Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
БУЙРУҒИ
МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН БИР ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ АЛОҲИДА ТУРЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 сентябрда 1513-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига асосан, буюраман:
1. Илова* қилинаётган Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидалари тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Бош директор Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 сентябрь,
340-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 299-модда; 2008 й., 39-сон, 404-модда)