ва террорчиликка қарши, наркотик моддаларнинг ғайриқонуний равишда муомалада бўлишига, товарлар ва маданий бойликлар қонунга зид тарзда олиб чиқиб кетилишига қарши, шунингдек денгизда кемалар қатнови, фуқаро авиацияси ва бошқа транспорт турларининг хавфсизлигига таҳлика соладиган хатти-ҳаракатларига қарши курашга доир тадбирларда фаол ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мана шу масалаларда ва иккала Томонни қизиқтирувчи бошқа масалалар юзасидан ҳамкорлик қилиш тўғрисида алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳар иккала давлатнинг парламентлари ва халқ ноиблари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳуқуқларига ва улар қатнашаётган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартнома қандай бажарилаётгани ҳақида мунтазам суратда, йилига икки марта ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиб турадилар. Ана шу маслаҳатлашувларда Шартномани талқин қилиш хусусидаги эҳтимол тутилган баҳслар ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири икки томонлама маслаҳатлашувлар доирасида мазкур Шартноманинг қоидаларини тўлдириш ёки ўзгартириш тўғрисидаги масалани ўртага қўйиш ҳуқуқига эгадир. Бундай ўзгартиш ва қўшимчалар ҳар иккала Олий Аҳдлашувчи Томон тасдиқлагандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома тасдиқланиши лозим ва у тасдиқнома ёрлиқлари айирбошланган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома ўн йил муддатга тузилади. Агар Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг биронтаси ҳам бошқача фикр билдирмаган тақдирда Шартноманинг амал қилиши навбатдаги ўн йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилаверади. Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Олий Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилиш йўли билан мазкур Шартномани бекор қилиши мумкин. Иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томон хабарномани олган кундан бошлаб бир йил ўтгандан кейин Шартноманинг амал қилиши тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 30 май куни Москва шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида имзоланди, иккала матн ҳам бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)