1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказган орган тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади, шу муносабат билан ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти — юридик шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ва фаолиятини тиклаш тартиботи қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда ушбу қарорда белгиланган солиқ имтиёзлари қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсин ва тушунтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-630-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг қоидалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни тугатишда қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим корхоналар учун қонун ҳужжатларида уларни тугатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари) томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатувчи — тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мўлжалланаётган тугатиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзувлар қайд этилгандан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида корхонанинг бошқарув органлари унга корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳри, штамплари ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тугатувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва корхонанинг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а1) корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини тугатиш тартиботи доирасида таъминлайди;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорига асосан «а1» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишончномасиз корхона номидан вакиллик қилади, корхонанинг молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) корхонанинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади, шунингдек муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра берилган тақдирда — бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тугатиш комиссияси тайинланган тақдирда корхонани бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тугатувчининг ваколатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда — корхонани тугатиш тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказган орган томонидан тегишли давлат реестрига киритилган кунда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхона фаолияти тикланганда — тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва корхона фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) корхона банкрот деб эътироф этилганда — корхона банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) янги тугатувчи тайинланганда — муассислар (қатнашчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда корхонанинг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддат ичида рўйхат бўйича топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рўйхатдан ўтказган органга — ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхонанинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда асосий ҳисоб рақами деб аталади) хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка:

ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхасини;

в) корхонанинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига, жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ва муддатли депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;

г) корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ва муддатли депозит ҳисоб рақамлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисоб рақамларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақами очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ёки, агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Рўйхатдан ўтказган орган ва банклар ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг олинганини ёзма равишда тасдиқлаши шарт. Рўйхатдан ўтказган орган ва банкнинг ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белги, уларнинг тугатувчига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар рўйхатдан ўтказган орган ва банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанцияси ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганлигининг тасдиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб:

корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади, ушбу хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар талабларини таъминлаш бўйича илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни фақат ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисоб рақамига ва иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-картотеканинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек корхонага хизмат кўрсатувчи барча иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ҳисоб рақамлари ҳамда муддатли депозит ҳисоб рақамлари:

миллий валютадагилари — улардаги мавжуд маблағларни корхонанинг асосий ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда;

хорижий валютадагилари — маблағларнинг мавжуд қолдиқларини корхонанинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамлари очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ёки, агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда ёпилади.

17. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;

б) корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда корхона томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) корхонанинг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва корхонанинг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар берилишини ташкил қилади, эълонларда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек корхонанинг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади);

рўйхатдан ўтказилган санаси ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги аризаларни қабул қилиш муддати; ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Рўйхатдан ўтказган орган корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси олингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда — Бюро)ни хабардор қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай, белгиланган тартибда, иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини аниқлайди, унда тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этади. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда унинг юзасидан ижро ишини тугаллайди ва тартиб- таомил доирасида тугатишни ижро этиш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юборади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномаси белгиланган тартибда олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда корхонанинг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (агар корхонани текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса — давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) корхонани тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ бунда даъво қўзғатишнинг қуйидаги муддатларига риоя қилиниши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ҳисоботи тақдим этган солиқ тўловчилар бўйича — уч йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи тугатувчи тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш якунларига кўра солиқ қонунчилиги бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач ва давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда тугатувчи оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ тугатиш баланси корхона муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида, тасдиқномани олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) ҳар қайси кредиторни унинг талаблари эътироф этилгани ёки рад қилингани, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда — фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун корхона тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатда — Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг талаблари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш корхонанинг гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган навбат бўйича қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 ноябрдаги ПҚ-1430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 378-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомаладаги чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда, қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида, ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Гаровга қўйилган мулкни гаров сақловчига мулк қилиб бериш «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ҳамда «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшилади, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида корхона фойдасига ҳосил бўлган тафовут бир ҳафта муддатда кредитор томонидан корхонага тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кредиторлар талабларини қондириш муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда тугатувчи корхонани тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши шарт. Корхона тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг мол-мулки мол-мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу корхонага нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тугатиш баланси корхонанинг муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва давлат солиқ хизмати органига топширилади. Айни пайтда, тугатувчи тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг Бюро органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюро ҳудудий бошқармасига сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тугатувчига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса бериши шарт. Бюронинг ҳудудий бошқармаси, корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига уч иш куни мобайнида ёзма жавоб бериши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосаси олингандан, шунингдек ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби олингандан кейин, тугатувчи корхонанинг асосий ҳисоб рақами очилган банкка ҳисоб рақамини ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида корхонага тегишли бўлган ҳисоб рақамини ёпади ва тугатувчига асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисида хулоса беради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тугатувчи асосий ҳисоб рақами ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида давлат архивига корхонанинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;

корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Бюро органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;
(34-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Рўйхатдан ўтказган орган ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади ёхуд улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда давлат реестрига ёзувлар киритилишини рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказган органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади. Реестрга киритиш рад этилган тақдирда тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона тугатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади;

тугатилган корхонанинг муҳр ва штампларини йўқ қилади;
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонага берилган лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг корхона жойлашган жойдаги филиалини корхона тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

37. Тадбиркорлик субъекти — юридик шахсни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб тўкқиз ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кўрсатилган муддат ўтгунгача ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ комплекти рўйхатдан ўтказган органга тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказган орган бир иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилгани тўғрисида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган муддатда тугалланмаганда, шунингдек ихтиёрий тугатиш ва корхона фаолиятини тиклаш тартиботи тўхтатилганда ушбу Низомнинг 16-банди «а» кичик банди учинчи хатбошида белгиланган имтиёзлар қўлланмайди ҳамда барча тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рўйхатдан ўтказган органга — ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини жўнатади, қарорда корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхонанинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда асосий ҳисоб рақами деб аталади) хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) корхонанинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига, жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ва муддатли депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ва муддатли депозит ҳисоб рақамлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисоб рақамларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақами очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ёки агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни пайтда, тугатувчи тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Бюро органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюро ҳудудий бошқармасига сўров юборади. Бунда, Бюро ҳудудий бошқармаси тугатувчидан сўровни олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ёзма жавоб юборади.
(40-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Рўйхатдан ўтказган орган ва банклар ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳужжатларни олганлигини ёзма равишда тасдиқлашлари шарт. Рўйхатдан ўтказган орган ва банкнинг ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белги, уларнинг тугатувчига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар рўйхатдан ўтказган орган ва банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанцияси ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганининг тасдиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни амалга ошириш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисоб рақамларига ва иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб — корхонанинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек корхонага хизмат кўрсатувчи барча иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ҳисоб рақамлари ҳамда муддатли депозит ҳисоб рақамлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий валютадагилари — улардаги мавжуд маблағларни корхонанинг асосий ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютадагилари — маблағларнинг мавжуд қолдиқларини корхонанинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамлари очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ёки, агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади.
(43-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар берилишини ташкил қилади, эълонларда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек корхонанинг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Рўйхатдан ўтказган орган корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси олингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан санадан кейин бир ойдан эрта бўлмаган муддатда қуйидаги ҳужжатларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан эълонни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат ёки, агар мавжуд бўлса, асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги банк маълумотномасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Бюро органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби.
(46-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислар (қатнашчилар)нинг улар ўртасида мол-мулк тақсимланганлиги тўғрисидаги қарорини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд бўлса, корхонанинг муҳр ва штамплари;
(46-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги ПҚ-2985-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 386-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ҳужжатлари давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Рўйхатдан ўтказган орган ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига қуйидагиларни тасдиқлаш учун сўровнома юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини тасдиқлаш учун. Бунда корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати рўйхатдан ўтказган органнинг сўровномаси олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ёзма жавоб юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда — корхона томонидан ҳисоб рақамлари очилмаганлигини тасдиқлаш учун. Бунда корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида ёзма жавоб юборади.
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги ПҚ-2985-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 386-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Рўйхатдан ўтказган орган кредиторлар талаблари мавжуд бўлмаган тақдирда қуйидаги саналардан биттаси бошланганда корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни икки иш куни мобайнида давлат реестрига киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олинган сана бошланганда — тақдим этилган ҳужжатларда асосий ҳисоб рақамининг ёпилгани тўғрисида банк маълумотномаси мавжуд бўлган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органининг корхона томонидан банкда асосий ҳисоб рақами очилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномаси олинган сана бошланганда — ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган тақдим этилган ҳужжатларда тугатувчининг ҳисоб рақами очилмаганлиги тўғрисидаги хати мавжуд бўлган тақдирда.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Рўйхатдан ўтказган орган корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритишни қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар талаблари мавжуд бўлганда, шу жумладан ижро ҳужжати бўйича бажарилмаган талаблар мавжуд бўлганда;
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказган органнинг корхона томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги сўровномасига давлат солиқ хизмати органининг жавоби салбий бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона томонидан банкда асосий ҳисоб рақами очилмаганлиги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланмаганда рад этиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Рўйхатдан ўтказган органнинг қарори қабул қилинган кунидан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади. Бунда реестрга киритиш рад этилган тақдирда тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона тугатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилган корхонанинг муҳр ва штампларини йўқ қилади;
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг корхона жойлашган жойдаги филиалини корхона тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш қуйидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 49-банди иккинчи ва бешинчи хатбошида кўрсатилган сабабларга кўра рад этилган тақдирда корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув давлат реестрига рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 49-банди учинчи ва тўртинчи хатбошида кўрсатилган сабабларга кўра рад этилган тақдирда ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказган органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосаси. Хулоса давлат солиқ хизмати органи томонидан тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс мурожаат қилгандан кейин икки иш кунидан кечиктирмай, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзлар мавжуд бўлганда эса — улар тўлангандан кейин икки иш кунидан кечиктирмай берилади;
(54-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 31 октябрдаги ПҚ-2060-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 585-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳр ва штамплар, агар улар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари, агар улар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Агар тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс томонидан банкларда ҳисоб рақамлари очилмаган бўлса, рўйхатдан ўтказган орган аризани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига унинг ҳисоб рақами очмаганлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади. Бунда давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида ёзма жавоб юборади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига қуйидаги ҳужжатлар олингандан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органининг ушбу Низомнинг 55-бандига мувофиқ ҳисоб рақами очилмагани тўғрисидаги тасдиқномаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Рўйхатдан ўтказган органнинг тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг бевосита ўзига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Давлат реестрига тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказган орган бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолияти тўхтатилгани тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади;
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлганда) уларни берган органларга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Корхона муассислари (қатнашчилари) тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
1-босқич
Муассислар (қатнашчилар)
Тугатувчини тайинлаш.
Тугатишнинг мўлжалланаётган муддатини белгилаш.
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда
2-босқич
Корхонани бошқариш органлари
Тугатувчига корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулкини бериш.
Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида
Тугатувчи
Рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини тақдим этиш.
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай
Банкка қуйидагиларни тақдим этиш:
ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси;
тугатувчи имзоларининг ва муҳри босма изининг намуналари билан бирга нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхаси;
барча ҳисоб рақамларини ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома.
Молия-хўжалик фаолиятини тўхтатиб қўйиш.
Ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзишни тўхтатиш.
Рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган кундан бошлаб
Пул маблағларини ҳар бир валюта тури бўйича ягона ҳисоб рақамида жамлаш.
Банк хабардор қилинган кундан бошлаб
3-босқич
Тугатувчи
Корхона ходимлари билан меҳнат муносабатларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.
Ихтиёрий тугатиш
тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб
Корхонанинг активлари ва мажбуриятлрини хатловдан ўтказиш, шу жумладан ижро ҳужжатлари реестрини тузиш.
Корхона томонидан йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган давр учун тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузиш.
Дебиторлик қарзни олиш ҳамда кредиторларни аниқлаш ва корхонани тугатиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш чораларини кўриш.
4-босқич
Тугатувчи
Бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интернет-сайтида корхона тугатилиши тўғрисида эълон бериш, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб
Рўйхатдан ўтказган органга корхона номи ёзилган амалдаги муҳрлар ва штампларни тайёрлаш учун корхонага берилган барча рухсатномалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.
Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни тайинлаш ва белгиланган тартибда ўтказиш.
Билдиришнома олинган кундан бошлаб тегишли равишда 3+30 кун
Давлат солиқ хизмати органи
Текшириш тафтиш қилиш кўрсатилган муддатларда тугалланмаган тақдирда корхонанинг тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзини аниқлаш.
6-босқич
Тугатувчи
Давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текширишлар натижаларини, шунингдек ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш балансини тузиш.
Кредиторлар томонидан талабномалар тақдим этиш муддати тугагандан кейин
Муассислар
(қатнашчилар
Оралиқ тугатиш балансини тасдиқлаш.
Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлаш учун тақдим этилгандан кейин
Тугатувчи
Ҳар бир кредиторни унинг талабномаларини эътироф этиш ёки рад қилиш, эътироф этилган талабномалар суммаси тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.
Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин 5 иш кун мобайнида
7-босқич
Тугатувчи
Кредиторлар билан белгиланган навбат бўйича ҳисоб-китоб қилиш.
Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етишмаганда мол-мулкни сотиш.
Сотилмаган тақдирда мол-мулкни кредиторларга мулк қилиб бериш.
Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Икки иш куни мобайнида
Ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Тугатувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш.
Бир иш куни мобайнида
Давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек ҳудудий адлия бошқармасини хабардор қилиш.
Бир ҳафта муддатда
Муҳрлар ва штампларни ички ишлар органига йўқ қилиш учун топшириш.
Лицензиялар ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топшириш.
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиалини хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб тўққиз ойдан ошмайди.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатувчи имзоларининг ва муҳри босма изининг намуналари билан бирга нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхаси;
кунидан кечиктирмай
барча ҳисоб рақамларини ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома.
Пул маблағларини ҳар бир валюта тури бўйича ягона ҳисоб рақамида жамлаш.
3-босқич
Тугатувчи
Корхона ходимлари билан меҳнат муносабатларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб
Корхонанинг активлари ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш, шу жумладан ижро ҳужжатлари реестрини тузиш.
4-босқич
Тугатувчи
Бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интернет-сайтида корхона тугатилиши тўғрисида эълон бериш, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин
Сўровномани Давлат солиқ хизмати органига қуйидагиларни:
Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай
орган
а) давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб корхона томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини;
Давлат солиқ хизмати органи
ёзма жавоб жўнатилганлигини;
Сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида
Рўйхатдан ўтказган орган
б) тақдим этилган ҳужжатларда банкларда ҳисоб рақамлари очилмагани тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда — корхона томонидан ҳисоб рақами очилмаганлигини тасдиқлаш учун жўнатиш.
Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай
Давлат солиқ хизмати органи
Сўровномага ёзма жавоб жўнатиш.
Сўровнома олинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида
9-босқич
Рўйхатдан ўтказган орган
Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш ҳақида қарор қабул қилиш.
Сўровнома(жўнатилган тақдирда — иккала сўровнома)
Тугатувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш.
тасдиқлангандан кейин бир иш куни мобайнида
Давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек ҳудудий адлия бошқармасини хабардор қилиш.
Бир иш куни мобайнида
Муҳрлар ва штампларни ички ишлар органига йўқ қилиш учун топшириш.
Бир ҳафта муддатда
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиалини хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ихтиёрий тугатиш муддати қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўртача уч ойгачани ташкил қилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш муддати рўйхатдан ўтказган органга ариза берилган вақтдан бошлаб икки кунни, банкларда ҳисоб рақамлари очилмаган тақдирда эса — ўртача бир ҳафтани ташкил қилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 31 октябрдаги ПҚ-2060-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 585-модда)