25.05.2000 йилдаги 69-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжат 14.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сонли «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Қонуннинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотижорат ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорликдан иборат бўлган қисмига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Кичик тадбиркорлик субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги тармоқлардаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Бунда унитар (шуъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишловчиларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар юқорида санаб ўтилган тижорат ташкилотларига улар томонидан ваколатли ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани тақдим этган субъектлар зиммасига юклатилади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирма ва кичик корхона Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 20 фоиз оширилганда. Ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирда йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхона ўз уйида ишлаётган фуқаролар (касаначилар) билан меҳнат шартномалари тузганда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 фоиз оширилганда.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-265-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 50-сон, 469-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлик — юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунларда, никоҳ шартномасида ёки эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини қуйидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оддий ширкат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалиги шаклларида амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эр-хотинга умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк негизида оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, иш муомалаларида эр-хотин номидан эрнинг ёки хотиннинг розилиги билан улардан бири иштирок этади, бу розилик якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилаётганда тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти объекти сифатида уй-жойдан фойдаланиш билан боғлиқ оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, уй-жой мулкдорларидан бирининг иш муомалаларига киришиши оиланинг вояга етган бошқа аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар фақат якка тартибдаги тадбиркорлар тариқасида давлат рўйхатидан ўтганларидан кейин улар биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномаси тарафлари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги ва оддий ширкатни тузиш, уларнинг фаолият юритиши ва фаолиятини тугатиш билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил равишда ишлаб чиқариш дастурини шакллантириш, маҳсулот етказиб берувчиларни ва ўз маҳсулотининг (ишлари, хизматларининг) истеъмолчиларини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш ва уни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маҳсулотини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа мол-мулкни олиш ва (ёки) ижарага олиш, шу жумладан лизинг йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёллаш асосида жалб этилган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик, экология, санитария, гигиена ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реализация қилинадиган товарлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатларга эга бўлишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта манзили ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли органларга белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида қонунга мувофиқ уюшмалар (иттифоқлар) ва бошқа бирлашмаларга бирлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмаларини тузиш, уларнинг фаолият юритиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ АСОСЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчига тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиш мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайдилар ва маънавий зарар учун товон тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияланиши лозим бўлган тадбиркорлик фаолиятининг турлари қонунлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки асосида ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига асос ва восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳуқуқларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши ва бекор бўлиши билан боғлиқ олди-сотди, гаров, ижара ва бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш ва суғурта қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектига кредит берилаётганда банк муассасалари, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафил бўлишлари мумкин. Тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъекти кредит шартномалари бўйича мажбуриятларни таъминлаш тариқасида ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёлари ва мулкий ҳуқуқларидан, шунингдек ўзи олган кредитни тўлай олмаслик хавфи суғуртаси тўғрисидаги суғурта полисидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда имтиёзли кредитланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини суғурта қилиш суғурта ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ҳисоб ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисоб ва ҳисоботни қонун ҳужжатларига мувофиқ юритадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ҳамда солиқ органларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини белгилаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш эркинлиги кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс бўлмиш тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларини санаб ўтиш билан кифояланишга ҳақли. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ўз маҳсулоти (ишлари, хизматлари) ва даромадларини (фойдани) тасарруф этиш эркинлиги кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг (бажарган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг) ҳамда уларни реализация қилишдан олган даромадларининг (фойданинг) мулкдоридир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча ишлаб чиқариш харажатлари қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромади (фойдаси) улар томонидан ихтиёрий равишда ишлатилади, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Пул маблағларини тасарруф этиш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк муассасалари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериш ва назорат қилишга ҳамда пул маблағларини ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш борасидаги ҳуқуқларини қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг уларга хизмат кўрсатувчи банк муассасалари ҳисобварақларидаги маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул шаклида олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил тарзда амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Товарларни импорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам бундай тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк мулкдори ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатни қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек бундай ҳуқуқларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ашёвий ҳуқуқлари қонунларда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйишга фақат ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг ижара шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда уни юритиш учун берилган ер участкасининг ижара шартномаси қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигига берилган томорқа ер участкаси бўлинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томорқа ер участкасининг ўлчамлари ва чегараси фақат деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигининг ер участкасини олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шунга тенг бошқа ер участкаси берилиб, бузиб ташланаётган бинолар ва иншоотлар қиймати қопланганидан ёки бошқа жойга кўчирилганидан ёхуд бошқа бино ва иншоотлар қуриб берилганидан кейингина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорликни ўз номидан амалга ошириш ҳуқуқи кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахс ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни тузаётганида, агар бунинг моҳияти тузилаётган битимнинг мазмунидан аниқ келиб чиқмаса, якка тартибдаги тадбиркор тариқасида ҳаракат қилаётганлигини кўрсатиши лозим. Бундай эслатманинг бўлмаслиги якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари юзасидан зиммасидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлигидан далолат бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Тадбиркорлик субъектларининг хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин кириш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари, мулк шакли ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорига эркин киришда, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун айрим товар турларини етказиб беришда қатнашишда, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда тенг имкониятларга эга. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорига кириш эркинлиги давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бирон-бир тарзда чекланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолияти субъектларининг хом ашё, айрим товарлар ва хизматлар бозорига киришнинг алоҳида шартларини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг моддий-техника ресурслари, уруғлик материаллар, кўчатлар ва зотдор чорвадан эркин фойдаланиш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техника ресурслари, шу жумладан ёнилғи-мойлаш материаллари, омихта ем, органик ва минерал ўғитлар бозорларига эркин киришда бошқа хўжалик юритиш субъектлари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) фермер ва деҳқон хўжаликларининг уруғлик материалларга, кўчатларга, қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситаларига, зотдор чорвага бўлган эҳтиёжларини таъминлаш юзасидан шароит яратиб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмолини амалга ошириш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер ва деҳқон хўжаликлари сув истеъмолини уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган сув объектларидан ҳар йилги сув олиш лимитлари асосида бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тенг ҳуқуқларда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув объектларидан сув олиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмоли ҳуқуқини давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чеклашга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Кредит ресурсларидан эркин фойдаланиш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари кредит ресурсларидан эркин фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ, тенг ҳуқуқларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари фондлар маблағларидан тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантиришга ажратиладиган кредитлардан фойдаланганлик учун давлат томонидан имтиёзли фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектларини имтиёзли кредитлашни амалга оширувчи тижорат банкларига қулай шароитлар яратиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ахборот олиш эркинлиги кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига бу субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборот олиш эркинлиги қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул берилади. Бошқа ахборотларни берганлик учун тарафлар келишуви асосида ҳақ ундирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органлари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган статистика ахбороти мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Национализация, мусодара ва реквизиция қилинишдан кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки национализация ва мусодара қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизотиялар ва фавқулодда тусдаги бошқа ҳолатлар бундан мустасно бўлиб, унда мулкдорга реквизиция қилинаётган мол-мулк қиймати тўланади. Реквизиция тўғрисидаги қарор давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари национализация, мусодара ва реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Фирма номи, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга бўлиб, бу ном унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ тадбиркорлик фаолияти субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан юзага келади
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-52-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 371-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг илгари рўйхатдан ўтказилган фирма номига жуда ўхшаш бўлиб, тегишли тадбиркорлик субъектларини айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган фирма номи рўйхатга олиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқи унинг рўйхатга олинганлиги асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ана шу ном ва белги эгасига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фирма номини, товар белгисини (хизмат кўрсатиш белгисини) нашр қилганда, омма орасида ижро этганда ёки улардан бошқа тарзда фойдаланганда фирма номининг, товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) ўзига, худди шунингдек уларнинг ифодасига бирон-бир ўзгартишлар киритишга фақат уларнинг эгаси розилиги билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) эгасига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Тадбиркорлик фаолиятига аралашмаслик кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан уларнинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, бу маълумотларга раддия айни шу оммавий ахборот воситаларида берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда мавжуд бўлса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар учун товон тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг холисона ифодаланган интеллектуал фаолият натижаларига ҳамда унинг ўзига хос воситаларига (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳоказоларга) бўлган мутлақ ҳуқуқи қонун билан муҳофаза этилади ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутлақ ҳуқуқлар объектлари бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситалардан учинчи шахслар фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тижорат сири ва ошкор этилмаган ахборотини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум эмаслиги, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин эмаслиги ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўраётганлиги туфайли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган ҳолларда ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат рўйхатидан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошкор этилмаган ахборотни ҳимоя қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқа маълумотларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқалган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик оқибатида бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил равишда ва қонуний тарзда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни бу зарарни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда, шу жумладан бой берилган фойдани қўшиб қопланиши керак. Зарар етказувчи бўлмаган шахс зиммасига қонун билан зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ноқонуний қарорлари натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни, уларнинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни суднинг қарори асосида қопланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг чекланганлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар ва ушбу модданинг иккинчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(39-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя қилувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади, ушбу моддада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
(39-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(39-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонунига мувофиқ олтинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
(39-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилаётган текширишлар тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига аъзо тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар мазкур Палата вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина текширув билан қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ҳамда текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текшириш тугаган куни текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади.
(39-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 23 мартдаги ЎРҚ-26-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 100-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари назорат органларининг текширишлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.
(Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 23 мартдаги ЎРҚ-26-сонли Қонунига мувофиқ 391-модда билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 100-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Текширишни амалга ошираётган мансабдор шахсларга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятини текширишга киришишига ушбу шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширишларни ўтказиш режасидан кўчирма ёки шу орган қабул қилган режадан ташқари ёхуд муқобил текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ҳамда текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси бўлганда йўл қўйилади.
(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзувни киритадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чораларни қўллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чоралар қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
(401-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Давлат бошқарув органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши устидан мониторингни, мавжуд муаммоларни ўрганишни ҳамда тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъектларига молиявий, моддий-техник ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъектларига ўз маҳсулотларини ташқи ва ички бозорларда реализация қилишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини, консалтинг, лизинг, суғурта ва бошқа хил хизматлар тизими ривожлантирилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъектларига кадрларни тайёрлашда, қайта тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чораларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзларни белгилайди;
(42-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни (шу жумладан чет эл инвестицияларни), замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш учун, шунингдек бозор инфратузилмаси институтларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт операциялари, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иштирокини кенгайтириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъектлари самарали фаолият юритиши учун уларни зарур ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техник ва бошқа хил ахборотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зооветеринария хизмати кўрсатилиши учун зарур шароитлар яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар белгилаш.
(43-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш фондлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фондлар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Тезлаштирилган амортизация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш чиқимларига мўлжалланган харажатларга киритиб, асосий фондларнинг тезлаштирилган амортизациясини тегишли асосий фондлар учун белгиланган нормадан икки мартадан кўпроқ ошиб кетмайдиган миқдорда қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амортизация ажратмалари ажратиб келинган ва уч йилдан кўпроқ муддат давомида ишлатилган асосий фондлар дастлабки қийматининг эллик фоизига қадарини ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ёки хусусий корхона ишга тушган пайтдан эътиборан икки йил ўтгунга қадар тугатилган тақдирда, қўшимча равишда ҳисоблаб чиқарилган (тезлаштирилган) амортизация суммаси кичик ёки хусусий корхонанинг баланс фойдаси кўпайиши ҳисобига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига энергия таъминоти манбаи истеъмолидаги имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия таъминоти манбаи бўйича қишлоқ хўжалик товари ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган имтиёзли тарифлар қишлоқ жойларда жойлашган ҳамда фаолият олиб бораётган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлашни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ривожлантирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга ошираётган муассасалар ва ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг мол-мулки мулкдорининг ёки бундай корхоналарни тузишга ваколатли органнинг қарорига мувофиқ ёхуд суднинг қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъекти тугатилаётганида бўшаб қолаётган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъекти у давлат реестридан чиқарилган пайтдан эътиборан тугатилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тўхтатилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва бошқа органларнинг ноқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ўз хоҳишларига кўра бўйсунув тартиби асосида юқори органлар ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги юзасидан давлат органлари ва бошқа органларнинг қарори, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 140-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2006 й., 12-13-сон, 100-модда; 37-38-сон, 371-модда; 41-сон, 405-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2010 й., 37-сон, 314-модда, 50-сон, 469-модда; 2011 й., 16-сон, 162-модда, 37-сон, 374-модда)