Т/р | Ишлар ва хизматлар номланиши | Ишлар қийматининг чекланган миқдорлари (базавий ҳисоблаш миқдорлари) |
1. | Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ) ишлаб чиқиш (АРТ I ва АРТ II ишлаб чиқиш) | 10 |
шу жумладан қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик субъектлари учун | 5 | |
2. | Тураржойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш (реконструкция ёки реконструкциясиз АРТ I ва АРТ II ишлаб чиқиш) | 2 |
3. | Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш | 3 |
4. | Қурилиш давомида назорат-ижро тасвирга олиш ишларини ўтказиш | 3 |
5. | Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатига олиш. | 2 |
6. | Экологик экспертиза ўтказиш (атроф-муҳитга таъсир кўрсатишини тоифалар бўйича): | |
6.1. | I тоифа (юқори даражада хавфли) | 50 |
6.2. | II тоифа (ўрта даражада хавфли) | 30 |
6.3. | III тоифа (паст даражада хавфли) | 15 |
6.4. | IV тоифа (маҳаллий таъсир кўрсатиш) | 1 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.05.2009 йилдаги ПҚ-1112-сон
Кучга кириш санаси
15.05.2009
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланишини рағбатлантиришни кучайтириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор фаолият юритишида унинг ролини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қўшимча равишда қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 ноябрдаги ПҚ-2259-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 544-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2009 йил 1 июндан бошлаб:
тадбиркорлик объектларининг архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қийматини 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 224-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
3. Белгилансинки, кичик корхона ўз уйларида ишлаётган (касаначилик билан шуғулланаётган) фуқаролар билан, қонун ҳужжатларида белгиланган ходимлар сонининг чекланган нормативидан кўпи билан 30 фоиз ошган миқдорда меҳнат шартномалари тузганда, кичик корхоналар учун назарда тутилган кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар мазкур корхона учун сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мунтазам равишда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
жойларда давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминласин. Мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни, аниқ таклифлар билан биргаликда Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгашига ҳар чоракда киритиб борсин;
жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол этаётган қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас (ноқонуний) деб эътироф этиш тўғрисида, шунингдек, жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини чекловчи қарорлар қабул қилган мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъво аризалари киритилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи