23.02.2000 йилдаги 65-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бир қанча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларидан сўралаётган қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳисобот ва маълумотларнинг қўшимча шакллари жорий этилиши ҳолларига йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли тузилмалар томонидан ҳисоботларнинг кўплаб шакллари белгиланиши, микрофирмалар, кичик корхоналарнинг турли идораларга катта ҳажмда ахборот тақдим этиши тадбиркорларнинг анча вақти ва маблағи бой берилишига олиб келмоқда, уларни асосий фаолиятларидан асоссиз равишда чалғитмоқда, тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик корхоналар, микрофирмалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар томонидан тақдим этилаётган ҳисобот турларини анча соддалаштириш ва қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхоналар, микрофирмалар ҳисоботларни фақат жойлардаги давлат статистика органларига ва солиқ органларига улар томонидан белгиланган шакллар бўйича тақдим этадилар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботни йилнинг ҳар чорагида тақдим этадилар. Статистика ҳисоботи микрофирмалар томонидан ҳар йили, статистика органлари томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танлаб текширишлар ўтказган ҳолда тақдим этилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналардан ҳар ойда ҳисоботлар сўралишига йўл қўйилмайди.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда микрофирмалар ва кичик корхоналар (шу жумладан қўшма корхоналар)нинг амалдаги статистика ҳисоботини ўн кун муддатда қайта кўриб чиқсин ҳамда улар учун жорий йилнинг I чораги ҳисоботидан бошлаб мумкин қадар қисқартирилган, соддалаштирилган ва бирхиллаштирилган ҳисоботни, шунингдек, уни тақдим этиш тартибини жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идораларнинг микрофирмалар, кичик корхоналар томонидан қўшимча ҳисобот турлари тақдим этилишини назарда тутувчи кўрсатмалар ва меъёрий ҳужжатлар чиқариши тақиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари уларнинг кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан ҳисобот тақдим этишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Прокуратураси ўзбошимчалик билан ҳисобот жорий этишнинг ҳар бир ҳолатини батафсил ўрганиб чиқсинлар, айбдор шахсларни жавобгарликка тортсинлар. Вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ўзбошимчалик билан ҳисобот жорий этиш ҳолларига хўжалик юритувчи субъектларни ноқонуний равишда текшириш сифатида қарасинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун ҳисоботларни юритишнинг белгиланган тартибига риоя этиш масалаларини ўз мажлисларида мунтазам кўриб борсин, мавжуд тартибни бузишларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги амалга оширилган ишлар тўғрисида жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда)